❓ID-карта олиш мажбурийми? 👉 бу ерда
❓Хорижга чиқиш паспортининг нархи бошқа давлатларга нисбатан қиммат. Нега? 👉 бу ерда
❓Жойларда «қизил» паспортни олиш учун катта навбатлар ҳосил бўлмоқда. Бу нима билан боғлиқ? Ечими борми? 👉 бу ерда
❓Грузияда паспортни 5 соатда олиш мумкин, Россияда ҳам кам вақт талаб этилади. Нега Ўзбекистонда бу жараёнга кўп вақт сарфланади? 👉 бу ерда
❓Паспорт олишда пенсионерларга имтиёз борми? 👉 бу ерда
АОКАда ўтган матбуот анжумани тафсилотлари видеолавҳаларда
@aoka_uz

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ноширлик соҳасига оид долзарб масалалар ечимига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Агентлик директори Асаджон Ходжаев, директор ўринбосари Ғайрат Бозоров, агентлик мутахассислари ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган нашриётлар раҳбарлари, муҳаррирлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.
👉 Батафсил

❓«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга қандай шарт асосида қанча кредит берилади?
❓Маҳалла ходимлари янги ўқув йилидан бошлаб қайси шартларга кўра ОТМга киради?
Бугун, 13 январ куни АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.
● Вақти: 15:00 да.
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари.
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

⚡️«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга 33 млн 450 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилади
Бу ҳақда айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:
〰️〰️〰️
📂 «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача (айни вақтда 33 млн 450 минг сўмни ташкил этади) миқдорда кредитлар ажратилади.
💵 Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача (айни вақтда 446 минг сўмдан 892 минг сўмгача миқдорни ташкил этади) бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
⏳ Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календар йили давомида бир маротаба берилади».

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
👉 Батафсил
@aoka_uz
👉 Батафсил
@aoka_uz
👍1
❓Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатиш ҳуқуқи кимларга берилади?
❓Тадбиркорларга кадастр хизмати кўрсатиш бўйича қандай имкониятлар бериляпти?
〰️〰️〰️
Эртага, 14 январь куни АОКАда шу каби муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
● Вақти: соат 16:00 да.
● Иштирокчилар: Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, ИИВ ЙҲХББ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Автомобил йўллар давлат қўмитаси.
● Мавзу: «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти.
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.
@aoka_uz
❓Тадбиркорларга кадастр хизмати кўрсатиш бўйича қандай имкониятлар бериляпти?
〰️〰️〰️
Эртага, 14 январь куни АОКАда шу каби муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
● Вақти: соат 16:00 да.
● Иштирокчилар: Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, ИИВ ЙҲХББ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Автомобил йўллар давлат қўмитаси.
● Мавзу: «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти.
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.
@aoka_uz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКАда бугун 14 январь куни соат 11:00 да масъул раҳбарлар иштирокида 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида навбатдаги брифинг ўтказилади
📌 Мавзу:
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари
Спикерлар:
▫️А.Воитов — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
▫️И.Абдураҳмонов — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи
▫️Ф.Арзиев — Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
▫️И.Эргашев — Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи
▫️Д.Сатторов — "Ўзстандарт" агентлиги бош директори
〰️〰️〰️
Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 14-yanvar — Vatan himoyachilari kuni bilan barcha Qurolli Kuchlar xizmatchilari — harbiylar va tinchlik posbonlarini samimiy qutlaydi hamda sharafli burchlarini ado etishlarida kuch va matonat tilaydi!
@aoka_uz
@aoka_uz
❤1
Эртага, 15 январь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: "Самосуд"нинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги
〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари
〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: Бизнес-Омбудсманнинг 2020 йилда амалга оширган ишлари ҳамда "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓«Самосуд» пайдо бўлишининг асосий сабаби нима? Нега одамлар бирор ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасдан ўзи жазолашга қарор қилади?
Шокир Назаров, Бош прокуратура масъул ходими:
🔗 «Самосуд» шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлиги эмас, қонунларни билмаслиги ёки била туриб менсимаслигидан келиб чиқмоқда.
❗️Тергов жараёнларида шу нарсага гувоҳ бўлдикки, одамлар жаҳл устида ёки ўз хатти-ҳаракатлари қонуний жавобгарликни келтириб чиқаришини билмаган ҳолда «самосуд»га йўл қўяди. Ҳолбуки жиноят кодексида ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар эканини белгиланган.
🔰«Самосуд» натижасида киши — кимнидир жазолаш учун айбдланувчига айланиб қолиши мумкин. Агар улар бу орқали кимгадир тан жароҳати етказса, Жиноят кодексининг 104-, 105-, 109-моддалари бўйича чора кўрилишига олиб келади»
〰️〰️〰️
АОКАда «Самосуд»нинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар» мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманидан

⚡️«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади
Азизбек Долихўжаев, ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи:
〰️〰️〰️
📹 «Самосуд»жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130 (прим)-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
☑️ Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.
〰️〰️〰️
❓«Самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади?
🔎 Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.
📝 Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган».
АОКАдаги матбуот анжуманидан

❓Ўзбекистонда «самосуд» статистикаси юритиладими?
Азизбек Долихўжаев, ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи:
〰️〰️〰️
❌ Бундай статистика мавжуд эмас. Сабаби "самосуд" деган тушунча ўзи Жиноят кодексида мавжуд эмас. "Самосуд" натижасида қилинган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган. Масалан, ҳақорат қилса, унга нисбатан куч ишлатиш йўли билан уриб, дўппослайдиган бўлса, етказган жароҳатининг даражасига кўра жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, бир қатор бошқа ҳаракатлар, масалан тутқунликда ушлаш ёки безорилик жиноятлари аломатлари билан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
🖇 Шу нуқтаи назардан, шахснинг ҳаракатлари бевосита содир этган қилмишидан келиб чиқади. Дейлик баданига енгил жароҳат етказилса, Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади. Ва статистика бевосита 109-модда билан содир этилган жиноятлар доирасида ҳисобланади.
🔎 "Самосуд" тушунчаси 19-асрларда мавжуд бўлган. Давлат ўз функцияларини тўлиқ бажаролмайдиган ҳудудларда "самосуд"га йўл қўйиш ҳолатлари бўлган. Лекин бугунги кунда фуқаролик жамияти жорий этилган ва фуқаролар ўртасидаги барча муносабатлар, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар Қонунлар билан тартибга солинган. Бугунги кунда содир этилган қилмиш учун Суд жазолайди.

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази қурилиши билан танишди.
Мазкур ишлар натижасида амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, шунингдек буйрак кўчириб ўтказиш ва бошқа юқори технологик амалиётлар бажарилади.
🔹«Юртимизда нефрология ривожланмаган. Айниқса, ҳудудларда клиникалар ҳам, мутахассислар ҳам етишмайди. Кўпчилик беморлар шифохонага касалликнинг охирги босқичида келяпти. Шунинг учун, аввало, одамларнинг бу бўйича билими, хабардорлигини ошириш керак. Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳам шифохоналар ташкил этиб, бу марказ билан онлайн боғлаш, тармоққа айлантириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш зарур», — деди давлатимиз раҳбари.

⚡️Коронавирус «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган 5 та аломат аниқланди
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Муҳим тафсилотлар:
〰️〰️〰️
«Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19 нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланди. Бу «ZOE Symptom Tracker» иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлди.
📌 Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.
📌 Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун, шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини болаларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.
📌 Яна бир аломат — 37 даражадан юқори иситма. У коронавируснинг «британча» штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида учради.
📌 Шунингдек, бетоб болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилганини аниқлади. Бу аломат одатда вирусли инфекциянинг белгиси. Томоқдаги оғриқ шамоллаш, грипп ёки COVID-19 нинг белгиси бўлиши мумкин.
📌 Бундан ташқари, касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳани йўқотганини айтишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқлар бунга дуч келишади. Шунинг учун улар ота-оналарга таомни кичикроқ қисмларга бўлиб, болаларни кам порция билан, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади».