AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни борасидаги саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Янги ўқув йилида дарсликлар фақат анъанавий тарзда ўқийдиган ўқувчилар учун берилиб, онлайн тарзда ўқийдиган ўқувчилар дарсликлардан электрон шаклда фойдаланишаркан, шу ростми?

🔹Йўқ, барча ўқувчилар дарсликлар билан ҳар йилдаги каби бирдай таъминланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Ота-она фарзандини уйда онлайн ўқитишни хоҳласа қаерга мурожаат қилиши керак?

📢Ота-она фарзандини масофавий таълим шаклида ўқитиш қарори ҳақида ўқитувчисини огоҳлантириши кифоя бўлади.

Бунинг учун ота-онадан ҳеч қандай ёзма ҳужжат талаб этилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимни мактабга спорт формасида юборсам бўладими?

🔘Ўқувчининг мактабга кийиб борадиган либоси мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этиши керак.

⛔️Мазкур қоидаларга кўра мактабга спорт либосида келишига йўл қўйилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Анъанавий таълим олаётган ўқувчини исталган вақтда онлайн таълимга ёки аксинча онлайн ўқиётган ўқувчини анъанавий таълимга ўтказиш мумкинми?

✔️Ҳа, бу жараён ўқитувчини огоҳлантирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қандай ҳолатда мактаб ёки синф хонаси карантинга олиниши мумкин?

🚿Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария эпидемиологик осойиштлик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.

🌀Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида тест натижалари ижобий натижани кўрсатганда мактаб карантинга олинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Пандемия шароитида мактабда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш учун шароит бўлмаса қандай йўл тутилади?

⚡️Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бирор мактаб санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди деб топилса, ушбу мактабда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди, яъни ўқувчиларнинг таълим олиши масофавий тарзда амалга оширилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

⚡️Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

📈Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

🕗1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

🔘Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👩🏻‍💼Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

🌀Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.
〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

——————————-
Как будет организован традиционный учебный процесс в школах в условиях пандемии?

⚡️Утвержден временный порядок организации учебного процесса в общеобразовательных школах в условиях пандемии.

В соответствии с новым порядком, занятия будут организованы с 8:00 до 17:30.

📈 В целях предотвращения скопления учеников время начала занятий у разных классов разделено.

🕗 1-4 классы должны придти в школу до 8:00, 5-8 классы - до 8:30 и 9-11 классы - до 09:00 утра. Ученики будут входить в школу через разные двери, сохраняя социальную дистанцию и только после измерения температуры тела.

🔘 Занятия будут проходить по «кабинетной системе», то есть все занятия для одного класса должны проводиться в одном кабинете.

👩🏻‍💼 Классные руководители начальных классов будут встречать учеников около основных школьных ворот, а также провожать их.

Родителям вход в школу запрещен.

🌀Не будет звенеть звонок во время перемены, а классные кабинеты будут проветриваться с учетом температуры воздуха на улице.
〰️〰️〰️〰️

Об этом в ходе брифинга, проведенного сегодня в штабе АИМК, сообщила пресс-секретарь Министерства народного образования Лайло Рустамова.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Мактабда масофавий таълим олувчилар учун қандай қулайликлар яратилмоқда?

🔘Республикадаги 10 мингга яқин халқ таълими муассасаларининг барчасига оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

🔘Карантин режими эълон қилинган вақтдан бошлаб ўқувчиларга уйда фанларни бемалол ўзлаштиришлари учун барча маҳаллий тармоқ ва мобиль операторлари томонидан таълим ахборот-ресурслари жойлаштирилган веб-сайтларга бепул кириш таъминланди;

🔘 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 3 та телевизион канал ташкил этилди. Ушбу каналлар орқали телевизион видеодарс машғулотларини республика бўйича бепул тарқатиш йўлга қўйилди;

🔘Масофавий таълим беришда устоз ва мураббийлар учун мобил алоқа хизматларидан қулай шартларда фойдаланиш учун махсус “Таълим” тариф режаси жорий этилган. Ҳозирги кунда ушбу тариф режасига янада кўпроқ қулайликлар киритилмоқда.

🔘Масофавий таълим учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида алоҳида имтиёзли “Мактаб” тариф режаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда;

🔘Йил бошидан бугунги кунга қадар интернет тармоғига кенг полосали уланиш имкониятларни кенгайтириш мақсадида 9 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилди. Қурилган оптик толали алоқа линияларининг асосий қисми ижтимоий соҳа объектлари учун ташкил этилди.

🔘Фойдаланувчилар учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш магистрал телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказлари даражасида 2 баробар, туман марказларигача эса 4 баробар оширилди;

🔘 Мобил алоқа хизматлари қамровини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 1 375 та қўшимча янги мобил алоқа база станцияси ўрнатилди ва 3000 дан ортиқ мавжуд база станциялари юқори тезликдаги интернет технологиялари асосида модернизация қилинди;

🔘Йил якунига қадар яна 4 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилади ва 800 дан ортиқ қўшимча янги база станциялари ўрнатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов маълум қилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўладими?

⚡️Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 5-9 синфларига ўқувчиларни қабул қилиш белгиланди.

🌐Ҳужжатлар сентябрь ойида ихтисослаштирилган мактабнинг (ictschool.uz) расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади;

🔰Имтиҳонлар икки босқичда ўтказилади:

1-босқич: сентябрда онлайн тест синови ўтказилади;

2-босқич: октябрда ZOOM дастури орқали онлайн суҳбат ўтказилади.

🔹Ҳужжатларни қабул қилиш ва имтиҳонлар ўтказилиш саналарига аниқлик киритилмоқда.

📢Бу бўйича қўшимча маълумотлар яқин кунларда Вазирлик ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг расмий сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Маълумот учун: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

📌Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади.

🔘Мактаб математика, информатика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган бўлиб, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

🧑‍🔬Мактаби ўқувчиларига ўқув жараёнида олаётган назарий билимларини IT лабараториялардан фойдаланиб амалда синаб кўриш имкониятлари яратилган.

📈Улар мактаб давриданоқ ўзларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишлари мумкин.

📝Бундан ташқари, битирувчилар IELTS инглиз тилидан баҳолаш тестларини мактабни ўзида топшириш имкониятларига эга бўлади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
В штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства народного образования Лайло Рустамовой.

На брифинге даны ответы на вопросы, связанные с организацией нового учебного года.
〰️〰️〰️〰️〰️

Как учителя будут успевать преподавать и в школе, и дистанционно при гибридном методе обучения?

📺 Уроки для учеников, обучающихся в дистанционной форме, будут транслироваться по телевидению в рамках проекта “Онлайн мактаб”.

🔎 При этом основная задача школьных учителей - обеспечивать ежедневную посещаемость учеников, обучающихся дистанционно, проверять и контролировать выполнение домашних работ, заданных на уроках, организованных в рамках проекта “Онлайн мактаб”.

🚫 То есть, учителя, преподающие в школе, не будут вести отдельные уроки для учеников, обучающихся в дистанционной форме.

📽 Стоит отметить, что с 18 августа начаты съёмочные работы телевизионных уроков для учеников 1-11 классов.

К съёмке онлайн-уроков привлечены 117 лучших квалифицированных педагогов республики.

🔹Кроме того, над онлайн-уроками трудятся 8 сурдо-переводчиков и 15 редакторов.

📺 Трансляция телевизионной программы “Онлайн мактаб” начнется с 14 сентября этого года.
〰️〰️〰️〰️〰️

В каком порядке будут осуществлены тестирование учителей на коронавирус и их вакцинация против гриппа?

🔬Процесс сдачи тестов на коронавирус учителями организуется территориальными центрами санитарно-эпидемиологического благополучия бесплатно в централизованном порядке.

📌 В соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по социальной поддержке населения», предусмотрена бесплатная вакцинация против гриппа всех работников общеобразовательных учреждений до 1 октября этого года.

💉 При этом вакцинация будет организована с посещением Министерства здравоохранения каждого образовательного учреждения.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт коллежлари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

📣 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 25 сентябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баённомаларига асосан, тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар қатори, соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги коллеж ва техникумларга ҳам грант ҳамда тўлов-контракт асосида қабул квоталари белгиланди.

✔️ Унга кўра, тизимдаги мавжуд 28 та тиббиёт коллежларига 832 нафар грант, 14346 нафар тўлов-контракт, 47 та Жамоат саломатлиги техникумларига эса 967 нафар грант, 22543 нафар тўлов-контракт, жами 1799 нафар ўқувчи грант асосида ҳамда 36889 нафар ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундай қилиб, республика бўйича 38688 нафар ўқувчи тиббиёт коллежлари ва Жамоат саломатлиги техникумларига қамраб олинади.

☎️ Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Call-маркази (71 246-11-92 телефон рақами)га, шунингдек, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Call-марказларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу марказлар ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 га қадар фаолият кўрсатади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Рухсатномани юклаб олиш хизмати ишга туширилди

2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни жорий йилнинг 2 сентябрдан бошлаб transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинет орқали олишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, мазкур сайтнинг бош саҳифасида "Рухсатномани юклаб олиш (https://transfer.edu.uz/uz/get-allowance)" хизмати ишга туширилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги шахсий маълумотлар киритилиши лозим.

1️⃣ паспорт серияси
2️⃣ паспорт рақами
3️⃣ туғилган сана

❗️Эслатиб ўтамиз: онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
AOKA - Rasmiy kanali
Рухсатномани юклаб олиш хизмати ишга туширилди 2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун…
Запущена услуга получения разрешения

Ранее сообщалось о том, что граждане, прошедшие регистрацию для перевода учебы из иностранных и негосудаственных высших учебных заведений в высшие образовательные учреждения Республики Узбекистан, могут получить "Разрешение" для участия в тестовых испытаниях со 2 сентября на платформе transfer.edu.uz через личный кабинет.

В целях создания дополнительных удобств для граждан на главной странице данного сайта (https://transfer.edu.uz/uz/get-allowance) запущена услуга "получения разрешения".

Чтобы воспользоваться услугой необходимо ввести следующие личные данные:

1️⃣ серия паспорта
2️⃣ номер паспорта
3️⃣ дата рождения

❗️Напоминаем: онлайн тестовые испытания состоятся 5-6 сентября этого года.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ 2020/2021 ўқув йили учун халқаро тан олинган олий таълим муассасалари рейтингида 1000 талик ўриндан жой олган Россия Федерациясининг қуйидаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш махсус синовларсиз амалга оширилади ☝️

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, МУҲИМ ХАБАР:

Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синов (онлайн тест)ни ўтказиш жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунларига белгиланди ва бу ҳақида эълон берилди.

✈️ Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, карантин чекловлари сабабли белгиланган муддатларда махсус (онлайн тест) синовларда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан етиб кела олмаслиги тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан кўплаб мурожаатлар (жумладан, огзаки) келиб тушмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

❗️белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича РЎЙХАТДАН ЎТГАН, АММО аммо хорижий давлатлардан етиб кела олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда ИШТИРОК ЭТА ОЛМАГАН фуқаролар учун 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
AOKA - Rasmiy kanali
Маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни борасидаги саволларга жавоб берди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Янги ўқув йилида дарсликлар фақат анъанавий…
Как сообщалось ранее, сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства народного образования Лайло Рустамовой, в ходе которого были даны ответы на вопросы, связанные с организацией нового учебного года.
〰️〰️〰️〰️〰️

Правда ли, что в новом учебном году учебники получат только ученики, обучающиеся в традиционной форме, а обучающиеся дистанционно будут пользоваться электронными учебниками?

🔹 Нет. Все учащиеся будут одинаково обеспечены учебниками как и в предыдущих годах.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Кому нужно обратиться, если родители выберут дистанционную форму обучения для своего ребенка?

📢 Родителям достаточно уведомить учителя о выборе дистанционного обучения.

Для этого от родителей не требуются никакие документы.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Может ли мой ребенок посещать школу в спортивной форме?

🔘 Одежда ребенка при посещении школы должна полностью соответствовать внутреннему порядку школы и правилам этикета.

⛔️ Согласно данным правилам не допускается посещение школы в спортивной форме.
〰️〰️〰️〰️〰️

Можно ли в любое время перевести ученика с традиционной формы обучения на дистанционную форму и наоборот?

✔️ Да, этот процесс осуществляется с оповещением учителя.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

В каких случаях школа или класс помещаются на карантин?

🚿 В случае обнаружения коронавируса у 3 учеников одного класса, класс будет помещен на карантин Центром санитарно-эпидемиологического благополучия, и в школе будут проведены дезинфекционные мероприятия.

🌀 Вся школа будет помещена на карантин в случае выявления положительного результата на коронавирус у 10 процентов от общего количества классов или от общего количества учителей.
〰️〰️〰️〰️〰️

Что делать, если в школе нет условий для соблюдения санитарно-гигиенических правил?

⚡️ Если Центр санитарно-эпидемиологического благополучия установит, что определенная школа не соответствует санитарно-гигиеническим требованиям, в данной школе не допускается начало обучения в традиционной форме, то есть обучение будет осуществляться дистанционно.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ОЛИЙ ТAЪЛИМ МУAССAСAЛAРИГA КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛAРИНИНГ БИРИНЧИ КУН НAТИЖAЛAРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

📲 2 сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест синовларининг иккинчи кунида 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.

❗️Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида 2020 йил 3 сентябр куни якунига маълумот:

🕘 Республикадаги 65 та объэктда (48 та стадион ва 17 та ҳиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 17.00 да бошланиб, 20.00 да тугади.

💦 Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли, 2-сменада имтиҳон соат 18.30 да бошланиб, 21.30 да тугади.

🖌 Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 % қатнашди.

6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.

📈 Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.

40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун
четлатилди.

75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:

62 нафари телефон ва электрон қурилмалар,

7 нафари шпаргалка,

4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани,

2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилди.

❗️Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар “сохта абитуриентлар” жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

✔️ Тест синовларини ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг "Медиадизайн" йўналишига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳон икки босқичдан иборат — ёзма (эссе) ва ижодий (амалий) имтиҳон.

🖌 Ижодий ёзма иш жараёнида мавжуд билетлардан биттаси танланиб, у бўйича эссе ёзилди. Абитуриентларга қулайлик яратиш ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этиш мақсадида имтиҳон университет ҳовлисида бўлиб ўтди. Биринчи босқичда абитуриент максимал 89 балл тўплаш имкониятига эга.

Иккинчи босқич эса Тошкент давлат аграр университети биносида бўлиб ўтмоқда. Бу босқичда абитуриент ўз йўналиши бўйича компьютер орқали икки турдаги дизайнни яратади. Биринчи тур сайт дизайни, газета дизайни, журнал муқоваларини яратиш каби топшириқлардан иборат бўлса, иккинчи турда абитуриент ўз номига бренд ва логотип дизайнини ишлаб чиқиши керак.

Ижодий имтиҳон шаффоф ва адолатли тарзда ўтказилиши учун ушбу жараёнга амалиётчи-журналистлар ҳам таклиф қилинган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун давлат гранти асосида қабул параметрлари

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Магистратура имтиҳонлари қачон ва қаерда бўлиши эълон қилинди

Магистратура учун бўладиган онлайн тест синовларида қатнашиш учун ruxsatnoma.edu.uz сайти орқали рухсатномани юклаб олиш имконияти яратилди. Рухсатномани юклаб олиш учун паспорт серия ва рақами, шунингдек туғилган санани киритиш керак.

Тест синовларини топшириш учун 130 дақиқа (2 соат 10 минут) вақт берилади. Белгиланган вақт тугагандан кейин, тест жараёни огоҳлантиришсиз ўчади.

Тестга оид бошқа эслатмалар юқоридаги суратда санаб ўтилган.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Иккинчи кунги тест синовлари натижалари эълон қилинди

3 сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020