AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.39K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
16 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Жамоатчиликни қизиқтираётган долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Озод Ражабов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Маъмурий судга мурожаат қилиш тартиблари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Миллий телерадиокомпания ходимлари учун тренинг ташкил этилмоқда.

Тренинда:

▪️Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда Президент сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари;

▪️Президент сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

▪️Президент сайлови даврида номзодлар томонидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби каби мавзуларда ўрин олган.

❗️Тренингни тўғридан-тўғри томоша қилиш учун ҳавола 👉 МСК (фейсбук саҳифаси)

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/aoka_uz
📢Оммавий ахборот воситалари диққатига!

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилмоқда.

📍Аккредитациядан ўтиш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️

📢Вниманию средств массовой информации!

📝 Представители СМИ, желающие освещать выборы Президента Республики Узбекистан, будут аккредитованы Центральной избирательной комиссией.

📍О порядке прохождения аккредитации можно ознакомиться по следующей ссылке.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев илк марта босма нашрга интервью берди

Шерзод Асадов Президентнинг ҳафталик иш режаси билан таништирди.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради.

«Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади», деди Президент матбуот котиби.

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКА ходимлари COVID-19 га қарши эмланди

Республика Бош санитария врачининг кўрсатмаси ҳамда Коронавирусга қарши курашиш штабининг жорий йил 17 июлдаги қарорига кўра 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши мажбурийлиги белгиланган эди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали мансабдор шахслар, давлат органлари ва идоралари ходимлари COVID-19 га қарши фаол эмланаётганликлари тўғрисида маълумотлар, лавҳалар, фотоҳисоботлар мунтазам ёритиб келинмоқда.

Бугун Агентликда ташкиллаштирилган вакцинация тадбирида барча ходимлар тўлиқ эмланишдан ўтишди.

Вакцинация тадбирларининг илғор тарғиботчиси сифатида Агентлик барча фуқароларни фаол эмланишга чақиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Ассоциация раҳбар органлари тизимига ўзгартириш киритилиб, раис лавозими жорий этилди, ташкилотнинг янги Устави қабул қилинди.

Шу пайтга қадар ассоциация президенти вазифасини бажариб келган Ойбек Норметов ассоциация раислигига сайланди. Ассоциация президентлигига эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев сайланди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
17 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Гидрометеорология соҳасида охирги йилларда қилинган янгиликлар, иқлим ўзгариши муаммолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Гидрометеорология маркази раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Судьялар олий кенгаши фаолиятидаги шаффофлик, судьяларни лавозимга тайинлашнинг механизмлари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Судьялар олий кенгаши мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz