AOKA - Rasmiy kanali
12.1K subscribers
8.57K photos
1.12K videos
10 files
5.82K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Гендер тенглик, одам савдоси ва мажбурий меҳнат масалалари: таҳлил ва натижалар

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад — аҳоли ўртасида кикбоксинг спорт турини оммалаштиришга кўмаклашиш, етук спортчилар билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш орқали ёшларнинг кикбоксинг ҳақидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ушбу спорт турини кенг тарғиб этишдан иборат.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Кун_ҳикмати

Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, «қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда бўл.

Маҳмуд аз-Замаҳшарий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
ХАЛҚҚА ҲАЛОЛ ХИЗМАТ ҚИЛИШ — УЛУҒ МУКОФОТ

Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида Президент фармонларига мувофиқ, бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Ушбу тантанали маросимда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар ўз дил изҳорларини билдирди:

▫️Муслиҳиддин Муҳиддинов
«Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби

▫️Маъмуржон Тошматов
«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби

▫️Маҳмуд Истамов
«Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби

▫️Раҳмат Инъомов
«Дўстлик» ордени соҳиби

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

👉 Ўзбек тилида:
https://youtu.be/-6fKxuFbx0k

👉 На русском языке:
https://youtu.be/fqXMvGGyRSQ

👉 English:
www.fb.com/ShavkatMirziyoyevsStateoftheNationSpeechLive/videos/444376883229416
Мурожаатнома аввалида Президент пандемия ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус туфайли дунёда 500 миллион иш ўрни йўқотилди, ҳар ой жаҳон иқтисодиёти 400 миллиард доллар зарар кўрмоқда.

«Aфсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди, — деди давлат раҳбари. — Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказди.

Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз».

Президент шифокорлар, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган тадбиркорлар ва фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирди.

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

🏗 «Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма обектлари барпо этилди.

📌 Энергетика соҳасида тарихимизда биринчи марта хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр стансиясини барпо этиш ишлари бошланди.

💰 Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар бўлиб, 2700 Мегаватт қувватига эга».

@aoka_uz
❗️2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

💧 «Якунланаётган йилда марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 3 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди. Натижада аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етди.

💵 Биргина жорий йилда ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди. Ушбу мақсадларга бюджетдан 2016 йилгига нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди.

👦🏻 Кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробар ортиб, 60 фоизга етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди.

🎓 Бу йил олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди».

Парламентга Мурожаатномадан

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

«Ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошланган ишларимиз келгуси йлда ҳам давом эттирилади. Бунинг учун Халқ таълими хрдимларининг рағбатлантириш ҳудудий жамғармасига 330 миллиард сўм йўналтирилади.

Шу билан бирга 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан 400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади.

Учинчидан, олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Кейинги йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади.

Олий ўқув юртига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилади»

Парламентга Мурожаатномадан

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

«Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз зарур.

Шу муносабат билан, келгуси йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.

Бу дастур орқали илк бор бакалавр йўналишида чет элларга 100 нафар ўғил-қизларимизни юборамиз. Кейинги йиллардан уларнинг сони 2-3 баробарга кўпайтирилади.

Янги йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади».

Парламентга Мурожаатномадан

@aoka_uz
❗️Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинади

Президентнинг Парламентга Мурожаатномасидан:

💵 Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиб, бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади, фонд маблағлари йил давомида тўлдириб борилади.

💊 15 ёшгача бўлган болалар ва аёлларга йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар келгуси йилдан бепул тарқатилади.

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

💼 «Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб келмоқда.

Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда.

❗️Жумладан, келгуси йилдан Навоий кон-металлургия комбинати, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидрогеология», «Ўзавтосаноат» халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Парламентга Мурожаатномадан

@aoka_uz
❗️2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдон инвесторларга сотилади

Президентнинг Парламентга Мурожаатномасидан

«Геология соҳасида жорий йилда 21 та кон ва истиқболли майдонлар очиқ аукционлар орқали инвесторларга сотилди.

2021 йилда яна 50 та кон ва истиқболли майдонлар маҳаллий ва чет эллик инвесторларга очиқ механизмлар асосида сотилади. Бундай ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттиришимиз зарур.

Умуман олганда, келгуси йилда 23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштиришимиз зарур.

Натижада 226 та йирик саноат ва инвратузилма объектлари ишга туширилади».

@aoka_uz