AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ҳар йили 30 январь - Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кунни хотирлаш доимий анъанага айланган.

Шу муносабат билан, бугун, 30 январь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ҳам Ислом Каримов монументи пойига гуллар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тадбирда Ислом Каримовнинг узоқ йиллик фаолияти ёдга олинди, унинг мамлакат ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.

@aoka_uz
📍Таълим тизимида бюджет маблағларини ўзлаштиришда қонун бузилиш ҳолатлари

📍Педагог-ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга нисбатан қўпол муомолада бўлиш ҳолатлари

📍Ўқитyвчиларнинг ойлик маошидан мажбурий ушлаб қолиш ҳолатлари

Бугун, 1 февраль соат 14:00 да куни АОКАда шу каби муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

● Иштирокчилар: Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
🦠 Коронавируснинг «британча штамми» хавфи, Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар

Бугун, 1 феврал куни соат 15:00 да АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида ўтказиладиган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилади.

Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм каналлари, «UzReport TV» телеканали орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди:

〰️〰️〰️
💵 «2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар 200 млрд сўмдан ошди.

📌 2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

📉 Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради».

@aoka_uz
«Британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?

⚠️ «Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60га яқин давлатларида бу штамм аниқланди.

🌀 Коронавируснинг “Британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди».

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков

«Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди.

«Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!»

📹 Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган тарғибот ролигини тақдим этди.

Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Маҳалла», «Ўзбекистон тарихи», «Оилавий», «Ўзбекистон» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.
Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом выполнения данных ранее поручений касательно инвестиционной сферы и новыми проектами.
Отмечено, что проекты должны быть нацелены в первую очередь на создание рабочих мест и производство экспортоориентированной продукции.
Указано на необходимость организации новой системы работы банков в махаллях, чтобы они содействовали разработке проектов с учетом специфики отдельно взятого района или махалли, учили население предпринимательству.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 2 февраль куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Маданият маркази бинолари ачинарли ҳолатда экани ва вазирлик тизимида мажбурий обунанинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қурбонмурод Аманкулов, Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, тизимни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолияти борасида мурожаат, таклиф ёки шикоятларингиз борми?

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 рақамли Call-марказ йўлга қўйилди.

1213 рақамли Call-марказга қандай масалаларда қўнғироқ қилиш мумкин?

🔹ОАВнинг муайян тури, хусусий нашриёт, полиграфия хизматлари фаолиятини лицензиялаш бўйича;

🔹контрафакт канцелярия маҳсулотлари ёки китоб ва босма нашрлар бўйича;

🔹тизимдаги ташкилотлар фаолияти бўйича;

🔹ОАВ, ахборот хизматлари, электрон ва босма матбуот, телерадиокомпаниялар фаолияти бўйича;

🔹ахборот олиш эркинлиги, журналистик фаолият борасида ҳамда соҳага тегишли аниқ ва конкрет масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинади.

〰️〰️〰️
🔎 1213 рақамли Call-марказга телефон орқали қолдирилган мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.

1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилиш қоидалари:

☎️ Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда барча телефон мосламаларидан қисқа 1213 рақамини териш орқали қўнғироқ қилинади.

Қўнғироқ қилиш ва мурожаат этишда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя этиш лозим:

👨🏻 Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар берилиши керак.

💼 Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органи, ташкилотнинг аниқ номи кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Батафсил

@aoka_uz
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Икки йил олдин айнан шу куни Президент Ш.Мирзиёев фармони билан АОКА пайдо бўлган эди.

2 йил бу қисқа давр. Лекин таҳлил қилиб, шуни айтишим мумкинки, АОКА айнан зарур пайти яратилди — у томонидан 2 йил ичида давлат, жамият ва соҳа манфаатлари учун хизмат қиладиган муҳим ва аҳамиятли ишлар амалга оширилди, Агентлик ахборот маконида ижобий ва адолатли регулятор ўрнини эгаллади ҳамда давлат органлари очиқлиги таъминланишига Эверестчалик ҳиссасини қўшди ва қўшмоқда.

Аминман, Худо хоҳласа, янада кўп фойдали ишлар қилиб, давлат ва жамият, шунингдек ахборот соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз, боиси Агентлик жамоасида Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган кўп профессионал кадрлар йиғилган.

АОКА жамоасини ҳамда Агентлик яратилишига ва фаолиятига кўмаклашган, унга раҳбарлик қилган инсонларни ушбу муҳим ва шарафли сана билан чин юракдан табриклайман !

@saidjanov_dm
АОКА ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Батафсил

@aoka_uz