AOKA - Rasmiy kanali
12K subscribers
8.62K photos
1.12K videos
10 files
5.85K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Aйни дақиқаларда ўтаётган Сенатнинг 16-ялпи мажлисида Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасига раис ўринбосари тайинланди.

Ушбу лавозимга сенатор Фарҳод Боқиев номзоди маъқулланди.

Боқиев Фарҳод Эсанович — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган эди.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сергели тумани Саховат маҳалласида

Президент в махалле Саховат Сергелийского района

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари маҳалладаги дўконга ташриф буюрди

Глава государства посетил продуктовый магазин в махалле

Facebook|Instagram|Twitter
25 июня. Пятница. Итог дня АИМК

🚨 В Узбекистане 2 000 км сетей централизованного теплоснабжения находятся в аварийном состоянии, потери в сети составляют в среднем 40 процентов.

📢Об этом сегодня на брифинге в АИМК сообщил заместитель главы Управления Министерства жилищно-коммунального обслуживания Шерхон Суяров.

🏢Всего в республике насчитываетя 38 229 жилых многоэтажных домов, 1 млн 228 тыс. квартир, из которых 833 547 снабжены тепловой энергией через централизованные и местные котлы, индивидуальные отопительные котлы, контрамарки и голландские печи.

В остальных 17 625 многоквартирных домах, то есть 395 204 квартирах используется другое отопительное оборудование и самодельные отопительные приборы.

👉Подробно / ▫️Фото

https://t.iss.one/aoka_uz
26 июнь куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Карантин чекловларининг кучайтирилиши ва эмлаш тадбирлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу: "Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
25 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

АОКА, фурсатдан фойдаланиб, пандемия туфайли вужудга келган мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, жамоатчиликка тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни кенг ва холис акс эттириш, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган соҳа фидойилари — барча мукофот соҳибларини самимий табриклаб, ижодий юксалишлар, мушкул, аммо олижаноб ишларида муваффақиятлар тилайди!

https://t.iss.one/aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳусанов Жасур Рухиддинович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

"Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, мукофот мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси ва бошқа шу йўналишдаги хизматлар учун топширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун "International hotel Tashkent" меҳмонхонасида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Янгиланаётган Ўзбекистон журналистикаси: биз ҳамжиҳатликда кучлимиз!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган фидойи журналистлар, медиа, матбаа ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди.

АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини самимий табриклаб, ижодий юксалишлар, мушкул, аммо олижаноб ишларида муваффақиятлар тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бир асрдан зиёд вақт аввал, 1906 йилнинг 27 июнида ўзбек тилидаги илк газета бўлмиш «Тараққий»нинг биринчи сони олам юзини кўрди. Айнан шу тарихий сана мустақил Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонлана бошланди.

Бу касб байрами сўнгги йилларда янгича мазмун касб этди. Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш — мамлакатимиз ривожланиши стратегиясининг устувор йўналишига айланди.

Айниқса, тез суръатлар билан ўзгариб, олдимизга бир-биридан ўткир ва долзарб саволларни қўяётган бугунги мураккаб замонда жамоатчиликда мустақил фикр, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажрата олиш кўникмасини шакаллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги вақтда ҳаётимизда амалга оширилаётган модернизация ва янгиланиш жараёнларининг туб моҳиятини халқимизга етказиш, одамларни янги марралар сари сафарбар этиш, олдимизга қўйган вазифаларни сифатли амалга оширишда ОАВ ходимлариинг таъсирчан сўзи, фаол фуқаролик позицияси муҳим аҳамият касб этмоқда.

АОКА журналист меҳнатининг нақадар машаққатли ва масъулиятли эканини чуқур англаган ҳолда, фурсатдан фойдаланиб, Сизларнинг эзгу орзу-интилиш ва ташаббусларингизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдиради. Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, ижодий ютуқлар тилаймиз.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан АОКА барча ахборот соҳаси вакилларини муборакбод этади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда, шунингдек, ахборот соҳасида фаол иш олиб бораётган журналистларга эсдалик совғалари топширилди.

АОКА директори Асаджон Ходжаев матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини касб байрамлари билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.

https://t.iss.one/aoka_uz