AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📌 COVID-19 билан касалланган ёки гумон қилинган беморларнинг тез ёрдамга мурожаатини кўриб чиқиш тартиби

📌 Мобил бригадаларнинг ёнида қандай дорилар ва тиббий жиҳозлар бўлиши керак

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими?

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Олдимизда салкам 2 ҳафта вақтимиз бор. Агар икки ҳафта давомида худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистонда қачон биринчи тўлқин тугаб, иккинчи тўлқин бошланади?

Иккинчи тўлқин бошланиши учун биринчиси тугаши керак. Биринчи тўлқин қачон тугайди, десак тўғри бўлади. Қачонки охирги бемор клиникадан чиқиб кетгандан кейин, бирорта касал қолмаганида биринчи тўлқин тугаган бўлади.

Муайян муддатдан кейин янги бемор аниқланса, шунда иккинчи тўлқин дейилади.
Шунинг учун иккинчи тўлқин ҳақида гапиришга бизга жуда эрта.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
✈️ Истанбул аэропортида қолиб кетган 40 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллиги ўзининг Telegram саҳифасида баёнот эълон қилди:

🇹🇷 «Баъзи оммавий ахборот воситаларида «16 ва 30 июль кунлари «Turkish Airlines» авиакомпанияси томонидан ташкил этилган чартер рейсда жами 42 ўзбекистонлик йўловчи парвоздан қолиб кетган»и ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🗓 16 июлда қолиб кетган 12 фуқаро парвоз учун шакллантирилган рўйхатдан жой олмаган эди. «Turkish Airlines» авиакомпанияси ўз регламентига мувофиқ, парвозгача 1,5 соат вақт қолганда келмаган йўловчиларнинг ўрнига тегишли билетларни рўйхатда мавжуд бўлмаган бошқа йўловчиларга сотган. Ушбу ҳолатда билет сотиб олган фуқаро зарур ҳужжатларини тақдим этиб, тезкорлик билан чегарадан ўтиш ишларини амалга оширса, бирор муаммосиз самолёт бортига етиб олиши мумкин эди.

🚫 Лекин афсуски, рўйхатда бўлмагани ҳолда билет сотиб олган фуқаролар чегарадан ўтиш жараёнида Туркия ҳудудида бўлиш қонун-қоидаларини бузганлиги аниқланган ва тегишли маъмурий чоралар кўрилган. Бунинг натижасида улар тегишли чартер парвозига ўз вақтида етиб ололмаган. Тартибга мувофиқ самолёт белгиланган вақтда Тошкентга учиб кетган.

Юқоридагига ўхшаш ҳолат 30 июлдаги парвоз вақтида ҳам кузатилган.

📋 Ҳозирги вақтда Истанбул халқаро аэропорти одатдаги тартибда фаолият кўрсатмоқда ва миграция идорасининг бўлинмасида узун навбатлар юзага келмоқда. Пандемия даврида фуқароларимизнинг визалари билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркия томонига тегишли мазмундаги мурожаатлар юборилган эди.

💰Ўз навбатида, Туркия ташқи ишлар вазирлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан Ўзбекистон ваколатхоналарининг мурожаатини ижобий кўриб чиққан ва карантин чора-тадбирлари натижасида юзага келган вазият сабабли Туркияда бўлиш қоидаларини бузган фуқароларимизга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий этилмаслигини билдирган. Шу билан бирга, пандемия эълон қилинишидан аввалги муддатларда Туркиянинг виза тартибини бузганларга нисбатан амалдаги тарифларга асосан жарималарнинг қўлланилиши давом этмоқда.

❗️Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, чартер парвозларига рўйхатга олинган фуқароларимизни чегарадан ўтиш жараёнини ўз вақтида амалга оширишлари учун Истанбул халқаро аэропортига эртароқ келишларини сўраб қоламиз. Чунки, ҳаво йўллари чегарасидан ўтишингиз жараёнида Туркияда бўлиш тартибига хилоф иш тутганингиз аниқланса, Туркия миграция ишлари мутасаддилари сизга нисбатан тегишли маъмурий чора-тадбирларни кўради.

Шунингдек, рўйхатда бўлмагани ҳолда аэропортга келиб чартер парвозидан 1,5 соат аввал билет сотиб олаётган фуқароларимизга шуни маълум қиламизки, чартер парвозига билет сотиб олиш мамлакатга учиб кетишингизни кафолатлай олмайди. Чунки, агар сизнинг Туркияда бўлиш тартибига хилоф иш тутганингиз аниқланса, 1,5 соат ичида маъмурий чора-тадбирларни битириш ва самолёт бортига етиб олиш имконсиздир. Туркия миграция мутасаддилари билетингиз ва парвозингизнинг вақтидан қатъий назар маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ чора-тадбирларни охирига етказмасдан туриб, сизнинг чегарадан ўтишингизга рухсат бермайди.

🛩 🇺🇿 Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, Бош консуллик вакиллари 16 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни бериб, уларни мамлакатга қайтариш чораларини кўрмоқда. Ҳозирда 30 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларимиз билан ҳам алоқа ўрнатилган бўлиб, яқин кунлардаги чартер рейсларида уларнинг ҳам мамлакатимизга қайтарилиши таъминланади».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 4 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 14:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Раҳимжон Маҳкамов – матбуот котиби

🕙
15:00 Давлат хизматлари агентлиги

Спикер: Севара Зокирова – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий Telegram-канали @aoka_uz орқали, UzReport TV телеканали ва Youtube каналида онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 4 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член Штаба

🕙 13:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер: Рахим Махкамов – пресс-секретарь

🕙
15:00 Агентство государтсвенных услуг

Спикер: Севара Зокирова – пресс секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​❗️5-7 августда TAF! AntiCrisis иккинчи Тошкент реклама фестивали ўтказилади.

Фестиваль дастурида:

5-6 августда – халқаро реклама конференцияси, унда Ўзбекистон, Россия, Украина ва Қозоғистоннинг дунёдаги етакчи брендлар билан ҳамкорлик қилувчи ва халқаро фестивалларда энг юқори мукофотлар олган машҳур экспертлари чиқиш қиладилар.

7 августда креатив танлов ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими. Халқаро ҳайъат 24 та номинацияда ва 4 та тоифада ғолибларни эълон қилади: marketing, branding&design, creative, production&craft.

🔴 YouTube MAKON ANTI CRISIS https://clck.ru/MxyWK да
иккита тилда онлайн-трансляция ўтказилади.

Қатнашиш — бепул.

Тадбиркорларни, раҳбарлар, маркетологлар, реклама ва креатив соҳасидаги мутахассисларни, ўқувчилар ва ижод аҳлларини фестивалда қатнашишга таклиф этамиз!

Тафсилотлар:
🌐 www.tafest.uz

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️5-7 августа пройдет второй Ташкентский фестиваль рекламы TAF! AntiCrisis

В программе фестиваля:

5-6 августа международная рекламная конференция, на которой выступят известные эксперты из Узбекистана, России, Украины и Казахстана, работающие с ведущими мировыми брендами и получившие самые высокие награды на международных фестивалях.

7 августа торжественная церемония награждения победителей креативного конкурса. Международное жюри объявит победителей в 24 номинациях и 4 категориях: marketing, branding&design, creative, production&craft.

🔴 Онлайн трансляция на двух языках
на YouTube MAKON ANTI CRISIS
https://clck.ru/MxyWK.
Участие бесплатное.

Приглашаем предпринимателей, руководителей, маркетологов, специалистов в области рекламы, креатива, учащихся и творческих людей к участию в фестивале!

Подробности
🌐 www.tafest.uz
Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Куни кеча ССВ томонидан COVID-19 бўйича миллий қўлланмани 6-нашри чиққанлиги айтиб ўтилди. Инфекция Ўзбекистонга кириб келганига 5 ой бўлган бўлса-да, нима учун тавсиялар тез-тез ўзгаряпти? Ўзбекистондаги барча шифокорларга ушбу тавсияларнинг ҳар бир сонини вақтида етказиб бериш имкони борми?

🌐 Пандемия тез ривожланаётганлиги сабабли, бутун дунё олимлари бир жойда тўхтамаяптилар, улар доимий изланишдалар. Вируснинг янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда.

⚡️Шунинг учун ҳам ҳар бир давлат қўлланмани маҳаллий шароитларга мослаган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда қўлланма тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

📔 Шунинг учун ушбу қўлланмаларни биз вақтинча тавсиялар асосида яратилган қўлланма деймиз.

❗️Ўзбекистондаги CОVID-19 инфекцияси билан касалланганларга тиббий ёрдам кўрсатадиган мутахассислар учун ишлаб чиқилган ушбу клиник кўлланмалар ҳозирги кунга мавжуд клиник далиллар, яхши тажриба ва эксперт хулосалари асосида яратилмоқда.

Қўлланма тайёрлашда қуйидаги иккита устувор йўналишлар ҳисобга олинди:

🦠COVID-19 инфекцияси юқиши эҳтимолини камайтириш.
🦠COVID-19 инфекцияси гумон қилинганда ва/ёки тасдиқланганда, хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш.

〰️〰️〰️〰️
Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда. Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам борку?

⚡️Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча оғир бўлганлиги сабабли барча даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олишга қаратилган пилот лойиҳхалар биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

📍Ушбу лойиҳалар асосида беморларга малакали ва тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими ташкил этилди.

📈 Ушбу лойихалар ижобий самара берганлиги сабабли ҳозирги кунда республика бўйлаб янги тизим асосида иш олиб бориш татбиқ этилиши бошланди.

〰️〰️〰️〰️
Укам коронавирус пневмониясидан тузалди ва касалхонадан уйга рухсат беришди. Унда жуда кучли ҳолсизлик бор. Эндиликда қандай парвариш килиш, асоратлар қолмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берсангиз?

🛏 Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий ҳолат. Шунинг учун уй шароитида реабилитация жараёнини олиб боришингиз керак.

🍚🏃‍♂️Сиз укангизга витаминга бой озиқ овқатлар беришингиз, бадантарбия билан шуғуллантиришингиз, нафас машқларини мунтазам бажартиришингиз ва шифокор кўрсатмаларига амал қилишингиз зарур!

〰️〰️〰️〰️
Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭС телефон рақамлари тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин?

🌐 Ҳозирги вақтда поликлиникалар, клиникалар ва СЭС (санитария-эпидемиология хизматлар) телефон рақамлари базаси киритилган zvoni.uz сайти яратилди.

☎️ Ушбу сайтда Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭСларнинг ишлаб турган рақамларини топишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Фарзандим туғилгандан кейин уни COVID-19дан қандай ҳимоя қилишим мумкин?

🙅🏻‍♂️ Энг яхшиси, сиз оила аъзоларингиз билан бирга бўлинг ва меҳмон кутманг! Шунингдек, бошқа фарзандларингиз атрофдагилар билан алоқада бўлмаганликларига эътибор қаратинг.

🧼 Оила аъзоларингиз тез-тез қўлини совунлаб ювсин ва соғлиги тўғрисида жиддий қайғурсин.

🧴Гигиена қоидаларга риоя қилинг ва соғлом турмуш тарзини олиб боринг!


_____________________________________


‼️ Сегодня в зале АИМК состоялся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Барно Абдусаматовой. На брифинге даны ответы на вопросы граждан, связанные с коронавирусной инфекцией.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА залида бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Онамда иситма, ҳаво етишмаслиги ва бош оғриғи кузатилди. Мен уйга мобил бригадани чақирдим. Уларда ҳатто пульсоксиметр ҳам йўқ эди. Уларда қандай дори воситалари ва тиббиёт техникаси бўлиши керак?

❗️
Ҳозирги вақтда барча мобил бригадалар зарур буюмлар: пульсоксиметр, тонометр, фонендоскоп, термометр, дори воситалари тўплами билан таъминланган:

🔺Магний сульфат 25%-5,0
🔺Гепарин 5000ЕД
🔺Нитроглицерин (нитросорбит)
🔺Коринфар
🔺Преднизалон (дексаметазон)
🔺Дротаверин (но-шпа)
🔺Папаверин гидрохлориди 2%-2,0
🔺Дибазол 1%-2,0
🔺Корвалол (валокардин)
🔺Валидол
🔺Шприц (2,0; 5,0; 10,0мл)
🔺Пахта
🔺Спирт 700
🔺COVID-19 учун махсус препаратлар тўплами

👩🏻‍⚕️Тиббиёт ходимлари хонадонга боришганда бемор ва оила аъзолари ҳолати мониторингини олиб боришади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирда коронавирусга чалинган беморларга хизмат қилиш учун баъзи ихтисослаштирилган ва Республика марказлари (травматология, педитария, фтизиатрия, ортопедия ва ҳоказолар) ҳам қамраб олинган. Онам Тошкент шаҳридаги травматология марказида даволанишннг кейинги босқичини ўташлари зарур. Сурункали ва бошқа касаллликлар билан касалланганлар қаерда даволанадилар?

📈 Бугунги кунда коронавирус билан касалланган беморларга хизмат қилаётган 21 та шифохона мувофиқлаштирилиб, улардан 5 таси ва Зангиота мажмуасидаги қолдирилди.

📌 Маълумот учун: Семашко санаторийси, ТМА, Вирусология, Юқумли касалликлар, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, Зангиота мажмуаси.

Эндиликда ушбу марказлар ўз ихтисосликлари бўйича иш олиб борадилар. Сиз режа асосида онангизни даволаш муолажаларини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида давом эттиришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантин вақтида аксарият шифохоналарда 15 млн сўм иш ҳақи оладиган тиббиёт ходимларидан ярим пулини бош врач ўз манфаати йўлида талаб қилиб келмоқда, акс ҳолда ишдан челатиш билан таҳдид қиляпти. Мана шундай коррупциявий ҳолат юз беган вақтда кимга мурожаат қилиш мумкин?

Бунга асло йўл қўймаслик керак. Мана шундай коррупциявий ҳолат юз беган вақтда Сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен коронавирус инфекцияси билан касалландим ва Тошкент шаҳридаги 3-туғруқхонага ётқизилдим. 37 ҳафталик ҳомилам бор. Кейинчалик боламни кўкрак сути билан эмизишим мумкинми? Бу хавфсизми?

👶🏻 Кўкрак сути билан эмизиш мутлақо хавфсиз! Барча тадқиқотлар COVID-19 кўкрак сути орқали юқмаслиги ҳақида хулоса берган, шунинг учун хотиржамликда болани кўкрак сути билан эмизиш мумкин.

😷 Агар ўзингизда COVID-19 касаллигига шубҳаласангиз, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз ва шифокорингиз кўрсатмаларига риоя қилишингиз зарур. Ўзини яхши ҳис қилган оналар болани эмизишдан аввал ниқоб тақиши, қўлини ювиши ва юзаларни дезинфекциялаб туриши керак.

🍼 Ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, сутингизни тоза идишга соғиб, юқоридаги эҳтиёткор чораларга риоя қилган ҳолда болангизни озиқлантиринг!

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Оилалар энг кўп бузилиб кетаётган ҳудудлар маълум бўлди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда долзарб саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Юртимизда оилавий ажримларнинг умумий статистикаси қандай?

🔰 Республикамизда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 12 минг 810 та, ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 3 минг 151та кам оилавий ажралишлар рўйхатга олинган. Мамлакатимиздаги мавжуд оилаларнинг 0,03 фоизининг тақдири ажралиш билан якун топган.

😢 Юзага келган мазкур ажримлар натижасида жорий йилнинг ўзида Республика бўйича 8 минг 725 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.

👨‍👩‍👦 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг шу вақтига қадар 15 минг 413 та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 9 минг 980 таси яъни, 60 фоизи яраштирилди. Шунингдек, 11 минг 985 та никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилалар аниқланиб, уларнинг 5 минг 960 таси ёки 57,8 фоизининг никоҳи қонуний расмийлаштирилди.

📍Бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, аҳоли ва оилалар сонининг кўплиги муносабати билан, энг юқори рақамлар Тошкент шаҳар ва Андижон вилоятларига тўғри келади.

🔎 Жорий йилнинг шу кунига қадар пойтахт оилаларининг 1692 таси ажрашган, 918 та оила эса ажрим ёқасига келиб қолган. Кейинги ўринда 1498 та ажрашган оилалар билан Андижон вилояти турибди. Вилоятдаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони эса 1716 тани ташкил этмоқда.

🔗 Ажралган оилалар сони Фарғона вилоятида 1304 та, Тошкент вилоятида 1308 та, Самарқанд вилоятида 1302 та, Наманган вилоятида 923 та, Қашқадарё вилоятида 815 та, Сурхондарё вилоятида 749 та, Бухоро вилоятида 744та, Сирдарё вилоятида529 та, Қорақалпоғистон Республикасида 513 та, Хоразм вилоятида 497 та, Жиззах вилоятида 489 та, Навоий вилоятида 447тани ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ёлғиз аёлман. Ҳозирда ногиронлик аравачасига муҳтожлигим бор. Ногиронлик аравачасини олиш учун кимга мурожаат қилишим зарур?

🦽 Ногиронлиги аниқланган фуқаролар ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникада рўйхатга олинади ҳамда фуқарога ногиронлик ҳақида тиббий хулоса берилади. Сиз мазкур тиббий хулоса ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўз ҳудудингиздаги фуқаролар йиғинига ногиронлик аравачаси олиш бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз керак.

📢 Фуқаролар йиғини раиси сиз томонингиздан топширилган ҳужжатларни тегишли тартибда ўрганиб чиққач, сизга ногиронлик аравачаси ажратиш бўйича сектор раҳбари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади. Шу тариқа сиз кам таъминланган оилаларда яшовчи ногиронлиги бор фуқаролар учун ажратиладиган ногиронлик аравачалари ва бошқа керакли воситаларини олиш учун белгиланган тартибда навбатга қўйиласиз.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен 2-чи гуруҳ ногирониман. Эҳтиёжманд оилаларга берилаётган пул маблағлари ногиронларга ҳам бериладими?
Кимга мурожаат қилай?

🔰Жойлардаги сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари иштирокида қуйидаги тоифага мансуб оилалар рўйхати шакллантирилиб, “темир дафтар”ларга киритилган.

— кам таъминланган;
— ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
— якка-ёлғиз кексалар;
— ногиронлиги бўлган;
— доимий ишсиз;
— карантин туфайли ишсиз қолган ҳамда
— оғир эпидомологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар.

Ҳозирда “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган оилалар тоифаси қайта кўриб чиқилмоқда. Жойлардаги маҳалла ходимлари ва сектор раҳбарлари сиз ҳақингизда яхши билишади ва тегишли тартибда “темир дафтар”га киритишади. Бунинг учун ўз маҳаллангиз масъулларига мурожаат қилинг.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ўзбекистонда ишсизлар сони қанчага кўпайди? Нечта одамга ишсизлик нафаси тўлаб берилди?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

📈 Ўзбекистонда ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоиз ташкил этганини кўрсатди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 9,1 фоизга тенг бўлган. Яъни 4 фоиз атрофида ўсиш мавжуд.

🔎 Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 944 минг кишини ташкил этади (ишсизлик даражаси: 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида — 20,1 фоиз, аёллар ўртасида — 17,4 фоизга тенг).

💼 Меҳнат ресурслари сони 19 084,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга кўпайди. Лекин иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ёки 671 минг кишига камайиб, 12 736,7 минг кишини ташкил қилди.

📉 Айрим чекловлар сабабли якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167,5 минг (ёки 46,4 фоиз)га камайиб кетгани билан, 131,2 минг ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига расмий бандлар сони кескин пасайишининг олди олинди.

🌱 Карантин даврида уйда ўтирган фуқаролар сони ошгани ҳамда фуқароларнинг шахсий томорқаларни ривожлантириш учун субсидиялар бериш дастури туфайли деҳқон ва шахсий томорқаларда банд бўлганлар сони 201,1 мингга ортган.

Январь-июнь ойларида меҳнат органлари томонидан 588,2 минг ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатилди. Улардан 159,9 минг 30 ёшгача бўлган ёшлар, 229,4 минг аёлларимиздир.

💰501,1 минг нафар юртдошимиз доимий иш ўринларига ишга жойлайтириш ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди, 15 минг ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 27 минг ишсиз фуқарога Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 10,1 млрд. сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда долзарб саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️
Электрон рақамли имзони масофадан қандай олинади?

🖥 Бунинг учун компьютер керак бўлади. Ушбу компьютерда исталган интернет броузер орқали e-imzo.uz сайтига ўтилади ва шу сайти орқали Электрон рақамли имзо олиш тугмачаси босилади ва ариза бериш бошланади ҳамда ушбу жараён 4 босқичдан иборат.

🗝 Электрон калит сертификатини олиш учун сўровнома тўлдирилади ва паспорт нусхасини ҳамда паспорт бош саҳифаси билан тушган селфи сурат бириктирилади. Сертификат тайёрлиги бўйича телефон рақамингизга СМС хабарни олгандан сўнг, e-imzo.uz сайтида аризани қидириш тугмаси босиб юборилган ариза топилади.

🔧 Электрон калит сертификатини олганлигингизни тасдиқланг ва компьютерга юклаб олинг. Бунда автомат тарзда компьютерингизда DSKEYS папкаси ҳосил қилиниб шу ерда pfx форматида ЭРИ калит юкланади.

⌨️ Электрон рақамли имзодан фойдаланиш учун компьютерда e-imzo дастури ҳам албатта ўрнатилган бўлиши керак ва ушбу дастурни ҳам e-imzo.uz ҳаволасидан кўчириб олишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Тадбиркорликни онлайн рўйхатдан ўтказмоқчиман. Бунда бир вақтнинг ўзида онлайн ҳисоб рақам очиш имкони мавжудлиги ростми?

✔️ Рост. Давлат хизматлари марказлари ва онлайн тарзда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида банк ҳисоб рақамларини очиш имкони яратилган. Бугунги кунда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказишда ўзингиз танлаган банкда ҳисоб рақамини очиш имкони мавжуд.

〰️〰️〰️〰️
Бўш “коробка” уй сотиб олмоқчи эдим, бунинг учун субсидия ажратиладими?

📎 Президент қарорига асосан, 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январига қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилган.

〰️〰️〰️〰️
Ипотека кредитлари муддати узайтирилдими?

✔️ Ҳа, жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш белгиланган.

📎 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4701-сон қарори.

__________________________________


‼️ Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Агентства государственных услуг Севары Закировой, на котором были даны ответы на актуальные вопросы населения.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда долзарб саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Менга кўп қаватли уйдан квартира керак эмас. Ўзимга ажратилган ер участкам бор эди. Ушбу участкада хусусий уй қурсам ва субсидия олсам бўладими?

📎 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4701-сон қарорига биноан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тижорат банкларига ажратган кредит ресурслари ҳисобидан мазкур қарор қабул қилингунга қадар жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратишга рухсат берилган.

❗️Бунда, кредитлар жисмоний шахсларга:

✔️ қурилаётган (қайта қурилаётган) якка тартибдаги уй-жой жойлашган жойи бўйича мазкур қарорда назарда тутилган кредитнинг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) ишлари қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорида 20 йил муддатга ажратилади;

✔️ белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида хусусий пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) ишлари бўйича тўловларни уларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз шаклда амалга ошириш орқали берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Дўконимга кадастр ҳужжатини тайёрлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилганман. Менга рад жавоби берилди. Мен бундан норозиман. Қаерга мурожаат қилишим мумкин?

Агарда ваколатли орган томонидан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Сизнинг аризангиз асоссиз рад этилган деб ҳисобласангиз, аризанинг ўзида қонунбузилиши ҳақида хабар бериш тугмаси мавжуд.

🕹 Сиз шу тугмани босиб, изоҳ билдирсангиз, бу ариза автоматик равишда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари кабинетида акс эттирилади ва ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Келаси ҳафта олди-сотди қилиб, кўп қаватли уйдан квартира сотиб олмоқчимиз. Кейин ҳужжатларни қандай расмийлаштириб олишимиз керак бўлади?

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ–4270-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб:

📌 кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат давлат нотариал идорасининг талабномасига асосан электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма берилади;

📌 кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар уларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин тегишлича давлат нотариал идоралари ва давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.

Бунда коммунал хизматлар кўчмас мулкнинг янги эгаларидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда долзарб саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ноширлик билан шуғулланишга лицензиямиз бор эди, 2 ой олдин муддати тугади. Ишимизни қайта бошлаш учун лицензия муддатини қандай узайтирсак бўлади?

📎 Жорий йил 22 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 401-сон қарорига асосан, эндиликда ноширлик фаолияти учун лицензия талаб этилмайди.

✔️
Ваколатли органни фаолиятни бошлаганингиз ҳақида хабардор қилиш кифоя қилади. Бунинг учун, ДХМга келиб ёки Ягона порталга кириб, хабарнома тўлдирилади. Хабарномада муассис ҳақида маълумот, ноширлик фаолиятини амалга ошириш жойи, ноширлик ихтисослашуви, масъул муҳаррир ҳақида маълумот ҳамда моддий-техник ускуналар кўрсатиб ўтилади.

Хабарнома юборилгач автоматик тарзда давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотнома шакллантирилади ва ушбу ҳужжат фаолият билан қонуний шуғулланаётганлигингизни тасдиқлайди. Бунда хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чет эллик инвестор ва Тошкент вилоятидаги бир корхона билан уч томонлама шартнома чет элда божхона расмийлаштируви учун бизнинг корхона ва шеригимиз фирмаси ҳақида расмий маълумот керак экан. Қаердан олсам бўлади?

✔️ Тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумотнома реестрдан кўчирма шаклида тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказидан берилади.

👉 Бунда, тадбиркорлик субъектининг ўзи ҳақида маълумот бепул, бошқа субъектлар ҳақида эса БХМнинг 1 баравари миқдорида йиғим эвазига тақдим этилади. Кўчирмада тадбиркорлик субъекти номи, СТИР, муассислар сони, устав фонди миқдори, асосий фаолият тури ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ш.Мирзиёев раислигида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

⚡️ Президент фармонига мувофиқ, бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилиб, ушбу маблағлар 1 миллион 700 минг нафар ёрдамга муҳтож аҳоли, 3 миллион 700 минг нафар пенсионер ва жорий йил якунига қадар қўшимча 500 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга йўналтирилиши белгиланган.

Хусусан, ўтган 5 кунда эҳтиёжманд оилаларга жами 148 миллиард сўм моддий ёрдам тарқатилди. Август ойида 1 миллион 700 минг аҳоли ва 50 мингдан зиёд тиббиёт ходимларига 780 миллиард сўм тўланиши кўзда тутилган.

❗️ Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларини тўғри ва ҳаққоний шакллантириш, ажратилган маблағларни адолатли тарқатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

🔹 Аҳолига ижтимоий ёрдам тўловларини етказиб бериш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла мутасаддиларининг масъулиятига алоҳида эътибор қаратилди.

🔹 Нозирлик органларига маблағларнинг тўғри тақсимланиши ва тўланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш топширилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри жорий этилади. Мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтиб, ўз самарасини кўрсатгани ва жорий йил якунига қадар уни барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилиши таъкидлаб ўтилди.

❗️ Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ёрдамлар кўлами кенгайтириб борилиши жараёнида ушбу янги тизимнинг муҳимлигига эътибор қаратилди. Жумладан, ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳозирги 600 мингдан жорий йил охиригача 1 миллион 200 минг, 2021 йилда эса 1 миллион 500 минггача етказилиши белгиланган.

Бу борада Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилиши кўзда тутилган.

2020 йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади.

❗️ Ёрдам пулларига муҳтож оилалар рўйхати маҳаллалар кесимида адолатли тузилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида тасдиқланиши лозимлиги таъкидланди.

⚡️ Маблағларни адолатли тақсимлашда маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ёрдамни мақсадли етказиб беришга нуронийлар ва фаолларни жалб этиш муҳимлиги айтилди.

50 минг нафар тез тиббий ёрдам ходими учун ажратилган 200 миллиард сўм мукофот пулларини ҳам ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Под председательством Ш.Мирзиёева состоялось совещание по вопросам материальной поддержки слоев населения, нуждающихся в соцзащите и помощи в период пандемии

⚡️ В соответствии с Указом Президента из бюджета выделено дополнительно 2 трлн. сумов, которые будут направлены на поддержку 1,7 млн. малообеспеченных, 3,7 млн. пенсионеров и 500 тыс. получателей социальных пособий.

В частности, за последние 5 дней нуждающимся семьям была выплачена материальная помощь на сумму 148 млрд. сумов. В августе планируется выплатить 780 млрд. сумов 1,7 млн. человек, а также более чем 50 тыс. медицинских работников.

❗️ При этом даны указания по правильному формированию списков нуждающихся в материальной помощи семей, справедливому распределению выделенных средств.

🔹 Уделено особое внимание ответственности руководителей секторов и представителей махалли за доведение социальных выплат населению.

🔹 Надзорным органам поручено установить постоянный контроль за надлежащим распределением средств и принять меры по недопущению нарушений закона.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ В стране будет внедрен Единый социальный реестр. Система была апробирована в Сырдарьинской области и показала свою эффективность. До конца года она будет поэтапно внедрена во всех регионах.

❗️ Необходимость реестра обусловлена тем, что государство расширяет масштаб социальной помощи. Ожидается, что к концу года контингент получателей социальных пособий достигнет 1,2 млн., а в 2021 году – 1,5 млн.

Единый социальный реестр позволит оказывать все виды социальной помощи по одинаковым критериям и одному документу.

С 1 января 2020 года гражданам не придется собирать более 30 видов справок из 12 ведомств, как это делается сейчас. Значительно упростится предоставление 30 видов социальной помощи и услуг.

❗️ Список семей, нуждающихся в материальной помощи, должен составляться в махаллях с соблюдением справедливости и утверждаться местными кенгашами народных депутатов.

⚡️ Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля за справедливым распределением средств, привлечения представителей старшего поколения и активистов к доведению социальной помощи.

Дано указание своевременно и без бумажной волокиты выдать 200 млрд. сумов, выделенных для вознаграждения 50 тыс. работников скорой медицинской помощи.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг