AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Ўқишга қабул жараёни карантин туфайли одатдагидек…
Сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием руководителя информационной службы Государственной инспекции по надзору за качеством образования Ферузы Мадрахимовой.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

Вполне вероятно, что процесс приема на обучение не будет таким как раньше из-за карантина. В таком случае как можно определить, является ли деятельность фирм, предлагающих прием на обучение за рубежом и онлайн-образование, законной?

❗️Следует отметить, что сегодня количество и направления неправительственных образовательных организаций в нашей стране возросли, они активно сотрудничают с международными организациями и зарубежными университетами в организации своей деятельности.

✔️ Однако в некоторых случаях из-за недопонимания или неправильного толкования вопросов, связанных с деятельностью, функциями и полномочиями этих учреждений, наши граждане должны получать объективную информацию о некоторых неправительственных учебных заведениях.

🎓 Прежде всего, иностранное учебное заведение (учреждение), предлагающее прием на обучение, должно быть лицензировано и аккредитовано компетентным органом в своей стране.

📍Также в Узбекистане негосударственное образовательное учреждение, предлагающее высшее образование, должно иметь лицензию.

Лицензирование негосударственных образовательных организаций осуществляется Государственной инспекцией по надзору за качеством образования при Кабинете Министров.

‼️ Важно помнить, что дипломы о высшем образовании, выданные образовательными организациями, не имеющими соответствующей лицензии или не аккредитованными в установленном порядке, НЕ ПРИЗНАЮТСЯ не только в Узбекистане, но и в других странах!

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият ҳақида батафсил маълумот

АОКА ҳузуридаги штабда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида ўтказилган брифингдан лавҳа

Манба 👉 https://t.iss.one/studio_67/1605

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Карантин чўзиладиган…
Как сообщалось ранее состоялся брифинг в штабе АИМК с участием руководителя информационной службы Государственной инспекции по надзору за качеством образования Ферузы Мадрахимовой.

На брифинге были даны ответы на наиболее важные вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

Если карантин будет продлен, то можно ли организовать аттестацию учителей онлайн, на дому?

❗️Сейчас в этом нет никакой необходимости. Причина определяется тем, что аттестация проводится ежегодно в марте-июне. В связи с этим, проведение аттестации в этих регионах именно в апреле не обязательно. Их планируется провести после окончания карантинного периода, в установленном порядке.

〰️〰️〰️〰️〰️

В период карантина частные школы испытывают финансовые трудности. Какая работа планируется для их поддержки?

❗️Большинство неправительственных образовательных организаций организовали дистанционное обучение своих учеников за короткий промежуток времени, исходя из своих возможностей. Несмотря на существующие трудности в частных учебных заведениях, это позволило создать условия по выплате заработной платы своим сотрудникам и учителям.

🔎 Инспекция по надзору за качеством образования изучает деятельность всех негосударственных образовательных учреждений страны, и их проблемы. В настоящее время разрабатываются предложения совместно с соответствующими министерствами и организациями для поддержки школ с меньшим количеством учащихся и испытывающих трудности с финансированием их деятельности.

〰️〰️〰️〰️〰️

Я учился за границей, могу ли я подать онлайн заявку на нострификацию моего диплома в течение карантинного периода?

И как насчет сдачи экзамена, можем ли сдавать экзамены удаленно, из дома?

❗️Граждане могут подать заявки на признание документов о получении образования в зарубежных странах, не выходя из дома в течение текущего периода карантина, через Единый портал интерактивных государственных услуг (https://my.gov.uz/uz).


📲 Заявку можно также подать через мобильные приложения Агентства государственных услуг в ЦГУ.

📂📄 С момента объявления карантина более 100 заявителей обратились в Инспекцию по тому же вопросу и представили свои заявки. Документы в настоящее время изучаются экспертами дистанционно.

📌 Тем не менее, НЕВОЗМОЖНО принимать онлайн-тесты дистанционно по указанным специальностям. Потому что, согласно действующей процедуре, член экспертной комиссии и ответственный сотрудник Инспекции по надзору за качеством образования должны непосредственно контролировать процесс тестирования.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

❗️Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганлар:

— 52 нафари уй бекаси,
— 20 нафари мактаб ўқувчиси,
— 12 нафари уюшмаган ёшлар вакили,
— 20 нафари ишсиз ҳисобланади.

Қайд қилинган беморларнинг ижтимоий келиб чиқиши, касби, ёши, ҳаёт тарзи, улар билан мулоқотда бўлганларнинг фаолиятини ҳам чуқур ўрганган ҳолда таҳлил қилиб боряпмиз.

✔️ Касалликнинг қай даражада юқиши, қайси мойил контенгентлар мавжудлиги ўрганилиб, касаллик хавфига дучор бўлган шахслар рўйхати тузилиб, уларнинг устидан тиббий назорат, қолаверса, лаборатория текширувлари орқали саломатлигига баҳо бериш йўлга қўйилган.

📊 Тошкент шаҳри бўйича жами қайд этилган 355 та ҳолатни туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Юнусобод туманида 68 та, Сергелида 48 та, Олмазорда 47 та, Шайхонтоҳурда 37 та, Яшнободда 35 та, Мирзо Улуғбек туманида 33 та, Мирободда 29 та, Учтепада 27 та, Яккасаройда 13 та ҳолат қайд этилган.

❗️Ушбу кўрсаткичлар инфекциянинг аҳоли ўртасида тарқалганини эмас, балки беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ.

🔹Шунинг учун биз ҳозир туманларда касалланганлар сони қайд этилишига қараб туриб бизнинг туманимизда камроқ ёки бошқа туманда кўпроқ экан деган фикрга боришимиз керак эмас.

😷 Беморлар орасида 60 ёшдан катта ёшдагилар 32 нафарни, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар 28 нафарни, 30-39 ёшдагилар 82 нафарни, 20–29 ёшдагилар 88 нафарни ташкил қилади.

Шунингдек, беморларнинг 7 нафари 1 ёшгача, 3 нафари эса 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалардир.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

Баҳорги меваларни ички бозорларга етказиш ва хорижга экспорт қилишда карантин таъсир қилмайдими?

❗️Йўқ. Ўзбекистон қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларининг асосий харидор давлатлари — Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Украина ва бошқа давлатлар бу маҳсулотлар киришига чегараларини ёпгани йўқ ва маҳсулотлари импортига қўшимча енгилликлар киритилди.

Коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспортчилар ва тадбиркорларда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида 24/7 режимида узлуксиз фаолият юритувчи қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқарувчиларин қўллаб-қувватлаш штаби ва “Call centerlar” ташкил этилган.

📞 Ишонч телефони: 71 260 36 87, 71 260 48 73.

Штаб томонидан, тадбиркорларда етиштириш, экспорт қилиш ва ички бозорларга етказиш фаолиятини барқарорлигини таъминлаш бўйича юзага келаётган масалаларга тезкор ечимлар топиш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

Картошка танқислиги вужудга келмаслиги учун қандай чоралар кўриляпти?

❗️Республикамизда картошка тақчиллиги (45-50 минг тонна ойига) асосан март-апрель ойларига тўғри келади.

2020 йилда республика бўйича асосий ва ғалладан бўшайдиган такрорий ҳамда томорқа хўжаликларида жами 130 минг гектар майдонда 2,9 млн тоннага яқин картошка ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинди. Йил давомида ички истеъмолни тўлиқ қоплашга етади.

〰️〰️〰️〰️

Карантин чўзилиб кетса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келмайдими?

❗️Йўқ, ҳеч қандай етишмовчилик бўлмайди.

Чунки жанубий вилоятлардаги миришкор деҳқонларимиз далаларида апрел ойидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари ички бозорларимизга етказиб берила бошлади.

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларидаги иссиқхоналарида помидор, бодринг, ширин қалампир ва бақлажон маҳсулотлари узулуксиз ички ва ташқи бозорларга етказиб берилмоқда. Бугунги кунда республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми кундан-кунга ортиб бориши натижасида ички ва ташқи бозорларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.

Тиббий меъёрлар бўйича аҳолини мева-сабзавотларга бўлган талаби 10 млн 300 минг тоннани, шундан картошка 1 млн 784 минг тн, сабзавотлар 4 млн 440 минг тн, мевалар 2 млн 479 минг тн, узум 593 минг тн, полиз маҳсулотлари 583 минг тн, дуккаклилар 115 минг тн, гуруч 332 минг тоннани ташкил этади.

2020 йилда 24,8 млн. тонна (2019 йилга нисбатан 125 фоиз кўпроқ) 88 турдаги мева-сабзавотлар, шундан 42 турдаги 12,9 млн тонна сабзавот, 5 турдаги 2,5 млн тонна полиз, 3,5 млн тонна картошка, 27 турдаги 3,3 млн тонна мевалар, 3 турдаги 1,9 млн тонна узум, 4 турдаги 630 минг тонна дуккакли ва 6 турдаги 139 минг тонна мойли маҳсулотлар етиштириш белгилаб олинди.

❗️Аҳоли талаби ва экспорт имкониятларини ҳисобга олиб етиштирилган маҳсулотларнинг 10,3 минг тоннаси аҳоли истеъмолига, 3,2 млн. тонна қайта ишлашга ва 2,3 млн. тоннаси экспортга йўналтирилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида фермерликларнинг ишчилари уйда булса, дала ишлари тўхтаб қолмаганми?

❗️Тўхтаб қолмаган.

Жорий йил ҳосили учун республика бўйича 1 млн. 78 минг гектар суғориладиган майдонларга кузги бошоқли дон экинлари экилиб парваришланмоқда ҳамда ушбу майдонлардан 7 миллион 640 минг тонна ёки ҳар гектардан ўртача 71 центнердан дон етиштириш режалаштирилган.

Ғалла майдонларининг 216 минг гектари (20%) бошоқлаш, 862 минг гектари (80%) найчалаш фазасида ривожланмоқда.

2020 йил пахта ҳосили учун жами 1 млн 33 минг гектар майдонда чигит экиш белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига республика бўйича 697 минг гектар ёки 67 фоиз майдонга чигит экилди.

Қишлоқ хўжалиги ишларида барча механизаторлар ва ишчилар карантин тартибларига риоя қилган ҳолда жалб қилинган ва ишлар график асосида ташкил этилган.

〰️〰️〰️〰️

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича хорижий ҳамкорлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзолаб қўйганлар нима бўлади?

❗️Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этишга қарор қилди.

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилади.

❗️Сертификатни бир кунда олиш мумкин.

Республика штаби томонидан, тадбиркорларда ташқи савдо ва инвестиция фаолияти барқарорлигини таъминлаш бўйича юзага келаётган масалаларга тезкор ечимлар топиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️ Умумий зарарланганлар сони - 49 739 (+5 623 )
⚡️Соғайганлар - 5 001 (+ 758 )
⚡️Вафот этганлар - 556 (+55)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺Россия - 32 008
2. 🇧🇾Беларусь - 4 779
3. 🇺🇦Украина - 4 662
4. 🇲🇩Молдова - 2 264
5. 🇰🇿Қозоғистон - 1 546
6. 🇺🇿Ўзбекистон - 1 450
7. 🇦🇿Озарбайжон - 1 340
8. 🇦🇲Арманистон - 1 201
9.🇰🇬Қирғизистон - 489

Манба: Worldometers

———————————————

🌎Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных -
49 739 (+5 623 )
⚡️Выздоровевших - 5 001 (+ 758 )
⚡️С летальным исходом - 556 (+55)

❗️Количество пациентов по странам:

1. 🇷🇺Россия - 32 008
2. 🇧🇾Беларусь - 4 779
3. 🇺🇦Украина - 4 662
4. 🇲🇩Молдова - 2 264
5. 🇰🇿Казахстан - 1 546
6. 🇺🇿Узбекистан - 1 450
7. 🇦🇿Азербайджан - 1 340
8. 🇦🇲Армения - 1 201
9.🇰🇬Кыргызстан - 489

👉Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌐Катта йигирматалик (G20) давлатлари май ойининг бошидан бошлаб дунёнинг 76 мамлакати учун давлат қарзларини икки томонлама тўлашга мораторий эълон қилишга қарор қилишди - Financial Times

⚡️Пандемия даврида банкротлик жараёнини тўхтатиш, инқироздан кейинги иқтисодий тикланиш режасини ишлаб чиқиш зарур ва унинг доирасида корхоналар қарздорлигини камайтириш формуласи келишилади - London School of Economics

🇷🇺Россия Федерацияси ҳукумати коронавирусни даволаш учун номи патентланмаган ва қайд этилмаган "гидроксихлорохин" дори воситасини қўллашга қарор қилди. "Ишлаб чиқарувчи: Shanghai Pharmaceuticals Holding", Хитой - РИА Новости

❗️Иқтисодий сиёсатни тадқиқ этиш маркази (EPRC, Грузия) янги коронавирус (COVID-19) тарқалиши шароитида карантиндан чиқиш бўйича тавсиялар юзасидан ҳисобот тайёрлади - Economic Policy Research Center

❗️Кафолатланган асосий даромад — ҳар бир фуқарога мунтазам равишда пул тўлаш пандемия даврида тенгсизлик ва қашшоқликнинг ечими ҳисобланади - World Economic Forum

🇬🇪Грузия коронавирус туфайли фавқулодда вазият режини кучайтириш асосида 21 апрелга қадар барча шахсий транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлади - Georgia Today

🇨🇳Хитойнинг Ухань шаҳри ҳукумати Covid-19нинг расман қурбонлари сонини 50 фоизга оширишди ва 1290 нафар вафот этган киши рўйхатини қўшишди. Мансабдор шахслар янги рақамларни касалхонадан ташқаридаги ўлим тўғрисидаги маълумотлар билан изоҳлашди. BBC

🇮🇷Шанба куни Эрон соғлиқни сақлаш расмийлари хавотирларига қарамай пойтахт Теҳронда чекловларни бекор қилди ҳамда ҳукумат ва хусусий сектор ходимларини ишга қайтишга чақирди. New York Times

🇩🇪Германия коронавирус инфекциясининг тарқалиши назорат остида эканлигини ва мамлакат келгуси ҳафтада чеклов чораларини бекор қилиш учун дастлабки чораларни кўришга тайёрлигини маълум қилди. Guardian

🔹Массачусетс технология институти коронавирус ҳақида тезкор ахборот олиш учун COVID-19 тўғрисида махсус сайт ишга туширди - MIT

🔹Гарвард университети расмий саҳифасида одамларни хабардор қилишни ошириш мақсадида коронавирус ҳақида рукн юритмоқда - Harvard University

⚡️ Пандемия ижодий ёндашув ва бизнесни оптималлаштиришнинг янги моделларини қабул қилишга бўлган эҳтиёжни тезлаштирмоқда - Brookings

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌐Страны большой двадцатки (G20) приняли решение с начала мая объявить мораторий на двустороннее погашение государственного долга для 76 стран мира - Financial Times

⚡️В период пандемии необходимо приостановить процедуру банкротства, разработать план посткризисного восстановления экономики, в рамках которого будет согласована формула снижения долговой нагрузки на предприятия - London School of Economics

🇷🇺Правительство РФ приняло решение использовать незарегистрированный лекарственный препарат с непатентованным наименованием "гидроксихлорохин" для лечения коронавируса. "Производитель: Shanghai Pharmaceuticals Holding", Китай - РИА Новости

❗️Центр исследований экономической политики (EPRC, Грузия) подготовил доклад с рекомендациями о выходе из карантина в условиях распространения нового коронавируса (COVID-19) - Economic Policy Research Center

❗️Гарантированный основной доход - регулярная выплата суммы денег каждому гражданину является решением неравенства и бедности в период пандемии - World Economic Forum

🇬🇪Грузия, ужесточив чрезвычайное положение в связи с коронавирусом, запретила передвижение всех частных транспортных средств до 21 апреля - Georgia Today

🇨🇳Власти китайского города Ухань, увеличили официальное число погибших Covid-19 на 50%, добавив 1290 человек со смертельным исходом. Чиновники объясняют новую цифру обновленными сообщениями о смертности вне больниц. BBC

🇮🇷В субботу Иран снял ограничения в столице Тегеране, несмотря на опасения со стороны руководителей системы здравоохранения, и призвал правительство и работников частного сектора вернуться к работе. New York Times

🇩🇪Германия объявила о том, что вспышка коронавирусной инфекции находится под контролем, и страна готовится предпринять первые предварительные шаги по отмене ограничительных мер на следующей неделе. Guardian

🔹Массачусетский технологический институт запустил специальный сайт про COVID-19 для ежедневного оперативного информирования про коронавирус - MIT

🔹Гарвардский университет ведёт рубрику про коронавирус на своей официальной страницей с целью повышения осведомленности людей - Harvard University

⚡️ Пандемия ускоряет потребность в творческом подходе и принятии новых моделей оптимизации бизнеса - Brookings

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқланган.

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда маълум қилинишича, Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқлангани боис институт бугунги кунда карантинга ёпилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from davletovuz
Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров: “Шу кунгача битта хато қилдик, журналистлар билан деярли гаплашмадик. Энди буни тўғирлаймиз”.
❗️UZ: Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони ортиши.

_______

❗️RU: Рост числа инфицированных коронавирусом в Узбекистане.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА штабида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, ЎзМУ ва Стоматология институти ўқитувчилари ойлик олишмаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келмоқда. Бу борада кимга шикоят қилиш мумкин?

❗️Сиз айтган университетлар билан боғланиб вазиятни ўргандик. Аксарият ўқитувчилар ойлик олишган. Фақатгина пластик карточка бўлмаган ўқитувчилар маоши бир оз кечиккан. Стоматология институти карантин туфайли ёпиқ бўлса-да, ушбу масала ўрганилмоқда ва тез орада масалага ечим топилади.

☎️ Ойлик маоши берилиши кечикканда ОТМ муаммони ҳал этмаса 71 246 -01 79 рақами орқали ОЎМТВ масъул ходимига боғланишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин пайтида ОТМда ички ва ташқи ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ойлик маош берилаяптими?

❗️Масофавий таълим жараёнига жалб этилган профессор-ўқитувчиларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ҳам муайян ойда бажарган юкламалари учун белгиланган тартибда иш ҳақи тўланиши шарт.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Масофавий дарслар таълим сифати пасайишига олиб келмайдими?

❗️Масофавий таълимни ташкил этишда юзага келган муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

❗️Масофавий таълимда иштирок этишга реал имконияти бўлмаган талабаларнинг мурожаатлари индивидуал тартибда кўриб чиқилади ва дастурни ўзлаштириш учун қўшимча имконият бериш тўғрисида ОТМ қарор қабул қилиши мумкин.

Масофавий таълим орқали ўзлаштириш мумкин бўлмаган лаборатория машғулотлари ва амалиётлар келгуси ўқув йилига ўтказилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ижодий машғулотлар мавжуд институтда ўқийман. Биз дарслар асосида видео жўнатамиз. Яқинда шу видеороликларни 800дан ортиқ обуначиси мавжуд Телеграм каналига қўйилганидан хабар топдим. Педагогларнинг талаба розилигисиз ижодларини ижтимоий тармоққа жойлашга қандай ҳуқуқлари бор? Олий таълим вазирлигидан бундай педагогларга нисбатан қатъий чора кўришини сўрайман.

Бу масалани (институт номи аниқ келтирилмаган) сиз ўқийдиган университет вакиллари ва ижодий институтларга масъул бўлган Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганиш ўринли бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшни давлатлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчирган талабаларнинг ўқишни давом эттириш тартиби қандай йўлга қўйилади?

❗️Жорий йил 15 февралгача ҳужжат топширган талабалар тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари лозим.

📜Олий таълим муассасалари томонидан ушбу талабаларнинг масофавий таълим жараёнларида иштирок этиш бўйича ректор фармойиши чиқарилган.

📎Бу фармойиш билан ОТМнинг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА штабида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Вилоятлик талабаларнинг карантин даврида ўз уйларида яшаганлиги боис талабалар турар жойи учун тўлов пуллари қайтариб бериладими?

❗️Олий таълим муассасалари ТТЖда яшовчи талабалар ўқув йили учун белгиланган тўловларни тўлиқ амалга оширган бўлсалар, фойдаланилмай қолган ойларига тўланган маблағлари талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади ёки унинг розилиги билан кейинги ўқув йилига ўтказилиб, ётоқхонада яшаши учун қайта ҳисоблаб берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Талабалар масофадан ўқишаяпти, уларнинг контракт пулида ўзгариш бўладими?

❗️2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга олий таълим муассасалари томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда.

👩‍🏫Масофавий таълим бевосита (мулоқотдаги аудитория машғулотлари) ўқув жараёни графигининг икки ойи бўйича киритилаяпти.

💰Демак, талабалар томонидан жорий ўқув йили учун белгиланган контракт тўловлари тўлиқ амалга оширилиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Битирувчи талабалар контракт пули миқдори қанча?

💰Улар июль ва август ойлари учун стипендия пулини айириб тўлашади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Вилоятлик талабалар онлайн дарслар билан шуғулана олмаётганликлари сабаб имтиҳон топширолмаяпти экан. Демак, стипендия ҳам олишмайди. Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

❗️Бу нотўғри ахборот. Қандай имтиҳон ҳақида сўз кетяпти. Айни вақтда ҳеч қандай имтиҳонлар белгиланмаган. Ҳеч ким талабалардан имконсиз нарсани бажаришни талаб этмаяпти!

💰 Талабалар март ойи учун тўлиқ стипендия олишди. Қуйидаги талабаларга стипендия берилмади:

👉 фанлардан қарздорлиги мавжуд талабаларга;

👉 белгиланган муддатда контракт пулини тўлмаганларга;

👉стипендиясиз контракт пулини тўлаганларга.

❗️15 апрелдан эътиборан апрель ойи стипендияларини пластик карточкаларга кўчириш бошланган.

☝️Таъкидлашни жоизки, ҳар бир йўлланган саволнинг аниқ маълумотлари бўлиши лозим. Акс ҳолда ҳар бир шахсий саволларни аниқ ахборотсиз ҳал эта олмаймиз.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

Мен бўлиб турган давлатда депортга тушиб қолдим. Карантин сабабли Ўзбекистон элчихонасига боролмаяпман. Нима қилсам бўлади?

❗️Ҳозирги шароитда чет давлатлардаги фуқароларимизнинг мамлакатимиз элчихоналарига ёки консуллик муассасаларига шахсан ташриф буюришларига хожат йўқ.

📞 Ҳамюртларимиз дипломатик ваколатхоналаримиз билан телефон ёки электрон почта орқали боғланишлари ва саволларига жавоб олишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Мен айни вақтда АҚШдаман. Менинг виза муддатим тугашига оз қолди. Биламизки, АҚШда миграция масаласи жиддий. Ҳозир мен қандай йўл тутишим керак? Виза муддати тугаса, мамлакатда бўлиш қонунини бузган ҳисобланиб қолмайманми? Кейинги сафар бу мамлакатга киришим учун виза олишимда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмайдими?

❗️АҚШда бўлиб турган баъзи Ўзбекистон фуқаролари визалари муддати тугаётгани ва рейслар бекор қилинганини инобатга олиб, Вашингтон шаҳридаги элчихонамиз 2020 йил 17 март куни АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистон фуқораларининг виза муддатларини узайтиришда енгиллик бериш, уларнинг мурожаатларини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишни сўраб расмий нота юборди.

🇺🇸 Мазкур нота АҚШ Давлат департаменти томонидан кўриб чиқилмоқда, бу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

АҚШга кириш визаси муддати тугаётган ватандошларимизга уни қайта расмийлаштириш учун иммиграция хизматининг энг яқин идорасига виза муддати тугашидан олдин мурожаат қилиш тавсия этилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники