AOKA - Rasmiy kanali
12.3K subscribers
8.48K photos
1.1K videos
10 files
5.76K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
❗️Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар ҳам 111.500 сўм миқдорида пул тўлайдими?

❗️Йўқ, Республика олий таълим муассасаларида ижодий имтиҳонга кирадиган абитуриентлар 111.500 сўм миқдоридаги пулни тўлашмайди. Бу фақат тест топширадиган абитуриентлар учун белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Сиртқи таълим шаклида ҳам 5 та йўналишни танлаш мумкинми?

✔️Фанлар мажмуаси бир хил бўлса, абитуриент сиртқи таълим шаклида ҳам 5 та йўналишни танлаш имконияти мавжуд. Фақат сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати 5 йилни ташкил этади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ижодий имтиҳонлар абитуриентлар яшаб турган ҳудудда ўтказиладими ёки ҳужжат топширган олий таълим муассасасидами?

💻Ижодий
имтиҳонларни ўтказиш вақти (соати) ва жойи олий таълим муассасаси ректори томонидан тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади.

⚡️Тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонларни 2020 йилнинг 25 июлигача якунлаш, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 2020 йил 25 июлдан 20 августгача ўтказиш белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ота-оналарини ўқишга қабул қилишда имтиёзлар боми?

📈Вазирлар
Маҳкамаси томонидан 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун республика олий таълим муассасаларининг умумий қабул параметрларига нисбатан икки фоизли қўшимча (алоҳида) давлат гранти квоталари ажратилади.

⛔️Қарорда ногиронлиги бўлган фарзандлари бор ота-оналар учун имтиёз назарда тутилмаган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Кимлар чин етимлар тоифасига киради?

📎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдикланган "Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ тўлиқ давлат таъминотидаги чин етим болалар тоифасига отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган, деб эълон қилинган, 18 ёшга тўлмаган, «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари кириши белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Олий таълимда ўқув жараёнини оптималлаштириш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

📉Олий
таълим йўналишлари (мутахассисликлари) ўқув режаларидаги фанлар ҳажмини оптималлаштириш эвазига фанлар сонини қисқартирилди. Илгари фанлар сони 35-40 тани ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 30-35 тани ташкил этади. Шу билан бирга номутахассислик фанлар 2 баробарга қисқартирилди.

📈Касбий компентенцияларини кучайтириш мақсадида ўқув режадаги амалиёт дарс соатлари оширилди. Илгари амалиёт дарс соатлари 30-40 %ни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 50-60% ташкил қилмоқда.

📱2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёни рейтинг тизимидан кредит-модуль тизимига ўтказилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Магистратурага ҳужжатларни қабул қилиш онлайн амалга оширилиши белгиланган эди. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

🌐 Ҳужжат топшириш magistr.edu.uz сайти орқали онлайн амалга оширилади. Тизим 24 соат давомида узлуксиз ишламоқда. ОТМларда ҳужжат қабул қилинмайди!

〽️Қабул жараёни 1 июлдан бошланган ва 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. 1 июль кунининг ўзида 400 дан ортиқ ҳужжат рўйхатдан ўтказилди.

❗️Ҳужжат топшириш учун керак бўладиган маълумотлар:

🔹 Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР (Жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами)ни ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритиши кифоя. Паспортнинг сканер ёки расм варианти талаб этилмайди;

🔹 Доимий яшаш манзили (яъни прописка бўйича) киритилади;

🔹 Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари киритилади;

🔹Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти юкланади;

🔹 Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатлар киритилади;

🔹 Ҳужжат топширмоқчи бўлган мутахассислигини танлайди.

🚫 Абитуриентдан шундан бошқа қўшимча ҳужжатлар, масалан фотосурат, мақолаларининг нусхаси, тиббий маълумотнома талаб этилмайди.

Нотўғри расмийлаштирилган ёки қалбаки ҳужжат қабул қилинмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ҳозирда таҳсил олаётган университетимдан 2-курсни бошқа бир олий таълим муассасасига ўтказмоқчиман. Кимга мурожаат қилишим ва қандай ҳужжаталарни тақдим этишим керак?

⚡️Низомга мувофиқ фуқаролар ўқишини кўчириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳига 2020 йил 15 июлдан 5 августга қадар бўлган муддатда мурожаат қилишлари мумкин.

🌐 Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган вазиятни инобатга олиб, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш жараёнини ташкил этишда онлайн режимда ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилмоқда.

❗️Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

▫️ Кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

▫️ Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;

▫️ Паспорт нусхаси.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 3 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар

🕙 13:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Спикер: Ботир Қурбонов – директорнинг биринчи ўринбосари

📣 Сўх туманида амалга оширилган ишлар ҳисоботи бўйича

🕙 14:00 Миллий гвардия

Спикер: Даврон Жуманазаров – матбуот котиби

📣 Президент фармони ижроси бўйича

🕙 15:00 ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Спикер: Санжар Қосимов – бўлим бошлиғи, подполковник

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 3 июля, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 13:00 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия

Спикер: Ботир Курбанов – первый заместитель директора

📣 Отчёт о проделанной работе в Сохском районе

🕙 14:00 Национальная гвардия

Спикер: Даврон Жуманазаров – пресс-секретарь

📣 Об исполнении указа Президента Республики Узбекистан

🕙 15:00 Управление миграции и оформления гражданства МВД

Спикер: Санжар Касимов – начальник отдела, подполковник

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев «Газета.уз»га интервью берди:

Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар учун қанча жой керак? Касалхоналаримиз қанчалик тўлган?

🔹Касалхоналардаги тўшакларнинг аниқ сонини Соғлиқни сақлаш вазирлиги билади, аммо ҳозир ҳаммаси дарз кетмоқда (интервью нашр этилган пайтда коронавирус билан даволанаётган беморлар сони 3030 нафар эди — таҳр.).

Шунинг учун энди имкон қадар тезроқ беморни амбулатор даволаш усулини йўлга қўйиш керак.

Бизда симптомларсиз беморларнинг сони умумий касалланганларнинг тахминан 60 фоизини ташкил қилади. Дастлаб жиддийроқ касаллар кўп бўлган, кейинчалик тахминан икки ойдан кейин асоратларсиз беморлар кўпайиб кетган.

〰️〰️〰️〰️

Одамлар нима учун 23:00 дан 7:00 гача фуқароларга кўчада ва кўп қаватли бинолар мавжуд кўчаларда юриш тақиқланганини сўрашмоқда. Ушбу чекловнинг сабаби нима? Кечаси вирус бошқача ҳаракат қиладими?

🔹Бу ҳақда ҳам мен билан ҳеч ким маслаҳатлашмаган. Балки бунга соат 23:00 дан 7:00 гача ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш қийинлашиши сабабдир.

〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистонда хотиржамлик учун коронавирус статистикасини камайтиришадими? Яхшилик учун ёлғоннинг бир тури сифатида.

🔹Биласизми… Мен аниқ айтишим мумкинки, ҳозирда аввалгидек ҳеч қандай талаблар қўйилаётгани йўқ. Агар маҳаллий даражада ёки бепарволик оқибати ёки бошқа сабабларга кўра бунга йўл қўйилаётган бўлса, демак, статистика анча паст бўлиши табиий.

Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳақиқий касаллик кўрсаткичлари ва қайд этилган касаллик кўрсаткичлари мавжуд. Биз ҳамма нарсани синчковлик билан олиб борсак ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам қайд этилган касалликлар кўрсаткичи ҳақиқий касалликлар кўрсаткичидан нечадир фоиз паст бўлади. Шунинг учун, атайлаб камайтириш деган нарса йўқ.

Айтайлик, яқин вақтгача беморларда, ҳатто асоратларсиз коронавирус ҳолати аниқланган бўлса ҳам, автоматик равишда касалхонага ётқизилган. Агар касаллик асоратлари бўлмаса, касалхонада ётишни ким истайди? Сиз хоҳлайсизми? Истамайсиз, мен ҳам хоҳламайман. Кейин буни рўйхатдан ўтказмаслик учун қандайдир яшириш ишлари бошланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

🦠 Жами 9 199 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган. 6 034 нафар бемор тўлиқ соғайган, 3138 нафари даволанмоқда. Улардан:

▫️8 нафари – ўта оғир;
▫️16 нафари – оғир;
▫️230 нафари – ўрта оғир;
▫️2854 нафари – қониқарли ҳолатда.
▫️165 нафарида пневмония.

🔬 Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 937та, эпид мавсум давомида 1,246 691та тест синовлари ўтказилди;

🚦Эпидемик вазият ноҳуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 65 207 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

😷41 173 нафар фуқаролар уй шароитида, 24 034 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.

〰️〰️〰️〰️

Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием первого заместителя директора Агентства санитарно-эпидемиологического надзора — Ботира Курбанова.
Важная информация с брифинга:

🦠 Общее количество инфицированных коронавирусом - 9 199 человек. 6034 пациента полностью выздоровели, а 3138 проходят лечение. Из них:
▫️ 8 – в критическом состоянии;
▫️ 16 – в тяжелом состоянии;
▫️ 230 – в умеренном состоянии;
▫️ 2854 – в удовлетворительном состоянии.
▫️ 165 – выявлена пневмония.

🔬 В вирусологических лабораториях было проведено 17 937 анализов за последний день и 1 246 691 в течение всего эпидемического сезона.

🚦 Продолжается медицинское наблюдение за состоянием здоровья 65 207 граждан, которые прибыли из регионов с неблагоприятной эпидемической ситуацией и контактировали с инфицированными коронавирусом.

😷 41 173 граждан были помещены на карантин в домашних условиях, а 24 034 - в стационарных условиях.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️

Карантинни уйда ўтказаётган фуқоралар даволаниши учун ҳам тиббиёт ходими бириктириладими?

❗️Касаллик тасдиқланган беморлар билан мулоқотда бўлган ва уй карантинига олинган фуқаролар яшаш манзиллари бўйича карантин даври якунига қадар тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинади.
〰️〰️〰️〰️

Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

❗️Республика Махсус комиссиясининг Қарори билан Яшил ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолиятига рухсат берилган.

📈Июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич карантин тадбирлари юмшатиб борилмоқда, аҳоли учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Лекин сўнгги пайтлар усанитария-гигиена талбаларига амал қилмаслик оқибатида касалликни кўпайиш ҳоллари кузатилмоқда.

☝️Айни пайтда барча саъй-ҳаракатларимиз ва эътиборни ҳудудларни соғломлаштириш ва яшил ҳудудга айлантиришга қаратиш лозим.
〰️〰️〰️〰️

"Қизил" хорижий ҳудуддан қайтган битта оила аъзоларини карантин марказида алоҳида жойлашадими ёки бирга?

❗️Шахсларни ёши, жинси ва мулоқотда бўлганлигига қараб алоҳида ёки биргаликда жойлаштириш белгиланади. Юқорида келтирилган савол бўйича оила аъзолари учун зарур шароитлар яратилган ҳолда алоҳида жойлаштирилади.

__________________________________


Как сообщалось ранее, в штабе AИМК был проведен брифинг с участием первого заместителя директора Агентства санитарно-эпидемиологического надзора Ботира Курбанова.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы.
〰️〰️〰️〰️

Будет ли прикреплен медицинский работник для лечения граждан, которые проводят карантин в домашних условиях?

❗️ Граждане, контактировавшие с пациентами, у которых подтвердилась коронавирусная инфекция, и помещенные на карантин в домашних условиях, подлежат медицинскому наблюдению медицинским персоналом до окончания карантинного периода по месту их жительства.
〰️〰️〰️〰️

Из-за смягчения карантинных мер некоторым торговым центрам разрешили возобновить деятельность, транспортным средствам разрешено движение, но почему не открываются мечети? Вирус передается через намаз?

❗️ По решению специальной республиканской комиссии деятельность мечетей, расположенных в зеленых зонах, была разрешена.

📈 С июня карантинные меры постепенно смягчились, создавая необходимые возможности для населения. Тем не менее, в последнее время произошло увеличение числа случаев из-за несоблюдения санитарно-гигиенических требований.

☝️ В то же время все наши усилия и внимание должны быть направлены на то, чтобы сделать районы более здоровыми и безопасными (включенными в категорию "зеленых" зон).
〰️〰️〰️〰️

В карантинном центре членов семьи, прибывших из стран "красной" зоны, размещают отдельно или вместе?

❗️ Люди размещаются отдельно либо вместе, в зависимости от их возраста, пола и связей с инфицированным. По вышеуказанному вопросу они будут размещены отдельно, создавая необходимые условия для членов семьи.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА анжуманлар залида Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда Фарғона вилояти Сўх туманида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди:

🔹1 058 нафар ишсиз фуқаро тумандаги корхона ва муасасаларга ишга жойлаштирилди;

💴Фуқароларни хонадон шароитида қўшимча даромад топишини рағбатлантириш мақсадида 194 нафар фуқарога 414 млн. 205 минг сўм субсидия ажратилди, шундан:

▫️136 та хонадонга 314 млн. 970 минг сўмлик енгил конструкцияли иссиқхона;

▫️43 та хонадонга 95 млн. 890 минг сўмлик суғориш воситалари етказиб берилди;

📈 туманда шу кунга қадар 20 254 метр изоляцияланган янги кабел тортилди, 43 та трансформатор таъмирланиб 16 таси янги ўрнатилди, 138 км электр токи кабели дарахт шохларидан тозаланди, 380 та темир бетон таянчлар ўрнатилди. Шунингдек, 1279 та хонадон газ жиҳозлари билан таъмирланди, 3 480 та пропан газ баллонлари хонадонларга етказиб берилиб аҳолининг табиий газдан хавфсиз фойдаланишлари учун шароит яратилди. Хусусан, 138 та газ тақсимлаш пунктлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди;

🚡ҳудудда мавжуд тик қудуқлар ҳамда 10 та сув насослари таъмирланиб, маҳаллий аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди;

📧“Фуқаро қабулхоналари”га келиб тушган 427 та мурожаатлардан, 72 таси жойида ҳал этилди, 166 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди;

🏚 Маҳалла бўйлаб хонадонларда олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган 1 744 та ижтимоий муаммолардан 1 681 таси ҳал этилди;

💰780 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож оилага 242 млн. 160 минг сўм ижтимоий нафақа тайинланди;

🧾20 нафар ёшларни олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилинишлари учун вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига тавсия берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сегодня в АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Национальной гвардии Даврона Джуманазарова. На брифинге предоставлена информация о работе, проведенной в Сохском районе Ферганской области.

🔹1 058 безработных граждан были обеспечены работой в ряде районных предприятий и организаций.

💴 Для стимулирования получения гражданами дополнительного заработка в домашних условиях 194 гражданам выделены субсидии в размере 414 млн. 205 тысяч сумов. Из них:

▫️136 домам доставлены теплицы легкой конструкции на 314 млн. 970 тысяч сумов;

▫️43 домам — оросительные средства на 95 млн. 890 тысяч сумов.

📈 На сегодняшний день в районе проложено 20 254 метра новых изолированных кабелей, отремонтировано 43 трансформатора и установлено 16 новых, 138 км электрокабелей прочищены от ветвей деревьев и установлено 380 железобетонных опор. Кроме того, 1279 домов были обеспечены газовыми приборами, 3480 пропановых баллонов были доставлены в дома, что создало условия для безопасного использования природного газа. В частности, 138 газораспределительных пунктов были полностью отремонтированы и подготовлены к осенне-зимнему сезону.

🚡 Отремонтированы существующие в районе вертикальные колодцы и 10 водных насосов, в результате чего местные жители были обеспечены чистой питьевой водой.

📧 Из 427 обращений, поступивших в "Народные приемные", 72 были решены на месте, по 166 даны правовые разъяснения.

🏚 В ходе изучений, проведенных в махаллинских домах, выявлено 1 744 недостатков, из них 1 681 решены на месте.

💰780 нуждающимся семьям назначены социальные пособия в размере 242 млн. 160 тысяч сумов.

🧾 В областное управление физической культуры и спорта выданы рекомендации для льготного поступления в высшие учебные заведения 20 молодых людей.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📌 Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади

📌 Янги қоида: муайян ҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас

📌 Доимий ва вақтинчалик "прописка" ишлари энди "ягона дарча" тамойили асосида ИИВнинг "Манзил" автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади

〰️〰️〰️〰️
БОШҚА ЎЗГАРИШЛАР
👉 бу ерда

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Қосимов прописка билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабоев «Газета.уз»га интервью берди:

Коронавирус қурбонлари кўпайишининг сабаби нимада? Сўнгги бир ҳафта ичида (25 июнь–1 июль) 7 та ўлим қайд этилди. Бунгача, икки ҳафта ичида (10−24 июнь) фақат битта ўлим ҳақида хабар берилган эди.

Келинг, ҳисоблайлик. Ҳозир вафот этганлар сони 27 (2 июль ҳолатига) нафар. Беморларнинг сони эса кундан-кунга қанчага кўпаймоқда? Ўртача 200−250 нафар. Бунга қадар ҳар куни 40, 50, 100 нафарга кўпайиб борган. Тузалиб кетганлар сони 5800 нафардан ошган, ўлганлар — 27. Бу тахминан 0,5% атрофида. Бу жуда яхши кўрсаткич.

🔎 Биз имкон қадар барчани касалхонага ётқизамиз. Келинг, келгусида ҳам шундай ётқизишда давом эттирсак, нима бўлишини ва бу нимага олиб келишини тасаввур қилиб кўрамиз.

💉 Айтайлик, биз бюджетдан бир тийин олмаймиз, янги касалхоналар очмаймиз. Мисол қилиб бизнинг Вирусология илмий-тадқиқот институти касалхонасини олсак. Бизда йилига 3000 га яқин жигар циррози билан оғриган беморлар даволанади. Циррозни бутунлай даволаш мумкин эмас. Агар даволанишни ҳар чоракда ёки 6 ойда бир марта ўтказмасак, унда одам ўртача 5−6 йил яшайди. Агар биз уни тўғри йўналтирсак, умрини 15 йилга узайтирамиз. Бу яхши натижа. Агар у молиявий имкониятларга эга бўлса, у жигарни қисман трансплантация қилиши мумкин, бутунлай эмас.

🛏 Биласизки, тўртинчи ой давомида бизнинг клиникамиз карантинга ёпилган. Бир йилда жигар циррози билан оғриган 3000 нафар беморни қабул қилсак, демак ҳозиргача бизнинг ихтисослашган бўлимимиз бутун республика бўйлаб деярли 1000 нафар беморни қабул қила олмади.

❗️Ўртача 1000 нафар бемор шу пайт давомида даволана олмади. Мен тахмин қилишимча, шу вақт ичида 200 га яқин бемор COVID-19 дан эмас, балки цирроздан вафот этди. Тушуняпсизми?

📌 Агар биз коронавирус билан оғриган барча беморларни қабул қилишни давом эттирсак, кейинги босқичда кардиология марказини ёпиш керак бўлади, бу эса даҳшат. Қанчадан-қанча беморлар COVID-19 дан эмас, балки юрак хуружидан вафот этишади.

📌
Кейин биз яна қандайдир бошқа клиникани ёпамиз, туғруқхонани ёпамиз, шароитлар кескин ёмонлашади, кейин эса шунчаки туғруқ пайтида ўлишни бошлашади. Айнан шу ҳодиса Италияда ва бошқа мамлакатларда содир бўлган — бу соғлиқни сақлаш тизимининг фалажланиши.

30 июнь куни мен коронавирусни даволашда заиф жойни топишга ҳаракат қилаётган ҳамкасбларингизга интервью бердим. Улар нима учун беморларнинг ўз вақтида касалхонага ётқизилмаганини сўрадилар. Ҳа, беморлар унчалик кўп бўлмаган даврда, биз клиникаларни ёпиб бўлса ҳам даволаш ишларини олиб бордик.

📈 Яна бизнинг Вирусология илмий-тадқиқот институтидаги клиникамизнинг мисолида — мамлакатда 25 киши коронавирусдан вафот этган бўлса, сизга айтганимдек, жигар циррозидан, тўлиқ даволана олмаганлиги сабабли вафот этганлар сони — 10 баравар кўпроқ.

‼️ Шифохона бошқа тоифадаги касалларни қабул қилаверса, шунақа бўлади. Булар COVID-19 пандемиясининг билвосита қурбонлари дейилади. Сиз журналист сифатида бу ҳақда айтишингиз керак.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 6 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан

🕙 13:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Спикер: Ботир Қурбанов – директорининг биринчи ўринбосари

📣 Қўшимча иш ўринлари яратиш ва меҳнат муҳожирларининг қайтиш шароитида бандликни ошириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан

🕙 14:00 Бандлик ва меҳнат муносабат вазирлиги

Спикер: Темур Маҳмудов – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи

📣 2020-2021 ўқув йили учун олий ўқув юртларига қабул жараёнлари бўйича фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоблар

🕙 15:00 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

Спикер: Диёрбек Қўчқоров – бошқарма бошлиғи

📣 Энергетика вазирлиги томонидан Республика энергетика тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларни бир маромда энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар

🕙 16:00 Энергетика вазирлиги

Спикер: Акмал Эшонқулов – Махсус штаби бошлиғи ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 6 июля, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 13:00 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия при Министерстве здравоохранения

Спикер: Ботир Курбанов – первый заместитель директора

📣 О проводимой работе по созданию дополнительных рабочих мест и увеличению занятости трудовых мигрантов

🕙 14:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер: Темур Махмудов – начальник управления

📣 Ответы на вопросы граждан о процессе приема в высшие учебные заведения на 2020-2021 учебный год

🕙 15:00 Государственный центр тестирования при Кабинете Министров

Спикер: Диёрбек Кучкаров – начальник управления

📣 О проводимой работе по обеспечению стабильности энергосистемы республики и по равномерному обеспечению потребителей энергоресурсами

🕙 16:00 Министерство энергетики

Спикер: Акмаль Эшанкулов – заместитель начальника спецштаба

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

🦠 Ўзбекистонда жами бўлиб 10 143 нафар беморда коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган, ҳозирги кунгача 6 584 нафар (65 фоиз) беморлар бутунлай соғайди, 3524 нафар беморлар даволанмоқда.Улардан:

▫️8 нафари – ўта оғир;
▫️ 25 нафари – оғир;
▫️ 285 нафари – ўрта оғир;
▫️ 3206 нафари – қониқарли ҳолатда.
▫️172 нафарида пневмония.

🚦Эпидемик вазият ноҳуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 69 090 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан, 43 344 нафар фуқаролар уй шароитида, 25 746 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️

Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтганман. Танлаган таълим йўналишларимни ўзгартирсам бўладими?

❗️Aбитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати тугагун (20-июл)га қадар доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириши мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Фуқаролиги йўқ шахслар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қандай рўйхатдан ўтади?

❗️Фуқаролиги йўқ шахслар рўйхатдан ўтиш учун ўзига энг яқин бўлган исталган давлат олий таълим муассасасига бориб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳарбий бўлмаган ОТМларга ҳам топшириши мумкинми?

❗️Мумкин. Aбитуриентлар олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган ОТМларнинг 5 тагача бакалавриат таълим йўналишларини танлашлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️

IELTS имтиҳони жавоби 20-июлдан кейин чиқса, имтиёзларга IELTS сертификатини қўшса бўладими?

❗️Aбитуриентлар ўз маълумотларини 20-июлга қадар ўзгартиришлари мумкин. Қабул якунланган (20-июл)дан сўнг маълумотларга ўзгартириш мумкин эмас.
〰️〰️〰️〰️

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиртқи таълим шаклига топширганда имтиёзи сақланиб қоладими?

❗️Сақланиб қолади. Чунки ногиронлиги бўлган шахсларга кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳам қўшимча квоталар ажратилган.
〰️〰️〰️〰️

Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтдим. Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани қаердан олсам бўлади?

❗️Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун “Aбитуриент рухсатномаси”ни рўйхатдан ўтиш тўлиқ якунланганидан сўнг, абитур.дтм.уз сайти орқали шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин.

⚡️Рухсатномада абитуриентнинг тест топшириш ҳудуди, биноси ва манзили, куни, соати (сменаси), бинога келиш вақти кўрсатилган бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Менда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун бериладиган тавсиянома мавжуд. Лекин рўйхатдан ўтишда сизда ҳеч қандай имтиёз мавжуд эмас деб чиқмоқда. Нима қилсам бўлади?

❗️“Ногиронлиги бўлган шахслар”, “Кўзи ожизлар”, “Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси” ёки “Чет тили сертификати”га эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда имтиёзларини ўзлари киритадилар.

✔️Aгар абитуриентда бошқа турдаги имтиёзлар бўлса, бу имтиёзлар тегишли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида автоматик тўлдирилади.

⚡️Рўйхатдан ўтганингизда сизнинг имтиёзингиз мавжуд эмас деб чиқаётган бўлса, сизга тавсиянома берган вазирлик ёки идорага мурожаат қилишингиз керак.
〰️〰️〰️〰️

Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларга сиртқи таълим шакли бўйича қўшимча квота ажратилганми?

❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар учун таълим шакллари бўйича ОТМлар кесимида алоҳида 5 фоизли қўшимча квоталар ажратилган.

📈Бунда кундузги таълим шакли бўйича жами 5 179 та, шундан давлат гранти асосида 1 175 та, тўлов-контракт асосида 4 004 та, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича тўлов-контракт асосида мос равишда 1 568 та ва 251 та қўшимча квоталар ажратилган.

_____________________________________


📣 Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием начальника управления Государственного центра тестирования Диёрбека Кучкарова. На брифинге даны ответы на важные вопросы.

🔘 ПОДРОБНЕЕ
👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️ Давлат тест марказининг сайти орқали рўйхатдан ўтганман. Танлаган таълим йўналишларимни…
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, тест синови учун тўловни қандай амалга оширсам бўлади?

👨‍💻Рўйхатдан ўтиш якунланганда, абитуриентнинг шахсий кабинетида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.

📧 Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган. Улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.

📱Умуман олганда, тўловни Clicк, payме, upay, Pаynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмайди?

⚡️Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар:

🔹 Таълим муассасалари (мактаб, лицей ва коллежлар)ни 2020-йилда тамомлаганлар;

🔹Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;

🔹 Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;

🔹 Чет эл фуқаролари;

🔹Aлоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (маъданият, санъат, спорт ва ҳоказо) рўйхатдан ўтган абитуриентлар;

🔹Тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтиҳон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар;

🔹Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;

🔹Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;

🔹Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);

🔹Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;

🔹Танлов ёки мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофоти соҳиблари (халқаро фан олимпиадаси, Республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).

_____________________________________


📣 Как сообщалось ранее, в штабе АИМК состоялся брифинг с участием начальника управления Государственного центра тестирования Диёрбека Кучкарова. На брифинге даны ответы на важные вопросы.

🔘 ПОДРОБНЕЕ
👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тест маркази абитуриентларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди

📹 АОКА ҳузуридаги штабда ДТМ бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

⚡️Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати кунига 2,085 тага ортди ва касалланганлар сони 72,621 тага етди — Worldometers

🇮🇳 Ҳиндистонда вирус ҳолатлари бўйича яна кунлик янги рекорд қайд этилди: 20 903Al Jazeera

🇮🇷 Эронда коронавирус қурбонларининг рекорд кўрсаткичи қайд этилди. Мамлакатда фуқароларга ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди — NYT

🇰🇷
Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда коронавируснинг шиддатли ва ўта юқумли янги штамми – GH тарқалганини маълум қилди — РИА Новости

🇫🇷 Пандемия туфайли деярли 4 ой ёпиқ бўлган дунёга машҳур Лувр музейи бугун қайта очилади. Ҳукумат янги хавфсизлик чоралари, шу жумладан мажбурий ниқоб такиш ва ташриф буюрувчилар сонини чеклаш тадбирларини жорий қилишди — BBC

🇯🇵 Япониянинг «Fujitsu» компанияси коронавирус пандемиясининг "янги нормаси"га мослашиш учун ўзининг идора майдонини икки баравар қисқартириши ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, "иш ҳаётини алмаштириш" дастури мамлакатдаги 80 минг ишчи учун мисли кўрилмаган мослашувчанликни таъминлайди. Ходимлар мослашувчан жадвал асосида ишлашлари мумкин ва уйда ишлаш имкон қадар одатий ҳолга айланади — Kyodo News

🇰🇿 Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида карантин чекловларига қайтишга мажбур бўлган биринчи давлат бўлди. Карантин чекловлари 5 июлдан бошланади ва 14 кун давом этади — RBC

🇰🇬 Бишкекда коронавирус инфекцияси аломталари ҳамда пневмония билан боғлиқ мурожаатлар кунига 5000 дан ортди24.kg

🇬🇧 Буюк Британия ҳукумати иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ваучерлар бериш имкониятларини ўрганмоқда. Ҳар бир фуқаро учун 554 евро, болалар учун эса 277 евро берилади, маблағлардан пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан кўпроқ зарар кўрган соҳалардаги компанияларда фойдаланиш мумкин — The Guardian

👨‍🔬 32 мамлакатдан 239 нафар олим ЖССТ раҳбариятини Covid-19 дан ҳимояланиш тавсияларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Олимлар вирус ҳаво орқали жуда майда зарраларда юқишини исботлашди, шунинг учун мактаблар, қариялар уйи, уйлар ва корхоналардаги шамоллатиш тизимлари кучли фильтрлар билан қайта жиҳозланиши зарурNew York Times

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

⚡️
В странах Центральной Азии число подтвержденных случаев заражения коронавирусом за сутки увеличилось на 2 085 и достигло 72 621 человек — Worldometers

🇮🇳 Индия сообщила еще об одном однодневном рекорде числа новых случаев заболевания вирусом: 20 903Al Jazeera

🇮🇷 В Иране зафиксировано рекордное количество смертельных случаев от коронавируса. В стране граждан обязали носить маскиNYT

🇰🇷 Южнокорейские власти заявили, что в стране распространяется быстрый и особо заразный штамм коронавируса GH — РИА Новости

🇫🇷 Всемирно известный музей Лувр вновь открывается сегодня после закрытия почти на четыре месяца из-за пандемии. Власти приняли новые меры безопасности, включая обязательные маски и ограничение числа посетителей — BBC

🇯🇵 Японская компания Fujitsu заявила, что сократит вдвое свои офисные площади по мере адаптации к "новой норме" коронавирусной пандемии. По ее словам, программа "Смена рабочей жизни" обеспечит беспрецедентную гибкость для 80 000 работников в стране. Персонал сможет работать по гибкому графику, а работа на дому станет по мере возможности стандартной — Kyodo News

🇰🇿 Казахстан стал первой страной СНГ, вынужденной вернуться к карантинным ограничениям. Они начали действовать с 5 июля, и продлятся 14 дней — RBC

🇰🇬
В Бишкеке поток обращений в связи с симптомами коронавирусной инфекции и пневмонии в день превышает более 5 тыс звонков — 24.kg

🇬🇧 Власти Великобритании изучают возможность выдачи ваучеров для поддержки экономики. Каждому гражданину по 554 евро, а детям — 277 евро, их можно будет использовать в компаниях из отраслей, наиболее пострадавших от экономических последствий пандемии — The Guardian

👨‍🔬 239 ученых из 32 стран обратились к руководству ВОЗ с призывом пересмотреть рекомендации по защите от Covid-19. Ученые доказали, что коронавирус передается через воздух в еще более мелких частицах, поэтому необходимо переоборудовать вентиляционные системы в школах, домах престарелых, жилых домах и на предприятиях, установив мощные фильтрыNew York Times

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Карантин даврида аҳоли бандлигини ошириш ва меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

📹
АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг