AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.42K photos
1.1K videos
10 files
5.72K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
🔰 Бугун, 21 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: "Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Давлат дастурлари асосида паст кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган реконструкция ва модернизация ишлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳмуджон Каримов, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: Кўп хонадонли уй-жойларнинг ертўласидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш тартиби
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдуназар Эрдонов, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари матбуот хизмати раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди

@aoka_uz
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Куни кеча «Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 157-ўринда қайд этилди. Бироқ ташкилот томонидан юртимизда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўлақонли ўз аксини топмагани ва муносиб баҳоланмагани афсусланарли.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик — давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Журналист ва блогерлар ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилинаётгани, ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтараётгани натижасида аҳолининг хабардорлик даражаси ошиб бормоқда.

Мураккаб пандемия шароитида Ўзбекистонда ОАВ, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар имкониятларидан самарали фойдаланиб, медиа маконда тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган ҳар бир маълумотга ўз вақтида расмий муносабат, изоҳ, тушунтиришлар бериб борилди. Агентликда барча давлат органлари ва идоралари билан биргаликда брифинг ҳамда матбуот анжуманларини тизимли ўтказиш йўлга қўйилди. Аҳоли ўзини қизиқтирган саволларга мутасаддилар ҳамда мутахассислардан бевосита жавоб олишни бошлади. Худди шундай амалиёт ҳудудларда ҳам жорий этилди, махсус медиа-режалар асосида журналистлар учун тадбирлар мунтазам ўтказиб бориляпти.

Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жиноий жавобгарлик либераллаштирилди. Хусусан, туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

Бугун Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва ошкоралик сиёсатида ахборот соҳасидаги баҳсли масалалар, томонлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар қандай низоли вазиятлар мавжуд қонунлар, шунингдек, суд тизими доирасида ҳал қилиниши йўлга қўйилди. Бу борада Агентлик ахборот соҳасидаги ваколатли орган сифатида ишончли ва холис ахборот тарқатаётган журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр.

Умид қиламизки, «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг кейинги рейтингларида Ўзбекистонда ахборот эркинлиги соҳасидаги барча ислоҳотлар ўз аксини топади ва муносиб баҳосини олади.
ОФИЦИАЛЬНОЕ ЗАЯВЛЕНИЕ

В рейтинге свободы прессы, опубликованном буквально накануне негосударственной организацией «Репортеры без границ», Узбекистан расположился на 157-ом месте. К сожалению, составители рейтинга не учли в полной мере всю работу, проводимую в нашей стране по развитию информационной сферы.

Надо отметить, что свобода слова и печати, а также открытость являются приоритетными направлениями государственной политики нашей страны. Растет уровень осведомленности общественности в результате обеспечения законных прав журналистов и блогеров, а также конструктивной реакции пресс-служб и государственных органов на критику в СМИ.

В Узбекистане в сложных условиях пандемии в СМИ, социальных сетях и мессенджерах своевременно публиковались официальные позиции, предоставлялись комментарии и разъяснения к каждой информации, которая распространялась в медиапространстве и становилась предметом обсуждений. Агентство совместно со всеми государственными органами и ведомствами систематически начало организовывать брифинги и пресс-конференции. В результате чего население напрямую стало получать ответы на интересующие их вопросы непосредственно от официальных лиц и экспертов. Аналогичную практику внедрили и в регионах, где на основе медиапланов регулярно проводятся мероприятия специально для журналистов.

Кроме того, в действующее законодательство были внесены соответствующие поправки с целью либерализации уголовной ответственности. В частности, отменено лишение свободы за клевету и оскорбление.

Сегодняшняя политика открытости и прозрачности Узбекистана предусматривает разрешение спорных вопросов в сфере информации, а также любых конфликтных ситуаций между сторонами в рамках действующего законодательства и судебной системы. В связи с этим, Агентство, как компетентный орган в области информации, готово и дальше оказывать всестороннюю помощь в защите законных интересов журналистов, блогеров и работников СМИ, распространяющих достоверную и объективную информацию.

Надеемся, что в следующих рейтингах «Репортеров без границ» все реформы в сфере свободы информации в Узбекистане получат достойную оценку.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 22 апрел куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Фанлар академияси олимлари томонидан СOVID-19 га қарши яратилган «Рутан» воситаси ва унинг самарадорлиги
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фанлар академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
АКТ телекоммуникация йўналишидаги ислоҳотлар, Самарқанд вилоятида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Умумтаълим мактабларининг карантин туфайли ёпилаётгани, бу жараёнда ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари учун «Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар» мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/aoka_uz
📈 Президент интернет хизматлари ҳажмини икки бараварга ошириш топшириғини берди

Маълум қилинганидек, Президент Ш. Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент видеоселектор давомида интернет хизматларини ошириш бўйича топшириқ берди.

Олим Умаров (бош вазир маслаҳатчиси) ва Шуҳрат Содиқов (ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири) ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига, алоқа ва Интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга (20 триллион сўм) ва дастурлашни эса 3 бараварга (2,5 триллион сўм) оширишни таъминласин, — деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Ш. Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

https://t.iss.one/aoka_uz
🌐 ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг 211-сессиясида буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО шафелигида 2022-2023 йилларда кенг нишонланиши бўйича қарор қабул қилинди.

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда Беруний таваллудига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади. Бундан ташқари, Беруний юбилей санаси Эрон, Тожикистон ва Туркия давлатларида ҳам кенг нишонланиши ҳамда ҳамкорликда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️
🌐 1050-летие со дня рождения учёного Абу Райхана Беруний (973−1048) будет широко отмечено в 2022–2023 годах под эгидой ЮНЕСКО.

Это предложение поддержали такие государства как Исламская Республика Иран, Таджикистан и Турция. Данное решение принято на 211-й сессии Исполнительного совета ЮНЕСКО. В честь празднования 1050-летия со дня рождения Абу Райхона Беруни в Узбекистане будет проведен ряд мероприятий.

👉 Подробно

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 23 апрел куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Қурилиш материаллари соҳасига илм-фан ютуқларини жорий қилиш, инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш”
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
"Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизматининг 2021 йилнинг I чорак давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият якунлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мамлакатимизда оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган лойиҳалар, ечимини кутаётган масалалар ва истиқболдаги режалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Халқаро пресс-клуб Жанубий Корея медиа оламидаги етакчи нашр билан ҳамкорлик қилади

Бугун мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Халқаро пресс-клуб ва Жанубий Кореянинг «The Korea Times» газетаси вакиллари иштирокида видеоконференция шаклидаги мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжава «The Korea Times» газетаси президенти О Ён Чжин яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолашга келишиб олди.

«The Korea Times» президенти О Ён Чжин Ўзбекистонда жорий йил бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбирларни газета саҳифаларида кенг ёритишда Халқаро пресс-клуб билан биргаликда аниқ лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

https://t.iss.one/aoka_uz