AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.36K photos
1.09K videos
10 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра:

👨🏻‍💻 Ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач, тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

📌 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
«Туркий тилли давлатлар адабиёти» 100 жилдлиги чоп этилади

Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимининг йиғилишида маълум қилинди.

Адабиётшунос, тилшунос, таржимонлар иштирокида ўтган муҳокамада АОКА тизимидаги «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси директори Умид Ҳайитов 2021 йилда лойиҳанинг 25 та жилди нашрга тайёрланганини айтди.

Йиғилишда нашр учун энг муносиб асарларни танлаш, китоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш, асарлар таржимаси учун таржимонлар белгилаш, бунинг учун аввало махсус ишчи гуруҳ тузиб, соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 16 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Жиноят кодексининг 244 прим 5-моддасига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш —

⚠️ БҲМнинг 200 бараваригача (49 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш —

📌 БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 млн сўмдан 98 млн сўмчага) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишишингиз мумкин:

➥ Батафсил

Лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг!

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

😷 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 17 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўззаргарсаноати" уюшмаси, НКМК, "Ўзмиллийбанк" ва бошқа мутасадди ташкилотлар

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

📍Тадбирда ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс ҳамда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ҳам иштирок этади.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Вакцинадан ташқари ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни ҳам давом эттириш шарт — ЖССТ вакили

Ўзбекистонга 660 минг доза «AstraZeneca» (Covishield) вакцинаси келтирилди, навбатдаги партия май ойида олиб келинади.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили Лианн Куппенс:

💉 «Ихтиёримиздаги вакциналар, жумладан, «AstraZeneca» якка ўзи туриб беролмайди. Вакциналарни қўллаш билан бирга ниқоб тақиш, қўлни дезинфекциялаш ва ижтимоий масофани сақлашни ҳам давом эттириш шарт. Демак, вакциналар яхши, лекин эпидемияни тугатиш учун етарли эмас. Бунга вақт ҳам керак.

🦠 Коронавируснинг аслидан бироз бошқача бўлган штаммлар Ғарбий Европада кенг тарқалиб, у ердаги соғлиқни сақлаш тизимини фалаж қиляпти. Янги штаммлар Марказий Осиёга ҳам аста кириб келяпти. Бинобарин, биз огоҳ бўлишимиз ва тайёр туришимиз зарур.

📌 Одамлар қўрқмаслиги керак. ЖССТ фавқулодда фойдаланишга рухсат берган вакциналар жудаям синчковлик билан таҳлилдан ўтган. ЖССТ учун энг муҳими хавфсизлик, самарадорлик ва сифатга ишонч ҳосил қилишдир. Хавфсизлик дегани ножўя таъсирлар билан боғлиқ. Албатта ножўя таъсирлар бўлади — бош оғриғи, қўлдаги оғриқ. Лекин аксари жуда кичик ножўя таъсирлар бўлади.

Жуда ҳам ёмон ножўя таъсирлар бир-икки ҳолатларда учраб туради. «AstraZeneca» вакцинаси чинакам кучли, хавфсиз ва самарали эканига ЖССТнинг ишончи комил».

https://t.iss.one/aoka_uz
🔹Аҳоли орасида коронавирус билан касалланишнинг кўпаяётганига сабаб нима?

🔹Жиддий карантин чоралари жорий этиладими?

🔹Чет элдан келтирилаётган вакциналар қайси талабларга кўра танланмоқда?

〰️〰️〰️〰️
❗️Шу каби муҳим масалалар юзасидан АОКАда ташкил этилган матбуот анжумани бошланди.

Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

👉 https://www.facebook.com/aoka.uz/live/

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бойлар ва камбағаллар бошқа-бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон

Мунир Мамедзаде, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

«Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон.

ОАВга мурожаат қилмоқчиман:
вакцинация масаласини холис ёритиб бориш — жамоавий мажбуриятимиз. Дезинформация ҳеч нарсага ёрдам бермайди. Эмлаш кўп сонли аҳолининг ҳаётини сақлаб қолади. Дезинформация эса инқирозли ҳолатни давом эттиради.

Бугун Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина келтирилгани — бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур».

Матбуот анжуманидан

https://t.iss.one/aoka_uz
Нега кўп давлатлар «Astra Zeneca» вакцинасидан бош тортди ёки тўхтатиб қўйди?

Баҳодир Юсупалиев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

💉 «Astra Zeneca» вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади.

⚠️ Бунда асосан тромбоз ҳолатлари (томир ичида пайдо бўладиган қон лахтаси, томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради) кузатилди. Европа мамлкатларида биринчи навбатда 65 ёшдан юқори аҳоли эмланиши кўзда тутилган. Табиийки, бу ёшдаги одамлар ҳар қандай бошқа касалликларга мойил бўлади. Бунга айнан у ёки бу вакцина сабабчи деб айтолмайман. Масалан, худди шу ҳолат «Pfizer» вакцинасида ҳам кузатилган.

🔎 Бундай ножўя таъсирлар айнан вакцина туфайли келиб чиқди деб ҳеч ким айтолмайди, ҳатто ЖССТ ҳам. Биз ЖССТ таркибидаги махсус коммисияларнинг хулосаларини кутяпмиз. Дунёда бирор вакцина қўллашдан тўхтатиб турилгани — унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда».

https://t.iss.one/aoka_uz
Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

〰️〰️〰️
«Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.

Карантин чекловлари
га келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти».

https://t.iss.one/aoka_uz
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар фаолиятини демократик тамойиллар асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқларининг муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида АОКА ҳудудий бошқармалари қошида «Диалог-майдонча»лари ташкил этилди. Ҳозирга қадар ушбу тузилманинг экспертлар гуруҳи томонидан самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2021 йил 1 феврал ҳолатига кўра Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги «Диалог-майдонча»ларига 15 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда кўтарилган масалалар бошқармалар ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилган.

Хусусан, Самарқанд вилоятида «Пайариқ ҳаёти» газетаси муҳаррири обуна ташкил этилгани ва етарли маблағ мавжудлигига қарамай, мухбирларга ўртача 840 минг сўмдан маош бериб келаётгани, озиқ-овқат, мукофот ва қалам ҳақи учун маблағ ажратмаётгани юзасидан мурожаат қилинган. Ушбу масала бўйича «Диалог-майдонча»да ўтказилган муҳокама жараёнида қатнашган экспертлар газета муҳаррирининг хатти-ҳаракати ваколат вазифаларига тўғри келмаслигини тушунтириб, таҳририятда иш самарадорлигини оширишда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги муҳимлиги, таҳририят маблағларини сметага кўра сарфлаш амалиётини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлашди. Муҳаррир икки ҳафта муддатда мухбирларнинг ойлик маошларини 25 фоизга оширишини айтиб, бундан буён реклама, эълон ва бошқа тижорий материаллардан тушган тушум, молиявий фаолият бўйича ходимларга ҳисобот бериб борилишини билдирди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида журналист томонидан ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилаётгани, бу борада у қандай ҳуқуқларга эга экани юзасидан мурожаат келиб тушган. «Диалог-майдонча»даги мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига кўра, журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахс эканлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Мурожаатлар орасида муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ мавзулар ҳам қайд этилган. Жумладан, Сирдарё вилоятида «Янги ҳаёт» газетаси муҳаррири плагиаторликда айблангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган. Мазкур масала мурожаатчи ва журналистлар иштирокида экспертлар гуруҳи томонидан муҳокама қилинди. Келтириб ўтилган далиллар бўйича томонларга Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуни билан танишиб чиқиш ва унга амал қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи блогер ахборот порталига тушган мурожаатни ҳал қилишда кўмаклашиш ва вилоят ҳокими билан учрашув ташкил этиб бериш бўйича амалий ёрдам сўраган. Экспертлар гуруҳи вакиллари порталга юборилган мурожаатда кўтарилган масалани ҳал қилиш юзасидан вилоят прокурори билан мулоқот ўтказди. Шунингдек, Шофиркон туманидаги сайёр қабул вақтида блогер ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов учрашуви ташкил этилди.

«Диалог-майдонча»да муҳокама қилинган яна бир мурожаатга кўра, ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги банкоматларда аҳоли нақд пул ололмаётганига оид видеолавҳалар тарқалиши аҳоли орасида нотўғри фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Экспертлар гуруҳи Марказий банк вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари ушбу видеолавҳалар юзасидан аҳолига ўз вақтида ахборот бермагани, ҳолатга муносабат билдирмаганини танқид қилди. Матбуот хизмати раҳбарига ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, соҳанинг нафақат ютуқлари, балки муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечими тўғрисида жамоатчиликка мунтазам маълумот етказиб бориш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 18 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Суд тизимида тайинловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Билган_яхши

☝️Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади

20 март –
шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутиляпти. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.

«2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда.

🌐 2021 йилда абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

🔹Ҳозирда my.dtm.uz сайти такомиллаштирилиб, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш учун тайёрланмоқда.

@aoka_uz
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда;

👉 Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш

👉 Пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.

❗️Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.

Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлардан йиғилаётган пуллар қаерга сарфланмоқда?

Фарҳод Мирзаев, Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи:

〰️〰️〰️
«Ўтган йилги абитуриентлар тўловлари қаерга ва қанча сарфлангани ҳақидаги маълумот Давлат тест марказининг расмий сайтида эълон қилинди.

Бу йилги тушадиган тўловларнинг сарфланиши ҳақида ҳам ОАВ ҳамда расмий сайтимизда очиқ эълон қилиб борамиз».

@aoka_uz
⚡️Президент Чинозда журналистлар билан мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.

Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди.

Президентимиз шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.

@aoka_uz