AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Округ сайлов комиссияларини тузиш тартиби қандай ?

Сайлов кодексининг 21-моддасида округ сайлов комиссияларини тузиш тартиби кўрсатилган.

👆Батафсил инфографикада

〰️〰️〰️〰️

Сайлов комиссияси аъзоларига қандай талаблар қўйилади?

Сайлов кодексининг 25-моддада қандай талаблар белгиланганлиги келтирилган.

👆Батафсил инфографикада

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, оммавий ахборот вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

〰️〰️〰️〰️

Права и обязанности наблюдателей, уполномоченных представителей политических партий, представителей средств массовой информации

https://t.iss.one/aoka_uz
Янги турмуш қурган спортчилар - эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага Президентимизнинг табриги ва совғалари етказилди.
--
Молодоженам - борцу вольного стиля Бекзоду Абдурахмонову и таэквондистке Нигоре Турсункуловой переданы поздравления и вручены подарки от имени Президента.
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида

ТИВ матбуот котиби хабар беришича, 2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
AOKA - Rasmiy kanali
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида ТИВ матбуот котиби хабар беришича, 2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат…
⚡️К ситуации на государственной границе с Афганистаном

14 августа 2021 года на одном из участков Государственной границы с Афганистаном группа военнослужащих ВС Афганистана в количестве 84 человек пересекла линию госграницы и была задержана пограничными нарядами ПВ СГБ, при этом нарушители границы сопротивления не оказывали и обратились с просьбой о помощи, в том числе медицинской, для трех раненых.

С данными афганскими гражданами проведены необходимые фильтрационные процедуры и санитарно-эпидимиологические мероприятия, некоторым оказана медицинская помощь, а также предоставлено питание и организовано их временное размещение.

В это же время на афганской части моста «Термез-Хайротон» отмечено скопление военнослужащих правительственных войск Афганистана. Указанным лицам принимаются меры по оказанию гуманитарной помощи.

МИД Узбекистана проводит переговоры с афганской стороной по возвращению афганских граждан на родину и урегулированию ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».

Кроме того, в течение 14 августа было организовано возвращение граждан Республики Узбекистан из числа обслуживающего персонала участка железной дороги «Термез-Мазари-Шариф».

Необходимо отметить, что защита и охрана государственной границы осуществляется в усиленном режиме, приняты все необходимые меры безопасности. В Термезе развернут оперативный штаб, в состав которого вошли руководители силовых структур и представители органов государственной власти.

Министерство иностранных дел

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

2021 йил 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган. Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.


Заявление Министерства иностранных дел Республики Узбекистан

По состоянию на 10.00ч. 15 августа 2021 года отмечается разрядка ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».
В частности, основная часть граждан Афганистана, скопившихся на афганской части моста, самостоятельно покинула мост и прилегающую к нему территорию. Это стало возможным в результате принятых активных политико-дипломатических мер, а также проведенной разъяснительной работы.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
16 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Жамоатчиликни қизиқтираётган долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Озод Ражабов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Маъмурий судга мурожаат қилиш тартиблари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Миллий телерадиокомпания ходимлари учун тренинг ташкил этилмоқда.

Тренинда:

▪️Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда Президент сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари;

▪️Президент сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

▪️Президент сайлови даврида номзодлар томонидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби каби мавзуларда ўрин олган.

❗️Тренингни тўғридан-тўғри томоша қилиш учун ҳавола 👉 МСК (фейсбук саҳифаси)

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/aoka_uz
📢Оммавий ахборот воситалари диққатига!

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилмоқда.

📍Аккредитациядан ўтиш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️

📢Вниманию средств массовой информации!

📝 Представители СМИ, желающие освещать выборы Президента Республики Узбекистан, будут аккредитованы Центральной избирательной комиссией.

📍О порядке прохождения аккредитации можно ознакомиться по следующей ссылке.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев илк марта босма нашрга интервью берди

Шерзод Асадов Президентнинг ҳафталик иш режаси билан таништирди.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради.

«Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади», деди Президент матбуот котиби.

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКА ходимлари COVID-19 га қарши эмланди

Республика Бош санитария врачининг кўрсатмаси ҳамда Коронавирусга қарши курашиш штабининг жорий йил 17 июлдаги қарорига кўра 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши мажбурийлиги белгиланган эди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали мансабдор шахслар, давлат органлари ва идоралари ходимлари COVID-19 га қарши фаол эмланаётганликлари тўғрисида маълумотлар, лавҳалар, фотоҳисоботлар мунтазам ёритиб келинмоқда.

Бугун Агентликда ташкиллаштирилган вакцинация тадбирида барча ходимлар тўлиқ эмланишдан ўтишди.

Вакцинация тадбирларининг илғор тарғиботчиси сифатида Агентлик барча фуқароларни фаол эмланишга чақиради.

https://t.iss.one/aoka_uz