AOKA - Rasmiy kanali
12.1K subscribers
8.58K photos
1.12K videos
10 files
5.83K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Хизмат гувоҳномасига АОКА ёзувини киритган веб-сайт раҳбарияти расман огоҳлантирилди

Бир қанча вақт муқаддам Бухоро ва Андижон вилоятларида сохта гувоҳнома билан ўзларини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходими сифатида таништириб, таъмагирлик қилган шахслар аниқлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Агентлик номидан ноқонуний фойдаланганлик билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди.

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот агентлиги” ёзувлари киритилган №003 ва №007 сонли гувоҳномалардан фойдаланишган.

2021 йил 21 апрель куни веб-сайт бош муҳаррири Ғ. А. Агентликка таклиф қилинди ва ушбу ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилди.

Ғ.А. суҳбат давомида Taftish.uz веб-сайти мухбирларига гувоҳномани шахсан ўзи берганлиги, ушбу шаклдаги гувоҳномаларни тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида ҳеч қандай ғаразли мақсад кўзламагани, хусусан Агентлик номи ва давлат байроғини гувоҳномада акс эттириш қонунга зид ва жавобгарликка олиб келиши мумкин эканидан бехабар экани ҳамда бу ишидан пушаймонлигини таъкидлаб ўтди.

Агентлик ходимлари томонидан Ғ.А. хизмат гувоҳномаларини тайёрлашда давлат рамзлари фонида ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган сохта (нотўғри) маълумотлар киритиш, унинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талабларига зид экани тушунтирилиб, бу каби ҳаракатлар жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилди.

Веб-сайт бош муҳаррири ходимларга берилган гувоҳномалар қисқа муддат ичида йўқ қилинишини билдирди.

Ўз ўрнида, Агентлик яна бир бор, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ОАВ ҳамда блогерларни давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ҳужжатларни сохталаштиришдан йироқ бўлишга чақиради.

Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатларга дуч келганда (71) 244-23-34 АОКА ишонч телефон рақами ёки 1213 қисқа рақамли Call-марказга мурожаат қилишингиз мумкин

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ҳозирги босқичи ➥ Батафсил

Узбекско-индийские отношения на современном этапе ➥ Подробнее

The Uzbek-Indian relations at the present stage ➥ Detailed

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️2021 йил 1 майдан қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва интернетда эълон қилиш амалиёти жорий этилади:

📌 давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;

📌 устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;

📌 давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 29 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Маҳалла бинолари ва оилавий ажримлар бўйича мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Соҳага оид долзарб мавзулар бўйича савол-жавоб
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Тизимда бизнес жараёнларга замонавий АКТни жорий қилиш истиқболлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: 2016-2021 йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида иссиқлик электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқиш учун жорий этилган замонавий, энерготежамкор технологиялар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларимиз китоблар ҳақидаги суҳбатларни тинглаб улғайсин

👨‍👩‍👧‍👦 Ёшлар ишлари агентлиги ёш оилаларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, китобхонликни мамлакатимиз бўйлаб кўникмага айлантириш, жойларда адабий муҳит яратиш мақсадида "Ёш китобхон оила" республика танловини эълон қилди.

Танлов миллионлаб китобхонларни бирлаштирган "Ёш китобхон"нинг узвий давоми сифатида зиёли ёш оилалар қатламини ривожлантиришга хизмат қилади. Иштирок этиш истагида бўлган ёш оилалар @kitobxonoila_bot орқали жорий йилнинг 30-май санасига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.

☝️Керакли адабиётларни ушбу манзилдан бепул юклаб олишингиз мумкин.

Энг муваффақиятли иштирок этган ёш оилага Президент совғаси — "Спарк" автомобили тақдим қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
👩🏻‍🏫 Умумтаълим мактабларда ахборот коммуникация технологиялари, интернет ва рақамлаштириш қай даражада?

Кутилган натижалар ва истиқболдаги режалар

〰️〰️〰️

Бугун, 29 апрель куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
📖 Тошкентдаги Адиблар хиёбонида «Ўткан кунлар»нинг инглиз тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда китоб таржимони — АҚШлик ижодкор Марк Эдуард Риз ҳам иштирок этди.

«Асарни ўн беш йил таржима қилдим. Қодирий давридаги маданий муҳитни тушунтириб бериш учун 500 га яқин изоҳ қўшдим. Ўзбек халқи табиати, руҳияти, тили, дунёқараши Абдулла Қодирий асарида яққол акс этган. Бу асарни жаҳон адабиёти дурдоналаридан бири деб биламан», — деди Марк Риз.

«Янги Ўзбекистон» газетаси

https://t.iss.one/aoka_uz
📢 Бугун, 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган
МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ

〰️〰️〰️
Мавзу: 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда "Аҳоли бандлиги тўғрисида" ги қонун ижроси муҳокамаси
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади:

▫️Нозим Ҳусанов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ва бошқа мутасадди ходимлар

〰️〰️〰️
Мавзу: Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади:

▫️Бекзод Умматов — Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари
▫️ Элмурод Ҳайитметов — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
📢 Бугун, 30 апрель куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР

〰️〰️〰️
Мавзу: «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Президен фармони ҳақида
Вақти: 10:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Баҳодир Каримов, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
Мавзу: МАХСУС БРИФИНГ
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Абдулла Қўлдошев, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
Мавзу: Прокуратура органлари томонидан пандемияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар
Вақти: 17:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Фарҳод Очилов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
⚡️Бугун АОКА залида соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев иштирокида махсус брифинг бўлиб ўтади.

Брифингни Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

👉 Фейсбук
👉 Ютуб

https://t.iss.one/aoka_uz
Янги Ўзбекистоннинг гендер сиёсати

Гендерная политика Нового Узбекистана

Gender policy of the New Uzbekistan

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан АОКА директори Асаджон Ходжаев ҳамда Агентликнинг бошқа масъул мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ахборот соҳасини демократлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш, сохта ва ёлғон янгиликларга қарши курашиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz