AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ЭРТАГА ҚЎШИМЧА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

📌Давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020-йил 17-сентябр куни ташкил этиш белгиланган.

❗️Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020-йил 17-сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади
.

☝️Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️ЗАВТРА В УЗБЕКИСТАНЕ ПРОЙДУТ ДОПОЛНИТЕЛЬНЫЕ ТЕСТОВЫЕ ИСПЫТАНИЯ

В соответствии с протоколом №4 от 13 сентября 2020 года, дополнительные вступительные тестовые испытания для абитуриентов, не допущенных к вступительным экзаменам 2-13 сентября, в связи с температурой тела 37 °C градусов и выше, и зараженных коронавирусом в день экзаменов, будут организованы 17 сентября 2020 года.

Тестовые испытания для этих абитуриентов будут организованы 17 сентября 2020 года в Республике Каракалпакстан и областях с 8:00 до 11:00, в городе Ташкенте с 15:00 до 18:00 в Ботаническом саду в Юнусабадском районе.

Абитуриентов просим явиться на тестовые испытания минимум за час до назначенного времени с паспортом и пропуском абитуриента.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул тест синовлари 19 сентябрь куни ўтказилади

2020-2021-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 19 сентябр куни бўлиб ўтади.

Тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳи”да 2 сменада ўтказилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани tsul.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Хоразмда янги халқаро университет ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№558, 17.09.2020й) билан, Урганч шаҳрида халқаро “Binary” университети ташкил этилди. Мазур олий таълим муассасаси Малайзиянинг “Binary” университети филиали ҳисобланади.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва ўқиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

Шунингдек, Филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор- ўқитувчилар билан тўлдирилади.

Филиал Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, А.Баҳодирхон кўчаси, 195-уй манзилидаги Урганч давлат университетининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Манба: ЎзА

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест тизимига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (№562, 17.09.2020й) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

👉 Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.

Марказни ташкил этишдан мақсад тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратишдир.

👉 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошлари оширилади, яъни ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари бўйича тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади;

Бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

👉 Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши белгиланди. Агар алоҳида етарли балл тўплай олмаса, унда ўзи тўплаган баллари билан умумий тартибда танловларда иштирок этади.

👉 Давлат тест маркази ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилди ҳамда янгиланган ҳайъат таркиби тасдиқланди.

Манба: ЎзА


@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Давлат тест маркази бу йилги тест синовларида баллар нима учун юқори эканига изоҳ берди

«2020-2021-ўқув йилида ўтказилган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 240 614 (95,1%) нафар абитуриент иштирок этди. Улар орасида максимал балл (189 балл) олганлар ҳам кўп кузатилди. Буни баъзи ижтимоий тармоқларда бир ёқлама талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз», — дейилади ДТМ баёнотида.

ДТМга кўра, балларнинг юқори эканига ушбу омиллаб сабаб бўлган:

👉 2019-йилдан бошлаб умумтаълим фанларидан тест саволлари тўплами нашр этилди ва ушбу тўпламда ишлатилган саволлар базасининг 20 фоизидан кўпроғи кириш тест жараёнларида фойдаланилди.

👉 Телеграм тармоғида э-синов тизимидан абитуриентларга бепул фойдаланиш имконияти яратилди (тест синовларига қадар 1,4 млндан ортиқ абитуриент ушбу хизматдан бепул фойдаланди).

👉 Тест топшириқлари соддалаштирилди. Бунда авваллари қўлланилган 4-даража қийинликдаги (энг қийин) саволлар умуман олиб ташланди, бу йил улар ишлатилмади, 3-даражали саволлар сони камайтирилди ва 1-даражали саволлар сони тегишли равишда оширилди (12 та савол – 1 даражали, 12 та савол – 2 даражали, 6 та савол – 3 даражали). Шунингдек, барча умумтаълим фанлари бўйича назарий саволларнинг сони кўпайтирилди, ўқув-лаборатория машғулотларига оид, расмли, харитали ва жадвалли тест топшириқлари сони оширилди.

👉 Миллий ва халқаро сертификатларнинг тегишли даражасига, пандемия даврида ишлаб чиқилган ИЕЛТС Индиcатор сертификатига эга бўлган абитуриентлар учун ҳам максимал балл бериш белгиланди.

👉 Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун “Онлайн репетитор” теледастурлари мунтазам эфирга узатилди.

👉 Жорий йил учун истисно тариқасида тест синови топшириладиган 5 та фандан 2 та мутахассислик фани қолдирилди.

👉 Ҳар бир тўғри деб топилган жавобга балл бериш тизими ўзгартирилиб, биринчи ва иккинчи фан учун мос равишда 3,2 ҳамда 3,1 баллдан берилди, олдинги йиллардаги каби 1,1 балл бериш қўлланилмади.

👉 Тест синовларини топшириш учун ажратилган вақт меъёри оширилиб, амалдаги тартибда кўрсатилган 2 соат ўрнига 3 соат этиб белгиланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Манба

@aoka_uz
⚡️⚡️Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

🌀Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди.

💊Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга бериладиган 10 фоизлик чегирма барча давлат олий таълим муассасаларида амал қилади

❗️
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан янги ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун 10 фоиз чегирма берилиши ҳақидаги баёнот эълон қилинган эди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланди ва барча давлат олий таълим муассасаларига вазифа сифатида юборилди.

📉Янги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган БАРЧА талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилади.

📲Ушбу масала юзасидан тушунмовчиликлар юзага келса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot боти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📣ЭЪЛОН!

‼️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

❗️Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

@aoka_uz
#abituriyent2020
📣ЭЪЛОН!

Бугун, 21 сентябрь куни соат 16:00да
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уй

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

📢Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

🔹Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

🔹Кейинги энг муҳим талаб - таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

🔹Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак.

🔰 Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

❗️Шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғибот қилишмоқда.

📞Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

☝️Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

📍Янги тартиб бўйича ҳозирда фақатгина бир босқичда «Мутахассислик фанлари»дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.

📈Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000таликка кирган ОТМларга кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

❗️Янги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

⛔️Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади, Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?

🔰Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган
.

⛔️Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.

🔎Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.

⚡️Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.

Шу сабабли ҳам ёшларимизга мазкур ўзгартиришлар тўлиқ киритилиб, қайси мутахассисликлар ва қандай кўринишда масофавий таълим йўлга қўйилиши маълум бўлмагунга қадар шошиб қарор қабул қилмасликни сўраган бўлардик.

❗️Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда бозори талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Кадрлар сифатига иш берувчилар баҳо бермоқда. Шундай экан, ёшларимиз диплом учун эмас, сифатли таълим олиб салоҳиятли кадр бўлиш учун олий таълим муассасасини танлашлари зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

🤝2019 йил 1 августда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган.

Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим имзоланган.

Унга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Таълим инспекцияси веб-сайти орқали Халқаро тан олинган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ва Academic Ranking of World Universities) рейтингида ТОП-1000таликдан ўрин олган Россиядаги Олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов брифинг видеоси.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кириш тест синови натижалари эълон қилинди

2020-йил 19-сентябр куни 2020-2021-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кириш тест синовлари ўтказилган эди.

Мазкур тест синовларининг натижалари (талабгорларнинг тест синовларида тўплаган баллари) Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан https://tsul.dtm.uz/magistr ҳаволаси орқали танишишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади?

«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда.
Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите сегодня, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

@aoka_uz
Президент Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

@aoka_uz