AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
✈️ Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ислоҳотлар маҳаллий, хорижий ва халқаро экспертлар нигоҳида

Жорий йил 17-26 октябрь кунлари халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида "Ренессанс-холл"да қатор халқаро форумлар, учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутаҳассиси Сара эл-Аттар, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Сяотун Чжан, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юежу Чжао, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўринбосари Мадамин Сафаров, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима Муратова, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамот фонди васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълими маркази” НТТ директори Беруний Алимов, ОАВлари, журналист ва блогерлар ҳуқуқлари бўйича консултант, юрист Мадина Турсунова каби хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида навбатдаги Форум ўтказилди.

"Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда иштирокчилар ахборот сиёсати ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, келгусидаги долзарб вазифалар юзасидан маъруза қилишди.

Хусусан, АОКА директори А.Ходжаев соҳадаги муҳим ўзгаришлар, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қонунчиликда мустаҳкамланган енгилликлар, имтиёзлар, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳуқуқлар, тартиб-таомиллар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шу жумладан, мамлакатдаги ахборот соҳасидаги 8 та қонунни унификациялайдиган ягона "Ахборот кодекси" лойиҳасининг шакллантириш босқчилари ва унда Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ равишда қатъий белгиланадиган тамойил-мезонлар юзасидан тушунтириш берди.

Биринчи сессияда Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлашнинг бугунги ҳолати, ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича мулоҳаза ва хулосалар баён қилинган бўлса, иккинчи сессияда Янги Ўзбекистонда демократик қадриятлар кенгайишида сўз эркинлигининг роли юзасидан фикрлар билдирилди.

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида мулоқот қилишга муҳим майдон бўлмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги ватандошларимиз янгича сайлов тизими орқали овоз беришади. Бу нимани англатади?

Хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатларидаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилади.

💻Чет давлатларидаги Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига кириш учун ёзма шаклда хориждаги сайлов комиссияларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига saylov.mfa.уз веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.

👉Фуқаро мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотлар текширилади ҳамда сайловчилар рўйхатига киритилади.

💬 Хориждаги сайлов комиссияси фуқароларни овоз бериш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

💥 Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда хориждаги фуқаролар учун 16 октбярдан 23 октябргача муддатидан олдин овоз бериш ўтказилмоқда.

🗳27 октябрь сайлов куни хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш мумкин бўлади.

⚠️ Аввал хориждаги ватандошларимиз қайси вилоятдан бўлишидан қатъи назар Қонунчилик палатасининг Тошкент шаҳридан кўрсатилган депутатликка номзодларига овоз беришган.

Эндиликда янги сайлов тизимига асосан хориждаги фуқароларимиз пропорционал сайлов тизими асосида бевосита сиёсий партияларга овоз беришади.

📝 Шунга кўра хориждаги овоз бераётган сайловчиларга сиёсий партияларнинг номи туширилган битта сайлов бюллетени тақдим этилади.

📍Овоз бериш хориждаги сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан 8:00дан 20:00га қадар амалга оширилади.

📌 Сайловда фаол иштирок этинг. Ҳар бир овоз муҳим!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢21 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Келишув институтининг маъмурий суд ишларини юритишдаги аҳамияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ўзига хос ислоҳотлар, маҳсулот сифати ва экспортини ривожлантиришда стандартларни аҳамияти
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь – Ўзбек тили байрами!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси ватандошларни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан қутлайди!

Ўзбек тилининг қадим тарихи ёрқин келажакка зиё бўлиб, мангу яшнасин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM