AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.39K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Президент катта харажатлар эвазига хориждан спортчиларни (легионер) олиб келиш тажрибасидан воз кечиш кераклигини таъкидлади

"Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиадага 100 дан зиёд лицензияни қўлга киритиш ва медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятларимиз бор.

Ҳар бир ҳудуд кесимида Олимпиада ўйинларига ҳозирлик кўриш дастурларини ишлаб чиқиб, уни тизимли ташкил этиш керак.

Спорт таълим муассасаларида Паралимпия бўлимларини ташкил этиб, уларга 10 фоиз қўшимча квоталар ажратиш яхши натижа бериши мумкин.

Спортчиларни ўқитишда ота-оналар томонидан пул тўлаш тартибини бекор қилиш зарур. Шунингдек, битирувчиларни олий таълим муассасаларига жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тўғридан-тўғри иккинчи босқичга, имтиҳон синовларисиз қабул қилиш тизимини ҳам жорий этишимиз керак.

Шу ўринда катта харажатлар эвазига хориждан спортчиларни (легионер) олиб келиш тажрибаси унчалик ҳам ўзини оқламаётганини очиқ айтишимиз керак.

Бундай амалиётдан воз кечиб, маҳаллий спортчиларимизни тарбиялашга жиддий эътибор қаратадиган пайт келди.

Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассисларни ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак
".

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Давлат раҳбари спорт соҳасини рақамлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш борасидаги вазифаларни белгилаб берди

Унга кўра ҳудудларда иқтидорли спортчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда Ўзбекистон чемпионатларини ташкил этиш ишлари тўлиқ рақамлаштирилади.

Ш. Содиқов (
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири) А. Абдуҳакимов (Туризм ва спорт вазири) йил якунига қадар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Олимпия захиралари спорт платформасини ишга тушириши вазифаси юкланди.

Давлатимиз раҳбари Олимпия ва Паралимпия захираларини тайёрлаш учун муносиб шароитлар яратиш ва 2024 йилгача спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича давлат дастури амалга оширилишини таъкидлади.

Шунингдек, спорт муассасаларидаги эскирган жиҳозларнинг қарийб 50 фоизи янгиланади.

"Ҳозирги вақтда 2025 йили Тошкентда ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида “Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси”ни барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ушбу шаҳарча ҳудудида бокс, спорт курашлари, сув спорти, эшкак эшиш каби федерациялар учун ҳам тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

Ишонаманки, энг замонавий шароит ва технологияларга эга бўладиган мазкур иншоот Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги янги қиёфасини ўзида мужассам этадиган йирик мажмуа бўлади", дея таъкидлади Ш. Мирзиёев.

https://t.iss.one/aoka_uz
13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим туғилган кун

Усмон Азим 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида таваллуд топган. 1998 йили «Дўстлик» ордени, 2000 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2020 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. 1972 йили ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тугатган. 1979 йилда илк китоби — «Инсонни тушуниш» чоп этилган. Адибнинг «Сурат парчалари», «Бахшиёна», «Уйғониш азоби», «Ғусса» каби шеърий тўпламлари, қатор насрий асарлари ва драмалари нашр этилган. Пол Элюар, А.Вознесенский, К.Доғларжа, В.Вациетис ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

* * *
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида,
Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ.
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…
Замин — тилсим, осмон — тилсим… шеър — бешафқат!

Мен қийналдим. Хаёлимнинг қанотида
Денгизларни кўтарганча толиб учдим.
Юлдузларни кўп кўрганман ҳаётимда,
Денгиздаги юлдузларни келди қучгим.

Кўкка бокдим, ўт туташди жоним аро…
Қат-қат булут қатларида не сир-асрор!
Ҳайрат ичра ўлдиргуси мени само,
Она замин, уча қолай, қўйиб юбор!

Мен ёр дедим… Лайлими ё, Ширинми ё!
Ёки энди туғилажак бирор малак?
Мана мен, деб кўз олдимда бўлди пайдо,
Мана мен, деб шеърдан боқди якто юрак.

Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ,
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида.
Шеър ёзилар… Қийноқ, сенга бўлсин шараф,
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…

Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак.
Фақат бекор билиб ором қучоғини –
Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,
Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!

Усмон Азим

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Ш. Мирзиёев спорт соҳасини рақамлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш борасидаги вазифаларни белгилаб берди

https://t.iss.one/aoka_uz
14 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистон аккредитация тизими: Мувофиқликни баҳолашдаги шаффофлик ҳамда имтиёзлар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Сувда чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларни олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
13 августа. Пятница. Итог дня АИМК

📢 Сегодня на брифинге, состоявшемся в АИМК, руководитель Информационной службы Главного управления безопасности дорожного движения Музифа Султанова ответила на актуальные вопросы граждан.

🚙 В частности, была дана информация о новых подходах, внедренных в области безопасности дорожного движения за последние пять лет 👉 подробно.

🚨 Также было дано объяснение, при каких обстоятельствах сотрудники ДПС могут остановить ваш автомобильный транспорт 👉 подробно.

🛠 Кроме того, были даны ответы на вопросы об инновациях, включенных в другие системы 👉 подробно.

▫️Фото

〰️〰️〰️
🦠 Попал ли в Узбекистан обнаруженный в США штамм коронавируса «Йота»? 👉 Ответ

💉 Не могли бы вы рассказать нам подробнее о медицинских ограничениях вакцинации от коронавируса? 👉 Ответ

🏥 Некоторые больницы возвращаются к своей первоначальной деятельности. Может быть, это означает, что ситуация изменилась в положительную сторону? 👉 Ответ

На вопросы ответил член штаба по борьбе с коронавирусом Нурмат Атабеков.

▫️
Фото

〰️〰️〰️
💼 В 2021 году в животноводстве планируется реализовать 1828 проектов на сумму 7 трлн 122 млрд сумов. На сегодняшний день реализован 1131 проект на сумму 3 триллиона 703 миллиарда сумов, создано 18 200 новых рабочих мест.

На брифинге, состоявшемся в АИМК с участием начальника управления Агентства «Узбекчорванасл» Наргизы Аманбаевой был проведен анализ реформ в сфере животноводства за последние пять лет.

▫️Подробно / ▫️Фото

〰️〰️〰️
💧 В республике для снабжения питьевой воды осуществляется 22 инвестиционных проекта на сумму 2 350 млн долларов.

Об этом было сообщено на пресс-конференции в АИМК с участием официальных лиц АО «Узсувтаъминот».

💰 Основная часть суммы кредитных средств приходится на долю Бухарской области (23,8 млн долларов), Ташкентской области (19,2 млн долларов), Сырдарьинской области (16,0 млн долларов), Самаркандская области (11,2 млн долларов), Джизакской области (9 млн долларов) и Республики Каракалпакстан (1,7 млн долларов).

▫️Подробно / ▫️Фото / ▫️Вопросы и ответы

https://t.iss.one/aoka_uz
Округ сайлов комиссияларини тузиш тартиби қандай ?

Сайлов кодексининг 21-моддасида округ сайлов комиссияларини тузиш тартиби кўрсатилган.

👆Батафсил инфографикада

〰️〰️〰️〰️

Сайлов комиссияси аъзоларига қандай талаблар қўйилади?

Сайлов кодексининг 25-моддада қандай талаблар белгиланганлиги келтирилган.

👆Батафсил инфографикада

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, оммавий ахборот вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

〰️〰️〰️〰️

Права и обязанности наблюдателей, уполномоченных представителей политических партий, представителей средств массовой информации

https://t.iss.one/aoka_uz
Янги турмуш қурган спортчилар - эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага Президентимизнинг табриги ва совғалари етказилди.
--
Молодоженам - борцу вольного стиля Бекзоду Абдурахмонову и таэквондистке Нигоре Турсункуловой переданы поздравления и вручены подарки от имени Президента.
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида

ТИВ матбуот котиби хабар беришича, 2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
AOKA - Rasmiy kanali
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида ТИВ матбуот котиби хабар беришича, 2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат…
⚡️К ситуации на государственной границе с Афганистаном

14 августа 2021 года на одном из участков Государственной границы с Афганистаном группа военнослужащих ВС Афганистана в количестве 84 человек пересекла линию госграницы и была задержана пограничными нарядами ПВ СГБ, при этом нарушители границы сопротивления не оказывали и обратились с просьбой о помощи, в том числе медицинской, для трех раненых.

С данными афганскими гражданами проведены необходимые фильтрационные процедуры и санитарно-эпидимиологические мероприятия, некоторым оказана медицинская помощь, а также предоставлено питание и организовано их временное размещение.

В это же время на афганской части моста «Термез-Хайротон» отмечено скопление военнослужащих правительственных войск Афганистана. Указанным лицам принимаются меры по оказанию гуманитарной помощи.

МИД Узбекистана проводит переговоры с афганской стороной по возвращению афганских граждан на родину и урегулированию ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».

Кроме того, в течение 14 августа было организовано возвращение граждан Республики Узбекистан из числа обслуживающего персонала участка железной дороги «Термез-Мазари-Шариф».

Необходимо отметить, что защита и охрана государственной границы осуществляется в усиленном режиме, приняты все необходимые меры безопасности. В Термезе развернут оперативный штаб, в состав которого вошли руководители силовых структур и представители органов государственной власти.

Министерство иностранных дел

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

2021 йил 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган. Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.


Заявление Министерства иностранных дел Республики Узбекистан

По состоянию на 10.00ч. 15 августа 2021 года отмечается разрядка ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».
В частности, основная часть граждан Афганистана, скопившихся на афганской части моста, самостоятельно покинула мост и прилегающую к нему территорию. Это стало возможным в результате принятых активных политико-дипломатических мер, а также проведенной разъяснительной работы.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
16 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Жамоатчиликни қизиқтираётган долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Озод Ражабов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Маъмурий судга мурожаат қилиш тартиблари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Миллий телерадиокомпания ходимлари учун тренинг ташкил этилмоқда.

Тренинда:

▪️Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда Президент сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари;

▪️Президент сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

▪️Президент сайлови даврида номзодлар томонидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби каби мавзуларда ўрин олган.

❗️Тренингни тўғридан-тўғри томоша қилиш учун ҳавола 👉 МСК (фейсбук саҳифаси)

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/aoka_uz