AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Под председательством Президента проходит видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости молодежи и содержательной организации ее досуга.
Поставлена задача обучить в этом году 500 тысяч молодых людей профессиям и предпринимательству. Указано на необходимость закрепления за юношами и девушками предпринимателей в рамках программы "Молодежь: 1+1", формирования бизнес-навыков, выделения льготных кредитов, содействия открытию собственного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар

28 январь куни соат 16:00 да АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Спикерлар:

▫️Жамшид СултоновИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник

▫️Баҳодир ЮсуповИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, полковник

▫️Маҳамадали Исмоилов ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи, полковник

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Бугун, 28 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Тадбиркорларнинг мулкига тажовуз, кредит олишдаги муаммоларнинг ечимлари
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Саидов, Бизнес-Омбудсман бош инспектори
〰️〰️〰️

● Мавзу: "Пойтахт" савдо маркази олдидаги қурилиш майдони кенгайиб кетаётгани, янги қурилган кўп қаватли уйларнинг сифатсизлиги, янги қурилган уйларни харид қилиб расмийлаштириш жараёнидаги муаммолар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нуриддин Сагатов, Тошкент шаҳар бош архитектори
〰️〰️〰️

● Мавзу: Тадбиркорларнинг айрим бизнес лойиҳалари мутасаддилар томонидан қўллаб-қувватланмаётгани юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Абдураҳим Турхолов, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️

● Мавзу: Сардоба сув омборининг бузилишидан жабр кўрганларга кўрилган зарар ўз вақтида қоплаб берилмаётгани, айрим оилалар ҳанузгача уй олмагани бўйича қилинган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Ўлмасжон Мамадаминов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

@aoka_uz
⚡️2020 йилда Тошкентда юздан ортиқ кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилган

Бу ҳақда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

〰️〰️〰️

🏗 Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимига салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда.

🔎 2020 йилда хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда.

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларда икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланди.

@aoka_uz
Судьялар олий кенгаши ва АОКА ўтказаётган машғулотларга ЎзЖОКУ ҳам қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агенлиги ҳамкорликда журналист ҳамда блогерлар учун икки ҳафталик ўқув-машғулотлари ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Кеча ўқув-машғулотлар давом эттирилди. Судьялар олий мактабида ўтказилаётган мазкур тадбирга Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар унверситети (ЎзЖОКУ) ҳам ҳамкор сифатида қўшилди. Зеро, ўқув-машғулотларнинг илк кунида иштирок этган ЎзЖОКУ ректори, Халқаро пресс-клуб раис Шерзодхон Қудратхўжа Судьялар олий кенгаши ва АОКАнинг ташаббусини фаол қўллаб-қувватлашдан ташқари уларнинг қаторида бўлишни истагини ҳам билдирганди.

Эътиборлиси, ҳамкорлар сафи кенгайишига монанд иштирокчилар сони кўпайиб бормоқда. Айни пайтда уларнинг сони ўттиз нафардан ошди.

@aoka_uz
⚡️Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари боди-камералар билан таъминланади

Жазони ижро этиш тизимига IT-технологияларни жорий этиш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида:

🌐 маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан бўлиб ўтадиган учрашувлари видеоконференцалоқа режимида онлайн тарзда ўтказилади. Масофали видео-учрашув жараёнида маҳкумнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан мулоқотлари тўғридан-тўғри трансляция орқали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланди;

📹 жазони ижро этиш ходимлари шахсий видеорегистратор (36 комплект боди-камера) билан хизмат ўташлари жорий қилинади.

❗️Тизимдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади.

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чже Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Бугун, 29 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Фуқароларга ноўрин солинаётган солиқлар, аҳолининг ноқонуний автотураргоҳдан фойдаланаётганлиги хусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шодиёр Аҳмедов, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
2021 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Тоҳир Ҳайдаров, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пенсия таъминоти тизимидаги долзарб масалалар, 2021 йилда амалга ошириладиган муҳим янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
⚡️Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
🚧 2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

🏛 Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.

💵 Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

🧮 Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.

🔎 Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

@aoka_uz