AOKA - Rasmiy kanali
11.9K subscribers
8.81K photos
1.14K videos
10 files
5.94K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📢 22 декабрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: Қариндошлар ўртасидаги никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатлари ҳақида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Мукаррам Нурматова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

Мавзу: Чекка ҳудудларда таълим бизнесини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган “ИМКОНИЯТ” лойиҳаси ижроси хусусида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Ориан-Меҳрож Рашидов, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш маркази директори

〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
📣 ЭЪЛОН!

2021 йил 23 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилмоқда.

🔰Семинарда Адлия вазирлиги мутахассислари, Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари “Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Оммавий ахборот воситаларида шахсга доир маълумотлардан фойдаланишнинг тартиби ва шартлари”, “Ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш зарурати. Фактчеккинг ўзи нима?”, “Мен фактчекерман”, “Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги иштироки” мавзуларида маъруза ва тақдимотлар ўтказишади.

📞 Рўйхатдан ўтиш:

Телефон: 71-244-23-05
Телеграм: 90 348- 69-60.

📍Манзил: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биноси

🕐 Вақти: 10:00

https://t.iss.one/aoka_uz
22 декабря. Среда. Итог дня АИМК

〰️〰️〰️

💍 Брак между родственниками в большинстве случаев происходит по инициативе бабушки и дедушки или родителей

Об этом сообщила начальник управления Министерства по поддержке махалли и семьи Мукаррам Нурматова, на брифинге в АИМК.

Подробно

〰️〰️〰️

💼 Реализация проекта «Imkoniyat» для молодых предпринимателей, желающих начать образовательный бизнес

На брифинге в АИМК при участии директора Центра поддержки молодежного предпринимательства Узбекистана Ориана-Мехрожа Рашидова была представлена информация по данной теме.

Подробно

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 23 декабрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги қонунчилик янгиликлари ҳақида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Аъзам Қурбонов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари
〰️〰️〰️

Мавзу: “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинади!

Аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди. Бироқ дастлабки танловнинг 3-босқичида номзодлар етарли балл тўплай олмагани сабабли қуйидаги лавозимга қайта танлов ўтказилади:

📌 Қорақалпоғистон Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси.

🌐 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 декабрдан 31 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

📹 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

📲 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
____________

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 23 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар» мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда АОКА ва Адлия вазирлиги мутахассислари, Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий журналистлар, шунингдек, онлайн шаклда ҳудудлардаги ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди.

Ўқув семинари давомида «Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари»; «Оммавий ахборот воситаларида шахсга доир маълумотлардан фойдаланишнинг тартиби ва шартлари»; «Ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш зарурати. Фактчеккинг ўзи нима?»; «Мен фактчекерман»; «Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги иштироки» каби мавзуларда маъруза ва тақдимотлар ўтказилди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

https://t.iss.one/aoka_uz
23 декабря. Четверг. Итог дня АИМК

📍Требования к размещению наружной рекламы — в закон вводится отдельная глава, состоящая из 4 статей

На брифинге в АИМК заместитель директора Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Аъзам Курбонов представил информацию о реализуемых мерах по совершенствованию нормативно-правовой базы в этой сфере.

Подробно

〰️〰️〰️
🛵 Почтовые отправления доставляются населению на электроскутерах в течение 1 дня

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Шерзод Ахматов представил информацию об анализе работы, проделанной АО «Узбекистон почтаси» в 2021 году.

Подробно

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 24 декабрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️

Мавзу: Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти таҳлили, соҳадаги янгиликлар ва тизимга ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ этилиши
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти
〰️〰️〰️

Мавзу: "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати, кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунликда амалга оширилган ишлар ва қўмитанинг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Маълум қилинганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари учун ўқув-семинари ташкил этилган эди.

Бугун, 24 декабрь куни давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари учун оффлайн ва онлайн шаклда тренинг машғулоти бўлиб ўтди. Унда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари долзарб мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилди.

Хусусан, «Давлат органларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлашда ахборот хизматининг ўрни», «Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик ва ОАВнинг аҳамияти», «Ахборот хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалари», «Инқирозли коммуникация: ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавоб бериш» каби йўналишларда матбуот котиблари ўз билимларини оширди.

Семинар давомида олинган кўникмаларни амалиётда қўллаш, тизим ва режа асосида ишлаш юзасидан тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/aoka_uz