AOKA - Rasmiy kanali
12.3K subscribers
8.98K photos
1.16K videos
10 files
6.03K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Анъанавий «Ёш китобхон» Республика танловининг саралаш босқичлари бошланди

Ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмасини шакллантириш, маънавий дунёқарашини бойитиш, республикамизнинг турли ҳудудларидаги ёшларини бирлаштириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон" танловининг саралаш босқичлари бошланди. Танлов 3 ёш доирасида ўтказилади:

23 декабрь — 10-14 ёш
24 декабрь —15-19 ёш
25 декабрь — 20-30 ёш

Танловда иштирок этмоқчимисиз? Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилинг.

📚 Ғолибларни Президент совғаси кутмоқда. Унутманг, ўқилган ва уқилган бадиий китоб, аввaло сизнинг порлоқ келажагингизга пойдевор яратади.

#YangiUzbekiston #Yan

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ўзбекистондаги алоқа компаниялари истеъмолчиларга 22,5 млрд. сўмдан кўпроқ зарар етказган

Бугун АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

✍️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан жами 17,5 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 638 таси алоқа соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатлардан иборат.

⚠️ Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, алоқа соҳасида истеъмолчилардан 22,5 млрд. сўмдан зиёд ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди ва уларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔹Масалан, Билайн компанияси томонидан ўтган йилнинг июнь ойида 3 млн 200 мингдан ортиқ абонент “Хабардор бўл” хизматига бепул уланган, бироқ ушбу хизматдан бир ой бепул фойдаланган 1 млн 300 минг абонентдан кейинги ойдан бошлаб кунига 240 сўмдан пул ушлаб қолаверган ва бу ҳақда, хизматнинг пуллик эканлиги тўғрисида барча абонентлар хабардор этилмаган. Натижада, истеъмолчилардан 20 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ олинган. Бугунги кунда ушбу маблағ абонентларга босқичма-босқич қайтарилмоқда.

🔹Контент провайдерлар томонидан мобиль алоқа компаниялари кўмаги билан истеъмолчилар ўртасида турли викторина ва бошқа пуллик хизматларни кўрсатишда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари мавжуд.

🔹Хусусан, “Via Mobi” контент провайдери томонидан “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси доирасида Билайн абонентларига “Сиз 100 млн сўм ғолиби сифатида танлаб олиндиз” мазмунида СМС хабар юборилиши натижасида 3 600 истеъмолчи 17,1 млн. сўм миқдорида ортиқча харажатни амалга оширган.

🔹“First IT Group” контент провайдери томонидан “Al-chiroq” акциясига уланган Ucell абонентларига ҳақиқатда пуллик хизматлар кўрсатилмасада, ҳақ ундирилган ва бу ҳақда истеъмолчилар хабардор қилинмаган. Натижада 337 900 абонентдан 97,4 млн сўм ортиқча маблағ олинган.

🔹Бундан ташқари, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда “Электромагнит мослашув маркази” ДУК билан биргаликда жорий йилнинг июнь-июль ойларида республика ҳудудидаги 12 246 та аҳоли яшаш масканларида мобиль алоқа қамрови ҳолати таҳлил қилинганда, уларнинг 6,6 фоизида – 2G, 56,8 фоизида – 3G ва 95,5 фоизида 4G алоқаси мавжуд эмаслиги аниқланган.

🔹Шу билан бирга, 115 та аҳоли яшаш масканида бирор-бир мобиль алоқа операторининг алоқа қамрови мавжуд эмаслиги, 533 та етиб бориш қийин бўлган аҳоли яшаш масканларидан 313 тасида (ёки 58,7 фоизида) умуман мобил алоқа қамрови мавжуд эмаслиги қайд этилган.

🔹Масалан, Наманган вилоятида истеъмолчиларнинг алоқа хизматлари билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинганда, 4 та мобиль алоқа компанияларининг жами 1,7 млн абонентлари мавжудлиги, уларда жами 1058 та тармоқ алоқа база станциялари ўрнатилганлиги ва бу 1615 та абонентга 1 та антенна тўғри келиши аниқланган (1 та антенна Қозоғистонда 643 нафар ва Россияда 235 нафар аҳолига хизмат қилади).

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Инфографика

📚Мамлакатимиз аҳолисининг китобга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, аҳолининг кенг қатлами учун мутолаа имкониятларини кенгайтириш, ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш борасида мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимига қаратилган чор-тадбирлар

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — томонлар ўз ваколатлари доирасида ҳамда фаолиятларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида кўрсатилган вазифа ва функциялари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, услубий кўрсатмалар бериш ва аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишда ҳамкорлик қилишдан иборат.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Эртага, 16 декабрь куни ўтказиладиган матбуот анжумани:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Мавзу: Ўзбекгидроэнерго”АЖ: 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги режалар

● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Ўзбекгидроэнерго”АЖ

〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
“TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлади

📹Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада анъанавий “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси онлайн форматда - виртуал 3D борлиқда ўз ишини бошлади.

👨🏻‍💻Уч кун давом этадиган кўргазмада 11 та хорижий давлатдан 20 нафар нашриёт-матбаа ва китоб тарғиботи ва савдоси, ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этишади.

🔰“Tashkent Book Fest” халқаро кўргазмаси доирасида 20 та тадбирлар: жаҳон ва маҳаллий етакчи нашриётлари ва таниқли муаллифларнинг китоб тақдимотлари, давра суҳбатлари, семинарлар, китобхонлик танловларини ўтказиш режалаштирилган.

📲Халқаро кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.

@aoka_uz
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 16 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

@aoka_uz
“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Президент Фармонига шарҳ

—————

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан от 7 декабря 2020 года №УП -6126- «О внесении изменений и дополнений в некоторые акты Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан в связи с дальнейшим совершенствованием механизмов ипотечного кредитования»

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этишга оид қандай муаммолар бор? Муаммоларни ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўриляпти?

Эртага, соат 15:00да АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ана шу мавзуга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамкорлигида бугун, 16 декабрь куни “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси бошланди

Коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатида кўпгина давлатлар ўртасида авиақатновлар тўхтатилганлиги, бу эса ўз навбатида халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемиологик чекловлар ва тавсияларга мувофиқ кўргазма тадбирлари онлайн шаклда (виртуал 3D борлиқда) ташкил этилмоқда.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 17 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Магистрал газ қувурларидаги босимни лойиҳавий ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларга етказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жавлон Юсупов, "Ўзтрансгаз" АЖ бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қишлоқ хўжалигига оид музокара ва масалалар борасида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этишга оид муаммолар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 17 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

📲Халқаро
кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайтида танишиб боришингиз ҳамда ушбу ҳавола орқали онлайн иштирок этишингиз мумкин.

@aoka_uz
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
🔰 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг "Ўзбекистон нашриёти" ДУК ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий, илмий-оммабоп, расмий, болалар ва ўсмирлар нашрлари, ўқув адабиётлари, энциклопедик асарларни чоп этиб келмоқда.

🌐 Нашриётнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали нашрга тайёрланаётган ва сотувдаги асарлар ҳақида маълумот олишингиз ҳамда уларни харид қилиш бўйича буюртма беришингиз мумкин.

❗️«Телеграм»даги манзил@UZBNnashriyoti
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 18 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

📲Халқаро
кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайтида танишиб боришингиз ҳамда ушбу ҳавола орқали онлайн иштирок этишингиз мумкин.

@aoka_uz
Бугун, 18 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Президент Ш. Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида кўтарилган долзарб масалалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Сардор Авезов, Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz