AOKA - Rasmiy kanali
11.9K subscribers
8.89K photos
1.16K videos
10 files
6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун АОКА раҳбарияти ҳамда давлат ва нодавлат телеканаллар бош муҳаррирлари, масъул мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида телевидение тизимидаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, холисликни таъминлаш, журналистлар малакасини ошириш ҳақида фикр алмашилди. Хусусан, ахборот макони иштирокчиларининг талаб ва эҳтиёжлари янада ўсгани, бу ОАВ ва ахборот соҳасидаги, умуман, очиқлик сиёсати самараси экани қайд этилди.

Эфирга кўрсатувларни узатишда профессионал ёндашувни шакллантириш, бу борада амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида Агентлик билан ҳамкорликда телеканаллар мухбирлари учун ўқув курслари ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, болалар ва ӯқув-таълим дастурларини тайёрлаш, ижтимоий-маърифий тадбирлар ёритиладиган лойиҳаларни қӯллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш бўйича таклифлар билдирилди.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ёшлар билан учрашиб, мулоқот қилган эди.

📺 Ўша йигит-қизлар билан таассуротлари, фикрлари, вилоятнинг бугуни ва эртаси, ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси ҳақида қизиқарли суҳбат.

〰️〰️〰️〰️

❗️Бугун соат 20:10 да «Ўзбекистон 24» телеканалида
томоша қилинг.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади

Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва маҳалла аҳли учун китоб ярмаркалари ўтказилди.

🔰Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур тадбирларда ёш китобхонларнинг қизиқишидан келиб чиқиб “Китоб дунёси” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятлари турли йўналишдаги бадиий китоблар билан иштирок этишди.

Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
АОКА директори ёшлар билан учрашди

Мулоқот давомида муаммоларга амалий ечимлар топиш, ишчанлик фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, ахборот технологиялари бўйича саводхонликни ошириш каби кўплаб масалалар юзасидан таклифлар билдирилди. Келгусида янги билим-кўникмаларни шакллантириш мақсадида турли йўналишларда экспертлар иштирокида ўқув семинарлари, нотиқликни ривожлантиришга қаратилган маҳорат дарслари ўтказиш, ёш ходимларнинг хорижий мамлакатларда малакасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давра суҳбатида ҳозирги глобаллашув асрида информацион хавфсизликни таъминлаш муҳимлиги, медиа макондаги носоғлом муҳитнинг одамлар онгига, айниқса болалар ва ўсмирлар психологиясига, фуқароларнинг шахсий маълумотларига дахл қилаётани қайд этилди. Шу боис виртуал таҳдидлардан ҳимояланиш, ахборотни саралаш, янгиликларни таҳлил қилиш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани, бу борада инновацион лойиҳалар, стартаплар ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 19 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш.
● Вақти: соат 11:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Коллеж ва техникумларга қабул жараёни.
● Вақти: соат 14:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Фарход Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. аъзоси.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик ижроси ҳақида.
● Вақти: соат 15:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Муродилла Турсунметов, Бош прокуратура.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz
🔎 Раҳбар ва ходимларнинг семизлик даражаси, вазн индексини онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади

🎓 ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари очилади

📖 Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедияси тайёрланиб, чоп этилади

⚙️ «Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахонаси
ташкил этилади

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ташкил этилган матбуот анжумани тафсилотлари:

👉 Батафсил

@aoka_uz
⚡️Асаджон Ходжаев: «Ҳиссиётларга эмас, фактларга асосланган ахборот холисликка хизмат қилади»

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Асаджон Ходжаев ҳамда босма ва интернет нашрлари бош муҳаррирлари, масъул вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда давлат органлари очиқлиги, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, ОАВ масъулияти, матбуот котиблари ҳамда журналистлар ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

АОКА директори бугунги кунда оммавий ахборот воситалари орқали кўплаб долзарб, қизиқарли, танқидий-таҳлилий материаллар билан бирга текширилмаган, нохолис ва нопрофессионал ёндашилган мақолалар ҳам эълон қилинаётгани, бу эса, ўз навбатида, ўқувчиларни чалғитаётгани, аҳоли орасида у ёки бу мавзу юзасидан нотўғри хулосалар шаклланишига олиб келаётганини таъкидлади.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 20 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг олдини олиш.
● Вақти: соат 11:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Қудратилла Одинаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Профессионал таълим тизимидаги педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш.
● Вақти: соат 12:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Айюбхон Раджиев, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz
🔰 Болалар ҳуқуқлари ҳимояси — давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири

〰️〰️〰️〰️

🇺🇳 20 ноябрь — БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинган кун

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат ташкилотларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, айниқса раҳбарларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериши, жамоатчилик билан доимий алоқа қилиши кундалик фаолиятга айланиб бормоқда.

🔎 Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуннинг вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларидаги ижросини ўрганди.

Маҳмуд Парпиев, қўмита раиси ўринбосари

@aoka_uz
Маҳмуд Парпиев, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

⚠️ «Ҳокимият органларининг ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмайди, таҳлил этмайди ва ўз вақтида ёритмайди.

Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.

☑️ Турли интернет тармоқларида танқид бўлаяпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ.

🚫 Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг — 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг — 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг — 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 39 тасига жавоб бермаган».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асаджон Ходжаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:

🔰 «Ахборот танқислигига қарши курашишнинг ягона йўли — очиқликни таъминлаш. Бунинг учун давлат бошқарув органлари олиб бораётган фаолиятини кўрсатиб бериш ва матбуот хизматлари фаоллигини ошириш долзарб бўлиб турибди.

Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган танқидий йиғилишда матбуот хизматлари фаолиятини кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@aoka_uz
Асаджон Ходжаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:

📈 «Бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматларида юкламалар жуда катта. Улар нафақат матбуот анжумани ёки брифингларни уюштириши, шу билан бирга ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни ҳам юритиши, интернетда билдирилган фикрларга муносабат билдириб бориши лозим. Шу боис биз вазирлик ва идораларга матбуот хизмати штат бирликлари сонини ошириш, агар бундай имконият бўлмаса, шартнома асосида ишга жалб этиш бўйича таклифларни берганмиз.

🏛 Ноябр ойида Агентлик томонидан 120 нафар матбуот котибининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарни якунлаяпмиз. Бу — матбуот котибларининг нохолис муносабатларга тезкор жавоб бериш имконини беради.

Шунингдек, биз белгилаган семинарлар циклида журналистларни ҳам ўқитиш ва малакасини ошириш масаласи ҳам кўзда тутилган.

🎙 Яна бир муҳим жиҳат — биз ахборот бериш имконини ошириш мақсадида нафақат АОКАда, балки Миллий матбуот марказида ҳам анжуманлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Бу бўйича махсус медиа-режалар ишлаб чиқилган, тез орада расмий веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинади.

Бундан ташқари, тегишли ҳокимликлар, бошқармалар билан ҳамкорликда ҳудудларда ҳам матбуот анжуманлари, брифинг ҳамда пресс-турлар ташкил этиш ишини кенгайтириш кўзда тутиляпти.

❗️Биз фақатгина мулоқотни кучайтириш, ташкилот ва идораларнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда матбуот котибларининг фаолиятини такомиллаштириш орқали нохолис ва ёлғон ахборотлар тарқалишининг олдини олишимиз мумкин».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@aoka_uz
▫️Президент бугун Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

▫️Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан мулоқот қилди.

🔰 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

▫️Президент сегодня ознакомился с проводимой созидательной работой и деятельностью промышленных предприятий в городе Ташкенте.

▫️Шавкат Мирзиёев побеседовал с медицинскими работниками и педагогами, трудящимися в Ташкенте.

🔰 Актуальная информация

@aoka_uz