AOKA - Rasmiy kanali
11.9K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

📢Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

🔹Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

🔹Кейинги энг муҳим талаб - таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

🔹Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак.

🔰 Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

❗️Шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғибот қилишмоқда.

📞Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

☝️Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

📍Янги тартиб бўйича ҳозирда фақатгина бир босқичда «Мутахассислик фанлари»дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.

📈Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000таликка кирган ОТМларга кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

❗️Янги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

⛔️Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади, Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?

🔰Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган
.

⛔️Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.

🔎Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.

⚡️Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.

Шу сабабли ҳам ёшларимизга мазкур ўзгартиришлар тўлиқ киритилиб, қайси мутахассисликлар ва қандай кўринишда масофавий таълим йўлга қўйилиши маълум бўлмагунга қадар шошиб қарор қабул қилмасликни сўраган бўлардик.

❗️Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда бозори талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Кадрлар сифатига иш берувчилар баҳо бермоқда. Шундай экан, ёшларимиз диплом учун эмас, сифатли таълим олиб салоҳиятли кадр бўлиш учун олий таълим муассасасини танлашлари зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

🤝2019 йил 1 августда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган.

Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим имзоланган.

Унга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Таълим инспекцияси веб-сайти орқали Халқаро тан олинган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ва Academic Ranking of World Universities) рейтингида ТОП-1000таликдан ўрин олган Россиядаги Олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов брифинг видеоси.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кириш тест синови натижалари эълон қилинди

2020-йил 19-сентябр куни 2020-2021-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кириш тест синовлари ўтказилган эди.

Мазкур тест синовларининг натижалари (талабгорларнинг тест синовларида тўплаган баллари) Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан https://tsul.dtm.uz/magistr ҳаволаси орқали танишишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади?

«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда.
Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите сегодня, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

@aoka_uz
Президент Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

@aoka_uz
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.

@koronavirusinfouz
⚡️Тест синовлари натижаси бўйича апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тартиби

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

👨🏻‍💻 Бунда, апеллация шикояти олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига танлов белгиланган тартибда эълон қилингандан сўнг, уч кун муддатда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.

📅 Aпеллация шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

🔖 Aпеллация шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

🗓 Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апеллация комиссиясига тақдим этади.

Aпеллация шикояти апеллация комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Aбитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апеллация комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апеллация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

📋 Aбитуриент мурожаат қилганда унга апеллация шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

❗️ Aбитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апеллация шикояти кўриб чиқилмайди.

Aпеллация комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тўлиқ якунланганидан сўнг, беш иш куни ичида тақдим этилади.

📌 Aпеллация комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Генеральный директор ЮНЕСКО Одри Азуле: «Я приветствую инициативу Президента Мирзиёева по проведению международного культурного форума по Центральной Азии в Хиве в 2021 году».

⚡️ЮНEСКО Бош директори Одри Азулe: "Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан".

@aoka_uz
⚡️ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган.

Лекин жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда.

Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

📌 Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020