AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.39K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Чирчиқ шаҳридаги «Маданият» маҳалла вакиллари томонидан ҳудуд аҳолисига сифатсиз колбаса маҳсулотлари тарқатилгани ҳақида интернетда хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича масъулларга жавобгарлик белгиландими?

〰️〰️〰️〰️〰️

🔹Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат тафсилотлари бўйича эълон қилинган расмий маълумотга кўра, Чирчиқ шаҳрида фаолият юритувчи хусусий тадбиркор томонидан хайрия тарзида тақдим қилинган 160 дона колбаса ва 160 дона қолипли нон маҳсулотлари “Сахий инсонлар бирлашамиз” гуруҳи томонидан “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий ётоқхонада яшовчи фуқароларга тарқатилган.

“Сахий инсонлар бирлашамиз” гуруҳи раҳбари Отабек Ҳамдамов мазкур хайрия ташуббусини амалга ошириш, хайрия маҳсулотларини аҳоли уйларига етказиб беришда маҳалла вакиллари иштирокини таъминлаш мақсадида “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган ҳамда мазкур мурожаат асосида аҳолига колбаса ва нон маҳсулотларининг тарқатилиш жараёнларида маҳалла вакиллари ҳам иштирок этишган.

☝️Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда тушуниб-тушунмасдан колбаса маҳсулотлари бевосита, тўғридан-тўғри маҳалла ходимлари томонидан тақдим этилгани айтилмоқда.

Шу боис яна бир бор ижтимоий тармоқларда маълум бир ҳолат юзасидан хабар қолдираётган, унга муносабат билдираётган юртдошларимиздан, аввало, мавзу тафсилотларини чуқур ўрганиб, кейин муайян хулосага келишларини сўраб қолардик.

🔎 Ҳозирда юқорида келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговдан олдинги суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар

〰️〰️〰️〰️
Ижодий имтиҳонлар қуйидаги баллар кесимида баҳоланади:

◽️Умумий тактик тайёргарлик — 96 балл.
◽️Умумий жисмоний тайёргарлик — 93 балл.

Битта абитуриент учун нормативларни топшириши учун ўртача 1 соату 20 дақиқа вақт ажратилади.

〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
🏟 Жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи:

Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди.

❗️Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.

📺 Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.

🔎 Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.

📹 Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар учун бугун соат 18:00дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz — онлайн платформаси ишга тушди.

Бу ҳақда АОКАда ўтаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

АОКА штабида ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева мавзу юзасидан жавоб берди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Олий таълимни кўчириш бўйича 15 июлдан 5 августгача 43 мингта ариза кабул килинди.

❗️Аризаларнинг 23 мингтаси хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистонга кўчириш бўйича, қолган 20 мингтаси Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари бўйича келиб тушган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тўлов-шартнома бўйича ўтган йилги тартиб сақлаб қолинади. Талаба хоҳласа стипендиясини олиш ёки шартнома қисмига ўтказиш масаласини ўзи мустақил ҳал қилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтаётган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев:

🔹Университет 7 та йўналишда ўқишга қабул қилади. Йўналишларнинг 3 тасида ижодий имтиҳон ўтказилади.

🚫 Бу йил сузиш спорт туридан ижодий имтиҳон топширилмайди. Aввалги йилларда 3 та турдан ижодий имтиҳон бўлган (махсус тактик тайёргалик, умумий жисмоний тайёргарлик ва сузиш).

Ижодий имтиҳонлардаги машғулотлар сони (10-12 та) икки баробарга қисқартирилди (умумий балл сақланиб қолган ҳолда).

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳонлар онлайн, масофавий ўтказиладиган бўлди. Бунда алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларда (мусиқа, тасвирий санъат) имтиҳонлар қанчалик сифатли, шаффоф ва адолатли ташкил этилади?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтган матбуот анжуманида абитуриентлардан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижодий имтиҳондан чизмачиликни олиб ташлашди (архитектура йўналишида), ўрнига она тили фанини киритишди. Биз бунга тайёрланишга улгурмаймизку?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтган матбуот анжуманида абитуриентлардан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижодий имтиҳонларнинг жавоблари тест каби эртаси куни чиқариладими?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтган матбуот анжуманида абитуриентлардан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга чалинган абитуриентларнинг тақдири нима бўлади? Имтиҳонларга киритиладими?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтган матбуот анжуманида абитуриентлардан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Олий таълимдан кейинги таълим бўйича муҳим саволларга жавоблар

АОКА ҳузуридаги штабда Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоев иштирокида бўлиб ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️
Таянч докторантурага (PhD) онлайн қабул ҳали ҳам давом этяптими?

Ҳужжатлар ОТМ ва ИТМ қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️
Мен таянч докторантурага талабгорман. Бу йил карантин шароитидан келиб чиқиб, кириш имтиҳонлари онлайн тест орқали бўлиши мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига мувофиқ "Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1–25 ноябрь даврида ўтказилади.

Пандемияга боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, ноябрь ойида ўтказиладиган имтиҳонлар масаласига қўшимча ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️
Мустақил илмий изланувчиликка фақатгина педагогик стаж бўлиши керакми?

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка расмийлаштиришда илмий-педагогик стаж талаб этилмайди.

〰️〰️〰️〰️
Мустақил изланувчиликка хужжатлар топшириш қачондан қачонгача давом этади?

ОТМ ва илмий ташкилотлар талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини 15 сентябрдан 15 октябргача, 15 январдан 15 февралгача, 15 апрелдан 15 майгача, 15 июлдан 15 августгача бўлган даврларда қабул қилиши мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️
Таянч докторантурага киришга ҳужжат топширишда мақолалар конференцияларда чиққан бўлса ҳам бўладими?

Бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг 1-иловаси 3 боб 9-бандида берилган.

〰️〰️〰️〰️
Стажёр-тадқиқотчиликка квота сўраш учун кимга мурожаат қилиш керак?

Стажёр-тадқиқотчилик квоталарига талабномалар бўйича ОТМ
ва илмий ташкилотлар ўзининг юқори турувчи вазирлик ва идораларга мурожаат этади.

〰️〰️〰️〰️
Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка талабгорга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
1-иловаси 3-боб 9-12 бандларида талабгорларга қўйиладиган талаблар келтирилган.

〰️〰️〰️〰️
Илмий унвонга эга бўлган PhD нечтагача изланувчига илмий раҳбарлик қилиши мумкин?

Биринчи марта раҳбарлик қилаётган бўлса, 1 та ва фаолиятидаги самарали натижасига қараб максимум 2 та PhD илмий даражасига талабгор бўлган изланувчига раҳбарлик қилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Яқинда PhD ни ёқлаган киши таянч докторантура учун раҳбарлик қила оладими?

Йўқ. Доцент ёки профессор унвонини олган PhD ёки DSc бўлсагина раҳбар бўла олади.

〰️〰️〰️〰️
Мутахассислиги инглиз тили бўлганлар C1 сертификати бўлса имтиҳонидан озод бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
2-иловаси 3 боб 22-бандига асосан таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

〰️〰️〰️〰️
Вақтида ҳимоя қилинмаса ёки умуман ҳимоя қилинмаса стипендияни қайтариб бериладими?

Йўқ, лекин илмий раҳбарга нисбатан чора кўрилади. Кейинги йилларда мазкур ташкилотга докторантурага квота бериш давомида салбий қарор қабул қилишга асос бўлади.

〰️〰️〰️〰️
Таянч докторантларга ўқиш қачондан бошланади?

Янги календарь йилининг биринчи иш кунидан.

〰️〰️〰️〰️
Докторантурада ҳам академик таътил бериладими?

Узоқ муддат бетоб бўлса ёки туғруқ билан боғлиқ ҳолатдагина.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 11 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Рустам Икромов – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 16:00 "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Спикер: Неъмат Атамуратов – матбуот котиби

📲 Брифинглар @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 11 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Рустам Икромов – член Штаба

🕙 13:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 16:00 Государственный комитет по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру

Спикер: Неъмат Атамуратов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканалах "UzReport TV", "Узбекистон 24" и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
COVID-19 билан касалланганларнинг уйда даволанишига қаршиман. Шунга чора кўриш мумкинми?

🌐 Бу амалиёт нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатларида жорий этилган.

⚡️Ушбу амалиётни жорий этиш билан, аввало, вирусдан зарарланган оилаларни бир вақтда кузатувга олиб, уларни инфекциядан тезроқ фориқ бўлишларига эришиляпти. Қолаверса стационар шароитда даволанишга муҳтожларга шифо-ўринларини захирасини яратишга эришиляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирги пандемия даврида тиббиёт ускуналарига қўлқопсиз тегиш мумкинми?

🦠Биламизки вирус юзаларда маълум вақт сақланиб қолади. Бизнинг айни кунлардаги талабимиз — тиббиёт ходимлари томонидан иш жараёнида қўлқоп билан ишлашларини таъминлашга қаратилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Нурмат Отабеков ва бошқа мансабдорларнинг саломатлиги ва бугунги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

🛏 Айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантинни юмшатиш бўйича штаб томонидан илгари сурилаётган таклифлар қандай?

☝️
Карантинни юмшатиш борасида аввалги тартиб фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз томонидан анчагина нотўғри қабул қилинганлигини натижасини кўрдик.

⚡️Бундан кейинги юмшатиш чоралари ҳудудлар ва соҳалар бўйича алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📣 ЭЪЛОН!

Бугун,
11 август, соат 14:00 да АОКА пресс-холида 2020 йилнинг 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумини ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида:

🔹Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори — Акмал Саидов,

🔹"Юксалиш" умуммилий ҳаракати раиси — Бобур Бекмуродов,

🔹Тошкент давлат юридик университети ректори — Раҳим Ҳакимов қатнашади.

〰️〰️〰️〰️〰️
📲Саволларни
@aokapressa га жўнатишингиз мумкин!

〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри, онлайн ёритилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ташкил этилади.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Узбекистан проведет форум по правам человека

Самаркандский форум по правам человека состоится 12−13 августа в формате видеоконференции. Тема — права молодежи, на мероприятии также обсудят проект Конвенции о правах молодежи, с инициативой о создании которой выступил президент Шавкат Мирзиёев в 2017 году.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг