AOKA - Rasmiy kanali
12.3K subscribers
8.46K photos
1.1K videos
10 files
5.75K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди. @aoka_uz
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 марта принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества (ОЭС), который состоялся в формате видеоконференции.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества, прошедшем в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 5 март куни ўтказилиши режалаштирилган:

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинглар

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизимда амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дилмурод Ражабоев, Адлия вазирлиги масъул ходим

@aoka_uz
Ҳар бир ҳудудда Ёшлар медиа маркази ва Ёш журналистлар мактаби очилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш, журналистикага бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар медиа маркази ва Ёш журналистлар мактаби очилиши режалаштирилиб, уларнинг моддий техник базасини шакллантириш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қарийб 2 млрд сўм ажритилди.

Бугунга қадар мазкур лойиҳа асосида Тошкент, Наманган ва Самарқанд вилоятларида медиа марказлар ва ёш журналистлар мактаблари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозир ушбу даргоҳларда 1200 дан ортиқ ёшлар таълим олмоқда».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бошланмоқда.
__

В Международном конгресс-центре начинается праздничное мероприятие с участием Президента Шавката Мирзиёева.

@maxsus_rakurs
Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент ўз нутқини аёлларни табриклашдан бошлади ва шундай деди:

📌 «Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз.

📌 Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.

📌 Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган.

Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Бугунги даврамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам чин дилдан қутлайман. Мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик учун уларга самимий ташаккуримни изҳор этаман».

@aoka_uz
⚡️Президент ёшларга мурожаат қилди: «Оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг»

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимда инсон ва жамият ҳаётида оиланинг муҳим ўрнини эътироф этди:

〰️〰️〰️
«Кейинги пайтда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича самарали иш олиб борилмоқда. Буни ажралиш ёқасига келиб қолган 23 мингга яқин оила яраштирилгани, ажримлар сони 3 мингдан зиёдга камайгани ҳам кўрсатиб турибди.

📌 Лекин аччиқ бир ҳақиқатни тан олишимиз керак. Бу рақамлар ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Албатта, барчамизнинг истагимиз, тилагимиз битта: қани эди, юртимизда ажрим деган нохуш ҳолатнинг ўзи бўлмаса, оилалар пароканда, болалар тирик етим бўлиб, сарсон-саргардон бўлмаса...

Мен бир фикрни қайта-қайта айтишдан чарчамайман. Оила — бу меҳр ва бахт қўрғони. Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор. Оилавий бахт — энг улуғ саодатдир.

❗️Мен йигит-қизларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг. Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг. Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман».

@aoka_uz
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.

#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter