AOKA - Rasmiy kanali
12.1K subscribers
8.57K photos
1.12K videos
10 files
5.82K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
«Куйган уйларда увлар,
Қиш қуюни бетиним,
Танҳо кезаман. Йиғлар
Юрагимда Ватаним...»

🔰 10 январь — Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топган кун. Шу муносабат билан шоир Ҳумоюн Акбарнинг адиб ижодига бағишланган «Юрагимда Ватаним» (Бир шеър тарихи) эссеси эълон қилинди.

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
⚡️АОКАда бугун соат 16:00 да масъул раҳбарлар иштирокида 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида навбатдаги брифинг ўтказилади

📌 Мавзу:
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари

Спикерлар:

▫️И.Норқулов —
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринборсари

▫️Э.Муҳиддинов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

▫️А.Ҳайдаров — Молия вазири ўринбосари

▫️Б.Ҳамроев — Марказий банк раиси ўринбосари

▫️М.Мирзаев — Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

✈️ Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

❗️Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

✖️ Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

🛏 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшлар форуми ва Мурожаатномада белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди:

〰️〰️〰️
💰 «Ёшлар форуми ва давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлади. Шундан бевосита давлат бюджетидан 20 трлн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

🔎 Ҳар бир чорак учун маблағлар тақсимланади ва чоракма-чорак ушбу маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадли ишлатилиши назорат қилинади.

📉 2021 йилда Молия вазирлигига давлат бюджети умумтақчиллигини 5,4 фоиздан оширмаслик вазифаси юкланган. Бу бўйича барча имкониятларимиз мавжуд.

🗣 Жорий йилда туман бюджетларининг 5% (1,2 трлн сўм) қисмини экспримент тариқасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларга йўналтириш белгиланган».

@aoka_uz
⚡️Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев маълум қилди:

〰️〰️〰️
💵 «2020 йилда 127 трлн сўм кредит ажратилган. Жорий йилда банк кредитлари сифатини ошириш вазифаси белгиланди.

Иқтисодиётда бизда долларлашув даражаси юқори, қарийб 50% атрофида. 2021 йилда кредитлар бўйича долларлашув 45% га тушириш вазифаси қўйилди.

👨🏻‍💻 2021 йилда валюта бозорида янгича онлайн платформа жорий қилиш, тадбиркорлар ва юридик шахслар учун банкларда валюта олди-сотдисини осонлаштириш режалаштирилмоқда.

🏛 Марказий банк қошида молия соҳасидаги Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади».

@aoka_uz
📍Бугун, 12 январ куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманлари

● Мавзу:
Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари
● Вақти: 10:00
● Спикерлар: Санжар Абдураззоқов – Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи, Мурод Файзуллаев – Тошкент шаҳар кадастр палатаси бошқармаси бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Миллий Олимпия қўмитасининг 2020 йил фаолияти якунлари
● Вақти: 11:00
● Спикерлар: Ойбек Қосимов – қўмита Бош котиби, Шерзод Тошматов – қўмита раиси ўринбосари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
#Кун_ҳикмати

Керак ҳар илмдан бўлмоқ хабардор,
Бўлур ҳар қайси ўз вақтида даркор.

Зокиржон Фурқат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
💳 ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва олиш тартиби

📝 Яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тизими масалалари

Бугун, 12 январь куни АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 16:00 да.
● Иштирок этади: ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатномага_муносабат

2021 йил — янги марралар, янги қадамлар

🇺🇿 Давлат бошқаруви академиясида Республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳолига халқчил тилда етказиш учун тарғиботчилар олдида турган вазифалар ҳақида сўз борди.

☝️ Лавҳада батафсил

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
ID-карта олиш мажбурийми? 👉 бу ерда

Хорижга чиқиш паспортининг нархи бошқа давлатларга нисбатан қиммат. Нега? 👉 бу ерда

Жойларда «қизил» паспортни олиш учун катта навбатлар ҳосил бўлмоқда. Бу нима билан боғлиқ? Ечими борми? 👉 бу ерда

Грузияда паспортни 5 соатда олиш мумкин, Россияда ҳам кам вақт талаб этилади. Нега Ўзбекистонда бу жараёнга кўп вақт сарфланади? 👉 бу ерда

Паспорт олишда пенсионерларга имтиёз борми? 👉 бу ерда

АОКАда ўтган матбуот анжумани тафсилотлари видеолавҳаларда

@aoka_uz
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ноширлик соҳасига оид долзарб масалалар ечимига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик директори Асаджон Ходжаев, директор ўринбосари Ғайрат Бозоров, агентлик мутахассислари ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган нашриётлар раҳбарлари, муҳаррирлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга қандай шарт асосида қанча кредит берилади?

Маҳалла ходимлари янги ўқув йилидан бошлаб қайси шартларга кўра ОТМга киради?

Бугун, 13 январ куни АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 15:00 да.
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
⚡️«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга 33 млн 450 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилади

Бу ҳақда айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
📂 «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача (айни вақтда 33 млн 450 минг сўмни ташкил этади) миқдорда кредитлар ажратилади.

💵 Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача (айни вақтда 446 минг сўмдан 892 минг сўмгача миқдорни ташкил этади) бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календар йили давомида бир маротаба берилади».

@aoka_uz
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

👉 Батафсил

@aoka_uz
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатиш ҳуқуқи кимларга берилади?

Тадбиркорларга кадастр хизмати кўрсатиш бўйича қандай имкониятлар бериляпти?

〰️〰️〰️
Эртага, 14 январь куни АОКАда шу каби муҳим масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

● Вақти: соат 16:00 да.
● Иштирокчилар: Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, ИИВ ЙҲХББ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Автомобил йўллар давлат қўмитаси.
● Мавзу: «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

С праздником, дорогие защитники Родины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter