AOKA - Rasmiy kanali
12K subscribers
8.78K photos
1.14K videos
10 files
5.93K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📚АОКА ташаббуси билан “Китобхон болалар” лойиҳаси асосида 100 жилддан иборат тўплам чоп этилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги болалар адибларининг кичкинтойлар ҳамда ўсмирларга мўлжалланган ижодларидан иборат 100 жилдли тўпламни чоп этишга қаратилган “Китобхон болалар” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Агентлик тизимидаги “Ўзбекистон нашриёти” ДУК томонидан ушбу лойиҳа доирасида 20 номдаги болалар адабиёти нашрга тайёрланди.

Ушбу йигирматаликдан Турсунбой Адашбоев, Қамбар Ота, Ҳамза Имонбердиев, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар, Муҳиддин Омон, Равшан Исҳоқов ва Ориф Тўхташ каби болалар адибларининг ижод намуналари ўрин олган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил якунига қадар болалар ёзувчиси ва шоирларининг жами 50 номда, 2025 йилда яна шунча номдаги тўплам нашр этилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, АОКА томонидан амалга оширилаётган “Китобхон болалар” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ FTC биринчи марта NGL иловасига вояга етмаганлар тўғрисида маълумот жойлашни тақиқлади;

⚡️ Стримерлар учун пират дастурий таъминот олти ой ичида икки миллионга яқин обуначига эга бўлди

⚡️ Реклама соҳасида харидлар жадал ривожлана бошлади;

⚡️ Рақамли рекламага талаб ўтган чоракдаги кўрсаткичлардан бироз орқада бўлишига қарамай ҳали ҳам юқори;

⚡️ Етакчи педиатр шифокор болаларнинг экран қаршисида бўлиш вақти ҳақида ташвишланаётган ота-оналарга чекловлардан қочиш ва бунинг ўрнига соғлом альтернативларни рағбатлантиришни маслаҳат беради;

⚡️ Франция Олимпия ўйинларида "ҳаво таксиларига" рухсат бермоқда;

⚡️ НАТО сув ости кабелларига ҳужум қилинган тақдирда Интернетни сақлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди;

⚡️ Сэм Альтман ва Арианна Хаффингтон "индивидуал гиперперсонлаштирилган сунъий интеллект мураббий" яратишни мақсад қилган "Thrive AI Health" лойиҳаси ҳақида маълумот беришди;

⚡️ Сунъий интеллект "тўлқини"да Тайван экспорти энг тез суръатларда ўсди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 12 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Жадидлар илмий мероси, миллий ўзликни англаш тарихи борасида Фанлар академияси Тарих институти олимлари амалга ошираётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фанлар академияси ва Тарих институти раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрлар билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш борасидаги ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Спорт вазирлиги томонидан ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Нурбек Саломов, Спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА тизимидаги "Ўзбекистон" ДУК нашриёти томонидан “Китобхон болалар” лойиҳаси доирасида 20 номдаги болалар адабиёти нашрга тайёрлагани хабар қилинган эди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан нашрлардан бири — Ориф Тўхташнинг "Шалола" шеърий тўпламидан “Укамнинг туши” шеъри асосида сунъий интеллект ёрдамида 3D аннимацион видеоролик ишланди.

⚡️ Маълумот учун: "Шалола" шеърий тўплами 5000 нусхада чоп этилган. Китобдан ўрин олган турли мавзуларда қизиқарли ва ажойиб саргузаштларга бой шеърлар ўқувчи болажонларни қизиқтириши, шубҳасиз. "Шалола" шеърий тўпламни барча китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари


⚡️ Йирик ижтимоий тармоқларнинг муқобил вариантлари тез-тез пайдо бўлади, бироқ уларнинг ҳеч бири узоқ вақт фаолият юрита олмайди;

⚡️ Shein ва Temu жўнатмалари оқими етказиб бериш стартапларида "олтин талвасаси"ни қўзғатди;

⚡️ Роботлар ва бошқа ақлли технологиялар яқин 10-15 йил ичида АҚШ қуролли кучларининг учдан бир қисмини ташкил қилади;

⚡️ Франциянинг Bioptimus стартапи касалликларни ташхислаш учун очиқ код манбасига эга сунъий интеллект моделини ишга туширади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩 АОКА ва спорт: ходимлар ўртасида навбатдаги мусобақа

Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли Фармонига мувофиқ иш вақтидан сўнг танланган кунларда раҳбар ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишларини ташкил этиш мақсадида АОКА "Спорт тарғиботчиси" ташаббусига кўра мунтазам мусобақа ва беллашувлар ўтказилади.

Жумладан, бугун АОКА эркак ходимлари ўртасида футбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу турнир Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида ўтказилиши режалаштирилаётган футбол бўйича "Раҳбар кубоги" олдидан тайёргарлик бўлиб, АОКА терма жамоаси учун ўйинчиларни саралаб олиш кўзда тутилган.

Жазирама ёз ҳароратига қарамай қизғин ва кескин кечган ўйинда жамоалар ўртасида ҳисоб 6:3 натижа билан якунланди.

АОКА жамоаси ғолиб гуруҳни қутлайди. Бўлажак "Раҳбар кубоги" турнирида тезкорлик ва жадалликни бой бермасдан зафар қозонишларига тилакдошмиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 15 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Рухсора Машарипова, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалиги ерларида ноқонуний ёнғинларни космик мониторинг орқали аниқлаш ишлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Муҳиддин Ибрагимов, "Ўзбеккосмос" агентлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024 йил 1-ярим йиллигида электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, "Иссиқлик электр станциялари"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Ижтимоий тармоқ раҳбарлари 2024 йил 2-чораклик ҳисоботлар арафасида реклама компаниялари тўғрисида маълумот берди;

⚡️ Буюк Британияда рақамли технология соҳасида иш ўрни ўсиши сўнгги ўн йилликда энг паст даражага етди;

⚡️ Хитойлик тадқиқотчилар электронлар ҳаракатини тақлид қила оладиган квант қурилмасини яратдилар;

⚡️ OpenAI сунъий интеллект тараққиётини кузатиш учун бенчмаркни ишлаб чиқмоқда;

⚡️ "The New York Times" сунъий интеллектнинг сарлавҳа ёзиш имкониятларини синовдан ўтказмоқда;

⚡️ Сунъий интеллект компаниялари ўз технологиялари хавфсизлигини синаб кўришга шошилишмоқда;

⚡️ Microsoft сунъий интеллект овозини шу қадар реаллаштирдики, уни ишга тушириш ўта хавфли ҳисобланади;

⚡️ Тадқиқот шуни кўрсатадики, Хитой генератив сунъий интеллектни жорий этиш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек миллий матбуоти тарихи қандай кечган?

Интернет босма матбуотни "йўқ" қилдими?

Замонавий медианинг долзарб муаммолари нимада акс этади?

АОКА "Маҳорат мактаби" лойиҳаси меҳмони профессор Мухтор Худойқулов билан суҳбатда юқоридаги ва бошқа масалалар юзасидан мулоҳазалар билан танишамиз.

📽 Батафсил ушбу ҳаволада томоша қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM