AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси: мақсадлар, вазифалар ва амалий чора-тадбирлар

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқлик ва шаффофлик — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши

@aoka_uz
⚡️Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бағишланган махсус кўрсатув бугун соат 19:00 да «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканалларида намойиш этилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома_2021

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджоновнинг муносабати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020

〰️〰️〰️

🇺🇿 Узбекистан. Президент. Хроника-2020

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз юртдошлар, байрам муборак бўлсин!

Янги йилда хонадонингизга файзу барака, хотиржамлик, бахт ва фаровонлик тилаймиз.

@aoka_uz
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 4 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жарaёнига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тоғ ҳудудларида қор кўчиши хавфи, бу жараёнда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Самардар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари

@aoka_uz
Ўзбекистонда «Аpple» копманиясининг расмий офислари очилади

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️

📲 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган;

2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобил телефон импорт қилган;

🏛 дунёдаги ТОП-10 ликка кирадиган «Samsung» компаниясининг республикамизда 4 расмий офиси очилди;

яқин кунларда «Аpple» копманиясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда.

@aoka_uz
❗️Расман: тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Бу ҳақда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида ўтаётган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

👨🏻‍💻 Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқилса, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.

@aoka_uz
Ўзбекистонда қор кўчкисидан қанча инсон ҳалок бўлган?

1996-2020 йилларда қор кўчкиси билан боғлиқ 14 та фавқулодда вазият юзага келиб, уларда 52 нафар инсон ҳалок бўлган. 29 нафар фуқаро жабрланган.

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди:

🗻 «Қор кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар Тошкент вилоятининг Чимён, Белдирсой ҳамда «Қамчиқ» довонида энг кўп қайд этилган. 2020 йилнинг ўзида мазкур худудларда 30 га яқин қор кўчкиси юзага келган».

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (830-сон, 31.12.2020 й.).

📝 Қарор билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, жумладан:

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 5 январ, соат 16:00 да.
● Иштирок этади: Сенат, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги мутасаддилари.

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилади?

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди:

▫️Самарқандда — 5-6 январь

▫️Бухорода — 7 январь

▫️Урганчда — 8 январь

▫️Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь

▫️Фарғонада — 16 январь

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.

🛰 «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан 500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.

@aoka_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.