AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун АОКАда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу ва «TRT» Туркия телерадиокомпанияси ваколатхонаси раҳбари Низам Шаҳин билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ўзаро тажриба алмашиш, манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, иш услубларини замонавий ва янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 4 ноябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўмитага юкланган вазифалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Озод Ражабов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Кадастр соҳаси бўйича аҳолидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.

Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.

—-
По поручению Президента начальник Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникациям Голибшер Зияев освобожден от занимаемой должности за ошибочные и несогласованные действия, по произошедшему факту будут проведены следственные действия.

По итогам расследования в отношении всех ответственных руководителей, виновных в произошедшем, будут применены соответствующие меры ответственности.

https://t.iss.one/aoka_uz
Оммавий платформалар — Telegram, Facebook, YouTube ишини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа нималарни кўрсатди?

Асосий хулоса — президент ҳар ерда ва ҳар қачон ўз сўзига содиқ қолмоқда. ОАВ эркинлиги, очиқликни таъминлаш ва фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ишлар у олиб бораётган сиёсатнинг ўзаги бўлган, бўлмоқда ва бундан буён ҳам шундай бўлади.

Ушбу қадриятларсиз «Инсон қадри учун» ғоясини рўёбга чиқариш имконсиз эканини президент яхши тушунади. Ахир бугун ижтимоий тармоқлар шунчаки коммуникация учун техник восита эмас, тараққиёт ва ривожланишнинг муҳим шартидир.

Тегишли органларнинг ижтимоий тармоқларни чеклаш бўйича ўйланмаган ва шошма-шошарлик билан қилинган ҳаракатларига президентнинг бундай муносабати ҳам, бунга айбдор бўлган амалдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтилаётганининг сабаби ҳам айнан шунда. Олдинда барча мутасаддиларни бундан-да кескин сўров кутиб турганига шубҳа йўқ.

Кечаги воқеалар яна бир жиҳатни кўрсатди: айнан президент мамлакатимизда ОАВ эркинлигининг кафили бўлмоқда. Унинг учун бу шунчаки шиор эмас, принципиал позиция бўлиб, бу йўлдан чекиниш нияти йўқ. Бу биз, фуқаролар учун умид бағишловчи ҳолат бўлса, эскича фикрлайдиган амалдорлар учун жиддий хулоса қилишга сабабдир.

Мана шундай пайтларда, бор йўғи бир ҳафта аввал фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги президентимиз, ислоҳотлар бардавомлиги, тараққиёт ва эркинлик учун овоз бериб, нақадар тўғри қилганини ҳар қачонгидан кучлироқ англайсан киши.

https://t.iss.one/aoka_uz
«INFOLIB UZBEKISTAN-2021» Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

8-12 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган китобхонлик ҳафталиги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ахборот-кутубхона марказларида бўлиб ўтади.

Ҳафталик 45 га яқин тадбирни ўз ичига олган.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 5ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан жорий йил ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолкьлори институти томонидан ўзбек тилини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Омина Азизова, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ФА президенти маслаҳатчиси

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва режалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔹Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Янги лойиҳаларни ўз вақтида бажариш ва аввал ишга тушганларини тўлиқ қувватга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига йил якунига қадар 139 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш вазифаси қўйилди. Хорижий инвестиция ва экспорт ҳажмини оширишда чет давлатлардаги элчилар фаолияти муҳимлиги таъкидланди.

〰️〰️〰️
🔹Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам повышения эффективности инвестиционных проектов.

Даны поручения касательно своевременной реализации новых проектов и выведения на полную мощность уже запущенных. Перед Министерством инвестиций и внешней торговли поставлена задача запустить до конца года 139 крупных и 3 тысячи региональных проектов. Указано на важную роль послов нашей страны в увеличении объема иностранных инвестиций и экспорта.

https://t.iss.one/aoka_uz
Нужно ли деревья, распределенные по регионам в рамках общенационального проекта "Яшил макон", высадить в "Ударные 40 дней"?

🎙Руководитель Информационной службы Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды Озод Раджабов дал подробную информацию о задачах, возложенных на Комитет по реализации общенационального проекта “Яшил макон”, на брифинге в АИМК.

Со 2 ноября по 10 декабря текущего года по всей стране пройдет мероприятие "Ударные 40 дней" по посадке деревьев.

✔️ Подробно / 📸 Фото

〰️〰️〰️〰️

Руководитель Информационной службы Кадастрового Агентства Неъмат Атамуратов ответил на вопросы населения и предпринимателей, на брифинге в АИМК:

Будет ли принято решение хакима о победителе, который выиграл земельный участок, участвуя в аукционе?

По каким причинам отменено право пожизненного владения земельным участком в новом Указе Президента № УП-6243?

Мне нужен земельный участок, чтобы заниматься предпринимательством. Когда я иду в хокимият, они отправляют меня в Кадастр, а сотрудники Кадастрового Агентства говорят, что у нас нет полномочий предоставлять земельный участок. Кому доверять?

Чтобы заняться предпринимательством я выиграл участок земли на аукционе. Можно ли оформить кадастровый документ на данный земельный участок?

Проводит ли Кадастровое Агентство аукционные торги?

Может ли один человек приобрести несколько земельных участков?

〰️〰️〰️

👉 Ответы на эти и другие актуальные вопросы по этой ссылке.

📸 Фото

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 ЭЪЛОН!

🎙Бугун, 5 ноябрь, соат 13:00да АОКАда "Ўзгидромет" маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева иштирокида брифинг ўтказилади.

🌫 Брифингда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари юзасидан ахборот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️АОКА жамоаси «Бош вазир кубоги» мусобақасини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Агентлик жамоаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Ахборот хизмати ходими Аҳмад Юсупов дублга эришган бўлса, яна бир гол Ахборот-таҳлил бошқармаси вакили Мирҳаёт Соипов ҳисобига ёзилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz