AOKA - Rasmiy kanali
12.3K subscribers
8.48K photos
1.1K videos
10 files
5.76K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:

📌 Тошкент давлат юридик университетида E-University платформаси ишга тушади — имтиҳонларни ўтказиш, баҳолаш, талабалар рейтингини шакллантириш ва ҳужжат алмашинуви электронлашади

📌 ТДЮУ омбудсмани институти (университет омбудсмани офиси) жорий этилди — низоли вазиятларни ҳал этишга тезкор кўмаклашилади

📌 Университетда «Икки томонлама диплом» (double degree) тақдим этишни назарда тутувчи қўшма таълим дастурлари жорий этилмоқда

📌 Ҳозирга қадар ТДЮУ бакалавриатига 5926 абитуриент рўйхатдан ўтган, бир ўринга — ўртача 9,9 нафарни ташкил этмоқда

〰️〰️〰️〰️〰️

✏️ Мавзу: «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси

🗣 Спикер: Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов

〰️〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
💰ТДЮУ бакалавриати ва магистратурасида белгиланган тўлов-контракт миқдорлари тўғрисида таққослама маьлумот

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА анжуманлар залида Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

«Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси юзасидан

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли 1 сентябрга қадар ўз уйига тўлиқ кўчиб ўтади — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Батафсил

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💦 «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари

📹 АОКА анжуманлар залида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Коронавирус пандемиясининг мусулмон дунёси учун муборак саналган ҳаж ва умра сафарларига таъсири юзасидан ЎзА мухбири Назокат Усмонова Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков билан суҳбатлашди:

Бу йил ҳаж сафарига бориш учун навбатга ёзилганларнинг навбати сақланадими?

Саудия Арабистонидаги эпидемик вазиятнинг ўта мураккаблиги нуқтаи назаридан хориж мамлакатлари фуқаролари, хусусан, юртимиз аҳолиси Ислом дини манбаларига таянган ҳолда милодий 2020 йил, ҳижрий 1441 санадаги ҳаж сафарини чет элликлар учун тўхтатилиши ҳақидаги қарорни тўғри қабул қилдилар.

2020 йил 23 июнь куни Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг йиғилиши қарорига асосан жорий йилги ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кадастр ҳужжатининг рақамини уйдан туриб билиш имкони борми?

❗️Имкони бор, davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун менга ер керак. Карантиндан кейин ер олишга вақт сафламаслик учун уни ҳозир олсам бўладими?

🌐 Юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер майдонлари доимий фойдаланиш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида ўтказилаётган электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 декабрдаги 1023-сон қарори.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уйимизга кадаcтрчилар келиб ўлчов ишларини амалга оширамиз дейишса карантин бўлишига қарамасдан уйга киритишим керакми?

❗️ Ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, кадастр ходими махсус химоя воситаси (бир марталик ниқоб, қўлқоп) бўлганда киритиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уйимнинг кадастр ҳужжатини янгиламоқчиман. Менга янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти бериладими?

❗️Янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикамизнинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга киритилган бўлиб, Сизнинг манзилингиз бўйича бугунги кунда Янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️


Яшаб турган ҳовлимни кадастр ходимлари ўлчаб кетишган. Пулим йўқлиги сабабли тўлов қилолмаганман. Кадастр ҳужжат олишим учун қандай йўл тутсам бўлади? Онам биринчи гуруҳ ногирони.

👩‍🦽I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50%ни ташкил қилади.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори.

⚡️Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб, ушбу имтиёздан фойдаланишигиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалла қошида дала дўкони қурмоқчиман. Қандай йўл тутсам бўлади?

🥔🧅Мавсумий дала дўконини ташкил этиш учун туман(шахар) ҳокимлигининг тегишли бўлимига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Отамдан қолган ҳовлини кадастр ҳужжатлари тўлиқ. Аммо икки ака-ука бўлиб олмоқчимиз. Шу ҳовлини ўз номимга қай тартибда кадастр қилсам бўлади?

👫Битта турар жойда иккита мулкдор бўлса, у ердаги бино ва иншоотни ҳамда ер участкасини бўлиш имкони бўлса мулкдорлар розилиги билан ушбу турар жойнинг бир қисми битта мулкдорга иккинчи қисми иккинчи мулкдорга бўлиб берилиши мумкин. Ушбу шартномалар нотариал тартибда расмийлаштирилади. Бунда турар жойнинг ҳар бир қисмига алоҳида кадастр паспорти тайёрланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан амалга оширилаётган давлат хизматларидан идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланиш мумкинлигини ўқиган эди. Булар қандай хизматлар аниқлик киритиб берсангиз?

❗️Давергеодезкадастр қўмитасининг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали қуйидаги хизматлардан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:

🔹 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹 Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

🔹Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

🔹 Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

🔹 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

⚡️Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар:

🔹Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.

🌐E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Турмуш ўртоғим, 2 фарзандим билан 3 йилдан бери “ижара шартнома”сиз ижарада яшайман. Арзон жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган эдик хозир йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Карантин шароитида аҳолининг кадастр хизматларидан фойдаланиши билан боғлиқ саволларига жавоблар

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

❗️🌎⚡️Пандемия бошлангандан буён дунё миқёсида 11,7 миллиондан ортиқ аҳолида корнавирус инфекцияси аниқланган. Вирусдан зарарланиш оқибатлари ва келиб чиққан касалликлар туфайли 540 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, 6,6 миллион нафар бемор соғайди.
Worldometers

🌐 Жаҳон банки ва Халкаро валюта жамғармаси коронавирус пандемияси сабабли октябр ойида ҳар йилги кузги учрашувларини онлайн тарзда ўтказади — WorldBank

🇦🇺 Австралиянинг иккинчи йирик шаҳри Мелбурн маъмурияти коронавирус инфекциясининг янги рекорд даражада ўсиши туфайли фуқароларни 6 ҳафта давомида изоляция қилиш бўйича карантин чораларини қайта тиклади — ABC

🇹🇯 Тожикистонда COVID-19 тарқалишини камайтириш мақсадида масофавий тўлов хизматига ўтилмоқдаAvesta.tj

🇦🇿 Озарбайжон ҳукумати умумий овқатланиш жойларида ижтимоий масофаланиш тартибини тасдиқлади — Azernews

🇧🇬 Болгарияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режими июль ойининг сўнгига қадар узайтирилдиThe Sofia Globe

🇮🇳🇷🇺 Ҳиндистон COVID-19 дан зарарланганлар сони бўйича Россиядан ўзиб кетдиJohn Hopkins University

🇬🇧 Буюк Британия Миллий Фанлар академияси президентининг сўзларига кўра, коронавирусни енгиш учун ҳар ким уйдан чиқишда ниқоб тақиши керак. Буюк Британия ниқобдан фойдаланишда кўплаб давлатлардан «ортда қолмоқда»
BBC

🇨🇳 Пекин коронавируснинг янги ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида маълум қилди. Хитой 6 июль куни коронавируснинг 8 та янги ҳолатини маълум қилганди. Барча ҳолатлар чет элдан ташриф буюрганлар орасида аниқланган — Guardian

🇮🇱 Исроилда COVID-19 янги ҳолатларининг кескин ортиши натижасида иқтисодиётга чуқур таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қатъий чораларнинг олдини олиш мақсадида, баъзи чекловлар қайта жорий қилинди. Барлар, тунги клублар, спорт заллари ва тадбир заллари ёпилдиSky News

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

❗️🌎⚡️В мире, с начала пандемии коронавирусная инфекция выявлена более чем у 11,7 млн жителей планеты. От последствий заражения и вызванных заболеваний скончались более 540 тысяч человек, выздоровели более 6,6 млн пациентов — Worldometers

🌐 Всемирный банк и Международный валютный фонд проведут свои ежегодные осенние встречи в октябре онлайн из-за новой пандемии коронавируса — WorldBank

🇦🇺 Власти Мельбурна, второго по величине города Австралии, восстановили карантинные меры по самоизоляции граждан на шесть недель, ввиду нового рекордного роста случаев заражения коронавирусом — ABC

🇹🇯 В Таджикистане переходят на удаленное платежное обслуживание для минимизации распространения COVID-19 — Avesta.tj

🇦🇿 Правительство Азербайджана утвердило правила социального дистанцирования на предприятиях общественного питания — Azernews

🇧🇬 В Болгарии режим ЧС из-за коронавируса продлен до конца июляThe Sofia Globe

🇮🇳🇷🇺 Индия обогнала Россию по числу инфицированных COVID-19 — John Hopkins University

🇬🇧 По словам президента Национальной академии наук Великобритании, чтобы справиться с коронавирусом, каждый должен носить маску при выходе из дома. Великобритания "сильно отстала" от многих стран в их использовании — BBC

🇨🇳 В Пекине сообщили об отсутствии новых случаев коронавируса. Китай сообщил о восьми новых случаях коронавируса 6 июля. Все новые случаи заражения были выявлены у приезжих из-за рубежа Guardian

🇮🇱 Израиль вновь ввел некоторые ограничения после резкого роста числа случаев, чтобы избежать более строгих мер, которые могут губительно повлиять на экономику страны. Бары, ночные клубы, тренажерные залы и залы для мероприятий были закрыты — Sky News

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Медиа соҳасини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро ташкилотлардан бири — Deutsche Welle академияси Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АОКА ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмагида «Онлайн тренинглар: муаммо ва ечимлар» мавзусида вебинар ўтказади.

🔎 Вебинар медиа-тренерларга онлайн режимда мастер-класслар ўтказиш методларини ўргатишга қаратилган. Бунда қатнашчилар ўзларининг оффлайн тренингларини онлайнга ўзгартира олиш имконига эга бўладилар.

📌Спикерлар: Deutsche Welle академиясининг мураббийлари Эрик Албрехт ва Наталия Римар.

🕑Бошланиш вақти: 2020 йил 9 июль, соат 13:30
Тил: Рус тили
Платформа: ZOOM

ОАВ вакиллари ҳамда медиа-тренерлар рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот учун @nigora_massmediauz / [email protected] га мурожаат қилишлари мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️9 июля в 13:30 состоится вебинар «Тренинги в онлайн формате: проблемы и решения», организованный Академией Deutsche Welle, ведущей организацией в области международного медиа развития при поддержке Фонда масс-медиа, АИМК и Посольства Узбекистана в Германии.

🔎 Вебинар призван обучить медиа-тренеров методике проведения мастер-классов в онлайн-режиме. Таким образом, участники смогут трансформировать свои оффлайн тренинги в онлайн.

📌 Спикеры: тренеры Академии Deutsche Welle Эрик Албрехт и Наталья Рымар.

🕑 Время: 9 июля, 13:30
Язык: русский
Платформа: ZOOM

Все заинтересованные представители СМИ и медиа-тренеры могут связаться @nigora_massmediauz / [email protected] для регистрации и подробной информации.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан ушбу ҳафтадан бошлаб жорий йилги «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» Давлат дастури тарғиботига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди.

Марказ сизни онлайн ахборот алмашинуви ва муҳокамалар майдонига таклиф этади.

Тадбирларда Давлат дастурининг
🔘 ўзига хос жихатлари ва ярим йиллик ижроси
🔘 пандемия сабабли бажарилмай қолган бандлар ва
🔘 ҳали муддати келмаган вазифалар муҳокама қилинади
🔘 уларни самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

❗️5 кун ва 5 устувор йўналишни қамраб олган мазкур медиа-кампанияни 2020 йилнинг 7 июль куни Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналиши юзасидан ташкил этилган халқаро онлайн анжуман очиб берди. Навбатдаги тадбирлар 8-10 ҳамда 23 июль кунлари бўлиб ўтади.

👉 Батафсил events.strategy.uz сайти орқали танишишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг