AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун, 24 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Фармацевтика соҳасида амалга оширилган ва 2021 йилда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Илёс Манапов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва устивор вазифалар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Қоракўлчилик ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмалари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент вилоятида давлат хизматчилари малакасини оширувчи платформа татбиқ этилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида қатор вазифа ва топшириқлар берилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, сектор раҳбарларининг фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида Нурафшон шаҳрида ўқув-семинар ўтказилди.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда барча сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Давлат хизматчилари малакасини ошириб бориш платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сектор фаолиятини яхшилаш, ходимларнинг ўз устида ишлаши учун Сиёсий (маърифат) соатлари, шунингдек платформада электрон кутубхона, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар базаси жойланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

«Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартириш киритиш бўйича Фармонни имзоладим. Шунингдек, бугунгача Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шерзод Икромович Асадовни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимига тайинладим. Тажрибаси жуда катта, мен уни кўп синадим. Тилни билади, дунёни кўрган. Ҳозир мана шундай ақлли одамлар керак.

Шерзод Асадов бугундан бошлаб, давлатнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга шахсан масъул бўлади. Барча давлат, хўжалик, бошқарув органлари ва ҳокимларнинг матбуот соҳасидаги фаолиятига баҳо беради. Шунингдек, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича иш олиб боради».

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 25 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия, Қурилиш, Энернетика, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар

https://t.iss.one/aoka_uz
Коммунал соҳада Сизни қандай муаммолар қийнаяпти? Уйингиз иссиқми? Қишлоғингизга тоза ичимлик суви етиб борганми? Ширкатингиз кўрсатаётган коммунал хизматлар сизни қониқтирадими?

〰️〰️〰️

Эртага, 26 март куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади:

Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Соҳиб Саифназаров, «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари;

Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари.

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қандай йўлга қўяди?

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

〰️〰️〰️
✔️ «Ўзбекистонда биргина «Telegram» ижтимоий тармоғининг ўзида 18 миллионга яқин аккаунт бор экан. Агар биз қонунлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботини йўлга қўйишда «Telegram»дан фойдалансак, 18 миллион аҳолини қамраб оламиз. «Facebook» ёки «Одноклассники» тармоқларида ҳам мамлакатимиз бўйича 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.

Жамиятда юз бераётган барча долзарб масалалар, муаммолар, ислоҳотларни халққа ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш, тушунтириш, бунда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашни йўлга қўймоқчимиз.

Ҳар бир депутат журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш тизими жорий этилади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

〰️〰️〰️
🔎 «Ҳозир ахборот маконида кун тартибига чиқаётган мавзуларга табиий ҳол сифатида қараш керак. Вақт ўтиши билан одамларда ахборотларни саралаб олиш — медиасаводхонлик кўникмалари шаклланиб боради.

👨🏻‍💻 Яъни одамларнинг ўзида аввало «фильтр» бўлиши керак. Масалан, нохолис ахборот тарқатиляптими, уни ўқимасдан, эътиборсиз қолдирса, шу нохолис ахборот ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

🌐 Ҳозир бўшлиқ бор,
яъни бунга биз, ижрочилар ва парламент вакиллари йўл очиб беряпмиз — ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган «негатив»ларга нисбатан ўз вақтида қиёсий ахборотлар беролмаяпмиз. Энди бундан буён ахборот билан ишлашни жадаллаштирамиз. Ўйлашимча, маълум вақт ўтиб, блогерларимиз муайян йўналишга ихтисослашади ва халқ ҳам ахборотларни саралаб ўқишга одатланади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида АОКА, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «E-Line Press» МЧЖ ҳамкорлигида «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва ноширлик фаоллиги» мавзусида V Миллий илмий-таълимий форум бўлиб ўтди.

Форумда электрон ресурсларни яратиш технологиялари ва дунёнинг илғор илмий таълим манбалари билан ишлаш орқали Ўзбекистонда инновацион фаолият, илмий тадқиқотларнинг сифати ва ноширлик функцияларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 27 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган Ўзбекистонда пуллик йўлларни барпо этилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Ғаффоров, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдурасул Абдушерозов, Адлия вазирлиги масъул ходими
〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари асосида долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
​​⚡️Парламент ахборот маркази ташкил қилинади — ҳар бир депутат ОАВ ва блогерлар билан доимий жонли мулоқотда бўлади

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев ўз саҳифасида ёзиб қолдирди. Унинг айтишича, Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган "Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва ОАВ: очиқлик, шаффофлик, ҳамкорлик" мавзуидаги сессиядан сўнг кўтарилган масалалар юзасидан журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчиликдан кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.

«Биз жамиятда юз бераётган барча ислоҳотлар, долзарб масалалар, муаммоларни халқимизга ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали очиқ ва ошкора етказиш, бунда депутатларнинг янада фаол иштирокини таъминлашни мақсад қилганмиз.

Бунинг учун, аввало ҳар бир депутат ОАВ вакиллари, блогерлар билан доимий жонли мулоқотда бўлишини кенг йўлга қўймоқчимиз.

Ҳозирда кенг жамоатчилик томонидан келиб тушаётган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўрганилмоқда. Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот марказини ташкил қилишни режалаштирдик», — деб ёзган депутат.

@aoka_uz
Бугун, 29 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Моҳира Жуманова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дилмурод Валижонов, Бош прокуратура бошқарма прокурори

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун биринчи брифингини ўтказди.

Брифингда давлатимиз раҳбари иштирок этадиган бўлажак халқаро тадбирлар — Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Туркий кенгашнинг норасмий саммити ҳақида маълумот берилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Telegram'даги расмий саҳифасини ушбу манзилда кузатиб боринг:

📍https://t.iss.one/Press_Secretary_Uz

〰️〰️〰️
⚡️Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов провел первый брифинг для СМИ.

На нем была представлена информация о предстоящих мероприятиях с участием главы государства — визите делегации Венгрии в Узбекистан и неформальном саммите Тюркского совета.

Следите за официальной страницей пресс-секретаря Президента Шерзода Асадова в Telegram-канале:

📍https://t.iss.one/Press_Secretary_Uz

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Хушхабар #Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Яна бир Президент мактаби ўқувчиси нуфузли мукофот соҳиби бўлди

Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Чаросхон Ўктамбоева Aмерика Қўшма Штатларининг бир нечта университетларига ўқишга қабул қилинди

Шунингдек, у "UMBC Scholarship Committee" ning Retriever Academic Award мукофоти совриндори бўлиб, умумий ҳисобда 48 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Айни дақиқаларда Кўксарой қароргоҳида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/281074620175101

https://youtu.be/LVcqN8UfUMo

〰️〰️〰️
⚡️Церемония официальной встречи Премьер-министра Венгрии Виктора Орбана:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/281074620175101

https://youtu.be/LVcqN8UfUMo

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/aoka_uz