AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.43K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Aпелляция шикоятларини кўриб чиқишнинг биринчи куни якунланди

📋 Давлат тест марказида 28 сентябрдан тест натижаларидан норози бўлиб, апелляция шикояти берган абитуриентларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бошланди.

Aпелляция аризаларини кўриб чиқиш 4 сменада ташкил этилди.

👨🏻‍🎓 4 сменада жами 200 нафар ариза берган абитуриентнинг эътирози кўриб чиқиш режалаштирилган бўлиб, шундан 105 нафари жараёнда иштирок этди, 95 нафари иштирок этмади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️«Йил талабаси-2020» танловини ўтказиш муддатлари

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
📢 Октябр ойи учун ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда!

2020-йил октябр ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида 2020-йил 5 октябр куни бошланди.

Ҳужжатларни қабул қилиш барча бўлимларда 9 октябр кунига қадар (9 октябр куни ҳам) давом этади.

Қабул учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

📝 паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва унинг нусхаси;

📝 онлайн аризанинг чоп этилган нусхаси;

📝 тўлов амалга оширилганлик тўғрисида ҳужжат нусхаси (квитанция);

📝 1 та файл (целлофан).

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

❗️2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинди.

🏛 Республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали танишишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда — ДТМ

5 октябр куни Давлат тест маркази биноси олдида тўпланган абитуриентлар бўйича телеканалларда кўрсатувлар эфирга узатилди ва интернет нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди.

Жамоатчиликка тақдим қилинган ушбу материалларда асосан ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларнинг мазкур имтиёзи танлов жараёнига қўлланилмаганлик масаласи кўтарилган.

📝 Маълумки, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар учун алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилади ва улар ушбу кўрсаткичлар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

💼 Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7-июндаги 468-сон қарорининг 2-иловасигa мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тасдиқланган.

Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқароларга имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар ҳам белгиланган.

🔎 Мазкур тавсияномага эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзларига тегишли тавсиянома маълумотларини дастурга киритадилар ва рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, уларнинг маълумотлари масъул ваколатли органга юборилади ҳамда маълумотларнинг тўғрилиги текширилиб, тасдиқланади.

🔰 Бунда, абитуриентнинг паспорт маълумотлари (шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси) ва тавсиянома билан боғлиқ бошқа маълумотлар юборилади. Масъул ваколатли органлар томонидан маълумотлар тўғрилиги фақат тавсиянома рақами билан эмас, абитуриентнинг паспорт маълумотлари асосида текширилади.

Имтиёзга эга абитуриентлар маълумотлари олдинги йилларда худди шундай тартибда текширилган.

‼️ Жорий йилда ҳам ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар рўйхати шу тавсияномаларни берган вазирлик ва идораларга юборилган. Тақдим этилган рўйхат улар томонидан текширилиб, тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилган. Aбитуриентларга ҳарбий имтиёзни қўллаш ёки қўлламаслик ана шу тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилган.

5 октябр куни мурожаат қилган абитуриентлар гуруҳига масала моҳияти бўйича Давлат тест маркази мутахассислари ва Мудофаа вазирлигининг мутасадди вакиллари томонидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

☑️ Ҳозирда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар рўйхати тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️ РАСМАН: МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

📲2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

❗️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
Tabaqalashtirilgan.pdf
106.1 KB
⚡️2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтида ҳам эълон қилинмоқда:

👉 https://edu.uz/uz/news/view/2283

〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Коллеж ва техникумларда контракт нархлари белгиланди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️Ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган, аммо онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

❗️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган манзил ва аниқ вақти онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган «рухсатнома»да қайд этилади.

👨🏻‍💻 Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар «рухсатнома»ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган «РУХСАТНОМА» билан келишлари талаб этилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Биринчи ўқиш куни: талабалар ва талаба бўлиш истагида бўлганлар учун эслатмалар

🔹Бугун 1-босқич талабалари учун биринчи ўқиш куни.
Талабаликка қабул қилинганлар ўз хоҳишига кўра, балл етмай қолган йўналишлардан бирида ҳам супер-контракт асосида ўқиши мумкин.

🔹Ҳеч қайси йўналишга кира олмаган абитуриент эса 5та йўналишдан бирига супер-контракт асосида даъвогар бўлиши мумкин.

🔹Контракт тўлаш учун охирги кун — 1 ноябр. Шу санага қадар бир йиллик шартнома пулининг ярми тўланиши ва абитуриент талаба сифатида расмийлаштирилиши керак.

🔹Дарслар онлайн тарзда ташкиллаштирилади. 3 кундан 2 ҳафтагача давом этадиган анъанавий тарздаги танишув дарсларига келадиган талабалар ётоқхоналарга жойлаштирилмайди.

🔹Бу йил супер-контракт тўлови Қабул комиссияси белгилаган минимал миқдордан оширилиши мумкин эмас. Фақат молиявий мустақил ОТМлар нарх ошириш ҳуқуқига эга. Супер-контракт пулини иккига бўлиб, 50 фоизини 1-декабргача, иккинчи ярмини 1-мартга тўлаб бўлиш керак.

@aoka_uz
#abituriyent2020
​​⚡️Тошкент шаҳридаги Аджу университети 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади

Мазкур муассаса Президент қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Университет талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши, яъни «Архитектура» (Architecture), «Электротехника ва компьютер муҳандислиги» (Electrical and Computer Engineering), «Қурилиш муҳандислиги» (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради. Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади. Ўқитувчиларнинг камида 25 фоизи Корея Республикасидаги Аджу университети профессорлари ҳамда чет эллик мутахассислардир.

💰 Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи — 52 млн сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% дан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўладилар. Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати “Архитектура” (Architecture) таълим йўналиши бўйича – 7,8 млн. сўмни, “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн. сўмни ҳамда “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

💼 Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

📄 Университетни тугатгандан сўнг, битирувчилар Корея Республикасидаги Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўладилар ва у дунёнинг барча нуқталарида тан олинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
❗️2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади. Абитуриентлар учун батафсил маълумот, шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтишнинг аниқ бошланиш санаси ҳақида хабарлар Университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида берилади.

Онлайн рўйхатдан ўтиш пайтида шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

🔸паспорт;
🔸умумий ўрта таълим мактабини тугатганлиги тўғрисида баҳолар қўйилган илова билан шаҳодатнома, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг баҳолар қўйилган илова билан дипломи;
🔸3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
🔸камида 5,0 балл тўплагани ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
🔸фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

📎 Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

📋 IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.

👩🏻‍🏫 Кириш имтиҳонларини ўтказиш, шунингдек, талабаларни қабул қилиш тўғридан-тўғри Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил маълумот учун:

🌐
www.ajou.uz расмий сайти

📞 71-207-65-66, 71-207-66-76, 95-195-33-66, 94-620-16-61

E-mail: [email protected]; [email protected]
Telegram: @ajou_uz
Facebook: https: https://www.facebook.com/ajou.uz
Instagram: ajou in tashkent city

#abituriyent2020
❗️Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинди

Ҳукумат қарорига биноан, кейинги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими сертификатига эга абитуриентга ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМга қабулдаги тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилади.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

👉 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;

👉 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;

👉 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

〰️〰️〰️〰️〰️
🔹 БАТАФСИЛ

@aoka_uz
#abituriyent2020