AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.39K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен томорқа ер эгасиман. Шахсий томорқамда етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимни деҳқон бозорларига сотишим учун стикерсиз машина ҳайдашга менга рухсат борми?

⚡️Махсус комиссиянинг 9 июлдаги баёнига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланмаган.

✔️ Етиштирган маҳсулотларингизни бозорларга олиб бориб тегишли тартибда реализация қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимни деҳқон бозорларида сотишда тўсқинликларга дуч келсам қаерга мурожаат қилсам бўлади?

☎️Етиштириган қишлоқ хўжалиги маҳсулотингизни деҳқон бозорларига олиб киришда ҳамда уларни реализация қилишда таъмагирлик ёки шунга ўхшаш бошқа тўсқинликларга дуч келсангиз Бош прокуратура Call-марказининг 1007 қисқа телефон рақамига ёҳуд Бош прокурутра ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлара қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишинигз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалалари бошқармаси бошлиғи Наврўз Мусаев иштирокида брифинг.

📌таҳлилларга кўра юртимизда 141 887 нафар ишсиз, 57 958 нафар кам таъминланган,350 151 нафар узоқ муддатга хорижга кетган хотин-қизлар 27 525 та уй жойга муҳтож оилалар мавжуд.
📌25 ёшдан юқори хотин-қизларнинг 39,3 фоизининг ўрта, 47,9 фоизи ўрта-маҳсус, 12,7 фоизининг олий маълумотли экани аниқланди.
📌"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" билан ҳамкорликда 150 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
📌Шундан 110 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 20 мингдан зиёдига ўз-ўзини банд қилиш орқали вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди. 8 мингдан ортиғига субсидиялар ажратилди.
📌426 нафар хотин-қизларга 58 млрд. сўмдан зиёд кредитлар ажратишга кўмаклашилди.
📌Сардоба туманидаги оила вакилларини ҳунармандчиликка жалб этиш учун устоз-шогирд анъаналари асосида 64 та ҳунармандга бириктирилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
❗️🌎⚡️Дунё миқёсида пандемия бошлангандан буён 13,4 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Вирус туфайли 581 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, 7,8 млн нафар бемор соғайди — Worldometers

🌎⚡️Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус юқиши тасдиқланган ҳолатлар сони кунига 2227 тага ошди ва умумий касалланганлар сони 95 894 тага етдиWorldometers

🌐⚡️Халқаро валюта жамғармаси пандемиянинг "икки томонлама зарбаси" ва нефт нархи пасайиб кетиши туфайли, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари учун иқтисодий башоратини 50 йил ичидаги энг паст даражасига туширди — CNBC

🇺🇿 Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш учун 500 миллион доллар ажратади — ADB

🇺🇸 Американинг «Moderna» фармацевтика компаниясининг маълум қилишича, яқин вақт ичида инсонларда коронавирус вакцинасини синаб кўришнинг сўнгги босқичи бошланади. Ишлаб чиқилган вакцина ўзининг хавфсизлигини исботлади ва биринчи босқичда ўтказилган тажрибалар давомида 45 нафар кўнгиллида иммунитет реакциясини қўзғатди — CNBC

🇫🇷 Кейинги ойдан бошлаб Франция ҳукумати савдо дўконларида ва бошқа ёпиқ жамоат жойларида ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилайди — France24

🇪🇬 Мисрда фуқароларга субсидия ажратиш давлат дастури томонидан белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда пахтадан тайёрланган кўп марталик юз ниқоблари 50 центдан тарқатиладиNew York Times

🇹🇲 Туркманистонда 14 июлдан 23 июлгача вилоятлардан Ашхабодга қатновчи йўловчи поездлари тўхтатиладиAl Jazeera

🇮🇳 Ҳиндистонда сўнгги 4 кун ичида коронавирусдан зарарланиш сони 100 000 тага кўпайди. Сўнгги 24 соат ичида 28 000 дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди, йирик шаҳар Бангалор карантинга ёпилди — CNN

🇮🇹 Италия ҳукумати коронавирусга қарши курашиш бўйича карантин чораларини июль ойининг сўнгига қадар узайтиришни режалаштирмоқда — Forbes

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️🌎⚡️Во всем мире сначала пандемии коронавирусная инфекция выявлена более чем у 13,4 млн жителей планеты. От последствий заражения и вызванных заболеваний скончались более 581 тысяч человек, выздоровели более 7,8 млн пациентов — Worldometers

🌎⚡️В странах Центральной Азии число подтвержденных случаев заражения коронавирусом за сутки увеличилось на 2 227 и достигло 95 894 человек — Worldometers

🌐⚡️Международный валютный фонд сократил свой экономический прогноз для стран Ближнего Востока и Северной Африки до самого низкого уровня за последние 50 лет, по причине "двойного шока" пандемии и низких цены на нефть — CNBC

🇺🇿 Азиатский банк развития выделит Узбекистану 500 млн долл. США для смягчения негативного последствия пандемииADB

🇺🇸 Американская фармацевтическая компания Moderna заявила, что в скором времени начнется последняя стадия испытаний на людях для возможной вакцины от коронавируса. Разработанная вакцина доказала свою безопасность и спровоцировала иммунную реакцию у всех 45 добровольцев в ходе испытаний на первом этапе — CNBC

🇫🇷 Со следующего месяца, власти Франции сделают обязательным ношение масок в магазинах и других закрытых общественных местах France24

🇪🇬 В Египте гражданам будут раздавать многоразовые маски для лица по 50 центов, наряду с продуктами питания, предусмотренными государственной программой субсидирования — New York Times

🇹🇲 В Туркменистане приостанавливается движение пассажирских поездов из регионов в Ашхабад с 14 июля по 23 июляAl Jazeera

🇮🇳 В Индии число заражений коронавирусом за последние четыре дня увеличилось на 100 000 случаев. Только за последние сутки зарегистрировано более 28 000 новых заражений, крупный город Бангалор закрыт на карантин — CNN

🇮🇹 Власти Италии намерены продлить действие карантинных мер в борьбе с коронавирусом до конца июляForbes

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
АОКА ва БАА коммуникациялар офиси вакиллари ҳамкорлигида «Давлат бошқарувида коммуникацияларни такомиллаштириш» мавзуида онлайн-тренинглар ўтказилмоқда

Батафсил

@aoka_uz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Акмал Эшондедаевич Бурханов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6026, 14.07.2020й) имзоланди ва Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Акмал Бурханов бунгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.


➡️ @uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бош прокуратура бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида брифинг

📌 олиб сотарлар қўлида сарсон бўлаётган деҳқонларга истаган бозорларида тўғридан-тўғри ўз маҳсулотларини сотишга шароит яратиб берилди.
📌 Тошкент шаҳридаги 13 та деҳқон бозорида деҳқонларга 70 та музлатгич, 615 та савдо растаси, 700 дан ортиқ тарози ва бошқа воситалар ажратиб берилди.
📌 доимий деҳқон бозорисиз, таъминоти улгуржи бозорларга боғлиқ 15 туман аҳолисини арзон маҳсулот билан таъминлаш учун “даладан дастурхонга” механизми ҳаётга татбиқ этилмоқда.
📌 тўсатдан юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳсулотлар захираси доимий шакллантириб борилмоқда.
📌 ўтказилган тадбирларда қарийб 6 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг қиммат сотилишини олди олинди.
📌 қишлоқ хўжалиги ерларини коррупцион жиноятлар орқали сотиш, захира учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ 87та жиноят фош этилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Бугун, 16 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 13:00 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Спикер: Қизлархон Бегматова – матбуот котиби

🕙 14:00 Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер: Нурмат Отабеков – инспекция раҳбари


🕙 15:00 – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Спикер: Акмал Назаров - департамент директори


🕙
16:00 – Инновацион ривожланиш вазирлиги

Спикер: Олимжон Тўйчиев - вазир ўринбосари


🕙
17:00 – Миллий гвардия

Спикер: Даврон Жуманазаров - матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 16 июля, в штабе АИМК:


🕙 13:00 Агентство по развитию фармацевтической отрасли

Спикер: Кизлархон Бегматова – пресс-секретарь

🕙 14:00 – Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер: Нурмат Отабеков – начальник инспекции


🕙 15:00 – Центральный банк Узбекистана

Спикер: Акмал Назаров – директор департамента

🕙
16:00 – Министерство инновационного развития

Спикер: Олим Туйчиев – заместитель министра

🕙
17:00 – Национальная гвардия

Спикер: Даврон Жуманазаров – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий дорихоналар ўзлари олиб келган дориларни истаган нархда ёки устига белгиланган қанчадир фоиздан ортиқ бўлмаган нархда сотиши мумкинми?

⚡️Дори-дармонларга нарх белгилашда улгуржи реализация учун – сотиб олиниш нархидан 15% дан ортиқ бўлмаган, чакана реализация учун - улгуржи нархидан 20% дан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.

📎 Асос — Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сон “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори.

💰Шунингдек, четдан олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Вирусли инфекцияларни даволашда ишлатиладиган дори препаратлари ўзимизда ишлаб чиқариладими?

❗️Вирусли инфекцияларда даволашда қўлланадиган 44 номдаги препаратлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан Давлат рўйхатидан ўтказилган.

💊Таркибида ацикловир, энтекавир, оксолин, умифеновир, ламивудин, абакавир, рутан каби вирусларга қарши таъсирга эга моддалар мавжуд 215 турдаги инфекцияларни даволашда қўлланадиган дори воситалари мавжуд.

💡Шунингдек, “Nobel Pharmsanoat” компанияси томонидан "Копивир" препарати фавипиравир фаол моддаси асосида ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

🔹Таркибида фавипиравир фаол моддасини сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бошқа давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келаётгани исботланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистонда доривор ўсимликлар жуда кўп, вирусли инфекцияларда қандай дамламаларни қўллаш мумкин?

🦠Айнан вирусларга қарши дамламаларни қўллаш масаласи анъанавий тиббиётда келтирилмаган.

💪Вирусларга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу – иммунитет, яъни организмнинг вирусли инфекцияларга қарши ҳимоясини кучайтиришдир.

🍃Вирусли инфекцияларда иситмани тушириш, яллиғланиш жараёнларини сусайтириш мақсадида наъматак дамламаси, чучукмия илдизи қайнатмаси, мойчечак, шалфей япроқлари, тирноқгул ўти дамламалари ҳалқ табобатидан кенг қўлланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Рецептда дори номи кўрсатилганда, дорихона ходими унинг ўрнини босувчи яъни дори воситасини аналогини тавсия қилиши қанчалик тўғри?

💊Препаратларни ўзаро алмашинуви ёки ўзаро алмаштириш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулоса Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли соҳа бўйича Бош мутахассислари томонидан бир қанча мезонлар, жумладан:

дори препаратларининг эквивалентлиги;

дори шаклининг эквивалентлиги;

ёрдамчи моддалар таркибининг эквивалентлиги ёки бир хиллиги;

юбориш ва қўллаш усулининг бир хиллиги;

препаратни ишлаб чиқарувчи корхонанинг зарур ишлаб чиқариш амалиёти талабларига мувофиқлиги асосида берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистонда Гепарин дори воситаси қанча миқдорда ишлаб чиқарилмоқда?

❗️Гепарин дори воситаси 19 та ишлаб чиқарувчи корхона томонидан рўйхатдан ўтказилган.

📈 2019-2020 йилларда умумий миқдори 620 409 флакон Гепарин Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштирилиб тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган.

✔️Гепарин дори воситаси бўйича Ўзбекистон ички бозори етарли даражада таъминланган. Агар Гепарин дори воситасига қўшимча эҳтиёж сезилса ишлаб чиқариш қувватларини ошириш имкониятлари мавжуд.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​Бухоро вилоятининг Олот туманида ўзларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вакиллари ва “Юрт салоҳияти” газетаси мухбирлари деб таништирган шахслар қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахслар Олот туманидаги деҳқон бозори, савдо дўконлари, кафе ва ресторанлар фаолиятига ноқонуний аралашиб, карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиб, салбий мақола чиқариш орқали савдо объектини ёптириш, жаримага тортиш ва ташкилот раҳбарини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш билан қўрқитган.

Тадбиркорларнинг туман ИИБга қилган мурожаатидан сўнг уларнинг шахсига ойдинлик киритилди. Улар — 1975 йилда Тошкент вилоятида туғилган Х.Ш.Ш., 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган М.У.М. ва 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган К.Э.М. эканлиги аниқланди.

Текширув давомида уларнинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган хизмат гувоҳномалари, бозор ва савдо дўконларини тасвирга олган қўл телефонлари ва бошқа айрим тегишли ҳужжатлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Айни пайтда ушбу шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Олот туман ИИБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, “Юрт салоҳияти” газетаси 2019 йил 19 сентябрда Агентликнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Муассис — OLTIN ASR SERVIS МЧЖ. Ушбу нашр ва муассис Агентликка дахлдор эмас ва хизмат гувоҳномасида Агентлик номи қонунга зид равишда киритилган.

Мазкур масала юзасидан Агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли равишда мурожаат қилди ва масала тез орада қонуний ечим топади. Юртдошларимизни эса янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлаб қоламиз.

@aoka_uz
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус ваҳимаси сабаб дорихоналарда айрим дориларнинг тақчиллиги сезилмоқда, қўшни мамлакатларда дорилар дефецити юзага келган. Aгентлик томонидан пандемия даврида дори препаратлари тақчиллигининг олдини олишга қаратилган қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

⚡️Инқирозга қарши курашиш комиссиясининг қарорига мувофиқ республикада зарур дори воситалари ва тиббий буюмларни таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига алоҳида рўйхат қилиш ваколати берилди.

📃 Ваколатга асосланиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички буйруқ билан дори-дармонлар рўйхатини тасдиқлади.

❗️Рўйхатга асосан, агар эҳтиёж келиб чиқадиган бўлса мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаштириш орқали сифат назоратини амалга ошириш шарти билан олиб кириш тизими йўлга қўйилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Дориларни импорт-экспорт қилиш масалалари ҳам Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлик ваколатига кирадими?

🚧 Дори воситаларини экспорт ва импорт қилишда Агентлик бевосита эмас балки, билвосита иштирок этади. Чунки Агентлик таркибида ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд эмас.

✔️Агентликка юклатилган асосий вазифалардан бири маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари экспорти кўрсаткичининг ҳар йилги ўсишини таъминлаш ҳамда импорт қилинаётган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборот йиғишни таъминловчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга пандемия даврида қандай имтиёзлар белгиланган?

⚡️Пандемия даврида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга бир қатор имтиёзлар бериб келинмоқда.

Булар асосан ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом-ашё, техника, бутловчи қисмлар ва бошқаларни импорт қилишдага божхона имтиёзлари, солиқ имтиёзлари, кредит олишда имтиёзлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирларидан иборат.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирги кунда дорихоналарда, махсус сотиладиган жойларда тиббий ниқобларларнинг тақчиллиги СЕЗИЛМАЯПТИ, бундан кейин ҳам шу тартиб сақланиб қоладими?

🔹Ҳозирги кунда, “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси корхоналари билан биргаликда жами 270 дан ортиқ тиббий ниқоблар ва 16 та ҳимоя комбинзонлари ишлаб чиқаришчи маҳаллий корхоналар фаолият юритмоқда.

📈 Бугун кунига 6 млн. дона тиббий ниқоблар ва 50 минг дона ҳимоя комбинзонлари ишлаб чиқариш имкониятлари яратилди.

⚡️Республика ички бозори эҳтиёжи таъминланиб қўшни мамлакатларга экспорт қилиш йўлга қўйилди.

___________________________________________


❗️Как
сообщалось ранее, сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием руководителя информационной службы Агентства по развитию фармацевтической отрасли Кизлархон Бегматовой. На брифинге даны ответы на следующие вопросы.

ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Пандемия даврида дорихоналарда дори воситалари нархи кўтарилаётганини тартибга солиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

❗️Республика махсус комиссияси ушбу масала юзасидан мунтазам иш олиб бормоқда. Комиссия бу борада прокуратура, Солиқ инспекцияси, Фармацевтика агентлигига дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига йўл қўймаслик бўйича тегишли топшириқларни берган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусдан ўлганларнинг кўпчилиги ортиқча вазндан азият чекишган деб эшитдим, бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

▪️Тўғри, коронавирусдан вафот этганларнинг аксариятида ортиқча вазн, сурункали касалликлари борлиги рост маълумот.

▫️Ортиқча вазн нафақат коронавирус касаллигида, балки, бошқа кўплаб юқумли касалликларга чалинганда ҳам қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Уй шароитида докадан қилинган ниқобга спирт томизиб юринг коронавирус юқмаслигини таъминлайди, деган видеолар тарқалиб кетди. Бу усул қай даражада самарали, агар бунақа килиб юрилса спирт паридан заҳарланиб колмайдими одам?

🧴Аксарият антисептик воситалар таркибидан спирт борлиги ҳақида биз биламиз ва эшитганмиз.

🗣 Спирт пари билан нафас олиш, юқори нафас йўлларидаги вирусни ўлдириши бўйича алоҳида изланишлар олиб борилиб, ижобий тасдиқланган маълумотлар олинганлиги ҳақидаги ахборотларга кўзимиз тушмади.

☝️Аммо билиб-билмай, меъёрдан ортиқ ишлатиш албатта салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳеч ким эсдан чиқармаслиги керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус билан ўпка пневмонияси касалликлари бир бирига боғлиқ касалликларми?

⚡️Пневмония касаллиги бу ўпканинг яллиғланиши бўлиб, унинг юзага келишида сабаблар жуда кўп. Баъзи ҳолатларда пневмониялар бактериал, вирусли, замбуруғли этиологияли бўлиши мумкин.

🦠 Коронавирус касаллигининг энг жиддий асоратларидан бири - бу пневмония ҳисобланади. Ўзбекистонда қайд этилаётган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг аксарияти айнан ушбу асорат билан боғлиқ.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега юқори ҳаво ҳарорати ва паст намликда ҳам COVID-19 фаоллиги пасаймаяпти, аксинча касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда? Касаллик бошланганда юқори ҳарорат ва паст намликда касаллик камайиши айтилган эди?

Статистикага кўра, COVID -19 тарқалиши мамлакатларда ҳар қандай иқлим ва намликда юз бериши мумкин.

🏛 Мутахассислар бу ҳолатни кўпинча вирус тарқалишига қулай шароит бўлган биноларда кузатилиши билан изоҳлашади.

🌤 Юқори ҳаво ҳарорати, қуёш нурининг тўғри тушиши, қуруқ ҳаво вирусни ўлдириши исботланган ва бу борада муҳокамага ўрин йўқ.

‼️ Таъкидлаш лозимки, COVID-19 қўзғатувчиси ўта яшовчан ва энг кичик шароит мавжудлигида ҳам осон тарқалади.

☝️Шунинг учун инфекцияни фақат айтиб ўтилган профилактика қоидаларига риоя қилган ҳолда енгиш мумкин.

🔹Бундан ташқари, инсон танаси температураси атроф-муҳитдаги шароитга боғлиқ эмас ва нормада 36,6°С ни ташкил этади. Бу ҳам коронавирусни организмда кўпайишини енгиллаштиради.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️

Хусусий клиникаларда, дастлаб 250 минг сўмга топширилаётган тестлар 400 минг сўмдан ошибди, буни ким назорат қилади?

❗️Хусусий клиникаларда олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш бошқармаси томонидан назоратга олади.

Албатта, бунинг учун бундай хусусий клиникаларнинг номи ва манзилини кўрсатиб мурожаат қилсангиз, биз уни мутасадди ташкилотлар орқали суриштиришимиз анча осон бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Республикамизда коронавирусни даволаш бўйича мутахассислар етарлими, айникса ҳозирда "дефицит" юзага келмаяпдими?

🧑‍🔬 Ҳозирги кунда инфекционистлар, педиатрлар, реаниматологлар, пульмонологлар, рентгенологлар ва бошқа мутахасислар коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган, шу ўринда қисқа муддатли тайёргарликдан ўтиб, ўз йўналишларини ўзгартириб коронавирусни даволаш ишларига жалб қилинганлар ҳам бор.

⚡️Шифокорлар таъминотида танқислик (бу фақат вақтинча карантинда бўлиш билан боғлиқ) юзага келмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинаяпди.
〰️〰️〰️〰️

Ижтимоий тармоқларда карантинга олинган фукароларга хеч қандай муолажалар қилмасдан кетаётганларида уларни даволанди, деган ҳужжатларга қўл қўйдириб олдиришгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу тўғрисида ички суриштирув ишлари олиб борилмоқдами?

❗️Карантинга жойлаштирилган фуқароларга уларнинг шикоятлари ва аҳволига қараб керакли муолажалар ўтказилган ва ҳозирда хам бу ишлар олиб борилмоқда.

▫️Карантинга жойлаштирилганлар ҳали беморлар эмас, фақат вирус юқтиришда гумон қилинганлардир. Шунинг учун карантиндагиларга даволаш муолажалари ўтказилмайди.

☝️Фақат қўшимча ҳамда ёндош касалликлари бор шахслар бундан мустасно, негаки бу каби шахсларга карантин зонасида ҳам тиббий ёрдам кўрсатилади.

⚡️Шунигдек, ёлғон маълумот тарқатганлик учун ҳам жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтмоқчимиз.
〰️〰️〰️〰️

Хозирда одамлар интернетда айланиб юрган рецептлар бўйича ҳеч ким билан маслаҳатлашмасдан ҳар хил дори воситаларини қабул қилишмокда. Тиббиёт ходимлари бу тўғрисида ўз фикрларини берсалар яхши бўларди.

⛔️ Фуқароларнинг тиббиёт ходимлари билан маслахатлашмай билиб-билмай, ўзибилармонлик қилиб даволанишлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

👩‍🔬 Касалликнинг бирор клиник белгиси пайдо бўлдими ёки касаллик тасдиқланиб енгил кечаяпдими дарҳол тиббиёт ходимига мурожаат қилинг ва уларнинг тавсияси асосида даволанинг!
〰️〰️〰️〰️

Хорижий давлатларда (масалан, Европа Иттифоқи, Туркия, Россия) ПЗР текшируви асосида берилган сертификати Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланадими?

⚡️ПЗР таҳлили асосида хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланмайди.

______________________________________


📣 Как сообщалось ранее, на брифинге, проведенном в штабе АИМК, глава Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмат Отабеков ответил на вопросы граждан.

📌 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
😷 Коронавирус пандемияси даврида банк тизимида онлайн хизматларни йўлга қўйиш, ахборот технологияларига асосланган янги банк хизматларини ишлаб чиқиш юзасидан мижозларга қандай қулайликлар яратилди?

🌐 Ҳозирда мамлакатимизнинг деярли барча тижорат банклари мобиль иловаларида базавий банк хизматларини онлайн равишда, уйда ўтирган ҳолда бажариш имконияти мавжуд.

💰Жисмоний шахсларга банкларнинг мобиль иловалари орқали онлайн микроқарзлар, автокредит ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилди.

🏦 Тижорат банклари томонидан мобиль илова дастурлари орқали жисмоний шахсларга айни вақтда қуйидаги банк операцияларини бажариш имконини берувчи хизматлар таклиф этилмоқда:

👉 картадан картага пул ўтказиш операцияларини бажариш;

👉 солиқ, коммунал ва бошқа тўловлар (масалан, мобиль алоқа ва интернет хизматлари, давлат хизматлари тўловлари, турли жарималар, хайрия учун маблағларни ўтказиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турли таомларни етказиб бериш хизматлари учун) тўловларни амалга ошириш;

👉 мижоз талабига кўра банк картасини блоклаш ёки блокдан чиқариш;

👉 банк карталарига онлайн буюртма бериш;

👉 жисмоний шахслар учун микроқарз олиш ва уларни сўндириш;

👉 онлайн омонатларни очиш ва маблағларни жойлаштириш;

👉 онлайн конверсия амалиётларини бажариш;

👉 халқаро банк карта ҳисобварағидан тўловларни амалга ошириш ва маблағлар ҳаракатини мониторинг қилиш;

👉 банк инфратузилмалари (филиаллар, айирбошлаш шохобчалари, банкомат ва инфокиосклар) дислокацияси ҳақида маълумот олиш;

👉халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келган маблағларни мижознинг хоҳишига кўра, банк ҳисобварағи (омонати) ёки банк картасига киритиш ва бошқалар.

❗️Хўжалик юритувчи субъектларга масофавий тизимлардан фойдаланган ҳолда бир нечта амалиётларни бажариш имконияти яратилган.

Хусусан:

🔹банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш (яъни ҳисобварақлар ҳаракатини мониторинг қилиш);

🔹валюта маблағларини сотиб олиш (яъни, конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда хизмат кўрсатувчи банкка юбориш;

🔹ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш учун электрон қайднома (ведомость)ни банкка узатиш ва бошқа хизматлардир.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Шифокор ва ҳамшираларга бир марталик ҳимоя кийимларини ҳар куни ювиб қайта ишлатишга мажбурлашаётганлари ростми?

❗️Йўқ, бу ёлғон маълумот. Ҳеч ким тиббиёт ходимларини бирмарталик ҳимоя кийимини қайта кийишга мажбурламаяпти. Бугунги кунда ҳимоя кийимларига танқислик ҳам мавжуд эмас.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нима сабабдан аввалида касалликдан тузалганлар сони тез кўпаяётган эди, лекин ҳозир касалланганлар сони кундан-кунга кўпаймокда, тузалганлар сони ўзгаришсиз қолмоқда?

❗️Ахолининг карантин чекловларига беписандлик билан қараши ахоли орасида касалланганлар сонини кундан кунга кўпайишига олиб келди.

📈 Лекин шифокорларимизнинг фидокорона меҳнатлари туфайли тузалганлар сони ҳам оз эмас, бугунги кунга келиб, 8655 нафар бемор соғайган, охирги бир кунда касалликдан соғайиб шифохоналардан чиқарилган шахсларнинг умумий сони 328 нафарни ташкил этади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен давлат касалхонасида ишлайман. Ишхонага автобус обориб-келади. Комиссия қарори билан дам олиш кунлари (шанба-якшанба) автотранспортлар ҳаракати тўхтатилса, биз ишга борамизми?

❗️Шу кунлари Сиз ишлаётган муассасангизда ўта зарур бўлмасангиз, у ҳолда раҳбарингиз бу масалага ойдинлик киритиб беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Яқинда исроиллик олимлар Ўзбекистонга келиб тест ўтказмоқчилиги тўғрисида маълумот эшитдим. Нега айнан Ўзбекистонда, бу кафолатланганми?

❗️Бу маълумотлар тасдиқланган маълумот эмас. Исроил давлатининг ўзида коронавирус касаллиги билан муаммолар тиқилиб ётибди, 9 миллион аҳолиси бўлган ушбу давлатда ҳар кунинг 3 мингдан кўп бемор қайд этилаяпди. Лекин, аҳолининг жамоавий иммунитети дараждасини ўрганишга қаратилган ҳар қандай ҳамкорликни қўллаб қувватлаш керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нима учун Россияда касалланганлар сони бизникидан бир неча баробар кўп бўлишига қарамай, уларда ниқоб тақиб юриш бекор қилинди, бизда эса ҳали ҳам одамлар ниқоб тақмагани учун жаримага тортилмоқдалар?

❗️Аввало,таъкидлаш лозимки, Россияда ниқоб тақиш бутунлай бекор қилингани йўқ.

Транспортда, бозорлар, дўконлар ва бошқа аҳоли тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаби сақланиб қолган, фақатгина кўчада юрганда ниқоб “тақиш шарт” деган фикр, “тақиш шарт эмас” деган фикр билан алмаштирилди.

⚡️Қолаверса, ҳар бир давлат касаллик профилактикасига қаратилган ўзининг тартибини белгилайди ва амалга оширади. Бизда эса бу талаб сақланиб қолган.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг