Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қоракўлчилик” уюшмаси бошқарув раисининг матбуот котиби Дилшод Истамовнинг Effect.uz сайти ходими Аъзам Хўжақулов билан телефон орқали мулоқотининг аудио ёзуви Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Агентлик бўлиб ўтган мулоқотда матбуот котиби ўзини нопрофессионал ҳамда этика меъёрларига зид тутган, дея баҳолайди. Шу билан бирга, матбуот котиби томонидан АОКА тўғрисида нотўғри маълумот берилганини маълум қилади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон Қарорида оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг асосий вазифаси этиб белгиланган.
“Қоракўлчилик” уюшмаси бошқарув раисининг матбуот котиби Дилшод Истамов Effect.uz сайти ходимини ҳақорат қилганлиги бу жуда ачинарли ҳолат бўлиб, ҳақорат қилганлик учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда жазо белгиланганини унутмаслик керак.
Таъкидлаш жоизки, АОКА учун матбуот котиблари фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнида ахборот хизматларининг ОАВ ва блогерларга очиқлигини таъминлаш, улар орасида конструктив мулоқотни ташкил этиш масалалари бош мезон ҳисобланади.
Шу ўринда ташкилот ва идораларнинг матбуот котибларига ОАВ, хусусан, Effect.uz сайти ходимларига қайсидир масалада изоҳ бермаслик борасида оғзаки ёки ёзма равишда кўрсатма берилмаганини маълум қиламиз.
АОКА барча даражадаги матбуот котиблари журналист ва блогерлар билан мунтазам равишда яқин ҳамкорлик асосида фаолият кўрсатиши тарафдори.
Қайд этиш жоизки, мазкур ҳолатда Effect.uz сайти мухбири ҳам қонун талабига риоя этмаган.
Хусусан, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун (6-модда)га мувофиқ, журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
Агентлик, ўз ўрнида, барча ахборот хизмати вакилларини ОАВ ҳамда жамоатчилик билан мунтазам мулоқот асосида шаффоф ишлашга, журналист ва блогерларни эса соҳага оид қонунчиликка мувофиқ фаолият кўрсатишга чақиради. Матбуот котиблари ҳамда ОАВ ва блогерлар ўртасидаги ҳамкорлик эса мавжуд муаммоларни конструктив ҳал этиш, жамоатчиликка муҳим масалаларнинг ўз вақтида ва холис етказилишига хизмат қилади.

Бугун, 9 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: Ички ишлар органларида ислоҳотларнинг янги босқичи
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz

Айни вақтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда.
🌐 Маълум қилинишича, 13-14 апрель кунлари мамлакатимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилмоқда. Линде хоним Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.
🇵🇰 Шунингдек, келаётган ҳафтада давлатимиз раҳбарининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган.
〰️〰️〰️
❗️Ўзбекистон Президентининг Россия Федерацияси ва Корея Республикасига ташрифи режалаштирилмоқда
5 апрель куни Президентимиз РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган, унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган. Ҳар икки мамлакатга Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи режалаштирилмоқда.
https://t.iss.one/aoka_uz

⚡️«Ёш китобхон» танлови ғолибларига Президент совғаси топширилди
Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган танловда 300 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳудуддан 3 та ёш тоифаси бўйича бир нафардан жами 42 нафар ғолиб республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг республика босқичи телевизион тарзда ўтказилди. Шартлар якунига кўра, энг кучлиларга ғалаба насиб қилди.
🥇1-ўрин — Исмоилов Муҳаммадфозил, Фарғона вилояти (10-14 ёшлилар тоифаси)
🥇1-ўрин — Умарова Мафтуна, Тошкент шаҳри, (15-19 ёшлилар тоифаси)
🥇1-ўрин — Мамталиева Фотима, Aндижон вилояти, (20-30 ёшлилар тоифаси)
Ғолибларга, 1-ўринга «Спарк» автомашинаси, 2-ўринга 30 миллион сўм, 3-ўринга эса 15 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Китобхонлик ҳафталиги доирасида Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган бадиий кеча ўтказилди
Унда адабиётшунослар, тарихчилар, Темурбеклар мактаби ўқувчилари, ҳарбийлар, китобхон ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
https://t.iss.one/aoka_uz
Унда адабиётшунослар, тарихчилар, Темурбеклар мактаби ўқувчилари, ҳарбийлар, китобхон ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
https://t.iss.one/aoka_uz
АОКАда Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди
Бугун АОКАда Ислом тараққиёт банки Бош котибиятининг бошқарув ва хизматлар бўлими бошлиғи Эл Мустафа Айт Амор, ИТБ Маркетинг ва коммуникациялар бошқармасининг тадбирларни бошқариш бўйича менежери Нора Моззен, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ислом тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг Ўзбекистонда ташкил этиладиган 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш, медиа тадбирлар режасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро миқёсдаги ушбу нуфузли йиғилишнинг ахборот маконида фаол ёритилиши хорижий ишбилармон доиралар ва дунё ҳамжамиятининг эътиборини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва мамлакатнинг яхшиланаётган инвестициявий муҳитига қаратишда имкон бериши таъкидланди.

Асаджон Ходжаев Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилишда иштирок этмоқда
Бугун Озарбайжон пойтахти Бокуда Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасидаги йиғилиш ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
👉 Батафсил
—————-
Асаджон Ходжаев принимает участие в заседании Тюркского совета в области информации и медиа
Сегодня в столице Азербайджана городе Баку в рамках Тюркского совета проходит заседание по вопросам информации и медиа. В нем также принимает участие делегация во главе с директором Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан Асаджоном Ходжаевым.
👉 Подробно

Бугун, 10 апрель куни режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
● Мавзу: Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар ва мурожаатларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
● Мавзу: “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахтам Якубов, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази директори

Бугун АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида брифинг ўтказилди.
————-
❓ “Президент мактабларига тайёрлаймиз” деб айтаётган ўқув курсларида ўқиш Президент мактабларига кириш учун қандайдир имтиёз берадими?
❌ Президент мактабларининг имтиҳонларга тайёрлайдиган ўқув курслари мавжуд эмас. Бу каби ўқув курслари, онлайн дарсларнинг Президент мактабларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
❓“Президент мактаблари имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун тест савол-жавобларидан иборат китоблар сотилмоқда. Ушбу китоблар Президент мактабларига тегишлими?
🔰 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун ҳеч қандай китоб нашр этилмаган ва у китобларнинг Президент мактабларига дахли йўқ.
❗️Бундан ташқари, Президент мактаби репетецион марказимиз дея, ўқитувчиларга аттестацияда қўшимча балл берилиши шарти билан маълум миқдорда пул талаб қилаётган гуруҳ борлиги ҳам аниқланди.
⚠️ Буларнинг ҳеч бирининг Президент мактабларига алоқаси йўқ. Президент мактабларига қабул бўйича барча тасдиқланган маълумотлар Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Piima.uz веб сайти ва шу номдаги расмий каналлари орқали бериб борилади.

АОКА ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган "Китобхон ҳафталиги" якунига етди.
Ҳафталик доирасида ўтказилган "Ёш китобхон" танлови ғолибларига Президент совғаси тантанали равишда топширилди.