AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
❗️Кислород берувчи аппаратлар, ПЗР-тест, МСКТ бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилувчи янги телеграм-бот ишга туширилди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

📌 14 июлдан 1 августга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 108 755 та мурожаат келиб тушган;

📌 Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 194 214 та эҳтиёжманд оилага хайрия ёрдамлари кўрсатилган;

📌 ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларидаги жами 3 060 нафар волонтёр ёшлардан 682 нафари “Call-марказ”ларда аҳоли мурожаатларини қабул қилишга ҳамда 2 378 нафари хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда;

📌 Бугун 2 август соат 14:00 га қадар мазкур платформа орқали 2750 га яқин кўнгиллилар рўйхатдан ўтди ва малакали мутахассислар томонидан уларни ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.

📌 Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интернет тармоғида volontyor.uz платформаси ишга туширилди. Мазкур платформа орқали республикамиздаги барча инсонлар кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият юритаётган клиникалар ҳақида батафсил маълумот бера оладиган (71) 200 17 20 Call-Маркази фаолият олиб бормоқда. Марказда 12 нафар Ёшлар ишлари агентлиги кўнгилли ёшлари фаолияти йўлга қўйилди;

телеграм ижтимоий тармоғи орқали @Shifoline_bot ишга туширилди. Мазкур ботнинг вазифаси Тошкент шаҳрида жойлашган МСКТ, ПЦР, кислород берувчи аппаратлари бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилишдан иборат;

пойтахтимиздаги Ёшлар марказида фаолияти йўлга қўйилган 1105 қисқа рақамли Call-Mарказида жами 40 нафар малакали шифокор, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ходимлар ва Ёшлар ишлари агентлигининг кўнгилли ёшлари фаолият олиб бормоқдалар. Мазкур Call-марказга 17 кун ичида 76894 та мурожаат келиб тушди ва малакали мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб мурожаатчиларга тегишли тавсиялар берилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
💰Ҳомийлик хайриялари ёрдами бирламчи кимларга етказилади?

📎 таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

📎 ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

📎 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

📎 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

📎 меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг.

Савол. Ижтимоий тармоқларда Сергили туманида акс этган видеолавҳалар намойиш этилди. Вазирлик томонидан туманда бу борада қандай чоралар кўрилмоқда?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалламизда ёрдамга муҳтож хонадонларга пул маблағлари тарқатиб бўлинди. Бироқ мен ҳам эҳтиёжманд бўлсам-да, бизнинг оиламизга берилмади. Нега?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин чекловлари иккинчи марта узайтирилди. Шу даврда вазирлик қандай муҳим ишларни амалга оширмоқда?

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент фармони ижросига қай тарзда ёндашилмоқда?

〰️〰️〰️〰️〰️
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда саволларга жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 3 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

🕙 12:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 14:00 Давлат солиқ қўмитаси

Спикер: Елена Исмаева – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий Telegram-канали @aoka_uz орқали, UzReport TV телеканали ва Youtube каналида онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 3 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

🕙 12:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 14:00 Государственный налоговый комитет

Спикер: Елена Исмаева – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

🌐 ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

😷🚧 Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

🙅🏻‍♂️ Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин.

❗️Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.

〰️〰️〰️〰️
Ҳавонинг зарарланиши пневмония билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади?

🛏 Бемор алоҳида ётган хона ҳавосини тез-тез шамоллатиб туриш зарур, кун давомида 5-6 марта;

🚿 ҳар куни хонани намли тозалаш мақсадга мувофиқ;

😴 беморга тинчлик, хотиржамлик, тоза ҳаволи шароитни яратиб бериш лозим;

🍵 овқатланиш рациони тўлақонли бўлиши керак.

Булар ўз навбатида касалликдан тезроқ тузалишга имкон беради.

〰️〰️〰️〰️
COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?

Ҳа таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради.

Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради.

📈 Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Ингаляция ёрдам берадими?

⚗️ Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади.

🦠 Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади.

‼️ Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.

☝️Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади.

________________________________


📣 Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Севары Убайдуллаевой. На брифинге даны ответы на важные вопросы и обращения граждан.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Биз кўп қаватли бинода яшаймиз, лифтдан кунига барча хонадон фойдаланилади. Қўшнилардан бирида касаллик аниқланса, улар ҳам лифтдан фойдаланишади, биз шунда лифтдан фойдаланмаслигимиз керакми?

🦠 Вирусни турли хил сатҳларда ва ҳаво зарраларида 2-3 соатдан 8-12 соатгача сақланиб туриши тўғрисида тасдиқланган маълумотлар мавжуд.

🚿 Лифтларда доимий тозалов ишларини олиб бориш, турли юзаларни, тутқичларни хлор таркибли эритмаларда ишлов бериш керак.

⚡️Лифтлардан фойдаланиш керак бўлиб қолган вақтларда, ўзини ўзи ҳимоялаш мақсадида ҳар бир фуқародан имкон қадар ортиқча юзаларга қўл теккизмаслик, уйга қайтганда аввал қўлларни совунлаб яхшилаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️
Мен олдинлари шамоллаганимда ҳеч ҳам тана ҳароратим кўтарилмаган, COVID-19 билан касалланганимни қаердан биламан?

⚡️Касаллик кечувини инобатга олган ҳолда, баъзи одамларда коронавирус оғир ва ўта оғир даражада кечади, бундай ҳолатларда тана ҳарорати юқори бўлиши кузатилади.

📍Баъзиларда касаллик енгил ва симптомларсиз кечади, бундай беморларда тана ҳарорати бир кундан 3-5 кунгача кўтарилиши мумкин ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.

💉Бундай ҳолатларда, COVID-19 билан касалланган ва ПЗР тести тасдиқланган беморлар билан контактда бўлганлигингиз касалланганлигингизга далолат бериши мумкин.

🔺Агарда сизда бундай ҳолат бўлса ва енгил шамоллаш аломатлари кузатилиб, тана ҳарорати кўтарилмаса, бу касалликни енгил кечуви булиши мумкин.

🩸Белгилар тузалганидан кейинги 2-3 хафталарда антитаначаларга қон топшириб кўришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

🚕Хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд.

ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;

🙎‍♂️Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилад;

😷 Шу билан бирга, ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;

🧴шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️
Тиббий ниқобларни спирт эритмаси билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак.

❗️Тиббий ниқобларни спирт билан намлаб нафас олинганда бир қанча асоратлар ривожланиши мумкин:

▫️оғиз атрофидани тери қаватида куйиш,

▫️бурун шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайиши.

〰️〰️〰️〰️
Оиламиз аъзосида короновирус касаллиги тасдиқланса ва уйда болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлса, уларда ҳам тест ўтказиш керакми? Тест натижаси чиққунига қадар шифокор кўп суюқлик ичиринг, деб ОРС-суюқлигини тавсия қилди. Лекин болаларим суюқлик ичса, қайт қилиб юборяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш зарур?

⚡️Ҳозирги ҳолатда тест топшириш шарт эмас, болада касалликнинг ичак шакли ўтаётган бўлиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шифокорга сувни ҳам қусаётгани ва диарея ҳолати ҳақида ҳам хабар беринг.

👶🏻 Тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш ва диарея ҳолатлари биргаликда кечганида болада сувсизланиш ривожланиши кучаяди.

☕️ Шифокор назорати остида аввал қусишни тўхтатишга, сўнгра ОРС-суюқликларни қултумлаб ичишни кўпайтиришга харакат қилинг.

🌡 Болани тана ҳарорати тушгунига қадар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши керак. Зарурат туғилганида шифокор дори воситаларни касаллик кечувидан келиб чиқиб тасия этади.

________________________________


📣 Как сообщалось ранее, в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Севары Убайдуллаевой. На брифинге даны ответы на важные вопросы граждан.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

________________________________


📣 Сегодня на брифинге, проведенном в штабе АИМК, пресс-секретарь Министерства по поддержке махалли и семьи Саодат Боймирзаева ответила на важные вопросы граждан.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳалла раислари ва ходимлари халқни эмас, аввало ўзини ўйлайди, маҳалла ўзи бизга керакми?» деган мазмунда интернетда жуда кўп мурожаатлар тарқалмоқда. Вазирликнинг бунга муносабати қандай?

Сергелидаги вазият — «Ҳумо» маҳалласига киритилмаган аҳоли ҳудудларида янги маҳаллалар ташкил этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📣 ЭЪЛОН!

Бугун, 3 август куни соат 16:00 да АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжмуни бўлиб ўтади.

❗️Унда коронавирус билан касалланган беморларни даволаш протоколи бўйича маълумот берилади ва ОАВ вакиллари саволлари асосида кенг муҳокама қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Елена Исмаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда энг долзарб саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
1 июлдан жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари солиққа тортилмаслиги ростми?

✔️ Ҳа, Президент Фармонига асосан, жорий йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади. ДСҚ дастурий маҳсулоти ёрдамида даромад солиғини ҳисоблаш автоматик равишда тўхтатилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар солиқ органлари ташриф буюришлари шарт эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️
Озиқ-овқат ва дори нархлари асоссиз оширилишини солиқ идоралари назорат қилмайдими?

👉 Карантин даврида фуқаролардан нарх-навонинг сунъий оширилганлиги юзасидан жами 31 мингта мурожаатлар келиб тушган, уларнинг 90 фоизи бўйича профилактик ва расмий огоҳлантириш ишлари олиб борилди, 2,5 мингга яқин ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилди.

❗️Қайд этиш керакки, ҳозирда нарх-навонинг асоссиз ўсиши юзасидан мурожаатлар сони ҳам кескин қисқариб, июль ойи давомида республика бўйича 345 та мурожаат келиб тушди. Яъни, март ойидаги мурожаатларга (14 715 та) нисбатан қарийб 43 баробарга камайди.

📣 Агар сиз нарх-навони асоссиз ошириш, харид чекини тақдим этмаслик ҳамда пластик карточка орқали тўловни рад этиш ҳолатларига дуч келсангиз Давлат солиқ қўмитасининг (71-244-98-98) Ишонч телефони ва (1198) қисқа рақамли Сall марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз!

〰️〰️〰️〰️〰️
2 ёшга тўлмаган фарзандим учун оладиган “бола пули”дан апрель ойидан бери солиқ ушлаб қолинаяпти. Уни қайтариш мумкинми?

📎 Президентимизнинг жорий йил 20 июлда имзоланган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида мазкур нафақалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаслигига аниқлик киритилди.

❗️Шу муносабат билан, юқорида кўрсатилган нафақалар бўйича жисмоний шахслардан илгари ушлаб қолинган ва ўтказилган (шу жумладан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин ва кейинчалик ушбу пуллар бюджетдан қайтарилиб, нафақа олувчиларга тўлаб берилиши шарт.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Пандемия шароитида вафот этган инсонларнинг дафн маросимларини қандай ўтказиш лозим?

▪️Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Елена Исмаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
☝️Коронавирус беморлари қандай сараланади?

Енгил | Ўрта оғир | Оғир | Ўта оғир

〰️〰️〰️〰️〰️
Айни дақиқаларда АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида коронавирус беморларини даволаш протоколи бўйича матбуот анжмуни бўлиб ўтмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🔖 Амбулатор шароитда коронавирус беморларини ДАВОЛАШ ЙЎРИҚНОМАСИ

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Уй шароитида COVID-19 ни қандай даволаш керак?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда 12 000 та бемор «Плаквенил» препарати туфайли соғайганини маълум қилдингиз. Бу беморлар айнан «Плаквенил» орқали даво топганини қаердан билдингиз?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов журналистлар саволига жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг