AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади

Айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

«Олий таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида қўшма қарор имзоланган бўлиб, унда анъанавий таълим қандай тартибда ташкил этилиши белгиланган.

Ҳар бир олий таълим муассаси ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ишлайди.

❗️Аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи.

#Live
@aoka_uz
⚡️Талабалар турар жойларида касалликка чалинган талабаларни изоляция қилиш учун «Қизил зона» - изолятор ташкил этилади

Айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, Олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойлари пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Талабалар турар жойларида касалликка чалинган талабаларни изоляция қилиш учун «Қизил зона» - изолятор ташкил этилади.

Курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
1-4-курслар университетга қатнаб (аъанавий) ўқиши, 2-3-курслар эса онлайн ўқиши ростми?

АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов «Талабаларнинг онлайн ё қатнаб ўқишини ОТМларнинг ўзи мустақил ҳал қила оладими?» каби саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
— Олий таълим вазирлиги пойтахтда туриб барча олий таълим муассасаларининг имкониятларини аниқ белгилаб бера олмайди. ОТМ имкониятини ўзининг раҳбарияти яхши билади. Шу учун бу ваколат ректорларга берилган.

⚠️ Масалан, Фарғона давлат университети 1-4-курсларни анъанавий (қатнаб) ўқишга жалб қилаётган бўлса, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Тан олиш керак, бугунги кунда кўпчилик 1-курс талабалари олий таълим муассасасига кирганини ҳис қилгани йўқ.

🏛 Давлат гранти ё тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин ОТМнинг қаердалигини билмайдиган талаба-ёшларимиз бор. Шу боис уларни олий таълимда таҳсил олиш жараёни билан таништириш ва уларда талабалик ҳиссини уйғотиш мақсадида биринчи курслар «анъанавий»га жалб қилинган.

Битирувчи курслар ҳам амалиёт даврига кетадиган фурсати етган, шу сабабли битирувчи курсларни жалб этиш ОТМ томонидан белгиланган.

Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, ОТМлар имконияти ва моддий техник базасидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан, кетма-кетликда анъанавий таълимга (қатнаб ўқишга) жалб этади.

🔎 Бунда ОТМдаги талабалар сонини ҳам ҳисобга олиш керак, айрим ОТМда 3000 талаба бўлса, айрим ОТМнинг битта курсида 5000 талаба бор. Бундай ҳолатларда ҳам курсларнинг анъанавий ё онлайн ўқишини ОТМнинг ўзи ҳал қилади.

@aoka_uz
❗️Агар талабанинг имконияти йўқ бўлса, ўз хоҳиши билан ўқишни масофавий (онлайн) давом эттириши мумкин

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжмуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди:

«Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш ОТМнинг ўзининг ваколатида.

🛡 Талабаларнинг имкониятлари ва ОТМнинг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай шароитда ҳам бугунги кунда талабанинг ёки ОТМ ходимининг соғлиғини ўйлаган ҳолда амалга оширишимиз керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси мана шу талабга риоя қилган ҳолда жараённи бошлаяпти.

👨🏻‍💻 Агар талабаларнинг имкониятлари мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириш имконияти бор».

@aoka_uz
❗️"2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонлари қандай ташкил этилади?" (матбуот анжумани)


● Вақти: 16 ноябрь, соат 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади:

🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
🎙Коллеж ва техникумлар;
🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари, АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️Коллеж ва техникумларга имтиҳонлар 20 ноябрдан 30 ноябргача ўтказилади

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди:

✏️ Тест синовлари ташкил этилишш тартиби олий таълим тест жараёнларига ўхшаб кетади. Яъни, икки босқичда ўтказилади. Абитуриентлар тест синовлари белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиши талаб этилади.

📗 Тест синовларига фақат паспорт ва рухсатнома билан киритилади.

❗️Тест синовлари 2 та мутахассислик фанидан иборат бўлиб, ҳар бир фанда — 30 тадан савол бўлади. Ҳар бир фан учун 1 соатдан вақт ажратилади.

🔎 Умумий балл — 189 бални ташкил этади. Бунда биринчи блок учун 3.2 балл, 2 блок учун 3.1 балл берилади.

@aoka_uz
📖 «Infolib Uzbekistan-2020» IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлади

👉 Батафсил

@aoka_uz
🔈2021 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИГА ТАКЛИФЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Ҳаракатлар стратегиясининг 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошланди.

🔔 Шу боис “Тараққиёт стратегияси” маркази барчани фаолликка чақиради.

📌Ушбу жараёнда фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
📌Таклифлар taklif.strategy.uz махсус сайти орқали қабул қилинади.

❗️Унутманг, сизнинг таклифингиз халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, Ўзбекистоннинг янада тараққий этишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

@aoka_uz
Бугун, 17 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси 38-Бош Ассамблеясида онлайн иштирок этиши муносабати билан.
● Вақти: соат 11:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Республика «Ҳунарманд» уюшмаси.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар фаолиятини ташкил этиш.
● Вақти: соат 13:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Сарварбек Садуллаев, Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 бўйича вазият ва аҳолидан тушган мурожаатларга жавоблар.
● Вақти: соат 14:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда облигациялар бозори: уни тартибга солиш ва такомиллаштириш.
● Вақти: соат 15:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz
❗️Aмалга оширилаётган ислоҳотлардан биринчи хабардор бўлинг!

Telegram
: t.iss.one/yangiuzbekiston_uz

Facebook: https://www.facebook.com/yangiuzbekiston.uz

Instagram: https://www.instagram.com/yangiuzbekiston.uz

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши

🔰 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

Видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева по вопросам исполнения судебных актов

🔰 Актуальная информация

@aoka_uz
⚡️Суд қарорлари ижросини таъминлаш масаласи бюджетга, тадбиркорлар ва эҳтиёжманд аҳоли қатлами билан ишлашда катта захира

Президент раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

⚖️ Унда суд қарорлари — қонунийликни таъминлаш, келтирилган зарарни қоплашда ҳуқуқий асос экани таъкидланди.

🚫 Жорий йилнинг 10 ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига 4 миллионга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 1 млн 200 мингтаси бажарилмаган.

💰 Яъни, бугунги кун ҳолатига 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай турибди. Бунинг 7,2 трлн сўми давлат ундирувига, қолган 9,7 трлн сўми жисмоний ва юридик шахсларга тегишли.

Ушбу маблағларнинг ундирилиши тадбиркорларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этишда муҳим омил бўлади.

@aoka_uz