AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.36K photos
1.09K videos
10 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Эртага, 15 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Самосуд"нинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Бизнес-Омбудсманнинг 2020 йилда амалга оширган ишлари ҳамда "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Самосуд» пайдо бўлишининг асосий сабаби нима? Нега одамлар бирор ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасдан ўзи жазолашга қарор қилади?

Шокир Назаров, Бош прокуратура масъул ходими:

🔗 «Самосуд» шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлиги эмас, қонунларни билмаслиги ёки била туриб менсимаслигидан келиб чиқмоқда.

❗️Тергов жараёнларида шу нарсага гувоҳ бўлдикки, одамлар жаҳл устида ёки ўз хатти-ҳаракатлари қонуний жавобгарликни келтириб чиқаришини билмаган ҳолда «самосуд»га йўл қўяди. Ҳолбуки жиноят кодексида ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар эканини белгиланган.

🔰«Самосуд» натижасида киши — кимнидир жазолаш учун айбдланувчига айланиб қолиши мумкин. Агар улар бу орқали кимгадир тан жароҳати етказса, Жиноят кодексининг 104-, 105-, 109-моддалари бўйича чора кўрилишига олиб келади»

〰️〰️〰️
АОКАда «Самосуд»нинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар» мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманидан

@aoka_uz
⚡️«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади

Азизбек Долихўжаев, ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи:

〰️〰️〰️
📹 «Самосуд»жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130 (прим)-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

☑️ Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

〰️〰️〰️
«Самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади?

🔎 Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.

📝 Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган».

АОКАдаги матбуот анжуманидан

@aoka_uz
Ўзбекистонда «самосуд» статистикаси юритиладими?

Азизбек Долихўжаев, ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи:

〰️〰️〰️

Бундай статистика мавжуд эмас. Сабаби "самосуд" деган тушунча ўзи Жиноят кодексида мавжуд эмас. "Самосуд" натижасида қилинган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган. Масалан, ҳақорат қилса, унга нисбатан куч ишлатиш йўли билан уриб, дўппослайдиган бўлса, етказган жароҳатининг даражасига кўра жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, бир қатор бошқа ҳаракатлар, масалан тутқунликда ушлаш ёки безорилик жиноятлари аломатлари билан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🖇 Шу нуқтаи назардан, шахснинг ҳаракатлари бевосита содир этган қилмишидан келиб чиқади. Дейлик баданига енгил жароҳат етказилса, Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади. Ва статистика бевосита 109-модда билан содир этилган жиноятлар доирасида ҳисобланади.

🔎 "Самосуд" тушунчаси 19-асрларда мавжуд бўлган. Давлат ўз функцияларини тўлиқ бажаролмайдиган ҳудудларда "самосуд"га йўл қўйиш ҳолатлари бўлган. Лекин бугунги кунда фуқаролик жамияти жорий этилган ва фуқаролар ўртасидаги барча муносабатлар, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар Қонунлар билан тартибга солинган. Бугунги кунда содир этилган қилмиш учун Суд жазолайди.

@aoka_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази қурилиши билан танишди.

Мазкур ишлар натижасида амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, шунингдек буйрак кўчириб ўтказиш ва бошқа юқори технологик амалиётлар бажарилади.

🔹«Юртимизда нефрология ривожланмаган. Айниқса, ҳудудларда клиникалар ҳам, мутахассислар ҳам етишмайди. Кўпчилик беморлар шифохонага касалликнинг охирги босқичида келяпти. Шунинг учун, аввало, одамларнинг бу бўйича билими, хабардорлигини ошириш керак. Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳам шифохоналар ташкил этиб, бу марказ билан онлайн боғлаш, тармоққа айлантириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш зарур», — деди давлатимиз раҳбари.

@aoka_uz
⚡️Коронавирус «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган 5 та аломат аниқланди

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Муҳим тафсилотлар:

〰️〰️〰️
«Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19 нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланди. Бу «ZOE Symptom Tracker» иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлди.

📌 Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.

📌 Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун, шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини болаларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.

📌 Яна бир аломат — 37 даражадан юқори иситма. У коронавируснинг «британча» штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида учради.

📌 Шунингдек, бетоб болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилганини аниқлади. Бу аломат одатда вирусли инфекциянинг белгиси. Томоқдаги оғриқ шамоллаш, грипп ёки COVID-19 нинг белгиси бўлиши мумкин.

📌 Бундан ташқари, касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳани йўқотганини айтишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқлар бунга дуч келишади. Шунинг учун улар ота-оналарга таомни кичикроқ қисмларга бўлиб, болаларни кам порция билан, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади».

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Прокурорлар Мурожаатномага муносабат билдирди, энди моҳиятини кенг аҳолига етказишади

Хабарингиз бор, мамлакатимизда “Янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини англашга бағишланган тадбирлар бошланган. Ягона мақсад — тарихий ҳужжат моҳиятини давлат хизматчилари орқали халқимизга етказиш ва ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини тўлақонли англаб етган халқнинг кайфияти кўтариш, турмушини яхшилашга эришиш.

🔷Шундан тадбирлардан бири Бош прокуратурада бўлди. Унда спикерлар ҳужжатда белгилаб ўтилган масалалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шунингдек, бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий самараси юзасидан тушунтиришлар берди.

Тадбирда Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурор-тергов ходимлари(онлайн) иштирок этди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Бугун, 16 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинглар

● Мавзу:
«Ёлғон ва нохолис ахборот тарқатганлик келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатлар»
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: «Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар»
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова

〰️〰️〰️

Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️

⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

@aoka_uz
Хабар қилинганидек, АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

👨🏻‍💻“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

🔎“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

🔰“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.

⚠️Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

@aoka_uz
Бугун, 18 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинглар

● Мавзу:
Қиш мавсумида мактабларни иситиш тизими бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2020 йил фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Холида Шадиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернати қуйидаги ёқилғи манбалари орқали иситилмоқда:

🔹3 310 таси — табиий газ;
🔹23 таси — суюқ ёқилғи;
🔹6 671 таси — кўмир (брикет);
🔹4 таси — электр токи.

Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:

▪️1 036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
▪️8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
▪️162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.

Жами 1 196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.

⚠️ Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган».

@aoka_uz
❗️Мактабда иситиш тизимида муаммо борми? Ботга ёзинг! — @maktab_uzedubot

АОКАда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️
☑️ «Халқ таълими муассасаларига жорий йил куз-қиш мавсуми учун 235,5 минг тонна кўмир-брикет маҳсулотларини жамғарилиши белгиланган эди, бугунги кунга қадар жами 100% кўмир ва брикет ёқилғи маҳсулотлари умумтаълим муассасаларига тўлиқ етказилиб берилган.

📢 Вазирлик томонидан мактаблардаги иситиш тизимини назорат қилиб бориш мақсадида @maktab_uzedubot боти ишлаб чиқилган бўлиб, унда ота-оналар шахсини кўрсатмаган ҳолда фарзанди таҳсил олаётган ёки фаолият юритадиган мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот бериш имконияти яратилган.

📌 Ушбу бот орқали нафақат иситиш тизими, балки синфхоналарнинг сув билан таъминланганлик, ёритилиш ҳамда ҳожатхоналарнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот қолдириш мумкин».

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ТИВ йиллик режасига киритилди

🔷 Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган тадбирда муҳокама қилинди. Тадбирда тизим раҳбарияти, вакиллари, спикерлар иштирок этди.

Учрашув давомида ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналари фаолиятига янгича ёндашилаётгани ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистоннинг очиқ, ташаббускор ва конструктив ташқи сиёсати изчиллигини таъминлаш вазирлик фаолиятида бирламчи эканлиги таъкидланди. Ташқи сиёсатнинг барча жабҳалари бўйича Мурожаатномада белгиланган вазифаларни бажариш механизми ТИВ ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари 2021 йилги иш режасига киритилгани маълум қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент ҳужжатлари ижросининг янги тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарор қабул қилингани, лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас экани қайд этилди.

📌 «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — деди давлатимиз раҳбари.

Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилади. Ўрта ва қуйи бўғин ходимларини ҳар бир соҳага оид қарор бўйича ўқитиш ташкил этилади. Адлия вазирлиги вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари эса қарорларни тадбиркор ва фуқароларга тушунтиришга масъул бўлади.

🔎 Қарорлар ижросини назорат қилишнинг энг унумли воситаси — жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис «жамоатчилик эшитувлари», «жамоатчилик мониторинги» тизимини жорий қилиш, бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни фаол жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 19 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинглар

● Мавзу:
ОАВнинг суд жараёнида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар хусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: 2020 йилги фаолият таҳлили ва аҳоли мурожаатлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шахноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️Суд ҳукми чиқмаган иш бўйича тарқатилаётган хабарлар жамоатчиликни чалғитиши мумкин

АОКАда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️
⚖️ «Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноятларини содир этишда айбланаётган етти нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Айбловлар оғир жиноятлар туркумига киради, бу эса ишни холис ва қонуний кўриб чиқишда судьяга икки карра масъулият юклайди.

🎥 Суд мажлиси жараёнини суратга, видеотасвирга олиш ёки аудио шаклида ёзиш суд мажлисига раислик этувчи томонидан (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда) мустақил ҳал қилинади. Бу қонун талаби.

Судланувчиларнинг яқинлари томонидан ижтимоий тармоқдаги «Namanganliklar uz» канали ходимлари мазкур суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи видеотасвирга олиш бўйича киритилган илтимоснома жабрланувчилар ва судланувчиларнинг шахси, иш ҳолати ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб рад этилган.

⚠️ Илтимоснома рад этилгани — журналистлар суд мажлисидан чиқариб юборилди ёки уларга қаршилик қилинди, дегани эмас. Улар жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. «Namanganliklar uz» канали ходимлари ўша куни суд мажлиси охиригача иштирок этган.

Ўзларини Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари деб таништирган шахслар ҳам ҳеч қандай монеликсиз иштирок этишди ва интервьюларда судланувчилар тадбиркор экани ва иш ўринлари яратганини баён қилишиб, вазиятга сиёсий тус беришга ҳаракат қилишган.

📝 Ҳали ҳукм чиқмаган иш бўйича пайдар-пай уюштирилаётган ахборотлар жамоатчиликни чалғитиш, судга очиқдан-очиқ босим ўтказиш экани маълум бўлмоқда.

📌 Тадбиркорлик қилиб, иш ўрни яратган шахс шунга яраша имтиёз ёки рағбатга лойиқ, албатта. Бироқ бу одам ўғрилаш, босқинчилик ва безорилик каби айбловлар бўйича қонун олдида жавоб бермаслик имтиёзни бермайди».

@aoka_uz
📢 Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича мутасаддилар томонидан жамоатчиликка кенг тушунтириш ишлари юзасидан медиа-режа тасдиқланди.

⚡️Мазкур медиа-режа асосида ҳар куни АОКАда энг долзарб масалаларга бағишланган брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бугун, 19 январь куни соат 18:30да Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.

📌 Мавзу:
Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан
таъминлашда кузатилаётган муаммолар

Спикерлар:

▫️А. Султонов —
Энергетика вазири

▫️Ш.Ходжаев — Энергетика вазири ўринбосари

▫️Б.Нарматов — Энергетика вазири ўринбосари

▫️У.Мустафоев — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси

▫️Б.Эшмуродов — "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси

▫️У.Саидов — "Ўзтрансгаз" АЖ раиси

▫️Д.Исақулов — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раиси

〰️〰️〰️
Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz