AOKA - Rasmiy kanali
12.3K subscribers
8.45K photos
1.1K videos
10 files
5.75K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Пандемия бошланишидан аввал Ўзбекистонда…
Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена Штаба по борьбе с коронавирусом при Министерстве здравоохранения Хабибуллы Окилова.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы и обращения.

〰️〰️〰️〰️〰️

Каков был уровень подготовки в Узбекистане до начала пандемии?

❗️В день когда началась эпидемия в китайском городе Ухань и Всемирная организация здравоохранения объявила о возможности пандемии по всему миру, в Узбекистане была создана специальная комиссия, и все процессы по подготовке к ней начались заранее.

⚡️Вся необходимая специальная одежда, маски, препараты, дезинфицирующие средства, нужное оборудование были завезены, а также медицинские специалисты прошли обучение на курсах повышения квалификации по лечению COVID-19.

🦠 Поэтому у нас был высокий уровень подготовки в начале распространения коронавируса в Узбекистане.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Британские учёные предполагают, что дефицит витамина D и солнечного света увелечивает уровень смертности от коронавируса. Правда ли это?

Влияние дефицита витамина D на уровень смертности от коронавируса не доказано.

❗️Действительно, дефицит витамина D может привести к ослаблению иммунной системы в организме и быстрому развитию заболевания.

☝️ Тем не менее, все это предположения ученых, и исследования в этой области продолжаются.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Защитные средства от вируса (маска, перчатки, очки и так далее) производятся у нас в стране или их привозят из-за рубежа?

❗️В течение карантинного периода ряд малых и средних предприятий республики запустили производство всех средств защиты.

Маски, комбинзоны, перчатки и и другие средства дезинфекции производятся у нас в республике в необходимом количестве.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Каким образом чаще всего заражаются коронавирусной инфекцией в Узбекистане?

❗️Трудно точно сказать, каким образом коронавирус передается населению — через кашель или чиханье, рукопожатия или через предметы.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Говорят, что "длительное пребывание на карантине приводит к ухудшению здоровья, в первую очередь к ослаблению иммунитета". Что вы можете сказать о пользе и вреде карантина?

❗️Карантин — это безусловно не простой процесс. Его главное преимущество заключается в том, чтобы не заражать других и не распространять болезнь.

🚫 Недостатком является то, что отсутствие физической активности определенно ведет к ослаблению иммунной системы.

Именно поэтому наши врачи рекомендуют следовать основным принципам валеологии:

физическая активность во дворе или квартире, занятия физкультурой,

бег на месте,

занятия на тренажёрах,

частое проветривание комнаты.

📌 Самое главное — правильное питание.

🥣 Желательно есть продукты с низким содержанием калорий и богатые витаминами. Употребляйте местные натуральные растительные средства для повышения иммунитета.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони
3 755 379 (+91 468 )
⚡️Соғайганлар 1 245 418 (+46 104)
⚡️Вафот этганлар 263 831 (+6 554 )


❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 1 228 603
2. 🇪🇸 Испания 220 325
3. 🇮🇹 Италия 214 457
4. 🇬🇧 Буюк Британия 202 359
5. 🇫🇷 Франция 174 224
6. 🇩🇪 Германия 168 162
7. 🇷🇺 Россия 165 929
8. 🇹🇷 Туркия 131 744
9. 🇧🇷 Бразилия 126 611
10. 🇮🇷 Эрон 101 650

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных
3 755 379 (+91 468 )
⚡️Выздоровевших 1 245 418 (+46 104)
⚡️Погибших 263 831 (+6 554 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 1 228 603
2. 🇪🇸 Испания 220 325
3. 🇮🇹 Италия 214 457
4. 🇬🇧 Великобритания 202 359
5. 🇫🇷 Франция 174 224
6. 🇩🇪 Германия 168 162
7. 🇷🇺 Россия 165 929
8. 🇹🇷 Турция 131 744
9. 🇧🇷 Бразилия 126 611
10.🇮🇷 Иран 101 650

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Корхона карантин пайтида янги ишчиларни ишга олишда улардан коронавирус билан касал бўлмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилиши қанчалик тўғри?

❗️Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган. Ушбу ҳужжатлар ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

🚫 Бирор-бир норматив ҳужжатда
ишга қабул қилишда коронавирус инфекцияси бўйича касалликка чалинмаганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилиш кўрсатилмаган.

🔰 Агар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқароларни ишга қабул қилишда касалликка чалинганлиги сабабли ишга қабул қилиш рад этилса, ишга қабул қилиш жараёни ноқонуний рад этилган ҳисобланади ва иш берувчини жавобгарликка тортишга асос бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Иш юзасидан хорижга сафар қилиб, сафар давомида вирусга чалиниб, Ўзбекистонга келгандан кейин даволаниб чиққан инсонга ишхона томонидан компенсация тўланиши кўзда тутилганми?

❗️"Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонининг 16-бандига асосан, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

💰 Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра, корхонанинг жамоа шартномаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган локал ҳужжатларга асосан қўшимча тўловлар тўланиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабда ҳамшира
бўлиб ишлайман, яқинда туғуруқ таътилиги чиқдим. Декрет пули карантиндан кейин берилади, дейишди. Бу қанчалик тўғри?

❗️Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5-бандига асосан, нафақа — ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади.

Ушбу Низомнинг 7-бандига асосан, нафақа ойига бир марта — ойнинг иккинчи ярми учун бериладиган иш ҳақи билан бирга тўланади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Давлат ташкилотида ишловчи ходимлар стационар карантинга олинганда уларнинг ойлик иш хақи қандай тўланади? Масалан, ойликдаги устамалар тўланадими?

❗️Коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилганларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

📎 Асос — "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонининг 16-банди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 9 ва 17-бандлари.

💵 Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра, корхонанинг жамоа шартномаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган локал ҳужжатларга асосан устама ва бошқа қўшимча тўловлар тўланиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Икки фарзандим бор, 1 ёш ва 2 ёш.
Эрим ишхонасидан иш ҳақи тўланмайдиган таътилга чиқарилган, ўзи магистратура талабаси, тўлов-шартнома асосида ўқийди. Маҳаллага фарзандларим учун 2 ёшгача бола пули сўраб чиққанимда беришмади. Ҳозирда бола пулига муҳтожмиз. Айни вақтда эрим ойликсиз. Карантин муносабати билан ҳам бола пули беришмайдими? Қаерга мурожаат қилсам бўлади?

❗️Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органида ташкил этилган махсус комиссия томонидан тайинланади.

📎 Асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом.

Турмуш ўртоғингиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган бўлса, Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил ходимнинг хоҳишига кўра берилади.

📝 Шу сабабли, турмуш ўртоғингиз корхона иш берувчисига иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган меҳнат таътилини тугатиб, ишни давом эттиришига рухсат сўраб ариза билан мурожаат этиши мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен давлат хизмати ходимиман ва 1 апрелдан буён масофадан ишлаяпман. Карантин вақтида мени ишдан бўшатишди ва карантинни баҳона қилиб кўришиб изоҳ беришдан бош тортишяпти.

Ишдан бўшатишларига сабаб ХФУ ҳужжатда белгиланган топшириқни бажарилмаганлик кўрсатилмоқда. Менга бу топшириқни бажариш учун шароит яратилмаган эди. Мен нима қилишим керак?

❗️Ходим масофадан туриб ишлашга ўтганда иш берувчи барча зарур шароитларни яратиб бериши тўғрисида меҳнат шартномасида келишиб олиш зарур.

📎 Асос — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг "Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, маслашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги буйруғи.

📌 Агар меҳнат шартномасида томонлар ўртасида барча хизмат мажбуриятларини бажариш шароитларини ходимнинг ўзи яратиши лозимлиги белгиланган бўлса, иш берувчи ушбу шароитларни яратиш харажатларини иш ҳақига қўшимча равишда тўлаб бериши лозим.

Аксинча ҳолатда, иш берувчи томонидан ходимга масофадан туриб ишлаш учун барча шароитлар яратилганда — ишчи раҳбарнинг барча кўрсатмаларини бажариши шарт.

📑 Меҳнат интизоми бузилган тақдирда
иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга (100-модда иккинчи қисмнинг 3-4 бандлари)

🖌 Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра, интизомий жазо қўлланганда содир этилган тартиббузарликнинг оғирлик даражаси, уни содир этиш ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хатти-ҳаракати ҳисобга олинади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇪🇺 Европа комиссияси чоршанба куни Европа иқтисодиёти жорий йилда 7,4 фоизга қисқаришини кўрсатувчи прогнозни эълон қилишди. Расмий вакил Европа Иттифоқи резидентларига "Европа Иттифоқи тарихида энг чуқур иқтисодий инқироз" кутилаётганини маълум қилди NYT

🇺🇳
БМТга вирус туфайли келиб чиққан глобал гуманитар фалокатнинг олдини олиши учун прогноз қилингандан кўра 3 баробар кўпроқ маблағ зарур. Қашшоқ давлатларда падемиянинг авжига чиқиши ҳали 3-6 ойдан сўнг бошланади, дейилмоқда баёнотда NYT

🇩🇪 Германия канцлери Ангела Меркел чоршанба куни "Bundesliga" — футбол бўйича мамлакат чемпионати 15 майдан ўйинларни тиклаши мумкинлигини маълум қилди. Фақат барча қоидаларга қатъий риоя қилиш, жумладан стадионлар бўш бўлиши ва ўйинчиларни ҳафтасига 2 марта тест текширувидан ўтказилиши керак DW

🇧🇾
Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги эфирдан сўнг "Биринчи канал" тасвирга олиш гуруҳи аккредитациясини бекор қилди. "Беларусь 1" давлат телеканалида узатилган баёнотга кўра, Минск фуқароларини ахборий ҳимоя қилиш учун янада қаттиқроқ чораларни кўришга тайёр RIA Novosti

🇫🇷🇮🇹 Европа Иттифоқи карантин чоралари енгиллаштирилгани боис, Франция ва Италияда беморларни ҳамда мобил қурилмалар ёрдамида улар билан алоқада бўлганларни кузатишни режалаштиришмоқда Euronews

🇨🇴
Колумбия ҳукумати карантинни 25 майга қадар узайтирди. Бунда 11 майдан бошлаб мамлкатда саноат корхоналари фаолияти тикланади, шунингдек, 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга кўчага ҳафтада уч кун ярим соатдан чиқишга рухсат берилади Reuters

🇧🇷 Бразилия президентининг матбуот котиби Жаир Болсонарода коронавирус аниқланди CNN

🇳🇿 Янги Зеландия ҳукумати кейинги ҳафтадан карантин тадбирларини енгиллаштиради, ресторан ва сартарошхоналарнинг фаолияти қисман тикланади, шунингдек, бир вақтда 100 тагача одам тўпланишига рухсат берилади The Guardian

🇮🇸 Исландияда коронавирус эпидемияси ҳақиқатдан бартараф этилди, мамлакатда инфекция юқтирганларнинг 97 фоизи соғайди РИА новости

🇹🇯 Халқаро валюта жамғармасининг Ижроия кенгаши Тожикистонга COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун 189,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажартишни маъқуллади Интерфакс

❗️"Airbnb" Бош директори Брайн Чески саёҳатлар эндиликда "бошқача тарзда бўлиши"ни маълум қилди, шунингдек, 2000 ишчи ўрни (компаниянинг 25 фоиз ишчи кучи) қисқартирилиши ҳақида ҳам эълон қилди Euronews

🏢 "JP Morgan" ва "Citigroup" каби йирик корпорациялар коронавирус пандемияси тугагандан сўнг ҳам кўплаб ходимларнинг масофавий ишлашда давом этишлари имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу офис харажатларини камайтириш ҳамда бизнес иши усулини доимий ўзгартиришга имкон беради Bloomberg

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇪🇺 Европейская комиссия опубликовала в среду прогнозы, свидетельствующие о том, что в этом году экономика Европы сократится на 7,4 процента. Официальный представитель заявил резидентам ЕС, что они ожидают "самый глубокий экономического спад в своей истории" NYT

🇺🇳
ООН нуждается в трехкратно большем объеме финансирования, чем прогнозировалось, чтобы справиться с глобальной гуманитарной катастрофой, вызванной вирусом. Пик пандемии в беднейших странах ожидается только через три-шесть месяцев, говорится в заявлении NYT

🇩🇪 Канцлер Германии Ангела Меркель заявила в среду, что Bundesliga может возобновить игры с 15 мая при соблюдении строгих правил, включая пустые стадионы и тестирование игроков дважды в неделю DW

🇧🇾
МИД Белоруссии лишил аккредитации съемочную группу Первого канала после сюжета о ситуации с коронавирусом в стране. По заявлению в эфире государственного телеканала "Беларусь 1", Минск "готов и на более жесткие меры для информационной защиты своих граждан" RIA Novosti

🇫🇷🇮🇹 По мере облегчения карантинных мер в ЕС, Франция и Италия отдают предпочтение отслеживанию заболевших и входящими с ними в контакт с помощью мобильных устройств Euronews

🇨🇴
Власти Колумбии решили продлить карантин до 25 мая. При этом с 11 мая в стране возобновят работу промышленные предприятия, также детям в возрасте от 6 до 17 лет разрешат выходить на улицу на полчаса три раза в неделю Reuters

🇧🇷 У пресс-секретаря президента Бразилии Жаира Болсонару выявлен коронавирус CNN

🇳🇿 Власти Новой Зеландии ослабят карантин со следующей недели, частично возобновят деятельность рестораны и парикмахерские, а также будет разрешено собираться до 100 человек одновременно The Guardian

🇮🇸 Исландия фактически ликвидировала вспышку коронавируса, 97% инфицированных в стране уже выздоровели РИА новости

🇹🇯 Исполнительный совет Международного валютного фонда одобрил выделение средств в размере $189,5 млн. в Таджикистан на борьбу с пандемией COVID-19 Интерфакс

❗️Генеральный директор Airbnb Брайн Чески заявил о том, что путешествия отныне "будут выглядеть по-другому", и объявил о сокращении 2 000 рабочих мест, 25% рабочей силы компании Euronews

🏢 Крупные корпорации, такие как JP Morgan и Citigroup рассматривают возможность продолжения работы дистанционно для многих сотрудников, даже после того, как пандемия коронавируса закончится, что позволит снизить офисные расходы и может навсегда изменить методы работы бизнеса Bloomberg

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️
Сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием главного инспектора по трудовому праву Государственной инспекции по труду Министерства занятости и трудовых отношений Гулрух Ниёзметовой.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан.

〰️〰️〰️〰️〰️

При приеме на работу сотрудников в период карантина, имеет ли право компания требовать справку о том, что человек не переболел коронавирусной инфекцией?

❗️В статье 80 Трудового кодекса указан перечень документов, требуемых при приеме на работу. Запрещается требовать документы, не предусмотренные законодательством.

🚫 Ни в одном нормативном документе не указано требование документа об отсутствии коронавирусной инфекции во время приема на работу.

🔰В случае отказа в приеме на работу лиц с коронавирусной инфекцией, отказ считается незаконным и является основанием для привлечения работодателя к ответственности.

Предусмотрена ли компенсация лицам, которые заразились коронавирусом в результате рабочей поездки за границу, и прошли лечение после прибытия в Узбекистан?

❗️В соответствии с Указом президента «О первоочередных мерах по смягчению негативного воздействия на отрасли экономики коронавирусной пандемии и глобальных кризисных явлений», лицам, помещенным в карантин в связи с заражением коронавирусной инфекцией или подозрением на заражение, выплачиваются пособия по временной нетрудоспособности в размере 100 процентов от средней заработной платы.

💰Кроме того, согласно статье 153 Трудового кодекса, формы и системы оплаты труда, премии, доплаты, надбавки, поощрительные выплаты устанавливаются в коллективных договорах, а также иных локальных актах, принимаемых работодателем по согласованию с профсоюзным комитетом либо иным представительным органом.

〰️〰️〰️〰️〰️

Я работаю медсестрой в школе. Недавно вышла в декретный отпуск. Мне сказали, что декретное пособие будет выплачено после карантина. Правильно ли это?

❗️Согласно пункту 5 Положения "О порядке назначения и выплаты пособий по государственному социальному страхованию" №1136, зарегистрированном 8 мая 2002 года, пособие выплачивается при обращении в течение 6 месяцев с окончания декретного отпуска или даты рождения ребенка.

Согласно пункту 7 данного Положения, пособие выплачивается раз в месяц — вместе с зарплатой за вторую половину месяца.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Давлат ташкилотида ишловчи ходимлар стационар карантинга…
Как сообщалось ранее, сегодня состоялся брифинг в штабе АИМК с участием главного инспектора по трудовому праву Государственной инспекции по труду Министерства занятости и трудовых отношений Гулрух Ниёзметовой.

На брифинге были даны ответы на интересующие вопросы и обращения граждан.

〰️〰️〰️〰️〰️

В каком порядке будут выплачиваться зарплаты сотрудников государственной организации, если они находятся на стационарном карантине? Например, выплачиваются ли ежемесячные надбавки?

❗️Лицам, помещенным на карантин в связи с заражением коронавирусной инфекцией или подозрением на заражение выплачиваются пособия по временной нетрудоспособности.

📎 Основание — Пункт 16 Указа президента «О первоочередных мерах по смягчению негативного воздействия на отрасли экономики коронавирусной пандемии и глобальных кризисных явлений» и пункты 9 и 17 Положения "О порядке назначения и выплаты пособий по государственному социальному страхованию" №1136 от 8 мая 2002 года.

💵 Кроме того, согласно статье 153 Трудового кодекса, дополнительные выплаты сотрудникам устанавливаются в коллективных договорах, а также иных локальных актах, принимаемых работодателем по согласованию с профсоюзным комитетом либо иным представительным органом.

〰️〰️〰️〰️〰️

У меня двое детей: 1 год и 2 года. Мой муж вышел в неоплачиваемый отпуск, также он учится в магистратуре на платно-контрактной основе. Я обратилась в махаллю для получения пособия по уходу за ребенком до 2 лет, но мне отказали. В данный момент мы нуждаемся в пособии. Муж не получает зарплату. Не выплатят ли нам пособие по уходу за ребёнком из-за карантина? Куда я могу обратиться?

❗️Пособие семьям с детьми, пособие по уходу за ребенком и материальная помощь назначаются семьям, имеющим среднемесячный совокупный доход, приходящийся на каждого члена семьи, в размере не более 52,7 процентов от заработной платы, установленной в периоде, за который определяется совокупный доход.

📎 Основание Положение “О порядке назначения и выплаты социальных пособий и материальной помощи малообеспеченным семьям”, утвержденный Постановлением Кабинета Министров №44 от 15 февраля 2013 года.

Согласно статье 150 Трудового кодекса, отпуск без сохранения заработной платы может быть предоставлен по заявлению работника.

📝 Поэтому, ваш муж может подать заявление своему работодателю о завершении неоплачиваемого отпуска и продолжении работы.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Мен давлат хизмати ходимиман ва 1 апрелдан буён…
Как сообщалось ранее, состоялся брифинг в штабе АИМК с участием Главного инспектора по трудовому праву Государственной инспекции по труду Гулрух Ниёзметовой.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы и обращения.

〰️〰️〰️〰️〰️

Я госслужащий и с 1 апреля нахожусь на удаленной работе. Меня уволили во время карантина, отказывают во встрече, ссылаясь на карантин.

В уведомлении об увольнении основной причиной указывается не выполнение поручений носящий характер ДСП. При этом мне не были предоставлены условия для выполнения поручения ДСП. Что мне делать?

❗️При переходе на удаленную работу, работадатель должен создать необходимые условия для выполнения должностных обязанностей работника, указав это в трудовом договоре по соглашению сторон.

📎 Основание — Приказ министра занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан «Об утверждении положения о временном порядке перевода работников на удалённую работу, гибкий график работы или на дому в период действия карантинных мер».

📌 Если в трудовом договоре между сторонами прописывается пункт, в соответствии с которым все необходимые условия для выполнения своих служебных обязанностей должен создать сам работник, то далее должен быть включен пункт, о том, что работодатель возместит все понесенные затраты на создание тех самых условий, вдобавок к среднемесячной заработной плате.

В противном случае, если со стороны работодателя созданы все необходимые условия для исполнения всех должностных обязанностей работником дистанционно, то работнику надлежит исполнение всех указаний работодателя.

📑 За нарушение трудовой дисциплины работодатель вправе применять к работнику в качестве меры дисциплинарного взыскания прекращение трудового договора (пункты 3 и 4 второй части статьи 100).

🖌 Согласно статье 182 Трудового Кодекса Республики Узбекистан, при применении дисциплинарного взыскания учитываются тяжесть совершенного проступка, обстоятельства его совершения, предшествующая работа и поведение работника.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​⚡️Коронавирус пандемиясининг журналистлар руҳий саломатлигига салбий таъсири хавфи ортиши натижасида журналистика амалиёти ўзгармоқда

🛠 Торонто университетининг психиатрия профессори Энтони Файнштейннинг фикрича, Covid-19 пандемияси журналистларнинг хабарларни мунтазам "янгилаш" талаби фонида уларга кучли босим ўтказмоқда.

📲 Касалликнинг тез тарқалиши ва динамикаси ҳам соҳанинг тез янгиланиши ва журналистлар меҳнат шароитлари ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Журналистларнинг руҳий саломатлиги ва ҳолатига таъсир кўрсатаётган стрессни эътибордан четда қолдирмаслик керак.

👨🏻‍⚖️ Журналистлар иш берувчиларнинг ёрдамига муҳтож. "BBC", "Agence France-Presse" (AFP) ва "Reuters" агентликлари журналистларнинг руҳий саломатлигини Covid-19 билан боғлиқ вазиятни ўнглашда муҳим вазифалардан бири деб белгилашди. Бу борада улар тутган йўл, стратегиядан асосий сабоқ шуки — муомала, муносабат ва ўзаро тушуниш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

🔎 Ҳозирги янги воқелик — пандемия юзага келтирган ҳолатда ўз журналистик фаолиятини бажара олмаётганлар учун "BBC" профессионал малака бўйича аудит ўтказмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Пандемия меняет журналистскую практику, повышая риски для психического здоровья журналистов.

🛠 По мнению Энтони Файнштейна, профессора психиатрии в Университете Торонто пандемия Covid-19 оказывает все большее давление на журналистов, требуя от них непрерывно генерировать новости.

📲 Быстрое распространение и динамика заболевания также способствует стремительному обновлению отрасли и преобразованию условий труда журналистов. Нельзя недооценивать тот стресс, который это оказывает на психическое здоровье и состояние журналистов.

👨🏻‍⚖️ Журналисты нуждаются в прямой поддержке со стороны работодателей. BBC, Agence France-Presse (AFP), и Reuters - определили психическое здоровье журналистов одной из приоритетных задач по реагированию на COVID-19. Ключевым уроком, который следует извлечь из их стратегий, является важность коммуникации и взаимопонимания.

🔎 Для тех, кто не в силах выполнять свою журналистскую работу в новых реалиях, BBC проводит аудит профессиональных навыков.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг 7 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусидаги нутқидан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони
3 846 949 (+91 570 )
⚡️Соғайганлар 1 285 839 (+40 421)
⚡️Вафот этганлар 269 584 (+5 753)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 1 256 972
2. 🇪🇸 Испания 221 447
3. 🇮🇹 Италия 215 858
4. 🇬🇧 Буюк Британия 207 977
5. 🇷🇺 Россия 177 160
6. 🇫🇷 Франция 174 918
7. 🇩🇪 Германия 169 430
8. 🇧🇷 Бразилия 135 773
9. 🇹🇷 Туркия 133 721
10. 🇮🇷 Эрон 103 135

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных
3 846 949 (+91 570 )
⚡️Выздоровевших 1 285 839 (+40 421)
⚡️Погибших 269 584 (+5 753)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 1 256 972
2. 🇪🇸 Испания 221 447
3. 🇮🇹 Италия 215 858
4. 🇬🇧 Великобритания 207 977
5. 🇷🇺 Россия 177 160
6. 🇫🇷 Франция 174 918
7. 🇩🇪 Германия 169 430
8. 🇧🇷 Бразилия 135 773
9. 🇹🇷 Турция 133 721
10.🇮🇷 Иран 103 135

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇿 Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин чекловлари енгиллаштирилди, "қизил", "сариқ", "яшил" даражалар билан чегараланадиган режим жорий қилинди. Чеклов чоралари республика ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

🇯🇵 Япония COVID-19 ни даволаш учун "Ремдесивир" вирусга қарши дори воситасидан фойдаланишни тасдиқлади. "Gilead" компанияси томонидан ишлаб чиқилган дори аввалига Эбола вирусини даволаш мақсадида ишлаб чиқилган эди BBC

🇺🇸 АҚШда ишсизлик тўғрисидаги даъволар 33,3 миллионга етди. Ўтган ҳафтада яна 3,2 миллион америкалик коронавирус туфайли иқтисодий йўқотишлар ўсишда давом этаётганлиги сабаб ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилишган Guardian

✈️🌐 Жаҳон сайёҳлар ташкилотининг (UNWTO) ҳисоботига кўра, 2020 йилда сайёҳлик соҳасида халқаро саёҳатлар ҳажми 89 фоизгача пасайиши кузатилиши мумкин. Энг ёмон ҳолатларда инқироз дунё миқёсида 120 миллион кишининг фаровонлиги ва қарийб 1 триллион доллар йўқотилишига таҳдид солмоқда Guardian

🇷🇺 Россия коронавирус билан зарарланганлар сони бўйича Германия ва Францияни ортда қолдирди. Шунингдек, Москва шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, Москвада коронавирус юқтирганларнинг ҳақиқий сони 300 мингга яқин кишини ташкил этади Kommersant

🇫🇷 Франция ички ишлар вазири 11 майда Францияда карантин тадбирлари бекор қилингандан сўнг ҳам мамлакат чегаралари камида июнь ойи ўрталарига қадар ёпиқ бўлишини маълум қилди Reuters

🇷🇺 Россия Федерациясининг халқаро парвозлари сентябрь ойигача, пессимистик режаларга кўра эса йил охирига қадар ёпиқ бўлади РИА новости

🇬🇪 Грузияда 15 июндан бошлаб ички туризм тикланади, 1 июлдан эса хорижий сайёҳларнинг мамлакатга киришига рухсат берилади ТАСС

📉 Пандемия ўзаро иқтисодий ёрдам дея аталувчи тизимни барбод қилди (Sharing economy). "Uber", "Lyft" ва "Airbnb" каби компаниялар истеъмолчилар талаби деярли йўқолганини маълум қилди NYT

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇺🇿 С сегодняшнего дня в Узбекистане ослаблены карантинные ограничения, введен режим с разграничением по уровням: «красный», «желтый» и «зеленый». Ограничительные меры будут пересматриваться в зависимости от эпидемиологической ситуации в регионах республики.

🇯🇵 Япония одобрила использование противовирусного препарата "Ремдесивир" для лечения Covid-19. Лекарство, производимое компанией "Gilead", изначально было разработано для лечения вируса Эболы BBC

🇺🇸 Заявления о безработице в США достигли 33,3 миллиона. Еще 3,2 миллиона американцев обратились за пособиями по безработице на прошлой неделе в связи с продолжающимся ростом экономических потерь от коронавируса Guardian

✈️🌐 Согласно докладу Всемирной туристской организации (UNWTO), в 2020 году в туристической отрасли может наблюдаться снижение до 80% объемов международных путешествий. При худшем сценарии, кризис угрожает благосостоянию до 120 млн. человек во всем мире и потерям почти в 1 триллион долларов Guardian

🇷🇺 Россия обогнала Германию и Францию по количеству заразившихся коронавирусом. Также по словам мэра Москвы Сергей Собянина, реальное число заразившихся коронавирусом в Москве составляет около 300 тыс. человек Kommersant

🇫🇷 Министр внутренних дел Франции заявил, что после отмены 11 мая карантинных мер во Франции, границы страны будут оставаться закрытыми по крайней мере, до середины июня Reuters

🇷🇺 Международные авиаперевозки в РФ будут закрыты до сентября, по пессимистичному сценарию — до конца года РИА новости

🇬🇪 В Грузии с 15 июня возобновится внутренний туризм, с 1 июля разрешат въезд для туристов из-за рубежа ТАСС

📉 Пандемия разрушила так называемую экономику взаимопомощи (Sharing economy). Такие компании как Uber, Lyft, и Airbnb заявили, что потребительский спрос практически исчез NYT

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 41 912 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Улардан:

🏠 28 928 нафар фуқаро уй шароитида,

🏥 12 984 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда тест синовлари ўтказилди:

🧪 бир кунда 12,5 мингта,

🧪 эпид мавсум давомида 372 мингга яқин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингдан муҳим маълумотлар: 〰️〰️〰️〰️〰️ ❗️Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар…
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Дунё мамлакатлари тажрибаси ва мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, касаллик тарқалишининг эпидемиологик хавфлилик даражаси бўйича ҳудудлар қизил, яшил ва сариқ тоифаларга бўлинмоқда.

❇️ “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудга коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар (вилоят, туман) киради (карантин муасасалари ҳудудида аниқланган ҳолатлар бундан мустасно).

🌕 “Сариқ” тоифага кирувчи ҳудудга охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаёттган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар киради.

🛑 “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудга – доимий равишда коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланаётган ҳудудлар киради. Бунда амалдаги белгиланган барча карантин чекловлари сақланиб қолинади.
Ҳар бир тоифага кирувчи ҳудулар бўйича алоҳида карантин чекловлари жорий қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Бунда барча тоифалар учун қуйидагиларга амал қилиниши ШАРТ ҳисобланади:

✔️ ижтимоий масофани (камида 2 метр) сақлаш;

✔️ тиббий ниқоб тақиш ва қўлқоплардан фойдаланишнинг мажбурийлиги;

✔️ гигиена тадбирларини, яъни антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда қўлларни артиш ва ювиш қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида зоналарнинг маркировкасидан қатъий назар, оммавий йиғилишлар, шу жумладан, концертлар, тўй-базм кечалари, байрамларнинг уюшган ҳолда нишонланиши, тўйхоналар, театр, музейлар, кинотеатр, спорт тадбирлари, фитнес клублари, жамоат транспортлари, истироҳат боғлари, аттракционлар ва кўнгил очар масканларининг фаолият юритиши МУМКИН ЭМАС!

🎓 Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўрта ва олий таълим муассасаларида ўқиш жараёнларининг масофавий олиб борилиши мақсадга мувофиқ.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники