AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.38K photos
1.09K videos
10 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтган йиғилишдан видеолавҳани қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=ITlNX2UdbQA

https://president.uz/uz/site/multi-video?menu_id=14



Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 20 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Ўзбекистон Республикаси Президент раислигида ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида»
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси фаолияти таҳлили, 2021 йилдаги устувор режалар ҳақида»
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
«Ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда узилишлар бўлаётгани, айрим жойларда қувурлар тешилиб, сув исроф бўлаётгани, канализация қувурлари носоз аҳволга келиб қолгани бўйича мурожаатлар юзасидан»
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
« 2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш»
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Кикбоксинг ассоциацияси ўртасида келишув имзоланди

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Бугун Агентлик тасарруфидаги Ноширлик соҳасида мутахасислар тайёрлаш коллежи спорт залида Кикбоксинг ассоциацияси мутасаддилари, спортчилар ҳамда Агентлик ходимлари учун машғулотлар, кўргазмали чиқишлар ҳамда маҳорат сабоқлари бўлиб ўтди.

Шундан сўнг икки ташкилот раҳбарлари ўзаро кикбоксинг спорт турини Ўзбекистонда ва халқаро майдонда оммалаштириш, ўзбек спортчиларини дунёга танитиш, Агентлик ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича муносабатларни ва ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутувчи ўзаро ҳамкорлик келишувини имзоладилар.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 21 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
"Аҳоли бандлиги тўғрисидаги" Қонуннинг кучга кириши, мазмун-моҳияти
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажарилмаётгани, янги келган ҳокимлар аввалги ҳокимнинг қарорларини бекор қилиши натижасида айрим тадбиркорларга ажратилган ерлар кайтариб олинаётгани, натижада тадбиркорлар зарар кўраётганлиги масалалари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давронбек Қурбонов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбеккўмир” АЖ: 2020 йил якунлари ва 2021 йилдаги устувор вазифалар, аҳоли мурожаатлари юзасидан кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Ўзбеккўмир” АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Андижонда ўзларини АОКА ходими сифатида таништириб, боғча мудирасидан пул олган шахслар қўлга олинди

👉
Батафсил

@aoka_uz
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

🔹Аҳоли бандлиги соҳасида қайси ташкилотларнинг қандай ваколатлари белгиланмоқда?

🔹Иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизмат турлари

🔹Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар

🔹Ишсиз шахсларга неча пул (ва қанча вақт давомида) нафақа тўланади?

🔹Касбга тайёрлаш даврида ишсиз шахсларга стипендия бериладими, қанча?

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter