AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.43K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
8 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги, қурилишда тендер жараёнлари, соҳада АКТни қўллаш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қурилиш вазири биринчи ўринбосари ва бошқа масъул мутасаддилар

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш тизими: 2020 йил якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш борасидаги муаммолар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
🇫🇷 Франциянинг машҳур «Le Figaro» газетасида «2020 йилда инқирозни четлаб ўтган мамлакатлар» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Материалда Ўзбекистон коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда иқтисодий инқирозни енгиб ўтган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири сифатида эътироф этилди.

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
⚡️АОКАда бугун соат 14:00да Бош вазир ўринбосари ва вазирлар иштирокида брифинг ўтказилади

Мавзу:
Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида

Спикерлар:

🎙Б. Мусаев -
Бош вазир ўринбосари

🎙О. Назарбеков - Маданият вазири

🎙Ш. Шерматов - Халқ таълими вазири

🎙А. Хаджибаев - Соғлиқни сақлаш вазири

📹Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда «Youtube» тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
❗️Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди:

🏗 «Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради.

☑️ Пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлади».

@aoka_uz
Беҳзод Мусаев, Бош вазир ўринбосари:

📖 «Ижтимоий соҳанинг энг катта йўналиши бу — таълим. 2020 йил ноябрида таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Жойлардаги ҳар бир таълим муассасаси раҳбари, ҳар бир ўқитувчининг жамиятдаги нуфузини оширишга доир Президентимиз талаблари бўйича қандай ишлар амалга оширилгани, ижтимоий соҳа вакиллари ўз ишига қай даражада масъулият билан ёндашаётгани муҳокама қилинди.

📌 Тизимда ҳали жуда кўп камчиликлар бор. Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада аниқ белгилаб бердилар: таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун биринчи навбатда ўқув методикаси, дарслик ва қўлланмалар, таълим стандартларини хорижий тажриба асосида янгилаш керак, деган вазифа қўйилди.

🔹Бу бўйича ишлар йўлга қўйилди, лекин етарли даражада эмас — шу масалалар танқид қилинди. Таълим тизимининг узвийлигини таъминлаш, яъни Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ўзаро таълим жараёнларини бир-бирига узвий боғлиқ шаклда ташкил эта оляптими, Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплекси бу борада керакли назорат тадбирларини амалга ошира оляптими — шу каби долзарб масалалар олдимизда турибди».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz
⚡️АОКАда бугун соат 15:30 да вазирлар ва транспорт-коммуникация, коммунал хўжалиги соҳалари раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилади

Мавзу:
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, транспорт тизими, коммуникациялар ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида

Спикерлар:

🎙С. Саифназаров
- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси

🎙Н.Назиров -
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари

🎙Р. Сатторов - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

🎙И. Маҳкамов - Транспорт вазири в.б.

🎙Р. Худойназаров - Автомобил йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи

🎙У. Хусанов - “Uzbekistan Airways” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

🎙Х. Хасилов - “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ бошқаруви раиси в.б.

📹Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда «Youtube» тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:

🔰 «Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.

🔺 «Қизил мактаблар» — таълим сифати жуда паст
бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — «қизил мактаблар» сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.

💵 Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50% устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100% устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.

✖️ «Қизил мактаблар»да ўз устида ишламаслигининг сабаби — мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.

📈 Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz
Озодбек Назарбеков, Маданият вазири:

❗️«2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 8 тадан, Фарғона вилоятида 13 та, Тошкент шаҳрида 3 та маданият объекти Маданият вазирлиги билан келишилмаган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар томонидан балансига ўтказилиб, сотувга қўйиб, сотиб юборилган.

⚖️ «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун бошқа идора ва ташкилотлар билан ўртамиздаги муносабатларни аниқ белгилаб беряпти. Бундан кейин шу каби муаммоларда энди вазирликнинг аниқ позицияси шаклланади.

📝 Ўтган йилда энг муҳим, бироқ амалга ошмай қолган масалалардан яна бири ҳақида тўхталсам. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, ноталар тўплами ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш ҳамда уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлаш режалаштирилган эди.

💰 Вазирлик томонидан ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар лойиҳалари тайёрланди, лекин молиявий манбаси аниқланмагани учун 2020 йилда бу вазифа бажарилмай қолди. Куни кеча Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган муҳокамаларда Бош вазир Молия вазирлигига топшириқ берди, бу йил ушбу муаммоларни ҳам босқичма-босқич ҳал қиламиз».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz
💧 Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, бу сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди:

📍«Лойиҳа олди ўрганишлар ва гидрогеология изланишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришимиз керак. Янги лойиҳалар энди нафақат вилоят кесимида, балки туман ва маҳаллалар кесимида танланади. Бу лойиҳалар аҳоли, депутатлар билан кўриб чиқилади.

🔎 Ҳозирда жуда кўп уй-жой мавзелари қурилмоқда. Лекин уларнинг қанчалик сув билан таъминлангани — жиддий масала. Бу борада Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаймиз, натижада самарасиз инвестицияларга йўл қўймаймиз.

👨🏻‍💻 Соҳада тендерларни ўтказиш, пудрат ташкилотларини танлаш жараёнлари шу йилдан бошлаб фақат онлайн ўтказилади, инсон омили тўлиқ чиқарилади.

🛠 Энг катта муаммолардан бири — сувнинг йўқотилиши. Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, уларни алмаштириш керак. Бу борада белгиланган вазифалар албатта бажарилади. Сув иншоотларида ҳам янги, энерегиятежамкор ускуналар ўрнатилади».

@aoka_uz
⚡️Бугун, 9 январь куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Спорт ва туризмни соҳаларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар
Вақти: 11:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Спикерлар:

🎙Азиз Абдуҳакимов - Бош вазир ўринбосари

🎙 Равшан Эрматов - Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари

🎙Рустам Шоабдураҳмонов - Миллий олимпия қўмитаси раиси

〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

Мавзу: IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Спикерлар:

🎙Олимжон Умаров - Бош вазирнинг маслаҳатчиси

🎙 Шуҳрат Садиков - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

🎙 Иброҳим Абдураҳмонов - Инновацион ривожлантириш вазири

🎙 Улуғбек Юсупов - “Ўзархив” агентлиги директори

🎙 Шерзод Ҳабибуллаев - Гидрометеорология хизмати маркази бош директори

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг турист келди, уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

«Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди.

2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик.

2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг эвазига туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Терма жамоага саралаб олинган спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Равшан Эрматов маълум қилди:

«Президентимиз Мурожаатномада 2025 йилда Тошкентда ёшлар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бердилар.

10-12 ёшга тўлган ёш спортчилар учун энди тизимли мусобақалар йўлга қўйилади. Терма жамоага саралаб олинган спортчилар тўғридан-тўғри имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 4 йил давомида — 2025 йилгача мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боришади. Бу мамлакатимизда ўтадиган Осиё ўйинларида ўз натижаларини беради.

2020 йилда тизимдаги спортга ихтисослашган таълим муассасалари фаолиятини танқидий-таҳлилий ўргандик. Энг катта муаммо — мураббийларнинг машғулот жараёнларига илмий, замонавий методология асосида ёндашмаётгани, янги спорт технологияларидан фойдаланмаётгани экани аниқланди».

@aoka_uz
⚡️Барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилади, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

«Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25%га етказилади.

Турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича «Чарм тўп» Бош вазир кубоги ўтказилади. Келгуси йилда 916 км «Саломатлик йўлаклари» барпо этилади.

Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади.

70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади».

@aoka_uz
⚡️Ўқишга киришда яна бир имтиёз: маҳалла ходимлари ҳам тавсиянома асосида ОТМга киради

Ҳукумат қарорига кўра, маҳалла тизимида 3 йиллик стажга эга, эгаллаб турган лавозимида 1 йилдан бери ишлаётган ходимларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномалар беради. Тавсиянома олганлар «Ижтимоий иш» (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълимга контракт асосида қабул қилинади.

Маҳалла ходимлари тавсиянома билан кириш имтиҳонини ҳам топширган ҳолда ўқишга қабул қилинади. Улар бошқа йўналишга ўқишини кўчира олмайди.

@aoka_uz
Айни дақиқаларда АОКАда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилмоқда.

📹 Брифинг «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда. Унда Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда вазирлар соҳага оид ахборотларни тақдим этмоқда.

🌐 Тадбирни Агентликнинг «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

@aoka_uz
❗️Тошкентда «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

📝 «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси бўйича келгуси 3 йилда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича 1627 та лойиҳа амалга оширилади.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларда 42 та вазирлик ва идорада жами 260 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш бошлаб юборилган. Қатор лойиҳалар 2020 йилнинг ўзида якунига етди.

«Рақамли Тошкент» дастури доирасида 30 дан зиёд ахборот тизимини яратиш ва интеграциялар лойиҳаси амалга оширилмоқда.

👨🏻‍💻 Тиббиёт соҳасида IT-технологияларни жорий қилиш, жумладан «Ягона тез тиббий хизмат» ахборот тизимини ташкил этиш орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга сарфланадиган вақтни икки баробарга қисқартиришга эришилди. Тошкент шаҳридаги 88 та оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди».

@aoka_uz
⚡️IT-парк корхоналарида 900 дан зиёд дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

«Ҳар бир ҳудудда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этиш орқали аҳолини, айниқса ёшларимизни дастурлаш сирлари, веб-сайтлар ва мобиль иловалар яратиш бўйича билимларни ошириш йўлга қўйилди.

📍Шу мақсадда ўтган йили IT-паркнинг 5 та филиали фаолияти йўлга қўйилди (Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд), уларда 400 дан зиёд корхона фаолият бошлади.

💻 Қисқа вақт мобайнида улар томонидан 900 дан ортиқ дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқилди.

💼 Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида республика бўйича 107 та Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди ва 200 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📎 Стартаплар бўйича қонун қабул қилинади

Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацион ривожланиш вазири:

«Инновация соҳасини ривожлантириш учун олдимизда турган асосий масала — ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш. Шу боис биз «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиб, қабул қилинишига эришдик.

Бугунги кунда ёшларимизнинг кўпчилиги стартапларга қизиқади, бироқ стартаплар бўйича ҳуқуқий база мавжуд эмас. Шу боис 2021 йилги мақсадларимиздан бири — стартаплар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, охирига етказамиз».

АОКАда ўтказилаётган брифингдан

@aoka_uz
📌 «Электрон қарор» ахборот тизими яратилади, унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базаси юритилади

📌 Иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинади

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров маълум қилди:

«2021 йилда электрон давлат хизматларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ягона порталда қўшимча 60 турдаги электрон хизмат жорий қилиниши вазифаси белгиланган. Масалан, жорий йилдан иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги архив маълумотномасини талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.

Маҳаллий бошқарув органлари, ҳокимликлар фаолиятини такомиллатиришга алоҳида эътибор қаратилади. «Электрон қарор» ахборот тизими яратилади. Унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базасини юритилади.

Нукус, Урганч, Наманган ва Термиз шаҳарларида IT-парк филиаллари очилади. Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида «Ёшлар технопарклари» очилади. Тошкент вилоятида бу йил сентябрь ойида ТАТУ филиали очилади».

@aoka_uz