Хабар қилинганидек, АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️
👨🏻💻“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.
🔎“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
🔰“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.
⚠️Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
@aoka_uz

Бугун, 18 январь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰Брифинглар
● Мавзу: Қиш мавсумида мактабларни иситиш тизими бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
● Мавзу: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2020 йил фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Холида Шадиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

⚡️162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди:
〰️〰️〰️
«Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернати қуйидаги ёқилғи манбалари орқали иситилмоқда:
🔹3 310 таси — табиий газ;
🔹23 таси — суюқ ёқилғи;
🔹6 671 таси — кўмир (брикет);
🔹4 таси — электр токи.
Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
▪️1 036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
▪️8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
▪️162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.
Жами 1 196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.
⚠️ Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган».

❗️Мактабда иситиш тизимида муаммо борми? Ботга ёзинг! — @maktab_uzedubot
АОКАда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️
☑️ «Халқ таълими муассасаларига жорий йил куз-қиш мавсуми учун 235,5 минг тонна кўмир-брикет маҳсулотларини жамғарилиши белгиланган эди, бугунги кунга қадар жами 100% кўмир ва брикет ёқилғи маҳсулотлари умумтаълим муассасаларига тўлиқ етказилиб берилган.
📢 Вазирлик томонидан мактаблардаги иситиш тизимини назорат қилиб бориш мақсадида @maktab_uzedubot боти ишлаб чиқилган бўлиб, унда ота-оналар шахсини кўрсатмаган ҳолда фарзанди таҳсил олаётган ёки фаолият юритадиган мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот бериш имконияти яратилган.
📌 Ушбу бот орқали нафақат иситиш тизими, балки синфхоналарнинг сув билан таъминланганлик, ёритилиш ҳамда ҳожатхоналарнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот қолдириш мумкин».

Forwarded from Segment.uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар
🇺🇿 Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ТИВ йиллик режасига киритилди
🔷 Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган тадбирда муҳокама қилинди. Тадбирда тизим раҳбарияти, вакиллари, спикерлар иштирок этди.
✅ Учрашув давомида ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналари фаолиятига янгича ёндашилаётгани ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.
✊ Ўзбекистоннинг очиқ, ташаббускор ва конструктив ташқи сиёсати изчиллигини таъминлаш вазирлик фаолиятида бирламчи эканлиги таъкидланди. Ташқи сиёсатнинг барча жабҳалари бўйича Мурожаатномада белгиланган вазифаларни бажариш механизми ТИВ ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари 2021 йилги иш режасига киритилгани маълум қилинди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Президент ҳужжатлари ижросининг янги тизими жорий этилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарор қабул қилингани, лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас экани қайд этилди.
📌 «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — деди давлатимиз раҳбари.
✅ Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилади. Ўрта ва қуйи бўғин ходимларини ҳар бир соҳага оид қарор бўйича ўқитиш ташкил этилади. Адлия вазирлиги вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари эса қарорларни тадбиркор ва фуқароларга тушунтиришга масъул бўлади.
🔎 Қарорлар ижросини назорат қилишнинг энг унумли воситаси — жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис «жамоатчилик эшитувлари», «жамоатчилик мониторинги» тизимини жорий қилиш, бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни фаол жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади
—
Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Бугун, 19 январь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰Брифинглар
● Мавзу: ОАВнинг суд жараёнида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар хусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
● Мавзу: 2020 йилги фаолият таҳлили ва аҳоли мурожаатлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шахноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.
@aoka_uz
〰️〰️〰️〰️
🔰Брифинглар
● Мавзу: ОАВнинг суд жараёнида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар хусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
● Мавзу: 2020 йилги фаолият таҳлили ва аҳоли мурожаатлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шахноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.
@aoka_uz
⚡️Суд ҳукми чиқмаган иш бўйича тарқатилаётган хабарлар жамоатчиликни чалғитиши мумкин
АОКАда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️
⚖️ «Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноятларини содир этишда айбланаётган етти нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Айбловлар оғир жиноятлар туркумига киради, бу эса ишни холис ва қонуний кўриб чиқишда судьяга икки карра масъулият юклайди.
🎥 Суд мажлиси жараёнини суратга, видеотасвирга олиш ёки аудио шаклида ёзиш суд мажлисига раислик этувчи томонидан (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда) мустақил ҳал қилинади. Бу қонун талаби.
❌ Судланувчиларнинг яқинлари томонидан ижтимоий тармоқдаги «Namanganliklar uz» канали ходимлари мазкур суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи видеотасвирга олиш бўйича киритилган илтимоснома жабрланувчилар ва судланувчиларнинг шахси, иш ҳолати ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб рад этилган.
⚠️ Илтимоснома рад этилгани — журналистлар суд мажлисидан чиқариб юборилди ёки уларга қаршилик қилинди, дегани эмас. Улар жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. «Namanganliklar uz» канали ходимлари ўша куни суд мажлиси охиригача иштирок этган.
✅ Ўзларини Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари деб таништирган шахслар ҳам ҳеч қандай монеликсиз иштирок этишди ва интервьюларда судланувчилар тадбиркор экани ва иш ўринлари яратганини баён қилишиб, вазиятга сиёсий тус беришга ҳаракат қилишган.
📝 Ҳали ҳукм чиқмаган иш бўйича пайдар-пай уюштирилаётган ахборотлар жамоатчиликни чалғитиш, судга очиқдан-очиқ босим ўтказиш экани маълум бўлмоқда.
📌 Тадбиркорлик қилиб, иш ўрни яратган шахс шунга яраша имтиёз ёки рағбатга лойиқ, албатта. Бироқ бу одам ўғрилаш, босқинчилик ва безорилик каби айбловлар бўйича қонун олдида жавоб бермаслик имтиёзни бермайди».

📢 Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича мутасаддилар томонидан жамоатчиликка кенг тушунтириш ишлари юзасидан медиа-режа тасдиқланди.
⚡️Мазкур медиа-режа асосида ҳар куни АОКАда энг долзарб масалаларга бағишланган брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бугун, 19 январь куни соат 18:30да Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.
📌 Мавзу:
Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан
таъминлашда кузатилаётган муаммолар
Спикерлар:
▫️А. Султонов — Энергетика вазири
▫️Ш.Ходжаев — Энергетика вазири ўринбосари
▫️Б.Нарматов — Энергетика вазири ўринбосари
▫️У.Мустафоев — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси
▫️Б.Эшмуродов — "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси
▫️У.Саидов — "Ўзтрансгаз" АЖ раиси
▫️Д.Исақулов — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раиси
〰️〰️〰️
Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

⚡️АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусида брифинг бошланди.
📌 Брифингда Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раҳбарлари иштирок этмоқда.
▶️ Брифингни @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, "Ўзбекистон24", "УзрепортТВ" телеканаллари ҳамда Агентликнинг «Facebook»даги саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
@aoka_uz
📌 Брифингда Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раҳбарлари иштирок этмоқда.
▶️ Брифингни @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, "Ўзбекистон24", "УзрепортТВ" телеканаллари ҳамда Агентликнинг «Facebook»даги саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
@aoka_uz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.
#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat