AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Имрон Хоннинг расмий ташрифини давлатлараро муносабатлар тарихида янги саҳифа очадиган муҳим сиёсий воқеа, деб баҳолади.
Ўзаро ишонч ва очиқлик, самимий ва амалий руҳда ўтган самарали музокараларда шерикликнинг янги имкониятлари кўриб чиқилиб, “ўсиш нуқталари” белгилангани қайд этилди.
__

По завершении переговоров лидеров Узбекистана и Пакистана состоялся брифинг для представителей СМИ.
Президент Шавкат Мирзиёев назвал официальный визит Премьер-министра Имрана Хана важным политическим событием, открывающим новую страницу в истории двусторонних отношений.
Отмечалось, что в ходе плодотворных переговоров, прошедших в атмосфере взаимного доверия и открытости, искреннем и прагматичном духе, были рассмотрены новые возможности для партнерства и определены «точки роста».

#Mirziyoyev #muzokaralar #Pokiston #brifing

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеризал Хазри, Малайзия стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти директори:

«Икки стратегик муҳим минтақа учун зарур ечимларни ҳал этиш учун Ўзбекистон томонининг бу анжуманни ўтказиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлайман.

Айниқса, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликни таъминлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этиладиган мулоқотнинг ўта муҳим ва долзарб эканини таъкидламоқчиман»

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро экспертлар - сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассислари ҳамда хорижий элчиларнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари.

Манба: https://t.iss.one/studio_67

https://t.iss.one/aoka_uz
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айни дақиқаларда Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференцияси давом этмоқда.

40дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250дан ортиқ экспертлар иштирок этаётган нуфузли анжуман кенг миқёсда ёритилмоқда.

Конференция нафақат маҳаллий ОАВ, балки кўплаб халқаро телеканаллар, хорижий босма ва электрон нашрлар орқали ёритиб борилмоқда.

Журналистлар учун зарур шароит яратиш мақсадида махсус Медиа-марказ ташкил этилган. Марказ барча керакли ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, халқаро конференциянинг кенг ёритилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

https://t.iss.one/aoka_uz