AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Асаджон Ходжаев хоразмлик блогерлар билан учрашди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Хоразм вилоятига хизмат сафари мобайнида Агентлик директори Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фаолияти ва бу ерда китобхонлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Салкам бир асрлик тарихга эга, фондида 600 мингдан ортиқ китоб жамланган, 20 мингдан зиёд мунтазам фойдаланувчиларга хизмат кўрсатаётган ушбу зиё масканида замонавий коммуникациялардан самарали фойдаланиш, турли адабий кечалар, китобхонликлар, маданий-маърифий учрашувлар ташкил этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганига 29 йил бўлди. Гербимиз осойишта, мустақил, тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимизнинг тимсолидир. У бугунги кунда мамлакатимизнинг расмий идораларида, хорижий ваколатхоналарда, давлат ташкилотларининг пештоқида акс эттирилган.

Гербимиз билан боғлиқ қонуний жиҳатлар, муҳим тартиб-тамойиллар, ҳуқуқий мезонлар 1992 йил 2 июль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Юртимиз истиқболи, тараққиёти ва салоҳиятининг рамзи бўлмиш Давлат герби ғурур, фахр, буюк аждодларимизга муносиблик ва масъулият туйғуларини қалбимизда жўш урдираверади.

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг саволларига жавоб қайтарилди.

—————
Мутлақо соғломман, карантин қоидаларига риоя қиламан, иммунитетим кучли. Вакцина олмасам ҳам бўладими?

🦠 Бугунги кунда бутун дунёда ва бизни давлатимизда тарқалаётган вируснинг штаммлари юқиши оқибатида, ўзининг жадал кечиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Сиз организмингизда кечаётган жараённи билмай ҳам қолишингиз ҳам мумкин.

😷 Вакцина эса касалликдан ҳимоя ва агарда вакцина олиш жараёнида касаллик юқиб қолса ҳам енгил кечишига таъсир қилади ва бу инсонни оғир ҳамда ўта оғир даражада касаллик ўтказишдан ҳимоя қилади.

❗️Вакцина — қайси давлатда ишлаб чиқилганидан қатъий назар, бугунги кунда кузатилаётган вируснинг юқумлилиги кучайган штаммни енгиш учун ягона ҳимоя воситасидир. Бу вакцинани олишингиз керак.

—————-
Коронавируснинг битта штамми тарқалса, бошқа штамм йўқоладими?

▫️ Аслида коронавирус инфекциясини тарқалиши инфекцияни мутацион штаммалари пайдо бўлишини келтириб чиқаради деб биз бот-бот қайтарамиз. Бу дегани янги штамм пайдо бўлса эски тури йўқолади дегани эмас, яъни бирламчи пайдо бўлган вирус тури ҳам тарқалишни давом этаверади.

Кўп ҳолатларда коронавирус тасдиқланган беморларда касаллик кечуви ва юзага чиқаётган клиник белгилари асосида шифокорлар тахмин қилишлари мумкин. Лекин, касаллик бирламчи коронавирус оқибатида ёки бошқа бирор мутацион штамм оқибатида кузатилаётганини қуйидаги усулларда тасдиқланади:

👉 ПЗР-тест усулида коронавирус инфекцияси беморларнинг организмига вирус тушганини билдиради ва бу усулда вируснинг юкламаси қанчалигини билиш мумкин.

👉 Вирусни мутацион штаммларини аниқлаш учун эса бу тестдан ташқари қўшимча равишда махсус скринирование усули ўтказилади, бу қўшимча усулда коронавируснинг қайси штамми эканлигини билиш мумкин.

🔎 Коронавирусни қайси тури ёки мутацион штамми кузатилиши уларнинг кечуви ва клиник белгиларига қараб ҳамда лабаратор текширувлардан фарқлаш мумкин. Бугунги кунда тарқалаётган касалланишларда коронавируснинг мутацион шаклларини енгилрок кечуви ҳам бор, оғир ва жадал ўта оғир даражага ўтувчи штаммлари ҳам бор.

Шунга бугунги кунда қандай штамм бўлмасин бу касаллик билан касаллангандан кўра, олдини олиш ва вакцина билан ҳимояланиш жуда зарур.

—————
Коронавирусга қарши вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади, қачон иммун тизимимиз бизни ҳимоя қилишни бошлайди?

⚠️ Коронавирусга қарши вакцинани 1-чи босқичини олганларда иммунитет ҳужайрлар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2 ёки 3-чи босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар баъзиларда 90 кун оралиғида эришилади. Бу эришилган вакцинани нечи кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизни олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.

🔎 Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда, уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади – деб хулоса қилмоқдалар.

❗️Шунга қарамай, вакцина олаётганларга ва олганларга вакцина олиб иммун ҳимоядаман деб хулоса қилишга шошилманг. Карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди, шунингдек коронавирус инфекциясига қарши вакцинадан кейинги иммунитетни ҳосил бўлишига ҳам ёрдам беради.

https://t.iss.one/aoka_uz
Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан бугун АОКАда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКАда дафтар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКА директори Асаджон Ходжаев қорақалпоғистонлик матбуот котиблари, журналистлар ва ноширлар билан учрашди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz