AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш — бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши шунга йўналтирилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи — 55 фоизни ташкил этади.

❗️Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

🦠 60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан
йўлдош касалликларга боғлиқ эканини кўрсатди.

Яъни, соғлом турмуш тарзи — тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

@aoka_uz
❗️2021 йил 1 июндан бошлаб 6 хил тоифадаги аҳоли бепул дори воситалари ва витаминлар билан таъминланади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

🧬 Фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида — темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда.

👦🏻 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

〰️〰️〰️〰️
Келгуси йил 1 июндан бошлаб:

🔸5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;

🔸10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;

🔸ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;

🔸35 ёшгача аёлларфолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

@aoka_uz
⚡️Ҳар бир ҳудудда хусусий сектор жалб этилган ҳолда илғор хорижий клиникалар филиаллари ташкил этилади

Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак қон-томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

📍Вилоят ҳокимларига Андижонда — кардиология, Бухоро ва Навоийда — ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда — нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада — эндокрин, Самарқандда — гепатология, Наманган ва Сурхондарёда — асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда — буйрак, Тошкент вилоятида — офтальмология, Тошкент шаҳрида — онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

🏥 Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицей биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

@aoka_uz
⚡️«Пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб 100 мингдан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилди, улар жонини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди»

Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилиши Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилаётганини таъкидлаб, соҳанинг барча вакилларини байрам билан табриклади:

— Инсон саломатлиги учун ўзини масъул ва жавобгар деб ҳисоблайдиган ҳар бир тиббиёт ходими билим ва малакасини доимий ошириб бориши, янги технологиялар ва даволаш усулларини ҳар томонлама пухта эгаллаши энг ўткир масалага, ҳаётий заруратга айланмоқда. Аминманки, Абу Али ибн Синодек буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари, Ўзбекистон тиббиёт мактаби анъаналарининг давомчилари бўлган сиз, азизлар, ўз фаолиятингизни ана шундай юксак мезонлар асосида ташкил этиб, олижаноб бурчингизни бундан буён ҳам шараф билан адо этасизлар, — деди Президент.

🌐 Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тиббиёт марказлари ва олийгоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиши таъкидланди.

🦠 Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бу курашга 100 мингдан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилгани, улар ўзларини аямасдан, жонларини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётгани эътироф этилди.

— Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз бугунги белгиланган вазифаларни ҳам фидойилик ва матонат билан, бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, албатта уддалайдилар. Энг катта бойлик бўлган халқимиз саломатлигини сақлашда ҳақиқатда жонбозлик кўрсатадилар, — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
❗️Президент журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида: «Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак»

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида ҳам гапирди:

🔹«Мен тизимдаги муаммоларни кўтариб чиқаётган, ёритиб бераётган журналист ва блогерлардан хурсандман. Айнан улар кўплаб муаммо ва қилинаётган ишларни ёритиб беришмоқда.

🔹Албатта, бу масалалар оддий тилда айтганда эви, тасдиғи билан бўлиши керак. Улар одатда кўп масалаларни ўзи ўқиган, яъни ривожланган давлатлар билан солиштиришади. Лекин улар шуни ҳам тушунишлари керакки, бизда очиқлик сиёсатига энди 3 йил бўлди. Журналист ва блогерлар солиштираётган давлатларнинг эркинлигига эса 300 йил бўлган.

🔹Биз албатта шу даврларга ҳам етамиз. Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак».

@aoka_uz
Агентликда соғлом турмуш тарзига риоя этилмоқда

👉 Батафсил

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнатингиз қадри баланд, Ибн Сино издошлари!

Труд Ваш бесценен, продолжатели дела великого Авиценны!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz фаолиятини йўлга қўйди.

Портал орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

📲Порталнинг Телеграмдаги расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
«Коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз керак», — АОКА директори

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев "Фейсбук"даги саҳифасида Бош прокуратурада Коррупцияга қарши курашда идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳақида пост қолдирди.

«Президентимиз коррупцияга қарши кураш эълон қилганда, айримлар ҳаёлида яна катта минбарда айтилган умумий гап, деган фикр пайдо бўлди, айримлар эса буни охирги огоҳлантириш сифатида жиддий қабул қилмади. Лекин охирги йил натижалари, коррупцияга қарши эълон қилинган кураш — Янги Ўзбекистон — очиқ Ўзбекистон амалиётига тўлиқ мос келишини кўрсатди. Давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорликнинг барча бўғинларида коррпуцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётганлиги намоён этилди.

Қанча раҳбарлар ва тадбиркорлар ўзларининг қилмишларига яраша жазо олдилар ва энг муҳими (!!!) бу ҳолатлар очиқдан очиқ ОАВ орасида кенг муҳокама қилиниши бошланди. Бундан бир неча йил олдин бунақа қинғир иш учун жазо белгиланганда бу ишлар ошкор қилинмасдан ёпди-ёпди билан ўтиб кетарди ва натижада халқ нима учун у ёки бу раҳбар, тадбиркор ишдан кетганига турли тахминларни билдирарди.

Лекин бу курашда биз ҳам бефарқ бўлишимиз керак эмас. Янгича фикрлашга тезроқ ўтишимиз керак, коррупцияга ундовчи омилларни очиқчасига муҳокама қилиб биз ҳам умумий курашга қўшилишимиз керак. Маиший коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Нима учун янгича фикрлаш муҳим — ёшларимизда ҳашаматли уй-жой ва машинани "амаллаган", дабдабали тўй-ҳашамларни кўз-кўз қиладиган ва ишга-ўқишга киришда "танклар" борлигидан фахрланишларига чек қўймоғимиз керак.

Энди вазият ўзгарди. Очиқлик принципи эълон қилинди. Энди айбдорлар нафақат жиноий жавобгарликка тортиляпти, балки бутун халқ олдида исми ва кирдикорлари ошкор этилиб, тегишли баҳоси бериляпти. Ушбу жиноятларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича амалий ишларни якунига етказиш ҳамда уларнинг илдизларига болта уриш учун давлат раҳбаримизда катта истак ва кучли сиёсий ирода мавжудлиги кўряпмиз», — деб ёзган АОКА раҳбари.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шухрат Исмоилов, Давлат солиқ қўмитасида жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи:

❗️Аслида чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз учун катта имконият берилмоқда.

Хусусан улар томонидан ўз хоҳишларига асосан бир йилда 111500 сўм миқдорида ёки 10 АҚШ доллари миқдорида ижтимоий солиқларни тўласа - чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширган даврлари учун иш стажи ҳисобга олиниши белгиланди.

Шунингдек чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириб топган даромадлари Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хорижий давлатларда ишлаётган мигрантлар солиқ тўлашга мажбур қилинмайди

⚡️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддиновнинг расмий мурожаати:

Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 1 январдан эътиборан хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар солиқ тўлашга мажбур бўлишади деган маълумотлар тарқалди.

Расман айтишим мумкинки, хорижда ишлаётган ватандошларимиз ҳеч қандай солиқ тўлашга мажбур бўлмайди, аксинча Президент қарорига мувофиқ улар ўзини-ўзи банд қилувчи шахсларга тенглаштирилиб, уларга қулайлик ва имтиёз яратилган. Молиявий юк мажбурият эмас.

2021 йил 1 январдан ихтиёрий равишда хорижда ишлаб юрганида пенсия ва меҳнат стажи ҳисобланиши учун пенсия фондига ижтимоий тўлов тўланади.

@aoka_uz
❗️Меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилгани билан боғлиқ масалалар

Бугун шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

● Вақти: соат 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги | Давлат солиқ қўмитаси

〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz
❗️Медиада шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатлар

Шу мавзуда семинар ўтказилади.

● Вақти: 10 ноябрь соат 11:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Ташкилотчилар: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ экспертлари.

〰️〰️〰️〰️
Тадбирга барча ОАВ, Интернет нашрлар ва блогерлар таклиф қилинади.

📞 Рўйхатдан ўтиш: (93) 523 83 88, (97) 330 35 02 телефон рақамлари орқали.

〰️〰️〰️〰️
Тадбир онлайн форматда ҳам ўтади.

👨🏻‍💻 Zoom конференцияга уланиш

📹 Zoom Video

@aoka_uz
❗️Семинар на тему: «Защита личных данных в медиа: правовые и этические аспекты»

● Время:
10 ноября в 11:00 ч.
Место: конференц-зал АИМК.
Организаторы: Агентство информации и массовых коммуникаций, Министерство юстиции совместно с экспертами Университета журналистики и массовых коммуникаций, а также Центра по вопросам массовых коммуникаций.

〰️〰️〰️〰️
На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ, интернет-изданий и блогеры.

📞 Просим зарегистрироваться по тел: (93) 523 83 88, (97) 330 35 02.

〰️〰️〰️〰️
Также мероприятие будет проходить в онлайн формате.

👨🏻‍💻 Подключиться к конференции Zoom

📹 Zoom Video

@aoka_uz
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.

Россия раислигида ўтказиладиган ушбу учрашув кун тартибидан янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллаши кутилмоқда.

Мажлис якунида ШҲТ доирасида, шу жумладан хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий кооперация, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш, эпидемияларга қарши самарали курашиш ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Москва декларацияси ва ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.

@aoka_uz
❗️Рақамли божхона ва унинг ташқи савдодаги аҳамияти

Бугун шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

● Вақти: соат 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz
Айни дақиқаларда АОКА пресс-холида «Медиада шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️〰️
🛡 «Ахборотни етказиб бериш эҳтиёжи билан биргаликда шахснинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларини ҳам бажариш керак. Тезкорлик билан бирга шахсга зиён етказмаслик, унинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак.

📝 Чунки бизда шунақа ҳолатлар бўляптики, аксарият ҳолларда турли ахборотни узатиш ҳаракатида бевосита шахсга доир маълумотлар очиқланяпти. Бундай ҳолатлар ўша шахсга зарар етказяпти. Бизда шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунда белгиланган талаблар бор. Лекин бу талаблар бажарилмаяпти.

🔎 Бунинг учун нима қилишимиз керак? Авваламбор, қонунчиликдаги талаблар нимадан иборат? Шахсий ҳаёт бор ва сўз эркинлиги бор. Ўртадаги чегара қаердан ўтган? Қайси жиҳатларга эътибор беришимиз керак?

Шу масалаларга биз сизлар билан жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Бизга бу масалаларни шарҳлашда Адлия вазирлиги ва унинг қошидаги махсус Марказ ходимлари ёрдам беришади».

@aoka_uz
Айни дақиқаларда АОКАда журналистлар ва блогерлар учун «Медиа маконида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлар» мавзусида семинар ўтказилмоқда. Тадбирда Адлия вазирлиги қонунчилик бош бошқарма бошлиғи Алишер Каримов фикр билдирди:

〰️〰️〰️〰️

▫️ Медиа олами вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, интернет қонунчилигининг миллий ва халқаро тажрибаси, интернетда ишлашнинг ахлоқий стандартлари ва энг муҳими, шахсий ҳаёт ҳимояси — долзарб масалалардан бири.

✍️ Инсон шаъни, унинг обрўси ва қадр-қиммати қонун билан ҳимоя қилинадиган қадрият. Шахсий маълумотларни розиликсиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Журналистлар ўзлари чоп этаётган маълумотларнинг тўғри ва қонунчиликка мувофиқ эканига жавобгардир.

📈 Яна бир муҳим жиҳати — журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас».

@aoka_uz
Асаджон Ходжаев, АОКА директори:

«ОАВ ходимлари, журналистлар медиа-маконда ўз ҳақ-ҳуқуқлари, баҳсли ҳодисалар бўйича фикрлари билан бўлишиб, шу фикрлар юзасидан малакали юристлар, адвокатлар хулосасини олиб боришлари учун янги платформа яратилади — махсус веб-сайт очилади.

👨🏻‍💻 Бу бўйича Адлия вазирлиги билан ҳамкорликни режалаштириб қўйдик. Бу ерда малакали ҳуқуқшуносларнинг, хусусан айнан медиа йўналишидаги юристларнинг шарҳлари, видеолавҳалари, саволларга ёзган жавоблари, изоҳлари жойлаштириб борилади.

📝 Биринчидан, бу ресурсдан 24 соат фойдаланиш имкон бўлади. Иккинчидан, муайян масала ёки баҳсли вазият бўйича юрист томонидан берилган хулоса доим ўша саҳифада туради, уни кўчириб олиб, кўриб, турли вазиятларда қўллаш, фойдаланиш мумкин бўлади.

🎤 Бу, биринчидан, ОАВ вакилларининг ҳуқуқий онгини оширишга ёрдам беради, билимларини кучайтиради. Иккинчидан, бу давлат бошқаруви органидаги ОАВ билан ишловчи ходимлар, ахборот хизматлари, матбуот котибларининг самарали малакага эга бўлишига, билмаган масалалар бўйича жавоб олишларига хизмат қилади».

@aoka_uz
⚡️ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, таниқли сиёсатчилар ҳамда адабиёт вакиллари билан учрашувлар, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари ҳақида — @yangiuzbekiston_uz Телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Каналда шунингдек, ибратли ҳикоялар, буюк ватандошларимиздан иқтибослар, фоторепортажлар, ижтимоий роликлар, аудио ва видеолавҳалар ҳам эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz