AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.37K photos
1.09K videos
10 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
AOKA - Rasmiy kanali
📍ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ: БИРИНЧИ КУН СЕССИЯЛАРИ 〰️〰️〰️ ● Ўзбекистон: фойдали қазилмаларни қайта ишлашни такомиллаштириш — устувор вазифалар, зарурат ва «ўсиш нуқтаси» 👉 Батафсил ● Сайёҳлик секторига инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари 👉 Батафсил…
Бугун Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг 2-кунида «Ислоҳотлар ўтказишда макроиқтисодий барқарорликни сақлаш» мавзусида давра суҳбати; «Молия бозори – бозорни ривожлантириш драйвери сифатида» панел мунозараси; «Қишлоқ хўжалиги саноати учун янгиланган ишлаб чиқариш ва янги бозорлар» мавзусида панел мунозараси; «Транспорт-логистика инфратузилмаси ривожи: янги босқич» мавзусида тадбир; «Хусусийлаштириш дастурини кенгайтириш» мавзусида мулоқот; «Янги таълим ва 50+ келажак» мавзусида давра суҳбати; «Машинасозлик соҳасидаги инновациялар» мавзусида панел мунозараси; «Чакана савдонинг рақамли трансформацияси» мавзусида панел мунозараси бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида «Тадбиркорлик хатарлари: ҳуқуқий тартибга солиш ва инвестицион баҳсларни ҳал қилиш» мавзусида панел мунозараси; «Электроника ва электротехника: келажакка назар» мавзусида панел мунозараси; «Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида панел мунозараси ташкил этилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг 2-кунида «Ислоҳотлар ўтказишда макроиқтисодий барқарорликни сақлаш» мавзусида давра суҳбати; «Молия бозори – бозорни ривожлантириш драйвери сифатида» панел мунозараси; «Қишлоқ хўжалиги саноати учун янгиланган…
🌐 ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ: ИККИНЧИ КУН ТАДБИРЛАРИ

Молия бозорини ривожлантириш — иқтисодиётнинг муҳим омили 👉 Батафсил

Қишлоқ хўжалиги саноати учун янги даражадаги ишлаб чиқариш ва янги бозорлар 👉 Батафсил

● Транспорт-логистика инфратузилмаси ривожи 👉 Батафсил

Хусусийлаштириш Ўзбекистон иқтисодий трансформацияларининг қайтарилмас жараёни сифатида 👉 Батафсил

Янги таълим ва 50+ келажак 👉 Батафсил

● Электротехника саноати Ўзбекистон ривожида муҳим омил сифатида 👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
25 марта. Пятница. Итог дня АИМК

💊 В 2021 году 13 категориям лиц, имеющим льготные права, через аптеки системы АО «Dori-Darmon» были бесплатно предоставлены лекарственные средства и изделия медицинского назначения на сумму 22,9 млрд. сум.

Об этом сообщено на пресс-конференции при участии должностных лиц компании, сотрудников Агентства по развитию фармацевтической отрасли, Агентства по защите прав потребителей.

ПодробноФото

〰️〰️〰️
💰 Для какой категории граждан не требуется официальный доход при назначении пособия?

О подробностях проинформировал начальник управления внебюджетного Пенсионного фонда Зайниддин Аралов на брифинге в АИМК.

ПодробноФото

〰️〰️〰️
💡 Учащиеся старших классов школ, на уроках труда, будут обучаться профессии по направлению электротехника.

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Ассоциации «Узэлтехсаноат» Намоз Толипов.

ПодробноФото

〰️〰️〰️
🏦 В АКБ «Кишлок курилиш банк» создана возможность, для клиентов с ипотечным кредитом, оформить новый кредит без истребования дополнительных документов.

Об этом сообщено на пресс-конференции в АИМК при участии должностных лиц АКБ «Кишлок курилиш банк».

ПодробноФото

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 Илм-фан тадқиқотчилари ҳамда ноширлик ва кутубхона фаолияти тарғиботчилари учун муҳим янгилик!

Жорий йилнинг 29 март куни «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш фаоллиги» мавзусида анъанавий VI Миллий илмий-таълимий форум бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, «E-LINE PRESS» МЧЖ.

Етакчи жаҳон нашриётлари ва агрегаторларининг электрон илмий-таълим ресурсларидан фойдаланиш;
юқори рейтингли журналларда илмий мақолаларни нашр этиш имкониятлари;
диссертация ишларини юқори даражада тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этмоқчи бўлганлар Форумга таклиф этилади.

📝 Форумнинг оффлайн иштирокчиларига сертификат тақдим этилади.

👨🏻‍💻 Қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини "тасдиқлаш" жараёнлари давом этмоқда

Ҳозирги вақтда глобал миқёсда холис, текширилган ва асосланган маълумотларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шунингдек, энг тезкор ва кенг қамровга эга, аксарият янгилик изловчилар учун қулай бўлган Интернет тармоқлари орқали ахборот олиш, янгилик излаш, қидирув сўровларини амалга ошириш ҳам жадаллашиб бормоқда. Табиийки, бундай вазиятда турли ахборот манбаларининг кўплиги сабаб текширилмаган, ёлғон, нохолис, аҳолини саросимага солувчи ва чалғитувчи маълумотлар тарқалиши кўпайиб бормоқда.

Қолаверса, давлат органларининг расмий ахборот манбаларига ўхшаш номдаги ижтимоий тармоқларнинг "пайдо бўлиши" ва улар орқали фейк хабарларнинг тарқатилиш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Telegram” мессенжери, “Facebook” , "Instagram" ҳамда “Odnoklassniki” ижтимоий тармоқлари маъмурияти билан эришилган келишувлар доирасида ва давлат органларининг сўровлари асосида тегишли Интернет-платформаларда уларнинг саҳифаларига расмий мақом (верификация) белгисини олишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, бугунги кунга қадар 37 та давлат ташкилотининг умумий ҳисобда 74 та саҳифаси: “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Telegram” мессенжерида “верификация” жараёнидан ўтказилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси ва “Ўзархив” давлат агентлигининг “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги саҳифалари ҳам Агентликнинг амалий кўмаги билан “верификация” қилинди. Ички ишлар вазирлиги ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги саҳифаларини "тасдиқлаш" ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

P.S Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари мақомини "Верификация" – тасдиқлаш, бу уларда эълон қилинган маълумотлар, соҳага оид ахборот ва янгиликларнинг ишончлилигини кафолатлайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Нуфузли тадбирда дунёнинг 56 мамлакатидан 1,5 мингга яқин турли соҳа вакиллари ва давлат арбоблари иштирок этди.

АОКА икки кун мобайнида кенг доирада ўтказилган тадбирлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари, мустақил журналистларга етказиб бериш, улар учун пресс-марказда қулай шароит ва самарали фаолиятни таъминлашда фаол иштирок этди.

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 28 март, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
● Мавзу: "Ўзгидромет" томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда соҳадаги ўзгаришлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: "Ўзгидромет" раҳбарияти ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
● Мавзу: Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлик, шаффофлик ва натижа
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: “Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинади!

Аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди. Бироқ дастлабки танловнинг 3-босқичида номзодлар етарли балл тўплай олмагани сабабли қуйидаги лавозимга қайта танлов ўтказилади:

📌 Қорақалпоғистон Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси.

🌐 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️❗️Ҳужжатлар 2022 йил 25 мартдан 5 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

📹 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

📲 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
____________

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун АОКА директори Асаджон Ходжаев ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида матбуот, кутубхона, ноширлик соҳаларида манфаатли алоқалар истиқболи, иш услубларини замонавий ва янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мазкур йўналишлар доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва тренинглар ташкил этиш юзасидан фикрлашилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Журналист талабалар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Юнусобод тумани бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.

👉 Батафсил

t.iss.one/aoka_uz