🎙 Хабар берилганидек, Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️
❓COVID-19 билан касалланган беморлар ўпкасидаги жароҳатлар қайта тикланадими?
❗️Бу ўпканинг қандай ва қанчалик жароҳатланишига боғлиқ. Яъни, беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкадаги жароҳатланишлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик ўпканинг тикланиши қийинроқ ва узоқроқ муддатни талаб этади. Ўпкада фиброз тўқималар пайдо бўлса, у тўқималар алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилиши мумкин, шу боис, имкон қадар касалликдан ҳимояланиш, уни енгил кечувини таъминлаш ҳамда ўпканинг альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланмаслигига ҳаракат қилганингиз мақсадга мувофиқдир.
Енгил ва ўрта оғир кечувидаги беморларда жароҳатланиш фоизи камроқ бўлгани боис, бу жароҳатланишлар инсон турмуш тарзига деярли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Лекин кейинчалик ўпкани касалликка чалинувчан бўлиб қолишини кучайтириши мумкин.
〰️〰️〰️〰️
❓Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?
😷Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.
❗️Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариладими?
➖ COVID-19 билан кассаланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик қўлланмага (6-версия) мувофиқ, беморнинг аҳволи ва касалликнинг кечишига қараб, 50 га яқин дори воситаси қўлланилиши мумкин.
💊 Булар: Вирусларга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши воситалар, Антикоагулянт, антиагрегант воситалар, Яллиғланишга қарши, глюкокортикостероид воситалар, Витаминлар, микроэлентлар, Муколитик ва балғам кўчирувчи, деконгестант воситалар (қон томирларни маҳаллий торайтирувчи воситалар), Қусишга қарши, ошқозон-ичак тизими дори воситалари, Диуретик воситалар, Адреномиметиклар, Метаболик жараёнларни тўғриловчи воситалар,
❗️Мамлакатимизда умумий 100 та дори воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Улардан 25 та корхона даволаш протоколига асосан қўлланадиган 215 турдаги дори воситаларни ишлаб чиқармоқда ва бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда.
☑️ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси «Ковипир» номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади ва янги дори воситаси қисқа муддатларда ўзлаштирилди. Ушбу фавипиравир фаол моддаси сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бир қатор давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Хориждан чартер рейслар орқали кириб келаётган фуқаролар ўзлари билан шахсий фойдаланиши учун қанча миқдорда дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб кириши мумкин?
📎 Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ:
❗️Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилиши мумкин:
✅ турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;
✅ 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.
☝️Бунда бир ўрамда:
🔹қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;
🔹эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;
🔹гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;
🔹инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;
🔹инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;
🔹ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.
📦 Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

🎙 Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Aйрим «тадбиркорлар» аҳоли томонидан эҳтиёж кўп бўлган дори воситаларини дорихонада эмас, балки «қора бозор»да пуллаётганларини эшитяпмиз. Дориларни дорихонадан ташқарида сотганлик учун жавобгарлик борми?
🚫 Жиноят кодексига мувофиқ, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.
💰Бунда мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишдаги қуроллар ва ашёлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда: ҳозирда 11 115 000 сўмдан — 22 300 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
👩🏻⚕️ Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирусга чалиниб, уйида даволанаётган ёки касаллик аломатлари бор беморлар қайси бепул дори-дармонлар билан таъминланяпти?
➖ Республика махсус комиссияси қарори билан уйида даволанаётган коронавирус беморларини поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари орқали бепул дори-дармонлар билан таъминлаш белгиланди.
Уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар:
💊 «Гидроксихлорохин», «Азитромицин» — антибактериал восита ҳисобланади, фақат шифокор кўрсатмаси билан қўлланилади,
💊 «Парацетамол» — ҳарорат кўтарилганда қабул қилиш учун,
💊 «Аскорбин кислотаси» (Витамин С) — иммун тизимини яхшилаш учун
📎 Шунингдек, қутичада 10 дона тиббий ниқоб ҳам бор.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📣 ЭЪЛОН!
Бугун, 9 август, соат 17:00 да АОКА залида коронавирус пандемияси даврида ҳукумат томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш марказлари бош шифокорлари иштирок этади:
Пирназар Алихонов
Алишер Ҳожиметов
Воҳид Азимов
〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Бугун, 10 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:
📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида
🕙 12:00 ➖ Коронавирусга қарши курашиш штаби
Спикер: Барно Абдусаматова – Штаб аъзоси
🕙 13:00 ➖ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби
🕙 14:00 ➖ Инновацион ривожланиш вазирлиги
Спикер: Шароф Ражаббоев – вазирнинг биринчи ўринбосари
📲 Брифинглар @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Брифинги, запланированные на сегодня, 10 августа, в штабе АИМК:
📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией
🕙 12:00 ➖ Штаб по борьбе с коронавирусом
Спикер: Барно Абдусаматова – член Штаба
🕙 13:00 ➖ Министерство по поддержке махалли и семьи
Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь
🕙 14:00 ➖ Министерство инновационного развития
Спикер: Шароф Ражаббаев – первый заместитель министра
📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканалах "UzReport TV", "Узбекистон 24" и канале Youtube.

❗️Дунё электрон ресурсларидан энди бепул фойдаланинг
Азиз китобхонлар, АОКА тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида лицензион хорижий электрон базаларга масофадан туриб бепул фойдаланиш имконияти яратилди.
🌐 Polpred.com электрон кутубхонаси тизимида 53 та йўналиш бўйича 235 та мамлакат ва ҳудудларнинг 600 дан зиёд манбалари, оммавий ахборот воситаларининг электрон нашрлари шарҳини кузатишингиз мумкин.
📲 Сиз фақатгина Polpred.com саҳифасига ўтиб, «Уйда қолинг» яшил тугмасини босасиз ва кутубхона тизими орқали сизга масофадан фойдаланиш имкони тақдим этилади. Polpred.com тизимига уланиш учун логин ва пароль орқали киришингиз керак:
Логин: natlib
Пароль: rilisonif

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда аҳолидан келган саволлар бўйича жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️
❓Мен коронавирусдан соғайдим ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Энди мени таъм ва ҳид билишим қачон тикланади? Бунинг учун нима қилишим керак?
⚡️Таъм ва ҳид билиш қачон қайтиши саволига аниқ жавоб йўқ. Буларнинг барчаси индивидуал бўлади.
🦠 COVID-19, шунингдек, асаб тизимига, жумладан таъм ва ҳид билиш асаб толаларига ҳам таъсир кўрсатади.
🛏 Айрим беморларда бу симптомлар тез тикланади, яъни касалликдан соғайиши билан, баъзиларда эса соғайгандан кейин бир неча ой ўтиб ҳам бу ҳислар тикланмайди.
🤢 Бундан ташқари, айрим беморлар таъм ва ҳид билиш тиклангандан кейин доимий ёқимсиз ҳид ёки турли хил таъмларнинг пайдо бўлишидан шикоят қилишади. Сиз сабр-тоқат билан шикастланган асаб ҳужайраларининг тикланишини кутишингиз керак.
〰️〰️〰️〰️
❓Мен ўзимда COVID-19 касаллигини гумон қиляпман, лекин менда аломатлар йўқ. Мен ПЗР таҳлили топширишим ва компьютер томографияси қилишим керакми?
❗️Агар касаллик аломталари бўлмаса коронавирусга текшириш ҳеч қандай натижа бермайди.
Сиз бугун халқумдан олинган суртмада манфий жавоб олишингиз, эртага эса касалликни юқтириб олиш эҳтимолингиз мавжуд.
❌ Бироқ касаллик аломатлари бўлганда ҳам улар айнан коронавирус инфекцияси билан боғлиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун бирор ҳаракатларни амалга ошириш керак эмас.
🧪 Таҳлил соғайиш имкониятингизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, аксинча вазиятни яна-да қийинлаштириши мумкин. Масалан, таҳлил топширгунча инфекция юқтиришингиз мумкин.
🎛 Ўпка компьютер томографияси — коронавирусни аниқлаш учун эмас, вирусли пневмонияни ташхислашда фойдаланилади.
❗️КТ ни фақатгина бемор аҳволи оғир бўлганда, гипоксияда ва касалхонага ётқизиш зарурлигида қилиш керак.
〰️〰️〰️〰️
❓Мен ҳомиладорман, 37 ҳафталик. Турмуш ўртоғим ва менда короновирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда Тошкент шаҳридаги 7-сонли туғуруқхонада даволанмоқдаман. Саволим шуки, менда кесарча кесиш билан туғруқ кечадими?
👩⚕️ Туғруқ усулини танлаш акушерлик кўрсатмалари асосида индивидуал амалга оширилади.
🌐 ЖССТ кесарча кесишни фақатгина тиббиёт нуқтаи назаридан ўринли деб топилгандагина ўтказишни тавсия этади.
〰️〰️〰️〰️
❓Опам туберкулёз (сил) касаллиги билан 3 йил олдин даволанган. Ҳозирги кунда ахволи яхши. Лекин короновирус касаллиги юқса уларда касаллик қандай кечади? Сил касаллиги билан оғриб даволаниб чиққан беморлар учун короновирус касаллиги хавфлими?
⛔️ Туберкулёз касаллиги бедаво касаллик эмас, уни вақтида аниқлаб, тегишли муолажалардан тўлиқ ўтса, ушбу касалликни енгиб ўтиш мумкин. Бунда инсон тўлиқ соғайиб кетади.
⚡️Опангиз 3 йил олдин ўчоқли ва яллиғланган туберкулёз билан касалланган ва даволаш муолажаларини ўз вақтида олган бўлсалар, уларда ҳеч қандай асорати қолмаган ва ҳозирги вақтда улар соғлом ҳисобланадилар. Уларда короновирус касаллиги шаклига (енгил, ўрта ва оғир) қараб кечади.
☝️Лекин опангиз туберкулёзнинг ковакли, ковакли-фиброз тури билан касалланган бўлсалар, унда короновируснинг биринчи симптомлари пайдо бўлиши биланоқ шифокорга учрашишлари ҳамда даволаш турини ихтисослаштирилган стационарларда олганлари мақул. Чунки уларда ковак ва фиброз тўқималар ҳисобига кучли нафас сиқиши кузатилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️
❓Мен ушбу касалликдан жуда қўрқяпман. COVID-19 касаллиги хавф гуруҳига кимлар кўпрок киради?
❗️Энг аввало, ўзингиз учун билиб олинг: қўрқув — иммун тизимимизни сусайтирувчи энг асосий омил.
🔸Қанчалик кўп қўрқсангиз, стресс ҳолатида қанчалик узоқ қолсангиз, касалликка йўлиқишингиз хавфи шунчалик ортади.
🦠COVID-19 касаллиги хавф гуруҳига эса беморларга қаровчи инсонлар, оила аъзолари, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи тиббиёт ходимлари, қариялар, сурункали касаллиги бор беморлар киради.
________________________________
‼️ Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Барно Абдусаматовой. На брифинге даны ответы на важные вопросы граждан.
📌 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

Бугун, 10 август, соат 14:30 да АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
📲❓Саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин!
〰️〰️〰️〰️〰️
Иштирокчилар:
🎙 Сарвар Бузрукхонов — Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари
🎙Абдували Холиқов — Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи
🎙 Иброҳим Йўлдошев — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори
🎙 Маҳмуджон Болтабоев — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори
🎙 Ботир Усмонов — Тошкент кимё-технология институти ректори
🎙 Равшан Ҳакимов — Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори
〰️〰️〰️〰️〰️
🔹Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
@aoka_uz
#abituriyent2020

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифингда аҳолидан келган саволлар бўйича жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️
❓Қизим уй шароитида даволаняпти. Интернетда дексаметозон дориси тез ва асоратсиз тузалишга кўмаклашиши ҳақида ёзишяпти. Лекин шифокорлар бу дорини қизимга ёзиб беришмади. Яқинда турмушга чиқиши керак, дексаметазон олсак бўладими?
⚡️Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тавсияларга асосан уй шароитида асосан касалликнинг енгил кечишини даволаш тавсия этилади, демак қизингизда касалликнинг енгил даражаси. Бу даражадаги короновирус касаллигини даволаш учун дексаметозон ва бошқа стероидларни қилиш ман этилади.
☝️Барча глюкокортикостероидлар иммунитетени пасайтиради.
🚧 Касаллик дастлабки босқичларида глюкокортикостероидларни қўллаш касалликни узоқ муддат давом этишига, асоратланишига ҳамда иккиламчи бактериал инфекцияни қўшилишига сабаб бўлади.
〰️〰️〰️〰️
❓Пульсоксиметр қандай мослама? Мен пульсоксиметр сотиб олмоқчиман, уни шифокор бўлмаган аҳоли ишлата оладими?
🖱Пульсоксиметр — қонингизни кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатувчи оддий мослама.
👉 Унга шунчаки бармоғингизни киритасиз ва бир неча сониялардан сўнг у қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатади. Меъёр 95-98 фоиз бўлиши лозим. Агар қонингиздаги сатурация 95 фоиздан кам бўлса, бу шифокорга мурожаат қилишга сабаб бўлувчи омилдир. Чунки ўпкангиз нотўғри ишлаётган бўлади.
〰️〰️〰️〰️
❓Келиним короновируснинг оғир тури билан туғруқ комплексида даволанмоқда. Кеча фарзандли бўлди. Келиним болани кўкрак сути билан эмизишга ҳоли йўқ. Янги туғилган болани қандай қилиб озиқлантириш мумкин?
❗️Онанинг умумий аҳволи оғир бўлган ҳолларда, боласини парвариш қилишга ёки эмизишни давом эттиришга имкони бўлмаса кўкрак сутини соғиш тавсия этилади.
☝️Агар кўкрак сутини соғиш имкони бўлмаса, унда она сутининг ўрнини босувчи мос маҳсулотлар билан озиқлантириш мумкин.
〰️〰️〰️〰️
❓Мен коронавируснинг енгил тури билан касалландим. Уйда даволаняпман. Ҳозир ТВда нафас гимнастикаси ҳақида кўп гапиришяпти. Менга нафас гимнастикаси керакми? У қандай бажарилади?
⚡️Нафас машқлари ўпкада нафас тиқилиб қолишида ёрдам беради ва нафас тизими захираларини оширади.
📍Агар касал бўлиб уйда даволанаётган бўлсангиз машқларни атрофдагилардан узоқда алоҳида хонада бажаринг.
💨 Машқ бажаришда хонани шамоллатиш керак, агар ҳаво яхши бўлса ойнани очиқ қолирган маъқул.
✨Энг осон усуллардан бири бу - нафасни ихтиёрий ушлаб туриш машқи.
▫️Бутейко усули бўйича: икки сония нафас олиш, нафасни 4 сония ушлаб туриш, 4 сония давомида нафас чиқариш. Бу машқда нафас енгил ва тиниқ бўлиши керак.
▫️Бурундан бир маромда нафас олиб ва чуқур нафас чиқариш. 3-6 марта такрорлаш.
________________________________
‼️ Как сообщалось ранее, сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Барно Абдусаматовой. На брифинге даны ответы на важные вопросы населения.

📹 Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаатлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди:
〰️〰️〰️〰️
❓Мен икки ўғлимни унаштириб қўйганман. Қачон тўй қилишга рухсат берилади? Қўш келин туширамиз, ҳар иккала қудамиз билан келишиб 22 августга тўй белгилаган эдик. Тўйни белгиланган санада каттароқ қилиб ўтказсак бўладими?
⚡️Мамлакат миқёсида карантин чекловларини ўрнатиш, муддатини узайтириш ёки бекор қилиш фақатгина Республика махсус комиссиянинг қарори асосида олиб борилади.
⛔️ Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 26 июлдаги тегишли қарорига асосан, мамлакатимиз бўйлаб карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилиши муносабати билан тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик бўйича аниқ чекловлар келтириб ўтилган.
📍Мазкур чекловларни бекор қилиш, тўй ва бошқа маросимларга рухсат беришнинг аниқ муддати ҳамда тўйларда қатнашувчилар сони ҳақидаги қарор Республика махсус комиссияси томонидан юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади ва эълон қилинади.
☝️Сизга фарзандларингиз тўйини Республика махсус комиссияси қарори билан рухсат берилгандан сўнг ҳамда ўрнатилган қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ўтказишингизни тавсия этамиз.
〰️〰️〰️〰️
❓Мен Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда тураман. Ҳозирда Тошкент шаҳрида ижарада яшаб келяпман. Карантин муносабати билан ҳозир ҳеч қаерда ишламаяпман. Тошкент шаҳридаги Ҳомийлик марказидан озиқ-овқат ёрдами олсам бўладими? Пул маблағлари-чи?
📍Мавжуд амалиётга кўра, ҳомийлик ёрдамлари фуқаронинг айни вақтда яшаб турган манзилига етказиб берилади. Яъни сиз маълум бир жойда доимий рўйхатда туришингиз ёки турмаслигингиздан қатъий назар ҳозирда яшаб турган уй манзилингизга юборилади.
❗️Бунинг учун, аввало, яшаб турган ҳудудингиздаги фуқаролар йиғинига мурожаат қилиш тавсия этилади. Шунингдек, мамлакатимиз миқёсида ягона ҳисобланувчи 1197 қисқа рақамлари ҳамда ҳар бир ҳудуддаги Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг “Call center” марказларига телефон орқали мурожаат қиласиз.
☎️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ҳам аҳолига янада қулайлик яратиш, ҳомийлик маҳсулотларини аҳолига етказиш, бу борада аҳоли мурожаатларини қабул қилиш мақсадида ишонч телефонлари фаолият юритмоқда. 71 код билан 203-01-21 рақамли мазкур телефон рақамларига ҳар куни 9:00 дан 17:00 га қадар қўнғироқ қилиб мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️
❓Биз оилада 4 кишимиз. Ойим пенсионер, акам, укам ва мен карантин сабабли ишимизни йўқотганмиз. Аҳолига пул ёрдами тарқатилаётганлиги эшитиб маҳалла идорасига мурожаат қилдик. Аммо маҳалламиз раиси “сизларнинг оилангизда пенсия олувчи бор, шу сабабли моддий ёрдам берилмайди” деди. Шу тўғрими?
📗 "Темир дафтар" учун ажратилган тоифалар ичида ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган мавсумий ишчи ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар алоҳида белгилаб ўтилган.
☝️Бундан хулоса шуки, сизнинг оилангизга ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғини ҳамда ҳудудий сектор томонидан келтириб ўтилган жиҳатларни инобатга олган ҳолда зарур моддий ёрдам кўрсатилиши шарт.
_________________________________
‼️ В штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства по поддержке махалли и семьи Саодат Боймирзаевой. На брифинге даны ответы на вопросы и обращения граждан.

⚡️Чирчиқ шаҳридаги «Маданият» маҳалла вакиллари томонидан ҳудуд аҳолисига сифатсиз колбаса маҳсулотлари тарқатилгани ҳақида интернетда хабарлар тарқалди.
❓Мазкур ҳолат бўйича масъулларга жавобгарлик белгиландими?
〰️〰️〰️〰️〰️
🔹Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат тафсилотлари бўйича эълон қилинган расмий маълумотга кўра, Чирчиқ шаҳрида фаолият юритувчи хусусий тадбиркор томонидан хайрия тарзида тақдим қилинган 160 дона колбаса ва 160 дона қолипли нон маҳсулотлари “Сахий инсонлар бирлашамиз” гуруҳи томонидан “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий ётоқхонада яшовчи фуқароларга тарқатилган.
“Сахий инсонлар бирлашамиз” гуруҳи раҳбари Отабек Ҳамдамов мазкур хайрия ташуббусини амалга ошириш, хайрия маҳсулотларини аҳоли уйларига етказиб беришда маҳалла вакиллари иштирокини таъминлаш мақсадида “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган ҳамда мазкур мурожаат асосида аҳолига колбаса ва нон маҳсулотларининг тарқатилиш жараёнларида маҳалла вакиллари ҳам иштирок этишган.
☝️Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда тушуниб-тушунмасдан колбаса маҳсулотлари бевосита, тўғридан-тўғри маҳалла ходимлари томонидан тақдим этилгани айтилмоқда.
✅ Шу боис яна бир бор ижтимоий тармоқларда маълум бир ҳолат юзасидан хабар қолдираётган, унга муносабат билдираётган юртдошларимиздан, аввало, мавзу тафсилотларини чуқур ўрганиб, кейин муайян хулосага келишларини сўраб қолардик.
🔎 Ҳозирда юқорида келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговдан олдинги суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.

❗️Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар
〰️〰️〰️〰️
Ижодий имтиҳонлар қуйидаги баллар кесимида баҳоланади:
◽️Умумий тактик тайёргарлик — 96 балл.
◽️Умумий жисмоний тайёргарлик — 93 балл.
⏳ Битта абитуриент учун нормативларни топшириши учун ўртача 1 соату 20 дақиқа вақт ажратилади.
〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🏟 Жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари
〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
@aoka_uz
#abituriyent2020
〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
@aoka_uz
#abituriyent2020
❓Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди?
Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи:
➖ Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди.
❗️Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.

⚡️Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади
АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.
📺 Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.
🔎 Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.
📹 Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.

⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар учун бугун соат 18:00дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz — онлайн платформаси ишга тушди.
Бу ҳақда АОКАда ўтаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
@aoka_uz
#abituriyent2020
Бу ҳақда АОКАда ўтаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?
АОКА штабида ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева мавзу юзасидан жавоб берди.