AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.45K photos
1.1K videos
10 files
5.74K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Президентимизнинг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қарорида Агентлик зиммасига “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Агентлик мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиб, ахборот соҳасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлади.

Барча таҳририятлар, журналистлар, муассислар, мутахассислар ҳамда ахборот соҳасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни ушбу ҳавола орқали лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга чорлаб қоламиз. Билдирилган барча таклиф ва тавсиялар Агентлик мутахассислари томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилади ҳамда инобатга олинади.

https://regulation.gov.uz/uz/document/19914

@saidjanov_dm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА да оммавий ахборот воситалари учун брифинглар

📺 Манба

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 15 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 12:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер: Усмон Шарифхўжаев – вазирнинг 1-ўринбосари

🕙 13:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Эркин Муҳиддинов – вазирнинг 1-ўринбосари


🕙 14:00 – Давлат тест маркази

Спикер: Диёрбек Қўчқоров - бошқарма бошлиғи


🕙
15:00 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти

Спикер: Фарҳод Очилов - бўлим бошлиғи


🕙
16:00 – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Содиқжон Турдиев - вазир ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 15 июля, в штабе АИМК:


🕙 12:00 Министерство народного образования

Спикер: Усмон Шарифхожаев – первый заместитель министра


🕙 13:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер: Эркин Мухиддинов – первый заместитель министра


🕙 14:00 – Государственный центр тестирования

Спикер: Диёрбек Кучкаров - начальник управления

🕙
15:00 – Департамент по борьбе с экномическими преступлениями

Спикер: Фарход Очилов - начальник отдела

🕙
16:00 – Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Содик Турдиев - заместитель министра


📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, хусусан ёшларни меҳнат бозорига ва келгуси ҳаётга мактабдан тайёрлаб бориш вазифалари ижроси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️
🏫 Жорий йилда умумтаълим мактабларни 450 мингдан ортиқ ёшлар битиради. Шундан бир қисми олий таълим муассасалари, коллеж ва техникумларга қамраб олинган тақдирда ҳам, 170 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси мавжуд.

🕹Янги 2020/2021 ўқув йилидан ёшларни мактабдан бошлаб, ҳаётга тайёрлаш ва касбга ўргатиш масаласига комплекс ёндашув белгиланмоқда.

Бу жараён икки йўналишда амалга оширилади.

👉Жорий қилинаётган янги “Тарбия” фани орқали ёшларга юқори мақсадларга эришиш бўйича мотивация бериш, ўз устида доимий ишлашлари зарур эканлиги тарғиб этилади;

👉Уларни қизиқиш ва қобиляти орқали касбга йўналтириш ишлари ташкил этилади.

Бунинг учун:

🔹 7-синфдан мактаб ўқувчиларини касбга мойиллиги ва қизиқишини диагностикадан ўтказилади;

🔹 8-9-синф ўқувчилари дарслар давомида замонавий, истиқболи бор бўлган касблар билан таништирилади ва уларни эгаллаш учун пойдевор вазифасини бажарувчи билим ва кўникмалари шакллантирилади;

🔹 10-синфдан бошлаб давлат ва нодавлат касбга ўргатиш марказлари билан ҳамкорликда анъанавий касблар билан биргаликда, замонавий, бозорда талаб юқори касбларга ўргатилади.

________________________________________


Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием первого заместителя министра народного образования Усмана Шарифходжаева.

На брифинге была предоставлена информация о мерах по реализации задач, поставленных Президентом Республики Узбекистан на состоявшемся вчера видеоселекторном совещании, по поддержке молодёжи, в частности, по ее подготовке к требованиям современного рынка труда и будущей жизни начиная со школы.

〰️〰️〰️〰️
🏫 В этом году общеобразовательные школы закончат более 450 000 юношей и девушек. Даже с учётом того, что некоторые из них поступят в высшие учебные заведения, колледжи и техникумы, всё равно будет необходимо обеспечить работой более 170 000 молодых людей.

🕹 С нового 2020/2021 учебного года разрабатывается комплексный подход по вопросам подготовки молодых людей к их будущей жизни и освоению профессии.

Этот процесс будет осуществляется в двух направлениях.

👉 Внедряется новый предмет «Тарбия» («Воспитание»), нацеленный на повышение мотивации у молодёжи к достижению высоких целей, а также пропагандирующий необходимость постоянно работать над собой;

👉 Профориентация будет осуществляться через индивидуальный интерес и способности каждого ученика.

С этой целью:

🔹 будет проводиться диагностика профессиональной направленности и заинтересованности школьников с 7 класса;

🔹 учащиеся 8-9 классов во время уроков будут знакомиться с современными перспективными профессиями и формировать знания и навыки, необходимые для их освоения;

🔹 начиная с 10-го класса, в сотрудничестве с государственными и негосударственными центрами профессиональной подготовки, наряду с традиционными профессиями, учащимся будут преподаваться основы современных востребованных на рынке труда специальностей.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал хабар берганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🏢 Халқ таълими вазирлиги ҳузурида “Касбга тайёрлаш ва сертификатлаш” марказини ташкил этиш ва 11-синф битирувчиларига эгаллаган касбий кўникмалари бўйича халқаро даражада тан олинадиган сертификатлар бериш режалаштирилган.

🏫 Мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг ўз битирувчилари келажагига жиддийроқ ёндашиши борасидаги рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди. Унга мувофиқ, директорларнинг фаолиятига бундан буён - айнан битирувчиларнинг ҳаётда ўз ўрнини топганлик даражасига қараб баҳо берилади.

❗️Ҳозирда Вазирлик томонидан тегишли мезонлар устида ишланмоқда.

Хусусан:

🔻битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришдаги натижалари;

🔻ўқишга қамраб олинмаган битирувчиларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаганлари;

🔻директорларнинг ўз жамоасидаги ўқитувчиларнинг касбий ривожланишига бераётган эътибори каби мезонлар ўрин эгаллайди.

❗️Мезонлар бўйича ижобий натижа кўрсатган мактаб директорларини ва жамоа аъзоларини рағбатлантириш механизми жорий қилинади.

——————-

Как сообщалось ранее, в штабе АИМК состоялся брифинг с участием первого заместителя министра народного образования Усмона Шарифходжаева.

Важная информация из брифинга:

🏢 Запланировано создание Центра "подготовки к профессии и сертификации" при Министерстве народного образования, а также выдача выпускникам 11 классов сертификатов международного уровня о приобретении профессиональных навыков.

🏫Министерством определены задачи по внедрению механизма стимулирования директоров и учителей школ в отношении перспективного будущего своих выпускников. В соответствии с этим, деятельность директоров будет оцениваться исходя из будущих успехов выпускников.

❗️В настоящее время министерство разрабатывает соответствующие критерии.

В частности:

🔻результаты вступительных экзаменов выпускников;

🔻количество выпускников, не зачисленных в ВУЗы, но нашедших достойное место на рынке труда;

🔻степень поощрения со стороны руководства школы в отношении профессионального развития учителей в своей команде.

❗️Будет внедрен механизм стимулирования директоров и сотрудников школ, показавших положительные результаты по разработанным критериям.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов иштирокида брифинг.

📌 Тошкент шаҳри, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тестга кўра мактаб битирувчиларининг 35 фоизи аниқ бир касбга, 45 фоизи маълум бир соҳага қизиқиши аниқланди.
📌 ҳар бир туманда 7-синфдан бошлаб касбга қизиқтириш, бўлажак касби ҳақида тушунчалар ва бошланғич тайёргарлик бериш ташкил қилинади.
📌 ҳар бир туманда махсус профессионал йўналтирилган синфлар очилади.
📌 ҳар бир вилоятда "Ишга марҳамат" мономаркази ишга тушади.
📌 туман даражасида касб-ҳунарга ўқитиш марказларида очилади.
📌 маҳаллаларда касб-ҳунар масканлари ташкил этилади.
📌 бу ерларни аъло баҳоларга таъмомлаган ва сертификат олган ёшларга турли имтиёзлар берилади.
📌 иш берувчилар ҳудудий меҳнат органи томонидан юборилган ишчини ишга олса ва малака даражасини оширса, бу ҳаражатлар қоплаб берилади.
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлар

Обновляющийся Узбекистан: Дома, построенные для ученых и педагогов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Абитуриентлар ҳозир битирганлик ҳақида дипломни қўлга олгани йўқ, бу эса ОТМга ҳужжат топшириш учун тўсқинлик қиляпти. Агар 20-июлгача дипломни олмаса, нима бўлади?

Карантин чекловлари жорий этилгани сабабли, жорий йил битирувчиларига шаҳодатнома ва дипломлар электрон шаклда етказилиши, асл нусхалари эса эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин топширилиши белгиланди.

📕 Жорий йил битирувчиларига қулайлик яратиш мақсадида уларнинг тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлари тегишли вазирликлардан, яъни, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг маълумотлари Халқ таълими вазирлигидан, академик лицей ва касб-ҳунар-коллежлари битирувчиларининг маълумотлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинмоқда.

🚫 Улар рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар фанлар кетма-кетлигига мос яна бешта бакалавриат йўналишлари бўйича учта таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи)дан исталган бирини танлаши мумкинми? Ёки фақат кундузги таълим бўйича ҳужжат топширадими?

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, номзодларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилади.

🎓 Бунда номзодлар бештагача бакалавриат таълим йўналишларини учта таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи)дан исталган бири бўйича танлашлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен топшираётган йўналишдан фақат 2 тагина университет чиқаяпти, қолганлари чиқмаяпти, нима қилишим керак?

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим шакли, таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланган.

Abitur.dtm.uz сайтида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш мазкур қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

📌 Бунда олий таълим муассасаси учун қабул параметрлари ажратилган бўлса, дастурда автоматик чиқади. Агар олий таълим муассасаси учун қабул параметрлари ажратилмаган бўлса, дастурда чиқмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Отаси йўқ, онаси билан ёғиз яшайдиган ёшларга ёки ота-онаси вафот этганларга қандай имтиёзлар бор?

Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

💰Шунингдек, улар тест синовлари учун тўловдан ҳам озод этилган.

🏣 Агар улар «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлса, мазкур имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен IELTS дан 4 балл олганман, имтиёз сифатида фойдалансам бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395 сон қарорига мувофиқ, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Бунда инглиз тилидан максимал балл бериш учун IELTS 5,5 дан кам бўлмаслиги лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Абитуриентман, лекин ҳозир фуқаролик паспортим йўқ, яқиндагина 16 ёшга тўлганларга 10 кун ичида фуқаролик паспорти берилсин, деган қарор қабул қилинган эди. Паспорт столга борсам, карантин туфайли ишламаяпти, дейишди. Нима қилай?

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланиши белгиланган.

Агар сизда паспорт олишда муаммолар юзага келаётган бўлса, Ички ишлар вазирлигининг 71 231 50 35 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
6 июль куни онлайн ҳужжат топширдим. Тўловни 7 июль куни амалга оширдим. Рўйхатга олинган-олинмаганимни қандай билсам бўлади?

Тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “Шахсий кабинет”даги “Қабул-2020” бўлимига кириб, билиб олиш мумкин.

📝 Бунда, абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида “Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тўловни қайси кунгача амалга ошириш мумкин?

Абитуриентлар тест синовлари учун тўловни рўйхатдан ўтиш якунлангун (20 июль)га қадар амалга оширишлари лозим.

💰Белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган абитуриент рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳар бир таълим йўналишига қанча одам рўйхатдан ўтганини қандай билиш мумкин?

Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz сайти ишга туширилган бўлиб, мазкур сайт орқали ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича йўналишлар кесимида рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ва танлов кўрсаткичини кўриш мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Давлат тест маркази абитуриентлар саволларига жавоб қайтарди

📹 АОКА ҳузуридаги штабда ДТМ бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️деҳқон ва фермерларга кўмаклашиш, манфаатдорлигини ошириш мақсадида деҳқон ўз маҳсулотини даллолларсиз истеъмолчига етказишига асосланган “даладан дастурхонга” механизми ҳаётга татбиқ этилмоқда;

📈13 та деҳқон бозорида деҳқонларга 70 та музлаткич, 615 та савдо растаси, 700 дан ортиқ тарози ва бошқа воситалар беғараз ажратиб берилиши таъминланди;

🚧 пандемия шароитида бозорларда кучайтирилган тартибда 613 нафар департамент ходими деҳқонларга амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган;

🔎 нархларни кунлик мониторинг қилиш тизими асосида нархи ошиши эҳтимоли юқори бўлган маҳсулот тури, ҳудудлар кесимида олдиндан прогноз қилиниб, натижаларига кўра маҳсулотлар арзон бўлган ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилинмоқда;

тўсатдан юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бозорларда бир кунлик эҳтиёжнинг 25 фоизини қоплайдиган миқдорда, яъни 1,5 минг тн картошка, 1,5 минг тн. пиёз,1,3 минг тн сабзи, 900 минг дона тухум, 1 минг тн гуруч, 1 минг тн ун, 400 тн. ёғ ва 450 тн шакар захираси доимий шакллантириб борилмоқда;

🍙Белгиланган тартиб асосида 3 876 та маҳаллада махсус дўкон, 2 950 та маҳаллада эса юк автомашиналари орқали 193 минг тн. ун қатъий нархда (1-нав 2 780 сўм, 2-нав 2 800 сўм) сотилмоқда;

🔎 ўтказилган тадбирларда қарийб 6 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларнинг қиммат сотилишини олди олинди;

❗️қишлоқ хўжалиги ерларини коррупцион жиноятлар орқали сотиш, захира учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ 87та жиноят фош этилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен томорқа ер эгасиман. Шахсий томорқамда етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимни деҳқон бозорларига сотишим учун стикерсиз машина ҳайдашга менга рухсат борми?

⚡️Махсус комиссиянинг 9 июлдаги баёнига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланмаган.

✔️ Етиштирган маҳсулотларингизни бозорларга олиб бориб тегишли тартибда реализация қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимни деҳқон бозорларида сотишда тўсқинликларга дуч келсам қаерга мурожаат қилсам бўлади?

☎️Етиштириган қишлоқ хўжалиги маҳсулотингизни деҳқон бозорларига олиб киришда ҳамда уларни реализация қилишда таъмагирлик ёки шунга ўхшаш бошқа тўсқинликларга дуч келсангиз Бош прокуратура Call-марказининг 1007 қисқа телефон рақамига ёҳуд Бош прокурутра ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлара қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишинигз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалалари бошқармаси бошлиғи Наврўз Мусаев иштирокида брифинг.

📌таҳлилларга кўра юртимизда 141 887 нафар ишсиз, 57 958 нафар кам таъминланган,350 151 нафар узоқ муддатга хорижга кетган хотин-қизлар 27 525 та уй жойга муҳтож оилалар мавжуд.
📌25 ёшдан юқори хотин-қизларнинг 39,3 фоизининг ўрта, 47,9 фоизи ўрта-маҳсус, 12,7 фоизининг олий маълумотли экани аниқланди.
📌"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" билан ҳамкорликда 150 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
📌Шундан 110 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 20 мингдан зиёдига ўз-ўзини банд қилиш орқали вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди. 8 мингдан ортиғига субсидиялар ажратилди.
📌426 нафар хотин-қизларга 58 млрд. сўмдан зиёд кредитлар ажратишга кўмаклашилди.
📌Сардоба туманидаги оила вакилларини ҳунармандчиликка жалб этиш учун устоз-шогирд анъаналари асосида 64 та ҳунармандга бириктирилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
❗️🌎⚡️Дунё миқёсида пандемия бошлангандан буён 13,4 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Вирус туфайли 581 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, 7,8 млн нафар бемор соғайди — Worldometers

🌎⚡️Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус юқиши тасдиқланган ҳолатлар сони кунига 2227 тага ошди ва умумий касалланганлар сони 95 894 тага етдиWorldometers

🌐⚡️Халқаро валюта жамғармаси пандемиянинг "икки томонлама зарбаси" ва нефт нархи пасайиб кетиши туфайли, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари учун иқтисодий башоратини 50 йил ичидаги энг паст даражасига туширди — CNBC

🇺🇿 Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш учун 500 миллион доллар ажратади — ADB

🇺🇸 Американинг «Moderna» фармацевтика компаниясининг маълум қилишича, яқин вақт ичида инсонларда коронавирус вакцинасини синаб кўришнинг сўнгги босқичи бошланади. Ишлаб чиқилган вакцина ўзининг хавфсизлигини исботлади ва биринчи босқичда ўтказилган тажрибалар давомида 45 нафар кўнгиллида иммунитет реакциясини қўзғатди — CNBC

🇫🇷 Кейинги ойдан бошлаб Франция ҳукумати савдо дўконларида ва бошқа ёпиқ жамоат жойларида ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилайди — France24

🇪🇬 Мисрда фуқароларга субсидия ажратиш давлат дастури томонидан белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда пахтадан тайёрланган кўп марталик юз ниқоблари 50 центдан тарқатиладиNew York Times

🇹🇲 Туркманистонда 14 июлдан 23 июлгача вилоятлардан Ашхабодга қатновчи йўловчи поездлари тўхтатиладиAl Jazeera

🇮🇳 Ҳиндистонда сўнгги 4 кун ичида коронавирусдан зарарланиш сони 100 000 тага кўпайди. Сўнгги 24 соат ичида 28 000 дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди, йирик шаҳар Бангалор карантинга ёпилди — CNN

🇮🇹 Италия ҳукумати коронавирусга қарши курашиш бўйича карантин чораларини июль ойининг сўнгига қадар узайтиришни режалаштирмоқда — Forbes

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️🌎⚡️Во всем мире сначала пандемии коронавирусная инфекция выявлена более чем у 13,4 млн жителей планеты. От последствий заражения и вызванных заболеваний скончались более 581 тысяч человек, выздоровели более 7,8 млн пациентов — Worldometers

🌎⚡️В странах Центральной Азии число подтвержденных случаев заражения коронавирусом за сутки увеличилось на 2 227 и достигло 95 894 человек — Worldometers

🌐⚡️Международный валютный фонд сократил свой экономический прогноз для стран Ближнего Востока и Северной Африки до самого низкого уровня за последние 50 лет, по причине "двойного шока" пандемии и низких цены на нефть — CNBC

🇺🇿 Азиатский банк развития выделит Узбекистану 500 млн долл. США для смягчения негативного последствия пандемииADB

🇺🇸 Американская фармацевтическая компания Moderna заявила, что в скором времени начнется последняя стадия испытаний на людях для возможной вакцины от коронавируса. Разработанная вакцина доказала свою безопасность и спровоцировала иммунную реакцию у всех 45 добровольцев в ходе испытаний на первом этапе — CNBC

🇫🇷 Со следующего месяца, власти Франции сделают обязательным ношение масок в магазинах и других закрытых общественных местах France24

🇪🇬 В Египте гражданам будут раздавать многоразовые маски для лица по 50 центов, наряду с продуктами питания, предусмотренными государственной программой субсидирования — New York Times

🇹🇲 В Туркменистане приостанавливается движение пассажирских поездов из регионов в Ашхабад с 14 июля по 23 июляAl Jazeera

🇮🇳 В Индии число заражений коронавирусом за последние четыре дня увеличилось на 100 000 случаев. Только за последние сутки зарегистрировано более 28 000 новых заражений, крупный город Бангалор закрыт на карантин — CNN

🇮🇹 Власти Италии намерены продлить действие карантинных мер в борьбе с коронавирусом до конца июляForbes

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
АОКА ва БАА коммуникациялар офиси вакиллари ҳамкорлигида «Давлат бошқарувида коммуникацияларни такомиллаштириш» мавзуида онлайн-тренинглар ўтказилмоқда

Батафсил

@aoka_uz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Акмал Эшондедаевич Бурханов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6026, 14.07.2020й) имзоланди ва Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Акмал Бурханов бунгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.


➡️ @uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter