AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Менинг энг катта ислоҳотим — ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш»

Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

Ушбу марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

💰2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

❗️«Менинг энг катта ислоҳотим — ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш.

🌐 Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти.
Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Фарғонадаги 43 мингдан зиёд оила йил якунига қадар камбағалликдан чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш борасида Фарғонада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошлангани, вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди.

🔹Хусусан, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш орқали қарийб 14 минг оиланинг оёққа туришига кўмаклашилади. Бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ресурслари ҳажмини 25 фоизга ошириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 400 миллиард сўм кредит ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Фарғонада ирригация тизимини ислоҳ қилиш учун 50 миллион доллар ажратилади

Президент иштирокида Фарғона шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди.

📍Ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарор ҳам Фарғона вилояти учун катта аҳамиятга эга экани таъкидланди.

🏗 Йиғилишда уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

🌐 Фарғона тажрибаси асосида «лойиҳалар фабрикаси»ни кенг ривожлантириш, IT марказларда ўқув курслари ташкил этиб, йилига 262 мингдан зиёд ёшлар ўқитиш муҳимлиги қайд этилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Президент: «Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади. Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади»

Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.

🎓 Таълим муассасаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

🏛 Жорий йилда мазкур таълим даргоҳи учун янги бино қурилди.

Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши суҳбатлашди.

🔹«Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади. Ривожланган давлатларда бундай эмас, биринчи йилдан мутахассислик фанларига ўтиб, амалиётга муҳим ўрин берилади. Натижадаги фарқни ҳаёт кўрсатиб турибди».

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️«Лойиҳалар фабрикаси»да доимий ишлайдиган ёшларга 10 млн сўм ойлик берилади

Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев сўз олди:

Фарғоналик ёшларни «Лойиҳалар фабрикаси»га жалб қилиш, ташаббускор ёшларни вилоят ҳудудлари ривожланишида иштирокини ошириш мақсадида таклиф ва дастурлар ишлаб чиқилди.

💰Ўзини «Лойиҳалар фабрикаси»да доимий фаолият юритишга бағишлаган ёшларга 10 млн. сўмдан ойлик бериладиган бўлди. Қўшимчасига ўша ёшга ўз лойиҳаси амалга ошадиган бўлса, ундан ҳам маълум бир фоиз ажратиб берилади.

✈️ Давлат раҳбари томонидан шижоатли ёшларни маҳаллий корхоналарга амалиётларга юбориш таклиф қилинди. Эҳтиёж бўлса хорижий компанияларга тажриба алмашишга юбориш режалаштирилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Фарғонада 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида маълум қилди:

Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий воситаси бу — таълим. Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида қилган ислоҳотлари ўқитувчини мактабга қайтаришдан, унинг обрўсини тиклашдан, ойликларни оширишдан бошладилар. Фарғона вилоятининг ўзида 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Вилоятда 129 та мактабда оддий иситиш печлари йўқ эди, 85 та мактабга ичимлик суви олиб келинди, 109 та мактаб девори ўралди. 3 йилда мактаблар сони 27 тага кўпайди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from davletovuz
❗️Бешта хусусий интернет нашрга президент сафарини бевосита жойидан туриб ёритиш учун рухсат берилди

5-6 июнь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида бўлиб қайтди.

Президент Мирзиёевнинг бу ташрифи ўзбек ОАВ учун бир жиҳат билан алоҳида аҳамиятли: бу гал илк бор мамлакатдаги 5та хусусий интернет нашрга президент сафарини бевосита жойидан туриб ёритиш учун рухсат берилди. Хусусан, Kun.uz, Daryo.uz, Gazeta.uz, Xabar.uz ва Uznews.uz интернет сайтлари мухбирлари ташриф жараёнларини Фарғонадан туриб ёритиб борди.

Шу пайтга қадар эса президент ташрифи тафсилотлари фақат унинг матбуот хизмати ва давлат телеканаллари орқалигина аҳолига етказиб келинарди.

Kun.uz
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
7 009 065
⚡️Соғайганлар 3 140 920
⚡️Вафот этганлар 402 730

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 1 942 363
2. 🇧🇷 Бразилия 691 758
3. 🇷🇺 Россия 467 073
4. 🇬🇧 Буюк Британия 287 621
5. 🇮🇳 Ҳиндистон 257 486
6. 🇪🇸 Испания 241 550
7. 🇮🇹 Италия 234 998
8. 🇵🇪 Перу 196 515
9. 🇫🇷 Франция 191 102
10. 🇩🇪 Германия 185 750

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
7 009 065
⚡️Выздоровевших 3 140 920
⚡️Погибших 402 730

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 1 942 363
2. 🇧🇷 Бразилия 691 758
3. 🇷🇺 Россия 467 073
4. 🇬🇧 Великобритания 287 621
5. 🇮🇳 Индия 257 486
6. 🇪🇸 Испания 241 550
7. 🇮🇹 Италия 234 998
8. 🇵🇪Перу 196 515
9. 🇫🇷 Франция 191 102
10. 🇩🇪 Германия 185 750

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус вақтида дезинформацияни қандай тўхтатиш мумкин ?

📲 Мобил телефонингизга келадиган текширилмаган хабарларни қандай фарқлашни билинг ва ижтимоий тармоқларда бундай ахборотни тарқатманг. Ишончли ахборот билан таъминлаш фуқаро ва жамиятнинг умумий мажбурияти ҳисобланади, шунингдек, пандемияни тўхтатиш бўйича тўғри қарор қабул қилишимизга ёрдам беради. — UNESCO

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Как остановить дезинформацию во время пандемии коронавируса?

📲 Узнайте, как определить непроверенный контент, который вы получаете по мобильному телефону, и не распространять ложную информацию в социальных сетях. Обеспечение достоверной информации является всеобщей обязанностью граждан и общества и помогает нам принимать правильные решения по сдерживанию пандемии.UNESCO

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун, 8 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан

🕙 13:00 Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер: Нурмат Атабеков — бош инспектор

🕙 14:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева — матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 8 июня, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 13:00
Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер: Нурмат Атабеков — главный инспектор

🕙 14:00 Министерство юстиции

Спикер: Севара Уринбаева — пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонада раҳбариятнинг ниқоб тақмасдан ишлаганда ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши тўғрими?

❗️Иш берувчи иш вақтида ниқоб тақишни мажбурий қилиши ва тегишли буйруқ ёки кўрсатма беришга ҳақли.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кўчада ҳаво иссиқ, ҳарорат уйда 36,7 даража (симобли иссиқ ўлчагичда) кўрсатиб, бирор жамоат жойига киришда 37,2 даражани кўрсатяпти. Бу ахир иссиқ ҳавода юриш таъсирида ошиши мумкинку?

❗️Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбоби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг.

🔫 Шундан келиб чиққан ҳолда, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️

Россиядан қайтганимдан сўнг 14 кун карантинда ўтирдим. Барча тест натижалари «манфий» чиққандан сўнг уйга қайтдим. Энди маҳалла ҳам 14 кун карантинда ўтиришимни айтяпти. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус маълумотномаси инобатга ўтмайдими?

❗️Коронавирус инфекциясининг яширин даври 14 кундан узоқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олганда, яна 10 кун уйда ўзини изоляциялаш зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

Аҳоли орасидан чиқаётган касаллар 100% карантинга олиняптими? «Симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?

❗️Аҳоли орасидан чиққан беморлар, эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, бирламчи мулоқотда бўлган шахслар каратинга олинади, иккиламчи мулоқотдаги шахслар — уй шароитида 14 кун изоляция қилинади.

👮🏻‍♂️ Ички ишлар вазирлиги томонидан уй шароитида (ўз яшаш уйи, меҳмонхона, ётоқхона ва бошқалар) карантин остида тиббий назоратда бўлган шахслар 14 кунлик карантин тартибларига риоя этишлари устидан назорат ўрнатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чет элдан келган фуқароларнинг юкларида ҳам касаллик бўлиши мумкин. Уларни нима қилишади?

🚿 Чет элдан келган фуқароларимиз карантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъий назар 100% зарарсизлантирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонада иш кабинетида кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан касаллик тарқалиши мумкинми?

❗️Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чартер рейс билан олиб келинадиганларни кутиб олиш ёки улар билан кўришиш мумкинми?

❗️Чартер рейслар билан олиб келинадиган фуқароларни кутиб олиш ва учрашишга рухсат берилмайди, улар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига олиб кетилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон миқёсида коронавирус инфекциясидан 400 мингдан ортиқ одам вафот этди, COVID-19 га чалинган беморлар сони 7 миллиондан ошди Johns Hopkins University

🇮🇩🇮🇳🇺🇸 Бугун Индонезия ва Ҳиндистон, шунингдек, АҚШнинг айрим штатлари, хусусан Нью Йоркда карантин чекловлари енгиллатилади Al Jazeera

🇳🇿 Янги Зеландияда бирорта ҳам COVID-19 касаллигининг фаол ҳолати қолмади The Guardian

🇻🇳🇪🇺 Душанба куни Вьетнам Европа Иттифоқи билан эркин савдо тўғрисида келишувни ратификация қилди. Ушбу битим товарларнинг 99% тарифини бекор қилади ва Вьетнамга пандемиядан кейинги иқтисодиётни тиклашга керакли кўмакни таъминлайди Reuters

🇯🇵 Reuters ҳисоботига кўра, Японияда биринчи чоракда ЯИМга капитал пул қўйиш ўсганига қарамай иқтисодиётда сезиларли инқироз кузатилмоқда. Мамлакат ҳукумати умумий қиймати 2,2 триллион АҚШ доллари миқдорида иккита рағбатлантирувчи чора-тадбирлар пакетини тузди. Бироқ кўплаб таҳлилчилар барқарор тиклаш бошлангунга қадар вазият ёмонлашиши тахмин қилишмоқда Reuters

🇬🇧 2021 йилга келиб Британия университетларида чет эллик талабалар сони кескин камайиши, шу жумладан 585 миллион доллар миқдорида чет эллик талабалардан тушадиган даромад миқдори ҳам камайиши тахмин қилинмоқда The Times

🇩🇪 Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси мамлакатдан учаётган йўловчиларни пандемия билан боғлиқ ҳар қандай вазиятда ҳам уйларига етказишни кафолатлашини маълум қилди. Хусусан, агар йўловчига бораётган давлатига тана ҳарорати ошгани ёки эпидемиянинг навбатдаги тўлқини бошлангани сабаб кириш тақиқланса, карантинга олишни кафолатлайди Reuters

🇫🇷 Франция ҳукумати кўчаларда ниқоб ва тамаки қолдиғини ташлаганлик учун жарималар миқдорини оширди. Энди қоидабузарлар 135 евро тўлашга мажбур бўлишади The Telegraph

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🌐 По всему миру от коронавируса умерло более 400 тыс. человек, при этом количество пациентов с COVID-19 превысило 7 миллионов Johns Hopkins University

🇮🇩🇮🇳🇺🇸 Сегодня ослабляются карантинные ограничения в Индонезии и Индии, и в некоторых штатах США, в частности в Нью-Йорке Al Jazeera

🇳🇿 В Новой Зеландии не осталось ни одного активного случая заболевания COVID-19 The Guardian

🇻🇳🇪🇺 В понедельник Вьетнам ратифицировал соглашение о свободной торговле с Европейским Союзом, которое отменит 99% тарифов на товары и обеспечит Вьетнаму необходимую поддержку при восстановлении экономики в последствии пандемии Reuters

🇯🇵 Согласно отчету Reuters, в Японии наблюдается значительный спад экономики, несмотря на рост капиталовложений в ВВП в первом квартале. Правительство страны составило два пакета стимулирующих мер на общую сумму 2,2 триллиона долл.США. Но многие аналитики ожидают, что ситуация ухудшится до того, как начнется устойчивое восстановление Reuters

🇬🇧 К 2021г. в британских университетах ожидается резкое сокращение числа новых иностранных студентов, включая потерю доходов от студентов в размере 585 млн. долл. США The Times

🇩🇪 Немецкая авиакомпания Lufthansa сообщила, что гарантирует своим пассажирам, вылетающим из Германии, что их доставят домой в любых случаях, связанных с пандемией. В частности, если пассажиру запретят въезд в страну назначения из-за повышенной температуры, поместят на карантин или если в стране назначения начнется очередная волна эпидемии Reuters

🇫🇷 Власти Франции увеличили размер штрафов за выброс масок и окурок сигарет на улицах. Отныне нарушители обязаны платить €135 The Telegraph

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Водийликмиз, Зомин санаторийсига йўлланма олганмиз. Шахсий машинада борсак бўладими?

🔹Агар «путёвка»нгизда паспорт маълумотлари, Зомин санаторийсида даволаниш учун шифокор томонидан берилган санатор-курорт картаси ҳамда 3 кун олдин коронавирусга топширилган тест натижалари кўрсатмалари бўлса, бемалол боришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Европалик мутахассислар коронавирус инфекциясининг агрессивлиги март ойига қараганда ҳаво исиши туфайли пасайганинин айтишмоқда. Ўзбекистонда аҳвол қандай?

🔹Бошқа давлатлардаки каби Ўзбекистонда ҳам касаллик бирмунча камайганини кундалик кузатувлардан кўриб бораяпмиз. Бунга вирус агрессивлигининг пасайиши эмас, аксинча инсонларда шу вирусга нисбатан «ўзини-ўзи ҳимоя қилиш» яъни курашиш қобилияти пайдо бўлгани ва вирусга нисбатан бетиним олиб борилаётган карантин чоралари сабаб бўлмоқда.

Об-ҳавонинг исиб кетиши ҳам қайсидир даражада таъсир этган бўлиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асосратлар қандай бўлади?

🔹Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари бир нечта омилларга боғлиқ: инсоннинг иммунитети ва сурункали касалликлар.

Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:

тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;

иситмасиз ва балғамсиз йўтал;

сурункали касалликларнинг кучайиши.

Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Агар касаллик юқтирган бемор бошқа вилоятдан бўлса, касаллик сонини ҳисобга олишда бемор доимий яшаш жойи инобатга олинадими ёки юқтирган ҳудуди?

🔹Касаллик қаерда аниқланса, ўша ҳудудда рўйхатга олинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чет давлатда коронавирусга чалиниб даволаниб чиққан фуқаро Ўзбекистонга қайтса, яна карантинга олинадими?

🔹Бош давлат санитария шифокорининг 4-сонли қарорига биноан, давлатимиз чегарасидан кириб келган ҳар бир фуқаро 14 кунга карантинга олинади, 10-куни коронавирусга таҳлил топшириб, натижаси «манфий» бўлса 14-куни уйига рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

«Сариқ» рангли ҳудудларда сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланса бўладими?

🔹Бўлади, бунга рухсат берилган, фақат карантин қоидаларига риоя этган ҳолда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Пирометр йўқ бўлса, фитнес залга келувчилар учун индивидуал симобли термометрдан фойдаланиш мумкинми?

🔹Индивидуал симобли термометрдан фойдаланилганда ҳар бир келувчидан кейин дезинфекция қилиш зарур, бундай термометрларни ҳар бир клуб аъзоси учун алоҳида сотиб олиш керак бўлади. Шунга кўра, пирометр сотиб олиш мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега «сариқ» ҳудудларда ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва гигиенага риоя қилишга мажбур қилиб бўлмайдиган болалар учун гуруҳда 15 тагача бола билан боғчалар очилиши мумкину, барча гигиена қоидаларига риоя қила оладиган ниқоб тақадиган абитуриентлар 10 тадан бўлиб ўқув марказларига боришлари мумкин эмас?

🔹Ҳозирда кўплаб корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолияти тикланмоқда. Ота-оналар ишлашлари учун болалар боғчаси ишлашига рухсат берилмоқда. Абитуриентлар эса онлайн режимда ўқишлари мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин вақтида нотариус орқали уй олди-сотди гувоҳномасини олса бўладими?

⛪️ Бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.

📱Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш ва e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Меҳнат таътили вақтида касалхонага тушдим. Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътил кунларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими?

🔹Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга.

☑️ Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт!

〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандим 31 августда 6 ёшни тўлдиради. Мактабга берсам бўладими?

❗️1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

📎Асос – “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низом.

〰️〰️〰️〰️〰️

Набирам 15 ёшда. Ота-онаси ногирон бўлганлиги сабабли ишлашмайди. Набирам ишга кирса бўладими?

📈 Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, 16 ёшдан бошлаб ишга қабул қилиш мумкин. Бунда ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

🚫 Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

2 ёшгача бола парвариши учун бериладиган нафақа олиш учун қандай ҳужжатлар топшириш керак?

❗️Амалдаги қонунчиликка кўра бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:

белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

☝️Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин вақтида суднинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига мувофиқ МИБ ижрочилари жавобгарнинг уйидаги мол-мулкни хатлаши мумкинми? Агар йўқ бўлса, қандай меъёрга кўра суд ажрими ижро қилинмаслиги мумкин?

❗️Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра давлат ижрочиси суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан қарорни ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.

⚡️Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием главного инспектора Государственной инспецкии санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы и обращения граждан.

〰️〰️〰️〰️〰️

Имеет ли руководство право угрожать увольнением, если сотрудник не носит маску на рабочем месте?

❗️Работодатель вправе обязать сотрудников носить маски на рабочем месте и дать соответствующее указание или издать соответствующий приказ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Дома ртутный градусник показывает температуру 36,7, а на входе в общественное место – 37,2. На улице жарко. Температура ведь может подняться в результате ходьбы на улице в жаркую погоду.

❗️Пирометр — прибор для бесконтактного измерения температуры тел. Пирометр не допускает высокой погрешности в измерении температуры. Вероятность ошибки может быть равна ±1,0%.

🔫 Исходя из этого, необходимо учитывать вероятность ошибки пирометра.

〰️〰️〰️〰️〰️

По возвращении из России меня поместили на 14-дневный карантин. После получения отрицательных результатов тестов я вернулся домой. Теперь в махалле мне говорят о том, что я снова должен просидеть 14 дней на карантине. Не учитывается ли специальная справка Министерства здравоохранения?

❗️С учетом того, что инкубационный период коронавирусной инфекции может длиться больше чем 14 дней, необходимо самоизолироваться еще в течение 10 дней.

〰️〰️〰️〰️〰️

Обеспечивается ли 100 процентное размещение на карантин выявленных среди населения больных? Как определяются бессимптомные зараженные?

❗️ По результатам эпидемиологического расследования, на карантин помещаются лица, имевшие первичный контакт с зараженными. Лица, имевшие вторичный контакт, будут изолированы на 14 дней в домашних условиях.

👮🏻‍♂️ Министерством внутренних дел будет установлен контроль над соблюдением карантина лицами, находящимися под медицинским наблюдением на 14-дневном карантине в домашних условиях (в собственном доме, гостинице, общежитии и др.).

〰️〰️〰️〰️〰️

Инфекция может оказаться и в багажах граждан, возвращающихся из-за рубежа. Что делают с их багажами?

🚿 Багажи лиц, вернувшихся из-за рубежа и помещенных на карантин, будут 100% обеззаражены независимо от типа груза.

〰️〰️〰️〰️〰️

Может ли коронавирус распространяться в офисе через воздух, выходящий из кондиционера?

❗️Вирус может распространяться через централизованные кондиционеры.

〰️〰️〰️〰️〰️

Можно ли встретить или поздороваться с гражданами, вернувшимися из-за рубежа чартерными рейсами?

❗️Не допускается встреча с гражданами, вернувшимися из-за рубежа чартерными рейсами. Они будут направлены в карантинную зону прямо из аэропорта.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники