AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
❗️Тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябр куни тана ҳарорати 37⁰C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бу йил аппеляцияга бериш қачондан бошланади ва тартиби қандай?

Аппеляция ариза ёки шикоятларини бу йил онлайн тарзда қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Танловлар тўлиқ якунлангандан сўнг ариза бериш имкониятлари яратилади.

Октябрь ойининг бошларида аппеляция шикоятларини қабул қилиш йўлга қўйилади.

Барча материаллар ДТМда йиғилганлиги ва экспертлар ҳам тест марказида жамланганлигини инобатга олиб, аппеляция шикоятлари тест марказида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Аппеляция жараёнлари тўлиқ онлайн тарзда узатилади, яъни ота-оналар бемалол аппеляция жараёнларини онлайн кузатишлари мумкин бўлади.

Аппеляцияга берган абитуриент тест синовларида ечган саволлар варақаси билан ўзи бевосита иштирок этади.

Таъкидлаш лозимки, абитуриентлар аппеляцияда қайта синовдан ўтказилмайди, яъни янги саволлар берилмайди. тест синовида ечган саволлар китобида белгиланган жавоблар билан аппеляция жараёни кўриб чиқилади.

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳозирча бунга тайёр эмасмиз» — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов mandat.uz сайти нега ҳамон ишламаётгани изоҳ берди

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича 417 сонли қарорига кўра ОТМ га ногирон шахслар учун қўшимча 2 % қабул квотаси белгиланган. Ногиронлиги мавжуд абитуриентлар мана шу 2 фоизли грант учун танловда иштирок этишади.

Агар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмаган бўлса, одатий абитуриентлар қатори танлаган 5 та йўналишлари бўйича тест синовларида қатнашишади.

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️13 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

13
сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Давлат тест маркази кеча Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган «Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлили» мавзусидаги матбуот анжуманидан сўнг оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда баъзи ҳолатлар бир оз нотўғри талқин қилинаётгани боис баёнот билан чиқди.

Давлат тест маркази мазкур ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

1️⃣ Тест натижалари хато ҳисобланмаган.

Матбуот анжуманида тест натижалари қайта текширилиши айтиб ўтилди. Лекин бу ерда тест натижалари хато ҳисобланган, шунинг учун тест натижалари қайта текширилади деб айтилмаган.

Давлат тест марказида ҳар доим тест натижаларини бир неча бора текширилади. Жорий йилда ҳам тест натижалари қайта кўриб чиқилади ва бу мандатгача бажарилади. Бу албатта тест натижаларини тўғри текширилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш, қандайдир хатоликлар ўтиб кетмаганлигини текшириш, умуман олганда тест натижаларини таҳлил қилиш учун амалга оширилади.

2️⃣ Aйрим абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилган.

11 сентябр куни тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябр куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган.

Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланган. Мазкур абитуриентларлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.

3️⃣ Жавоблар варақасидаги чанг тест натижаларини хато ҳисобланишига олиб келмаган.

Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилгани сабабли жавоблар варақасида чанг тўпланган. Бу ҳолат натижалар ҳисобланиши кўпроқ вақт талаб этилишига сабаб бўлган. Чунки маълум миқдордаги жавоблар варақасини сканер қилгандан сўнг, сканер қурилмаларини чангдан тозалаш зарурияти юзага келган. Бу албатта натижалар куннинг охирида эълон қилинишига сабаб бўлган.

4️⃣ Aбитуриентлардан қайта тест олинмайди.

2 сентябрдан 13 сентябргача бўлиб ўтган тест синовларида 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, тест синовларига киритилмади. Бу албатта, бошқа тест топширувчи абитуриентлар ва гуруҳ назоратчилари саломатлигини ўйлаган ҳолда Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ амалга оширилди.

Мазкур баёнга асосан, 17 сентябр куни тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

@aoka_uz
#abituriyent2020
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови эълон қилинган бўлиб, бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган, шунингдек, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани, юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани ҳаётий мисоллар ва илмий таҳлиллар асосида ёритилган ижодий асарлар муаллифларини рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг республика босқичига 138 нафар ижодкордан 1000 га яқин ижодий иш келиб тушди.

Ушбу кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида https://tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси веб-сайтга жойлаштирилди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси ғолибларни танлашда жамоатчилик, айниқса, соҳа вакилларини овоз бериш учун чақиради.

Овоз бериш 2020 йил 20 сентябрь, соат 18.00 га қадар давом этади.

“Энг улуғ, энг азиз”
анъанавий кўрик-танлови
ташкилий қўмитаси

@aoka_uz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани.

"Ҳар йили юртимизда 700-750 минг ёшлар ўрта таълимни якунламоқда. Уларнинг 150 минги олий таълимда ўқишни давом эттиради. Ўрта-махсус таълим билан бу миқдор 300 мингга етади. Ҳар йили юртимизда 300-350 минг янги ишчи ўрни яратилади. Кўриб турганингиздек, 100-150 минг тафовут вужудга келади. Шу туфайли қолган фуқаролар чет элга кетишлари мумкин." - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шўба бошлиғи Одилжон Комилжонов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
⚡️Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари тақдим этилди

📝Маълумки, жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13-сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

📍Бунда республика бўйича 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 8 мингдан ортиқ талабгорлар тест синовларида иштирок этди.

Мазкур талабгорларнинг тест натижалари 2020-йил 16-сентябр куни белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларига тақдим этилди.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаларига тавсия этилмаган талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️Хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган ҳамда ўтказилган махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этган талабалар ДИҚҚАТИГА !

❗️2020/2021 ўқув йили учун хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича ўтказилган махсус синовлар (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонлар) натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўтиш бали 56,7 этиб белгиланди.

‼️Махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этиб 56,7 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган талабалардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️ЭРТАГА ҚЎШИМЧА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

📌Давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020-йил 17-сентябр куни ташкил этиш белгиланган.

❗️Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020-йил 17-сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади
.

☝️Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️ЗАВТРА В УЗБЕКИСТАНЕ ПРОЙДУТ ДОПОЛНИТЕЛЬНЫЕ ТЕСТОВЫЕ ИСПЫТАНИЯ

В соответствии с протоколом №4 от 13 сентября 2020 года, дополнительные вступительные тестовые испытания для абитуриентов, не допущенных к вступительным экзаменам 2-13 сентября, в связи с температурой тела 37 °C градусов и выше, и зараженных коронавирусом в день экзаменов, будут организованы 17 сентября 2020 года.

Тестовые испытания для этих абитуриентов будут организованы 17 сентября 2020 года в Республике Каракалпакстан и областях с 8:00 до 11:00, в городе Ташкенте с 15:00 до 18:00 в Ботаническом саду в Юнусабадском районе.

Абитуриентов просим явиться на тестовые испытания минимум за час до назначенного времени с паспортом и пропуском абитуриента.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул тест синовлари 19 сентябрь куни ўтказилади

2020-2021-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 19 сентябр куни бўлиб ўтади.

Тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳи”да 2 сменада ўтказилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани tsul.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Хоразмда янги халқаро университет ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№558, 17.09.2020й) билан, Урганч шаҳрида халқаро “Binary” университети ташкил этилди. Мазур олий таълим муассасаси Малайзиянинг “Binary” университети филиали ҳисобланади.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва ўқиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

Шунингдек, Филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор- ўқитувчилар билан тўлдирилади.

Филиал Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, А.Баҳодирхон кўчаси, 195-уй манзилидаги Урганч давлат университетининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Манба: ЎзА

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест тизимига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (№562, 17.09.2020й) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

👉 Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.

Марказни ташкил этишдан мақсад тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратишдир.

👉 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошлари оширилади, яъни ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари бўйича тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади;

Бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

👉 Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши белгиланди. Агар алоҳида етарли балл тўплай олмаса, унда ўзи тўплаган баллари билан умумий тартибда танловларда иштирок этади.

👉 Давлат тест маркази ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилди ҳамда янгиланган ҳайъат таркиби тасдиқланди.

Манба: ЎзА


@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Давлат тест маркази бу йилги тест синовларида баллар нима учун юқори эканига изоҳ берди

«2020-2021-ўқув йилида ўтказилган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 240 614 (95,1%) нафар абитуриент иштирок этди. Улар орасида максимал балл (189 балл) олганлар ҳам кўп кузатилди. Буни баъзи ижтимоий тармоқларда бир ёқлама талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз», — дейилади ДТМ баёнотида.

ДТМга кўра, балларнинг юқори эканига ушбу омиллаб сабаб бўлган:

👉 2019-йилдан бошлаб умумтаълим фанларидан тест саволлари тўплами нашр этилди ва ушбу тўпламда ишлатилган саволлар базасининг 20 фоизидан кўпроғи кириш тест жараёнларида фойдаланилди.

👉 Телеграм тармоғида э-синов тизимидан абитуриентларга бепул фойдаланиш имконияти яратилди (тест синовларига қадар 1,4 млндан ортиқ абитуриент ушбу хизматдан бепул фойдаланди).

👉 Тест топшириқлари соддалаштирилди. Бунда авваллари қўлланилган 4-даража қийинликдаги (энг қийин) саволлар умуман олиб ташланди, бу йил улар ишлатилмади, 3-даражали саволлар сони камайтирилди ва 1-даражали саволлар сони тегишли равишда оширилди (12 та савол – 1 даражали, 12 та савол – 2 даражали, 6 та савол – 3 даражали). Шунингдек, барча умумтаълим фанлари бўйича назарий саволларнинг сони кўпайтирилди, ўқув-лаборатория машғулотларига оид, расмли, харитали ва жадвалли тест топшириқлари сони оширилди.

👉 Миллий ва халқаро сертификатларнинг тегишли даражасига, пандемия даврида ишлаб чиқилган ИЕЛТС Индиcатор сертификатига эга бўлган абитуриентлар учун ҳам максимал балл бериш белгиланди.

👉 Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун “Онлайн репетитор” теледастурлари мунтазам эфирга узатилди.

👉 Жорий йил учун истисно тариқасида тест синови топшириладиган 5 та фандан 2 та мутахассислик фани қолдирилди.

👉 Ҳар бир тўғри деб топилган жавобга балл бериш тизими ўзгартирилиб, биринчи ва иккинчи фан учун мос равишда 3,2 ҳамда 3,1 баллдан берилди, олдинги йиллардаги каби 1,1 балл бериш қўлланилмади.

👉 Тест синовларини топшириш учун ажратилган вақт меъёри оширилиб, амалдаги тартибда кўрсатилган 2 соат ўрнига 3 соат этиб белгиланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Манба

@aoka_uz
⚡️⚡️Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

🌀Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди.

💊Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга бериладиган 10 фоизлик чегирма барча давлат олий таълим муассасаларида амал қилади

❗️
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан янги ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун 10 фоиз чегирма берилиши ҳақидаги баёнот эълон қилинган эди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланди ва барча давлат олий таълим муассасаларига вазифа сифатида юборилди.

📉Янги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган БАРЧА талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилади.

📲Ушбу масала юзасидан тушунмовчиликлар юзага келса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot боти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📣ЭЪЛОН!

‼️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

❗️Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

@aoka_uz
#abituriyent2020
📣ЭЪЛОН!

Бугун, 21 сентябрь куни соат 16:00да
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уй

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

📢Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

🔹Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

🔹Кейинги энг муҳим талаб - таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

🔹Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак.

🔰 Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

❗️Шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғибот қилишмоқда.

📞Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

☝️Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

📍Янги тартиб бўйича ҳозирда фақатгина бир босқичда «Мутахассислик фанлари»дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.

📈Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000таликка кирган ОТМларга кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

❗️Янги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

⛔️Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020