AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.43K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон жаҳон майдонида.

"Мухтарам президентимиз яна бир бор дунёнинг энг нуфузли минбаридан туриб ёшлар ҳуқуқларини, эркинликларини ҳимоя қилишга бутун ҳамжамият эътиборини қаратдилар. 2017 йилда ушбу ташаббусни илгари сурганларида Ўзбекистонда халқаро экспертлар, миллий ва хорижий мутахассислар иштирокида ушбу конвенция лойиҳаси ишлаб чиқилганди. Ушбу конвенциянинг зарурати нимада? Пандемия шароити яна бир бор ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда барча мамлакатлар сай-ҳаракатларини бирлаштириш долзарб эканини кўрсатиб қўйди."

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон жаҳон майдонида.

"Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан билдирилган "Ёшлар конвенцияси" борасидаги таклифи БМТ аъзолари томонидан тўла-тўкис қўллаб-қувватланмоқда. Бу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йoркда жойлашган ваколатхонаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда." - Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги ваколатхонаси раҳбари Бахтиёр Иброҳимов.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон жаҳон майдонида.

"Президентимизнинг маърузаларидан кейин кўплаб Aфғонистон шимолида яшайдиган ўзбеклар ғурур билан биринчи марта мана шундай юқори минбардан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек тилида маъруза қилганликларини ўзлари учун катта ғурур ҳамда дастак деб таъкидладилар." - Ўзбекистон Республикаси президентининг Aфғонистон Ислом Республикаси бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Беруний Алимов: “Оламшумул сенсациялар" жамиятда "ахборот очлиги"ни келтириб чиқаради”

Барча учун мураккаб бир вазият – падемия даврида оммавий ахборот воситалари вакиллари ахборотнинг қадр-қиймати ҳақида қандай фикрда? Замонавий ахборот майдонида фейкларнинг ўрни қандай?

Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш марказида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган мазкур масала юзасидан хорижий ва маҳаллий эксперт, журналистлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

"Фейк янгиликлар узоқ вақтдан бери давом этаётган стереотипларни янада жонлантириб, жамоатчиликда нотўғри фикрни шаклланишига таъсир қилмоқда. Фейк ёки ёлғон хабарлар, афсуски, замонавий ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурди. Уларнинг тан олинишига эса жамиятда бу каби хабарлар,  дунёвий фитналар, турли сенсацияларга талаб борлиги билан ҳам характерлидир. Замонавий оммавий ахборот воситаларидан нафратланмайдиган жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш ҳақида кўп гапириш мумкин. Бир нарса аниқ: оламшумул "сенсациялар" аудиторияда "ахборот очлигини" келтириб чиқаради. Мен бу каби аудиториянинг "совуқ бош" функциясини ёқишларини ва уни дезинформация билан ифлослантирмасликни истардим. Танқидий фикрлаш ва скептицизм билан тўйинган соғлом ОАВ ададидаги маълумот билан тўйинишини хоҳлардим”, дейди Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиа тренери, журналист Беруний Алимов.

Давра суҳбатида қатнашган хорижий медиа-эксперт Питер де Туа онгли равишда ёлғон маълумот тарқатишни демократия учун таҳдид деб, баҳоламоқда.

“Қачонки инсонлар оммавий ахборот воситаларида онгли равишда ёлғон ахборотларни тарқатса, улар демократик жараёнларга путур етказаётган бўладилар. Сохта янгиликлар атайин тарқатилганда шундай бир вазият юзага келадики, эндиликда одамлар кимга ёки нимага ишониш ёки ишонмасликни билмай қолишади. Бу шунга олиб келиши мумкинки, журналистлар муҳим ҳақиқатларни очиб берадиган чуқур изланишларни олиб борсалар ҳам, аудитория алалоқибат кимга ишонишини билмай қолади.

Бу оммавий ахборот воситаларининг назоратчи сифатидаги ролига таъсир кўрсатади ва ўз навбатида, демократик давлатларда жамоатчиликнинг ахборий хабардорлигини таъминлашда жиддий оқибатларга олиб келади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари борасида ҳам шуни айтиш мумкин. Шу билан бирга, агар аудитория ҳақиқий ва сохта аккаунтларни ажрата олмаса, жамоатчилик назорати салоҳияти заифлашади”, дейди медиа-эксперт Питер де Туа.

ЎзА
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзудаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясида сўзлаган Нутқига бағишланган сессияси.

"Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекси"ни қабул қилиш таклифи - бу умуман қонунчилик борасида, ҳуқуқшунослик борасида ҳеч бир амалиётда йўқ бўлган таклифдир." - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Зайниддин Низомхўжаев.

Каналга
уланиш https://t.iss.one/studio_67
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

📢2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида
эълон қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Вниманию абитуриентов и их родителей!

📢Итоговые результаты вступительных тестовых испытаний в бакалавриат ВУЗов в 2020/2021 учебном году будут опубликованы 25 сентября в 15:00 на официальном веб-сайте Государственного центра тестирования.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Абитуриентлар танлов натижаларини қандай билиши мумкин?

Батафсил инфографикада☝️

Эслатиб ўтамиз, танлов натижалари бугун 15:00 да эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Ўртача кириш баллари эълон қилинди

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп), дея хабар берди ДТМ.

Шундан:

👉 давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);

👉 тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

Танлов натижаларига кўра:

👉 давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

👉 тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Абитуриентлар диққатига!

Биласиз, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари бугун, соат 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказига апелляция билан мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Апелляция комиссияси ўз фаолиятини 28 сентябрь куни бошлайди.

Бунда,
апелляция шикояти Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.

Апелляция шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Ўқишга кира олмаганлар қўшимча контракт учун қачондан ариза ёзишлари мумкин?

ДТМнинг хабар беришича, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

@aoka_uz
#abituriyent2020
ДТМ 189 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар юзасидан изоҳ берди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:

👉 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

👉 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.

Мазкур имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди.

Жорий йил якуний танлов рўйхатида айрим бакалавриат таълим йўналишларида максимал 189 баллни тўплаган ҳолда, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар мавжуд.

Мазкур таълим йўналишларига юқорида қайд этилган имтиёзга эга абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу тоифадаги абитуриентлар сони ажратилган давлат грантлари сонига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатлар ҳам учрайди.

Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
🎒Мактаб учун рюкзакни қандай танлаш лозим?

Рюкзак танлашда асосий эътиборни унинг оғирлигига қаратиш лозим. Билим олиш билан бирга фарзандингизнинг жисмоний саломатлигини ҳам унутманг.

Портфель, рюкзаклар оғирлиги бошланғич синф ўқувчилари учун дарсликларсиз 700 граммни, юқори синф ўқувчилари учун эса кўпи билан 1 кг.ни ташкил этиши керак.

Энди китоб-дафтар ва ўқув қуроллари оғирлигига тўхталамиз.

Ҳар кунлик дарслик ва ўқув қуроллар оғирлиги қуйидаги кўрсаткичлардан ошмаслиги маъқул:

1-2 синф ўқувчилари учун - 1,5 кг;
3-4 синф ўқувчилари учун - 2 кг;
5-6 синф ўқувчилари учун - 2,5 кг;
7-8 синф ўқувчилари учун - 3,5 кг;
9-11 синф ўқувчилари учун - 4 кг.

❗️Бошланғич синф ўқувчилари портфелларининг орқа қисми ўз шаклини сақлаб турувчи бўлиб, вазни боланинг елкасига бир маромда тақсимланиши керак.

Шунингдек, уларнинг шакли бўйича ҳам бир қанча талаблар мавжуд:

🔹 узунлиги: 300-360 мм;
🔹 олд деворининг баландлиги: 220-260 мм;
🔹 кенглиги: 60-100 мм;
🔹 елка камари узунлиги: 600-700 мм.дан кам бўлмаслиги;
🔹 тепа қисмдаги елка камари кенглиги (400-450 мм узунликдаги камарда): 35-40 мм.

Ўлчамлар 30 мм.га фарқ қилиши мумкин.

@aoka_uz
206.4 балл тўплаган абитуриент талабаликка тавсия этилмаганми?

Ижтимоий тармоқларда бир абитуриентнинг жавоблар варақаси илова қилинган ҳолда, 206.4 балл билан ҳам талабаликка тавсия этилмаган деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. ДТМ ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, абитуриент Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига топшириб, “Божхона иши” таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган. Шунинг учун ушбу абитуриент давлат олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмаган ва талабаликка тавсия этилмаган.

Ҳозирда абитуриентларнинг шахсий кабинетларида акс этаётган маълумотлар давлат олий таълим муассасалари учун ўринли бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлик бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, чунки олий ҳарбий таълим муассасалари учун танловни Давлат тест маркази амалга оширмайди.

❗️ДТМнинг таъкидлашича, 189 ёки ундан юқори балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган ҳолатлар мавжуд эмас.

@aoka_uz
⚡️⚡️⚡️Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар

Мандат чиққандан кейин кўпчилик "нима учун бизга хотин-қизларга берилган 4%лик имтиёз қўлланмади?" деб савол бермоқда.

👉 Биринчидан, кечаги мандатда барча имтиёзлар инобатга олинган, яъни менинг балимга имтиёз қўшилмабди, энди қўшиларкан, деб ўйлаётганлар адашяпти;

👉 Иккинчидан, 4% лик имтиёз бу балл қўшиб беради дегани эмас. Кўпчилик ўзим тўплаган балимга яна балл қўшиб берилиши керак эди, нега қўшилмади деб ҳайрон бўлиб юрибди. Сизга нотўғри маълумот беришган, ҳеч қанақа балл қўшилмайди;

👉 Учинчидан, яна кўпчилик тавсиянома олдим дегани, грантга 100% кирдим дегани, 68 баллдан оширсам, бўлди, деб ўйлаган. Бу ҳам нотўғри. Тавсиянома олишнинг ўзи ўқишга кирди дегани эмасди, ўқишга кириш учун юқори балл ҳам тўплаш, яъни билим ҳам муҳим эди. Жумладан, ҳудудлар кесимида тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали қуйидагича бўлди:

Қорақалпоғистон – 154,5
Андижон – 135,2
Наманган – 151,5
Фарғона – 151,6
Бухоро – 160,2
Хоразм – 154,9
Сурхондарё – 150,5
Қашқадарё – 157,3
Жиззах – 151,8
Навоий – 163,9
Самарқанд – 151,4
Сирдарё – 138,5
Тошкент вилояти – 138,7
Тошкент шаҳри – 136,3

Яъни ушбу ҳудуддан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шу баллардан ўтказа олсагина, ўзи топширган ОТМга грантга кирди. Бундан паст балл тўплаганларга 4%лик имтиёз қўлланмади.

Манба

@aoka_uz
Forwarded from Times.uz
🔹Ўқувчилар саломатлиги сари 10 қадам

🔹Мактабда касалликларнинг олдини олиш қоидалари

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📰 «Газеталар шарҳи» телеграм канали орқали мамлакатимиз даврий босма нашрларида чоп этилаётган янгиликларни кузатиб боринг.

🗞 Каналга уланиш 👉 @gazetalar_sharhi
⚡️Ўзбекистон Тожикистонда қурган мактаб очилди. Мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонли ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига биноан, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Спитамен туманида 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби Ўзбекистон томонидан беғараз қурилди ва жиҳозлаб берилди.

Мактаб ўқув жараёнларини самарали ташкиллаштириш, физика, химия, астрономия, биология ва чизмачилик фанлари бўйича амалий машғулотларни ўтказиш, ўғил болаларни металл ва ёғочга ишлов бериш, қизларни эса уй-рўзғор ишлари, пазандачилик, қўл-ҳунар ва чеварчилик санъатини ўргатиш кўзда тутилган махсус лойиҳа асосида қурилди.

Бугун ушбу мактабнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тожикистон таълим соҳаси мутасаддилари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВ ҳамда жамоатчичилик қатнашди.

Фото: Мадина Нурман

@aoka_uz