AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.45K photos
1.1K videos
10 files
5.74K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Короновирусга чалинган одамлар қанча…
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов:

Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилган.

❗️Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади.

Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин шартларини юмшатиш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Короновирусга чалинган одамлар қанча…
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантиндагиларга кийим-бош, сув, дори ва озиқ-овқат беришнинг қандайдир тартиби борми? Нима бериш мумкин ва нима мумкин эмас?

❗️Карантин қоидалари Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади. Унга кўра карантиндагиларга фақат дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, болалар озуқаси киритиш мумкин. Салқин бўлганда иссиқ кийим киритиш мумкин эди, ҳаво исигани сабаб энди бунга эҳтиёж йўқ.

🍽 Карантин ҳудудларида 3 маҳал овқат, марказлашган сув ва озиқ-овқат бериш ташкил этилган.

📖 Бундан ташқари бадиий адабиётлар ҳам киритиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий клиникаларга ҳам вирусга тест таҳлил олишга рухсат берилганини эшитдим. Бу тестлар қандай амалга оширилади? Экспресс-тестлар ёрдамидами ёки лаборатория текширувлари биланми? Ушбу тестлар натижаларининг аниқлилик фоизи қанча?

❗️Хусусий клиникаларда тест ўтказиш қарори ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда тестлар лабораторияда полимераза занжирли реакцияси ёрдамида амалга оширилади. Ўзига хослик, сезувчанлик ва маълумотлар аниқлилиги юқори даражада.

📎 Экспресс-тестлар бизда ўтказилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин вақтида бачадон миомасини олиш бўйича қаерда операция қилиш мумкин. 103 жавоб бермаяпти. Скутерда шошилинч тибий ёрдам марказига бордик. У ерда қон тўхтатувчи укол қилишди ва карантин вақтида ҳеч ким операция қилмаслигини айтишди.

❗️Бу масалада акушерлик ва гинекология ихтисослашган маркази директорига мурожаат қилдик. Уларнинг таъкидлашича, Марказда ётқизиш ва операция ўтказишда ҳеч қандай тўсиқ ва муаммолар йўқ экан.

〰️〰️〰️〰️〰️

Акам ишлайдиган ташкилотда коронавирус аниқланди. У апрел ойи бошидан буён уйда масофавий ишлаётган эди. Кеча уни ишга чақириб, карантинга олиб кетишди. Ҳолбуки бунгача тес топширган ва жавоби манфий чиққан эди. Бугун у яшайдиган уйга маҳалла нозири уй карантинга олингани ҳақида эълон ёпиштирди. Бу қонунийми?

❗️Саволингизга жавоб бериш учун акангиз қайси санадан бери уйдалиги, ишга охирги марта қачон боргани ва вирус аниқ қачон аниқланган тўғрисида маълумотга эга бўлиш керак.

Эпидемиолог ва куч ишлатар тизим ҳаракатлари Вазирлар Маҳкамаси қарорларига ва карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳаллаларда кийим-кечак савдоси билан шуғулланишга рухсат берилибди. Бу қанчалик асосга эга ҳамда ҳозирги карантин даврида бунга зарурат борми?

❗️Саволингиз ўринли. Карантин чекловларининг 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини ҳисобга олиб, аҳоли учун кўплаб қулайликлар яратилди. Жумладан, ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали ташкил этишга рухсат берилди.

☝️ Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурий этиб белгиланган.

📌 Ҳа, бу тартибни жорий қилишга эҳтиёж бор. Сабаби баҳор келиши билан аҳолининг ўз томорқаларидан фойдаланиши, унга турли экинлар экиш зарурати туғилади. Бунинг учун албатта, маҳсулот уруғлари, ерга ишлов бериш учун хўжалик буюмлари керак. Бугунги карантин даврида бу масалаларнинг энг оқилона ечими сифатида ҳудудларда мазкур маҳсулотларнинг сайёр савдоларини ташкил этишни айтиб ўтиш жоиздир.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент шаҳрида яшайман. Карантин туфайли ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолган фуқароларга нақд пул шаклида ёрдам бермоқчи эдим. Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ҳисоб-рақамига пул ўтказсам бўладими?

❗️Марказларнинг асосий вазифаси, ҳомий ташкилот ёки фуқароларимиз томонидан тақдим қилинаётган озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари ҳамда тиббий буюмларни қабул қилиб, барча санитар-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда жойлардаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига етказиб беришдан иборат.

🔹Сиздан мазкур хайрия маблағингизни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» Жамоат фонди ҳисоб-рақамларига ўтказишингизни сўраймиз. Ҳозирда Фонд маблағлари коронавирус касаллиги натижасида юзага келган мавжуд муаммоларни ҳал этиш билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизни моддий қўллаб-қувватлаш учун ҳам доимий йўналтириб борилмоқда.

✔️ «Меҳр-шафқат ва саломатлик» Жамоат фонди ҳисоб-рақамлари расмий сайтиmehrshafqat.uz ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирда маҳалламизда карантин қоидаларини бузган фуқароларга маҳалла ходимлари ва профилактика инспекторлари томонидан турли таъсир чоралари кўриляпти. Бу бўйича қанақадир ойлик ўтказилаётган экан. Шу ростми?

❗️Шу йилнинг 28 мартидан бошлаб "Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш" тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Ушбу ойлик доирасида бугунги кунга қадар республикамиздаги мавжуд 9121 та фуқаролар йиғинлари томонидан жами 1 910 936 та оила ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида 21 260 та оилада аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этилди.

‼️ 5 758 та оила бўйича карантин талабларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ички ишлар бўлими ҳамда Санитария-эпидемиология назорати ходимлари томонидан баённомалар расмийлаштирилди ҳамда огоҳлантирилди.

Уларнинг айримларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига асосан тегишли чоралар кўрилган. Шунингдек, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази директори Ақилбек Мустафаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш жараёнида Агентлик томонинидан тадбиркорлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига қандай имтиёзлар белгиланди?

❗️"UzTest" ДУК қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш идорасига жорий йил 27 мартидан 17 апрелига қадар жами 259 та ариза келиб тушган, шулардан юзасидан керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб "Ягона дарча" божхона ахборот тизмига киритилган.

✔️ 122 та ариза юзасидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган 137 та ҳолат бўйича маҳсулотлардан намуналар танлаб олиниб аккредитланган синов лабораторияларига тақдим қилинган.

🔹Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан карантин даврида Антисептик воситаларга беғараз сертификатлаштириш хизмати йўлга қўйилди. Ҳозирда 8 та корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган антисептик ва дизенфекциялаш воситалари маҳсулотлари бўйича 10 та ариза келиб тушган. Шулардан 7 тасига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди, қолган 3 ариза буйича намуналар олиниб синов ишлари олиб борилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирги кунда тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқаришлари учун ишлатилаётган ўлчаш воситаларини сертификатлаштиришда қандай имтиёзлар ва қулайликлардан фойдаланмоқда?

❗️Шу кунгача юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган 265 та тадбиркорлик субъектининг 91 таси бўйича ўлчаш воситаларни сертификтлаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда, ҳозирда 174 та тадбиркорлик субъектига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

💰 Шунингдек, корхоналар томонидан божхона омборхоналарида сақлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган 1,1 млрд. сўм тўловлар иқтисод қилинди.

🧫 Ҳисобот даврида метрологик текширувлар натижаларини тан олиш юзасидан 2 та тадбиркорлик субъектининг 2 та синов ускунасига сертификатлар бир кунда тан олиш йўли билан расмийлаштириб берилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшнимнинг велосипедини ҳайдаб чиққан эдим, лекин ички ишлар органлари уни олиб қўйишди. Қачон велосипедни қайтариб олсам бўлади, қўшним ҳоли жонимга қўймаяпти?

❗️Карантин чекловлари ечилганидан сўнг, Сиз, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан велосипед сақланаётган ички ишлар органлари биноси ҳудудидан ўзингизга тегишли велосипедни олиб кетишингиз мумкин. Велосипед сақалгани учун тўлов ундирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Укам қамоқ жазосини ўтамоқда. Уни кўриб келишимга рухсат борми? Посилка олиб борсам бўладими?

❗️Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси жазони ижро этиш муассасаларига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан қисқа ва узоқ муддатли учрашувлари, шунингдек посилка ёки йўқлов ва бандероллар қабул қилиниши вақтинчалик ТЎХТАТИЛГАН.

Шу сабабли, карантин тугагунига қадар укангиз билан учрашиш ва йўқлов посилкаларингизни етказиш имконияти мавжуд эмас.

📞 Агар Сиз муассасага мурожаат қилсангиз, укангиз билан масофада, яъни телефон орқали мулоқот қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бухоро вилояти ИИВ академик лицейига ҳужжат топширган эдим. Имтиҳон қай тарзда олиб борилади? Карантин туфайли имтиҳонга ўзгартириш киритилиши мумкинми?

❗️Ҳозирги кунда карантин тадбирлари давом этаётгани сабабли, имтиҳонларнинг қай тарзда ўтказилиши ҳақида якуний қарор қабул қилинманган.

✔️ Шунинг учун, ИИВ Академик лицейларига имтиҳон қабул қилиниши тартиби юзасидан Сизга ҳудудий ички ишлар органлари томонидан қўшимча равишда маълумот тақдим этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Асака шаҳриданман. Турмуш ўртоғим — маҳкум, 2019 йил ноябрда Призидентимизга авф сўраб мурожаат қилган. Мурожаат кўриб чиқиляпти деб, жавоб келган. Энди агар карантин чўзилиб кетса, авф берилмайдими?

❗️Агар турмуш ўртоғингиз Президент номига афв этиш тўғрисида илтимоснома ёзиб мурожаат этган бўлса, авф этилиши тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида, мурожаат жавоби шахсан маҳкумнинг ўзига маълум қилинади.

📎 Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг авф этилиши Президент Қарори асосида амалга оширилади.

☎️ Мазкур савол билан ЖИЭББга — (71) 291-93-04 рақамига қўнғироқ қилсангиз, янада батафсил маълумот олишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Короновирусга чалинган одамлар қанча…
Сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием члена Штаба по борьбе с коронавирусом при Министерстве здравоохранения Хабибуллы Окилова.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

Сколько времени для выздоровления требуется людям заболевшим коронавирусом? Почему срок выписки людей, находящихся на карантине затягивается?

❗️Больные выздоравливают в среднем за 10-15 дней, в тяжелых случаях за месяц. После выздоровления еще в течение 14 дней пациенты проходят реабилитацию.

🌀Согласно правилам карантина, если лабораторные результаты будут отрицательными в течение 14 дней, их выпускают из карантина, если лабораторные результаты будут положительными, карантин продолжится.

📎 Человек, который является носителем вируса, не может покинуть карантинную зону.

〰️〰️〰️〰️〰️

Возможно ли добровольно попасть в карантинную зону? Если да, то куда нужно обратиться?

❗️Если у вас был контакт с пациентом, то карантин является обязательным. Если ваш случай не эпидемиологический и ваше самочувствие хорошее, то добровольно находиться в карантинной зоне не разрешается - в этом нет никакой необходимости.

〰️〰️〰️〰️〰️

Я работал врачом в санатории «Металлург» в г.Навои в течение 14 дневного карантина. Карантин закончился, пациенты выздоровели и вернулись домой. Со стороны хокимията врачам было выдано по 2 млн сумов. Касаются ли нас единоразовые поощрительные выплаты в соответствии с Указом Президента?

❗️Если вы лечили пациентов, которым лабораторно подтвердили наличие Covid-19, подвергались риску в карантинной зоне, то решение о выплате материального поощрения, принятое Президентом, будет также распространяться и на вас.

✔️ В случае, если все пациенты в карантинной зоне были здоровые, тогда выплачивается дополнительный процент к основной зарплате.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов: Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. ❗️Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади. Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин…
Член штаба по борьбе с коронавирусом Хабибулла Окилов:

В Узбекистане около 150 тысяч человек прошли тестирование на коронавирус.

❗️В ближайшие дни эта цифра будет увеличена до полумиллиона.

📎 Только максимальный охват тестами позволит в дальнейшем постепенно ослаблять условия карантина.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Карантиндагиларга…
Как сообщалось ранее, сотоялся брифинг в штабе АИМК с участием члена Штаба по борьбе с коронавирусом при Министерстве здравоохранения Хабибуллы Окилова.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан.

〰️〰️〰️〰️〰️

Какие правила по передаче вещей, воды, лекарств и продуктов питания для людей, находящихся в карантинной зоне? Что разрешено, а что нельзя передавать?

❗️Правила карантина регламентируются постановлением Кабинета Министров. В соответствии с Постановлением, находящимся в карантинной зоне людям можно передать только медикаменты и изделия медицинского назначения, в отдельных случаях детское питание. Было разрешено передавать теплую одежду, но сейчас в этом нет необходимости, так как потеплело.

🍽 В карантинных зонах организовано трехразовое питание, вода и продукты завозятся централизовано.

📖 Разрешена передача литературных книг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Слышал, что частные клиники получили разрешение на проведение тестов по выявлению коронавируса? Как проводятся данные тесты? С помощью экспресс-тестов или лабораторных исследований? Какой процент точности у данных тестов?

❗️ Разрабатывается Решение о проведении тестирования частными клиниками. Тесты в Узбекистане проводятся лабораторно при помощи полимеразной цепной реакции (ПЦР). Процент специфичности, чувствительности и точности данной реакции наиболее высокий.

📎 Экспресс-тесты пока не проводятся.

〰️〰️〰️〰️〰️

В период карантина где разрешается прооперировать миому матки? По номеру 103 не отвечают. Были вынуждены поехать в центр неотложной помощи на скутере. После кровоостанавливающего укола нас проинформировали, что во время карантина операция не возможна.

❗️По поступившему вопросу обратились к директору Специализированного центра Акушерства и гинекологии. Они подтвердили, что обратившись в Центр, никаких проблем с госпитализацией и операцией не возникнет.

〰️〰️〰️〰️〰️

На предприятии, где работает мой брат, обнаружен коронавирус. Он работает удаленно с начала апреля. Вчера его вызвали на работу и увезли на карантин. Перед этим им был сдан тест, результаты которого были отрицательными. С сегодняшнего дня его дом взят под карантин. Правомерно ли это?

❗️Чтобы ответить на Ваш вопрос, необходима точная дата с какого числа он сидел дома, когда последний раз был на предприятии, когда именно был обнаружен вирус.

Все действия эпидемиологов и силовых структур выполняются в строгом соответствии с постановлением Кабинета Министров и правилами карантина.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Маҳаллаларда кийим…
Сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием руководителя информационной службы Министерства по поддержке махалли и семьи Саодат Боймирзаевой.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

В махаллях разрешено заниматься торговлей одежды. Насколько это обоснованно и есть ли в этом необходимость во время карантина?

❗️Ваш вопрос вполне уместен. Учитывая, что карантинные ограничения были продлены до 10 мая 2020 года, для населения были созданы дополнительные удобства. В частности, разрешена торговля непродовольственных товаров (одежда, хозяйственные товары, саженцы, семена) посредством выездных торговых точек.

☝️ При этом необходимо соблюдать социальную дистанцию (2 метра) и соблюдать другие санитарно-гигиенические правила.

📌 Да, в этом есть необходимость. Причина в том, что с приходом весны населению нужно использовать приусадебный участок, чтобы сажать различные культуры. Для этого, конечно, нужны посевные семена, сельскохозяйственные орудия для обработки почвы. В карантинный период наиболее разумным решением этих проблем является организация выездных продаж этих продуктов в регионах.

〰️〰️〰️〰️〰️

Проживаю в Ташкенте. Я хотел бы помочь гражданам, оказавшимся в сложной ситуации из-за карантина, выделением средств. Возможно ли перечисление на счет Центра координации спонсорских пожертвований?

❗️Основная задача центров — приём продуктов питания, медикаментов и изделий медицинского назначения, предоставляемых спонсорскими организациями или нашими гражданами, их доставка нуждающимся в соответствии с соблюдением санитарно-гигиенических требований.

🔹Желающие могут перечислить свои средства на счета общественного фонда "Милосердие и здоровье". В настоящее время средства фонда, наряду с решением существующих проблем, возникших в результате коронавирусной инфекции, постоянно направляются на материальную поддержку наших соотечественников, нуждающихся в социальной защите.

✔️ Счета общественного фонда "Милосердие и здоровье" опубликованы на официальном сайте mehrshafqat.uz , а также на страницах в социальных сетях.

〰️〰️〰️〰️〰️

В настоящее время сотрудники махалли и инспекторы по профилактике принимают различные меры против граждан, нарушающих правила карантина в нашей махалле. Оказывается, что проводится какой-то месячник по этому поводу. Это правда?

❗️С 28 марта текущего года проводится месячник по пропаганде "Укрепления здоровой атмосферы в семьях".

В рамках этого месячника в общей сложности 1 910 936 семей были изучены действующими 9121 сходами граждан махалли. В ходе изучения были устранены проблемы и недостатки, выявленные в 21 260 семьях.

‼️ Выявлено 5 758 случаев нарушения карантинных требований, против них сотрудниками отделений внутренних дел и санитарно-эпидемиологического контроля оформлены протоколы и объявлены предупреждения.

По отношению к некоторым из них были приняты соответствующие меры на основании статьи 54 Кодекса об административной ответственности. Также с ними была проведена разъяснительная работа.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази директори Ақилбек Мустафаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Мамлакатимизда коронавирус…
Сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием директора Узбекского центра научных испытаний и контроля качества Агентства "Узстандарт" Акилбека Мустафаева.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан.

〰️〰️〰️〰️〰️

Какие льготы Агентство предоставляет предпринимателям и производителям в рамках борьбы против распространения коронавирусной инфекции в нашей стране?

❗️С 27 марта по 17 апреля текущего года в Управление сертификации продуктов питания при ГУП «УзТест» поступило в общей сложности 259 заявок, по которым были оформлены необходимые документы и внесены в таможенную информационную систему «Единое окно».

🔹В период карантина Узбекский центр научных испытаний и контроля качества запустил бесплатную сертификацию антисептических средств. В настоящее время поступило 10 заявок на продукцию антисептических и дезинфицирующих средств, выпускаемую 8 предприятиями. 7 из них получили сертификаты соответствия, а по оставшимся 3 заявкам взяты образцы и проводятся испытания.

〰️〰️〰️〰️〰️

Какими льготами и удобствами в настоящее время пользуются предприниматели при сертификации средств измерений, используемых для их производства?

❗️На сегодняшний день ведутся работы по сертификации средств измерений 91 из 265 хозяйствующих субъектов, действующих в стране, и в настоящее время 174 хозяйствующим субъектам выданы сертификаты соответствия.

💰 Также предприятиями сэкономлены денежные средства в размере 1,1 млрд сумов по выплатам за хранение в таможенном складе.

🧫 В течение отчетного периода были выданы сертификаты о подтверждении результатов метрологических проверок 2 контрольно-измерительных приборов 2 субъектов предпринимательства за один день.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Ўзбекистон "Чегара билмас репортёрлар" Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 160-ўриндан 156-ўринга кўтарилди.

Ташкилотнинг 2019 йил учун матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилишга бағишланган 21 апрелдаги баёнотида таъкидланишича, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида илиқ ўзгаришлар кетмоқда, бироқ шунга қарамай ҳали кўп ишларни амалга ошириш лозим.

Рейтинга кўра, постсовет давлатлари қуйидаги тартибда ўрин олган: Эстония — 14 ўрин, Латвия — 22, Литва — 28, Грузия — 60, Арманистон — 61, Қирғизистон — 82, Молдова — 91, Украина — 96, Россия — 149, Беларус — 153, Қозоғистон — 157, Тожикистон — 161, Озарбайжон — 168 ва Туркманистон — 179 ўринда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда "Чегара билмас мухбирлар" таҳлилида кўрсатилганидан ҳам кўпроқ ишлар амалга оширилган, шунингдек, 2020 йилда янада кўпроқ ишларни бажариш режалаштирилмоқда. Мазкур халқаро ташкилот, имкон пайдо бўлгач, Ўзбекистонга ташриф буюриб, шунингдек, АОКАдан ҳам ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олса, бунга ишонч ҳосил қилиши мумкин.

@saidjanov_dm
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Узбекистан поднялся со 160 на 156 место в Рейтинге свободы прессы Международной правозащитной организации "Репортеры без границ".

Как говорится в заявлении организации от 21 апреля, посвященном выходу Рейтинга свободы прессы за 2019 г., в сфере свободы СМИ в Узбекистане оттепель идет полным ходом, но тем не менее, надо много что еще сделать.

Согласно рейтингу, постсоветские страны расположились в следующем порядке: Эстония – 14 место, Латвия – 22, Литва – 28, Грузия – 60, Армения - 61, Кыргызстан - 82, Молдова - 91, Украина – 96, Россия - 149, Беларусь - 153, Казахстан - 157, Таджикистан - 161, Азербайджан - 168 и Туркменистан - 179.

Считаем важным отметить, что в Узбекистане сделано гораздо больше, чем указано в анализе "Репортеров без границ", и еще больше планируется сделать в 2020 году. Данная международная организация сможет убедится в этом, если посетит с визитом Узбекистан, как станет возможно, и получит ответы на свои вопросы, в том числе и от АИМК.

@saidjanov_dm
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Қўшнимнинг велосипедини ҳайдаб чиққан эдим, лекин ички ишлар…
Сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием руководителя информационной службы Министерства внутренних дел Шохруха Гиясова.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

Выехал на улицу на велосипеде моего соседа, но органы внутренних дел его конфисковали. Когда я могу вернуть велосипед? Сосед часто спрашивает как вернуть велосипед?

❗️После того, как карантинные ограничения будут сняты, вы сможете забрать велосипед с документом, подтверждающим вашу личность, из здания органов внутренних дел, где он хранится. Плата за хранение велосипедов не взимается.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мой брат находится в тюрьме. Разрешается ли помещение? Могу ли передать ему посылку?

❗️В настоящее время в целях предотвращения проникновения и распространения коронавирусной инфекции в пенитенциарные учреждения, временно приостанавливаются краткосрочные и долгосрочные встречи близких родственников с лицами, содержащимися в пенитенциарных учреждениях, а также получение посылок и бандеролей.

По этой причине, до конца карантина возможность встретиться с вашими родственниками и доставка ваших посылки не предоставляется.

📞 Если вы обратитесь в учреждение, то сможете пообщаться с вашим братом по телефону.

〰️〰️〰️〰️〰️

Я подал документ в Академический лицей МВД Бухарской области. Как будет проведен экзамен? Можно ли внести изменения в процесс сдачи экзаменов из-за карантина?

❗️Окончательное решение о том, как будут проводиться экзамены, не принято, поскольку в настоящее время проводятся карантинные мероприятия.

✔️ Поэтому вам будет предоставлена дополнительная информация территориальными органами внутренних дел о порядке поступления в академические лицеи МВД.

〰️〰️〰️〰️〰️

Я из города Асака. Мой муж осужденный, он обратился к нашему президенту в ноябре 2019 года с просьбой о помиловании. Ответ состоял в том, что обращение рассматривается. Теперь, если карантин продлится, не будет ли дано помилование?

❗️Если ваш супруг подал Президенту прошение о помиловании, на основании требований Положения о порядке помилования ответ на обращение будет сообщён лично самому осужденному.

📎 Также помилование осужденных, отбывающих наказание, осуществляется на основании Указа Президента.

☎️ Если вы позвоните в ГУИН по телефону (71) 291 93 04 по данному вопросу, Вы можете получить более подробную информацию.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони 2 564 190 (+86 764 )
⚡️Соғайганлар 681 842 (+34 210)
⚡️Вафот этганлар 177 445 (+7 121 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ - 825 041
2. 🇪🇸Испания - 204 178
3. 🇮🇹Италия - 183 957
4. 🇫🇷Франция - 159 299
5. 🇩🇪Германия - 148 453
6. 🇬🇧Буюк Британия - 130 184
7. 🇹🇷Туркия - 95 591
8. 🇮🇷Эрон - 84 802
9. 🇨🇳Хитой - 83 862
10.🇷🇺Россия - 52 763

👉 Манба: Johns Hopkins University

__________________________


🌎 Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных 2 564 190 (+86 764 )
⚡️Выздоровевших 681 842 (+34 210)
⚡️Погибших 177 445 (+7 121 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США - 825 041
2. 🇪🇸Испания - 204 178
3. 🇮🇹Италия - 183 957
4. 🇫🇷Франция - 159 299
5. 🇩🇪Германия - 148 453
6. 🇬🇧Великобритания - 130 184
7. 🇹🇷Турция - 95 591
8. 🇮🇷Иран - 84 802
9. 🇨🇳Китай - 83 862
10.🇷🇺Россия - 52 763

👉 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Фуқаролик паспортимнинг амал қилиш муддати тугади. Уни карантин тугагач, алмаштирсам бўладими? Агар алмаштирмасам, жаримага тортиламанми?

❗️Карантин даврида муддати тугайдиган рухсат бериш хусусиятига эга бўлган барча ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси), автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Нодавлат тиббий ташкилот раҳбариман. Биз коронавирус инфекциясини текшириш бўйича пуллик хизмат кўрсатишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, кимга мурожаат қилишимиз керак?

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларга риоя қилган ҳолда, ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.

✔️ Шунга кўра, ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Ипотека бўйича ҳозир нотариусларга мурожаат қилсам бўладими? Карантин вақтида уларга ҳужжатларни қандай бериш лозим?

❗️Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан, 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда:

васиятнома,
ишончнома,
гаров,
ипотека бўйича e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ёлғиз, қаровчисиз нафақадаги кекса аёлман. Ёлғиз, парваришга муҳтож шахсларга айрим гигиена маҳсулотлари берилади, деб эшитдим. Шу тўғрими ва улар бепул бериладими?

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин тадбирлари даврида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳар ой бепул бериладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари (15 хил турдаги) билан биргаликда қуйидаги воситалар билан маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади:

🔸 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоблар (10 дона);
🔸 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар (10 дона);
🔸 антисептик воситалар (2 дона ҳажми 250 мл дан, таркибида алкоголь даражаси камида 60 фоиз бўлган суюқ ёки гелий антисептик);
🔸 бактерияга қарши совунлар (2 дона, ҳажми 0,1 кг дан) жамланмаси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники