AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Миллий гвардия томонидан «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот:

👷🏻‍♂️ талофатларни бартараф этиш ишларига 2 535 нафар шахсий таркиб сафарбар этилган эди;

❗️1 июнь куни Сирдарё вилояти бошқармасидан ташқари барча бўлинмалар хизмат жойларига қайтарилди;

🛠 Сардоба сув тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудларда тозалаш ишлари тўлиқ якунига етказилди;

👮‍♂️ эвакуация қилинган фуқаролар жойлашган 15 та объект (2 506 нафар фуқаро) Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўриқланмоқда;

🏗 қурилиш ва таъмирлаш ишларига республиканинг 13 та шаҳар ва вилоятидан жами 10 700 нафар қурувчи Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги 20 та объект ва 12 та аҳоли яшаш пунктидаги хонадонларга жойлаштирилган;

📗 784 та ҳар-хил турдаги ҳужжат ва 4 598 бош тирик қорамол топилиб эгаларига қайтарилди.

АОКА ҳузуридаги штабда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров иштирокида ўтказилган брифингдан

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Информация о работе, проводимой Национальной гвардией по ликвидации последствий наводнения в Сардобе:

👷🏻‍♂️ К работам по ликвидации последствий наводнения привлечено 2 535 человек личного состава Национальной гвардии;

❗️1 июня все подразделения за исключением управления Сырдарьинской области были возвращены в свои службы;

🛠 Полностью завершены очистительные работы в пострадавших от наводнения районах;

👮‍♀️ 15 объектов, в которые были размещены эвакуированные жители (2506 граждан), охраняются военнослужащими Национальной гвардии и сотрудниками службы охраны;

🏗 10 700 строителей с 13 городов и областей, привлеченные к строительным и ремонтным работам, были размещены в 20 объектах в Акалтынском, Сардобинском и Мирзаабадском районах, и в дома, расположенные в 12 населенных пунктах.

📗 В ходе работ были найдены и возвращены владельцам 784 документа различного рода и 4 598 голов живого скота.

Из брифинга, прошедшего сегодня в штабе АИМК с участием пресс-секретаря Национальной гвардии Даврона Джуманазарова.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифинг видеоси — спикер: Даврон Жуманазаров (ахборот хизмати раҳбари)

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
6 635 004 (+123 336 )
⚡️Соғайганлар 2 870 596 (+64 444 )
⚡️Вафот этганлар 391 179 (+5 106 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 1 872 660
2. 🇧🇷 Бразилия 614 941
3. 🇷🇺 Россия 440 538
4. 🇬🇧 Буюк Британия 283 079
5. 🇪🇸 Испания 240 660
6. 🇮🇹 Италия 234 013
7. 🇮🇳 Ҳиндистон 226 713
8. 🇫🇷 Франция 189 569
9. 🇩🇪 Германия 184 472
10. 🇵🇪 Перу 183 198

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
6 635 004 (+123 336 )
⚡️Выздоровевших 2 870 596 (+64 444 )
⚡️Погибших 391 179 (+5 106 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 1 872 660
2. 🇧🇷 Бразилия 614 941
3. 🇷🇺 Россия 440 538
4. 🇬🇧 Великобритания 283 079
5. 🇪🇸 Испания 240 660
6. 🇮🇹 Италия 234 013
7. 🇮🇳 Индия 226 713
8. 🇫🇷 Франция 189 569
9. 🇩🇪 Германия 184 472
10. 🇵🇪Перу 183 198

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун, 5 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан

🕙 13:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Спикер: Ботир Қурбонов (директорнинг биринчи ўринбосари)

📣 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан

🕙 14:00
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева (матбуот котиби)

🕙 15:00 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Спикер: Мурод Содиқов (матбуот котиби)

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 5 июня, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 13:00
Агентство санитарно-эпидемиологического блогаполучия

Спикер: Ботир Курбанов (первый заместитель директора)

📣 О работе по устранению последствий наводнения в «Сардобе»

🕙 14:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева (пресс-секретарь)

🕙 15:00 Министерство чрезвычайных ситуаций

Спикер: Мурод Содиков (пресс-секретарь)

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇹🇷 Туркия
июн ойидан бошлаб 40 та давлатга авиапарвозларни тиклашни режалаштирмоқда, жумладан Ўзбекистон билан мамлакатлараро парвозлар тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди Daily Sabah

🌐 ЖССТ Россияда 24 июн куни ўтказилиши режалаштирилаётган ҳарбий парад тантанаси COVID-19 эпидемияси қайталанишини келтириб чиқармаслигига умид билдирди РИА Новости

🇸🇪 Швеция Бош эпидемиологи Андерс Тегнелл мамлакатда карантин чекловларини жорий қилишни рад этиб, коронавирусга қарши курашишда нотўғри ёндашилганини илк марта тан олди The Guardian

🇺🇸 АҚШ COVID-19 га қарши курашиш учун бошқа давлатларга 11 миллиард доллар жўнатмоқда, ушбу маблағнинг 189 миллион доллари сунъий ўпка вентиляциясини сотиб олишга сарфланади Interfax

🇦🇺
Астралияда COVID-19 га чалинган беморларни даволаш учун вирусга қарши «Ремдесивир» дори воситаси тавсия этилди News.com.au

🧬 «The Lancet» илмий журнали «Гидроксихлорохин» препарати COVID-19 га чалинган беморлар ўлими хавфини ошириши мумкинлигини тасдиқловчи мақола чоп этди. Мақола сабаб ЖССТ дори воситасини коронавирусга қарши потенциал препарат сифатида клиник синовдан ўтказишни тўхтатди Washington Post

🌐 Вакцина ва иммунизация бўйича жаҳон иттифоқи (GAVI) 2025 йилгача одамлар иммунизацияси (иммунитетни ошириш) учун 8,8 млрд. доллар тўплади. Ушбу маблағлар дунёнинг қашшоқ мамлакатларидаги 300 миллион болани қизамиқ, полиомелит ва дифтерия каби касалликларга қарши эмлашга сарфланади. 567 миллион доллар қашшоқ мамлакатларга COVID-19 га қарши вакцина сотиб олиш учун йўналтирилади Reuters

🇸🇬
Сингапур коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида яқин кунларда фуқароларнинг ижтимоий алоқаларини кузатиш қурилмасини ишга туширади. Ҳукумат жума куни, агар қурилма муваффақиятли иш берса бутун 5,7 миллион аҳолига тарқатилишини маълум қилди Reuters

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇹🇷 Турция
с июня планирует постепенно возобновить авиарейсы с 40 странами, в том числе достигла предварительных договоренностей о взаимных полетах с Узбекистаном Daily Sabah

🌐 ВОЗ выразила надежду, что проведение военного парада в России, запланированного на 24 июня, не приведет к повторной вспышке COVID-19 - РИА Новости

🇸🇪
Главный эпидемиолог Швеции Андерс Тегнелл впервые признал ошибкой предложенный им подход в борьбе с коронавирусом, предполагающий отказ от введения карантинных ограничений The Guardian

🇺🇸 США направляют $11 млрд в помощь другим странам для противодействия COVID-19, из них $180 млн — на закупку аппаратов искусственной вентиляции легких Interfax

🇦🇺
Противовирусный препарат Ремдесивир был рекомендован для лечения пациентов с COVID-19 в Австралии News.com.au

🧬 Научный журнал "The Lancet" отозвал публикацию, в которой утверждалось, что гидроксихлорохин может повысить риск смерти среди пациентов COVID-19. Из-за публикации в "The Lancet" в конце мая ВОЗ приостановила клинические испытания препарата в качестве потенциального средства против коронавируса Washington Post

🌐 Глобальный альянс по вакцинам и иммунизации (GAVI) собрал 8,8 млрд. долл.США для иммунизации людей до 2025 года. Средства помогут иммунизировать 300 млн. детей в беднейших странах мира от таких заболеваний, как корь, полиомиелит и дифтерия. Также 567 млн.долл.США будут направлены на закупку вакцин от COVID-19 для бедных стран Reuters

🇸🇬
Сингапур планирует в скором времени запустить устройство для отслеживания социальных контактов граждан для предотвращения коронавирусной инфекции, которое, в случае успеха, будет выдано всем 5,7 млн. жителям страны, заявило правительство в пятницу Reuters

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

❗️Сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 937 та касалланиш ҳолатидан 412 нафари (47%) — аҳоли орасидан, 525 нафари (53%) — хориждан келган фуқароларда аниқланган.

🔎 Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 49 117 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

🚧 Уларнинг 26 794 нафари — уй шароитида, 22 323 нафари — стационар шароитда карантинга олинган.

🔬🧪 Республика бўйича 45 та ПЗР (полимераз-занжирли реакция) лаборатория комплексида иш самарадорлиги юқори қувватга эга, экспресс усулда ишлайдиган 75 та ПЗР жиҳозлари куну-тун ишламоқда ва бу жараёнга 137 нафар тажрибали врач-вирусолог жалб қилинган.

💉 Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 18 655та, эпид мавсум давомида — 748 555та тест синови ўтказилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хоразм вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берсангиз?

❗️2020 йил 5 июнь соат 12:00 ҳолатига кўра, Хоразм вилоятида янги касалланиш қайд этилмаган.

⚡️Вилоятда эпид мавсум давомида 233 нафар фуқарода касаллик қайд этилган ва уларнинг барчаси даволаниб шифохонадан чиқарилган

📝 2020 йил 2 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли таснифига асосан Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари «Яшил ҳудуд» тоифасига киритилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Дунё давлатлари тоифаларга ажратилиб, авиапарвозлар тикланиши қанчалик рост?

❗️Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазият ҳисобга олиниб «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда босқичма-босқич авиақатновларни тиклаш ўрганиб чиқилиб, таклифлар тайёрланмоқда.

📢 Бу борада Республика махсус комиссияси якуний хулосаси тўғрисида ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

2020 йил 4 июнь куни СЭОАнинг расмий саҳифаларида туман ва шаҳарларнинг тоифалар бўйича янгиланган рўйхати эълон қилинди. Энди Республика махсус комиссияси эмас, Агентлик томонидан ҳудудлар тоифаларга ажратиладими?

❗️Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартириб бориш вазифаси юклатилган.

🚦Шундан келиб чиққан ҳолда, жорий йил 2 июнь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олиб Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

✔️ Эндиликда шу тартибда ҳар ҳафтада ўзгартириш ишлари тизимли олиб борилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

15 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугайдими?

❗️Карантин тадбирлари тугатилиши ёки бир муддат чўзилиши — коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда белгиланади.

🔹Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА штабида коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади»

Бугун давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди:

Ҳар бир ҳудуднинг ери, ресурслари, имкониятлари ўзига хос. Бугун Фарғонага келишимиздан мақсад — бу имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, одамларга иш ўрни, даромад манбаи учун шароит яратиш, ҳар бир туман бўйича аниқ режа шакллантириш. Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади, — деди Президент.

@aoka_uz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева «Сардоба» тўғони офатини бартараф этиш ишлари юзасидан ҳисобот тақдим этди:

💰Мирзаобод туманидаги маҳаллалар фуқаролари учун 42 миллиард 840 млн сўмлик сертификатлар:

💰Оқолтин тумани бир қатор МФЙ аҳолисига 50 миллиард 240 млн сўмлик сертификатлар,

💰Сардоба туманидаги зарар кўрган маҳалла аҳолисига 67 миллиард 920 миллион сўмлик сертификатлар тарқатилди.

📮 Яна 505 та оилага сертификларни етказиш ишлари олиб борилмоқда.

🗝 68 нафар ҳунармандга 200 дан ортиқ шогирд бириктирилди.

🔎 Аҳоли билан суҳбатлар давомида уй-жой ва бошқа ҳужжатлар билан боғлиқ 6 343 та ҳамда уй ҳайвонлари билан боғлиқ 18 808 та мавжуд муаммо аниқланди.

🏠 Мирзаобод туманидан 246 нафар фуқаро Андижондаги «Хонобод» дам олиш масканига, 69 нафари эса Фарғонадаги «Нурафшон» сиҳатгоҳига юборилди. Уларнинг 106 нафари — болалар, 209 нафари — аёллар.

🏕 94 нафар бола Андижон вилоятидаги «Автомобиллар» болалар оромгоҳига жўнатилди.

💴 40 миллион сўм пул маблағларини етказиш учун 3 894 нафар фуқаро рўйхати шакллантирилган эди. Мурожаатлар асосида яна 1 193 нафар фуқаронинг моддий ёрдам учун рўйхати тузилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сегодня в ходе брифинга, проведённого в штабе АИМК, с участием пресс-секретаря Министерства по поддержке махалли и семьи Саодат Боймирзаевой, представлен отчет о проводимой работе по ликвидации последствий прорыва дамбы Сардобинского водохранилища:

💰 Для жителей ряда махаллей Мирзаабадского района вручены сертификаты на сумму 42 млрд. 840 млн. сумов.

💰 Для жителей ряда махаллей Акалтынского района вручены сертификаты на сумму 50 млрд. 240 млн. сумов.

💰 Для жителей ряда махаллей Сардобинского района вручены сертификаты на сумму 67 млрд. 920 млн. сумов.

📮 Ведутся работы по вручению сертификатов еще 505 семьям.

🗝 68 ремесленникам прикреплены более 200 учеников.

🔎 В ходе общения с жителями установлены 6 343 проблемы, связанные с жилищными и другими документами, а также 18 808 проблем, связанных с домашними животными.

🏠 246 граждан из Мирзаабадского района направлены в зону отдыха «Хонобод» в Андижанской области, 69 — в санаторий «Нурафшон» в Фергане. Из них 106 это дети, 209 — женщины.

🏕 94 ребенка были направлены в детский лагерь «Автомобиллар» в Андижанской области.

💴 Был составлен список из 3894 граждан для вручения денежных средств в размере 40 миллионов сумов. На основании обращений составлен список еще 1193 граждан для предоставления материальной помощи.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент гилос ва анорни ранги, катталиги бўйича саралаб қадоқлайдиган технологияга эга кластерларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди.

🍒 Ушбу корхонада 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.

🔎 Масалан, Италиянинг ICEOL технологияси гилосни ранги ва катталиги бўйича саралаб қадоқлайди. Сифатсизларини лазер нури орқали аниқлаб, алоҳида жойлайди. Жанубий Кореядан келтирилган SNP линияси анорни худди шундай саралайди. Меванинг ичидаги пишмаган ёки чирий бошлаган жойни ҳам аниқ кўрсатади.

💰Жорий йилда Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Қозоғистон каби давлатларга 20 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади. Компанияда 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

🔹Президентимиз бу корхонага ҳудуддаги боғларни бириктириш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

@aoka_uz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов иштирокида ўтказилган брифингда «Сардоба» талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аниқланган 7481 та камчиликдан 5101 таси жойида ҳал этилган.

Таъмирлаш-тиклаш ишлари бошлангандан буён 3 179 та қабр қайта тикланган.

🚧 “Қўрғонтепа” ҳамда “Навбаҳор” қабристонларига олиб борувчи 523 метр йўлнинг 89 метр қисмини тиклаш мақсадида, 2120 м.куб шағал ишлари бажарилган.

💦 Сув тошқинидан зарар етган Қозоғистон Республикасининг Мактаарал тумани “Аргибас” ва “Фирдоуси” ҳудудларида 28 та аҳоли хонадони бузилиб, тозалаш ишлари амалга оширилди.

🚂 Ушбу ҳудудлардаги канал, коллектор ва зовурларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш учун темир йўл орқали 808 та вагонда 44 315 м.куб шағал-қум аралашмалари етказиб берилди;

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилган брифинг видеоси — спикер: Мурод Содиқов (ахборот хизмати раҳбари)

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Facebook давлат назоратидаги ОАВларни белгилашни бошлади

«Биз одамларга Facebookда улар кўраётган хабар ортида ким турганини тушунишда ёрдам беришни хоҳлаймиз», дейди тармоқ киберхавфсизлик бўлими бошлиғи.

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни аниқлаш учун бир нечта белгиларга эътибор қаратади. Шу жумладан:

📌 ташкилий тузилма, яъни акциядорлар, ҳамкорлар, ташкилот бошқарув кенгаши аъзолари, раҳбарияти, давлат томонидан тайинланадиган раҳбарлар;

📌 манбаларни кўрсатишдаги шаффофлик, мустақиллик ва хилма-хиллик каби таҳририят қоидалари;

📌 тахририят бошқаруви ва ходимлари хақидаги маълумотлар;

📌 молиялаштириш манбалари;

📌 тузатиш чоралари, шикоят қилиш тартиби, ташқи баҳолаш ва назорат кенгашлари каби бошқарув ва жавобгарлик механизмлари.

〰️〰️〰️〰️

Агар ташкилот Facebook қарорига эътироз билдирмоқчи бўлса, қўшимча ҳужжатларни тақдим этиб, апелляция бериши мумкин.

✔️ Белгилар «Ad Library Page», «Pages» ойнасида ва «Page Transparency» (саҳифа шаффофлиги) бўлимида акс эттирилади.

@aoka_uz
📲 Facebook начала помечать СМИ, контролируемые государством

💬 «Мы хотим помочь людям лучше понять, кто стоит за новостями, которые они видят в Facebook… Люди должны знать, поступают ли новости, которые они читают, из источников, которые могут находиться под влиянием правительств», отмечает Facebook.

📌 Компания планирует определять наличие государственного контроля исходя из структуры собственности издания, информации о руководстве и сотрудниках, редакционной политики и источников финансирования. Facebook составляла критерии отбора вместе с 65 экспертами в области СМИ по всему миру.

📝 Если издание, получившее такую метку, не согласно с решением соцсети, то оно может подать апелляцию и предоставить дополнительную документацию, доказывающую её независимость.

🔎 Метки будут отображаться в окне «Ad Library Page», на «Pages" и в разделе «Page Transparency» (Прозрачность страниц).

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент: «Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона туманида ишга туширилган «Экокерама» корхонасига ташрифи давомида юртимиз фойдали қазилмаларга бойлиги, лекин улар асосида тайёрланадиган материаллар катта миқдорда четдан келтирилаётганига эътибор қаратди:

❗️«Шунча имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими? — дея ҳақли савол қўйди Президент. — Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак».

☑️ «Экокерама» МЧЖ йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Яъни, импортнинг аксарият қисми ўрнини тўлдиради.

📉 100 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши ва энергия тежовчи технологиялар қўлланилиши сабабли «Экокерама» маҳсулотлари хорижий муқобилларига нисбатан арзон бўлади.

💼 Корхонанинг лойиҳа қиймати 15 миллион доллар. Ҳозирда 500 киши иш билан таъминланган.

@aoka_uz